Forumda yozish uchun ro'yhatdan o'ting

Bu nimadan darak beradi?

9 years 5 months ago #1 lolala

  • New Member
  • New Member

  • Izohlari: 1
  • Rahmat olgan: 0

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Jinsiy qo‘shilishdan so‘ng 2-3 soatdan so‘ng pasdan sariqsifat jigarrangroq suyiqlik keldi. Ko‘p emas bu nimaning alomati batafsilroq iltimos.

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 5 months ago #2 xumora

    • Premium Member
    • Premium Member

  • Izohlari: 111
  • Rahmat olgan: 39

  • Gender: Female
  • Birthdate: 24 Mar 1991
  • Replied by xumora on topic Bu nimadan darak beradi?
    : туғруқдан кейин тез тикланишга ёрдам берадиган машқларАгар туғруқ нормал, енгил кечган бўлса, шифокорлар бу машқларни 24-48 соатдан кейин бошлашни маслаҳат беришади. Мабодо ўзингизда бирор бир ноқулайликни ҳис қилсангиз ёки қон кетиши бошланса, машқларни кейинга қолдиринг.
    Машқларни дастлабки уч кун давомида кунига 4-6 марта, кейин эса кунига 2 марта бажариш тавсия этилади. Машқларнинг умумий давомийлиги 15-20 дақиқани ташкил этади.
    1.Қорин билан нафас олиш. Ушбу машқ қорин мушакларини тезроқ тиклашга ёрдам беради. Бошланғич ҳолат: орқа билан ётилади, оёқлар чўзилган, қўллар тана бўйлаб жойлашган. Бурун ва оғиз орқали нафас олмасликка ҳаракат қилинг. Қорин мушакларини таранглаштиринг, кейин эса бўшаштиринг. Қорин билан тўғри нафас олиш учун қўлни қоринга қўйиб, нафас олганда қорнингизни дўппайтирган ва нафасни чиқарганда уни ичга тортган ҳолда, қорин мушаклари билан ишлашга ҳаракат қилинг. Нафас олган пайтда иложи борича кўпроқ ҳаво киритинг ва уни чиқарганда ҳаммасини чиқариб юборинг.
    2.Оёқ кафтини букиш ва яна нормал ҳолатга келтириш. Бошланғич ҳолат: орқа билан ётилади, оёқлар чўзилган, қўллар тана бўйлаб жойлашган. Фақат оёқ кафтларини ишлатинг – уларни 90º бурчакда кўтаринг кейин оёқ учини чўзинг. Ушбу машқ веналар варикоз кенгайишининг олдини олади.
    3.Бу машқ қорин мушакларини мустаҳкамлаш ва қон айланишини яхшилашга ёрдам беради. Бошланғич ҳолат: орқа билан ётилади, оёқлар тиззадан букилган, қўллар бошнинг орқасида бир бирига чирмашган. Белдан тепа қисмни шундай кўтарингки, иягингиз тиззагача етсин, шу ҳолатда қанча тура олсангиз, туринг. Секинлик билан нормал ҳолатга келинг.
    4.Ёнбошлаб ётамиз. Жуда оддий машқ. Ҳомиладорлик пайтида қандай ухлаганингизни эсланг. Тўғри, ёнбошлаб ёстиқни қучоқлаган ҳолда. Қўлларингизни бир бирига улаб, худди катта ва юмшоқ нарсани қучоқлаб олгандай, ўша пайтдаги ҳолатни такрорланг. Кейин бошқа ёнбошингизга ағдарилинг.
    5.«Қўнғизча». Бошланғич ҳолат – қорин билан ётилади. Полдан оёқ ва қўлларингизни бироз кўтаринг ва шу ҳолатда иложи борича кўпроқ туринг. Қўлларингизни олдинга чўзинг, оёқ учларини ҳам чўзинг. Ушбу машқ “кесарево сечение” йўли билан туққан аёлларга тақиқланади.

    Onam mani jonu jahonim

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 5 months ago #3 xumora

    • Premium Member
    • Premium Member

  • Izohlari: 111
  • Rahmat olgan: 39

  • Gender: Female
  • Birthdate: 24 Mar 1991
  • Replied by xumora on topic Bu nimadan darak beradi?
    Lola manimcha buni doktor bn maslaxatlashganiz maqul. Tekshiruvla o'tkazib etadi

    Onam mani jonu jahonim
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: lolala

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 5 months ago #4 xumora

    • Premium Member
    • Premium Member

  • Izohlari: 111
  • Rahmat olgan: 39

  • Gender: Female
  • Birthdate: 24 Mar 1991
  • Replied by xumora on topic Bu nimadan darak beradi?
    Ақл учун озуқа: аълочилар учун овқатКўпгина болалар учун мактабга бориш доимий стресс манбаига айланади. Ўқув юкламасини офисдаги иш билан тенглаштириш мумкин. Билимларни ўзлаштиришда ҳамда ўқув кунларига тез мослашишда болага қандай ёрдам берса бўлади? Бу даврда тўғри овқатланишни йўлга қўйиш лозим. Мактаб ўқувчилари ва талабалар учун рационни тўғри тузиш ҳақида қуйида ўқиб олишингиз мумкин.
    Оқсиллар
    Бош мия қуруқ массасининг 40% га яқини оқсилларга тўғри келади. Миянинг кулранг моддасида оқсиллар зич моддаларнинг ярмини, оқ моддасида эса учдан бир қисмини ташкил этади. Миядаги оқсиллар липидлар (ёғлар), углеводлар, нуклеин кислоталари ва бошқа оқсил бўлмаган компонентлар билан енгил бирикади.
    Маълумки, оқсиллар аминокислоталардан ташкил топади. Олимлар инсон мияси тўқималаридаги аминокислоталарнинг умумий миқдори уларнинг қондаги миқдоридан 8 марта кўп бўлишини исботлашган.
    Мия озиқланиши учун аминокислоталарни “танлаб олади”. Бундай танланган аминокислоталарга глутамин кислотаси, гамма-аминомойли кислота, ацетиласпарагинли кислота, цистатионин киради.
    Уларни мия учун хос деб аташади, масалан, цистатионин инсон мияси тўқималаридагина мавжуд. Глутамин кислотаси айниқса асаб тизими учун жуда заҳарли модда ҳисобланган аммиакни зарарсизлантиришга қодир.
    Бош миядаги оқсиллар фаол тарзда янгиланиб туради. Айниқса, кулранг моддадаги ҳамда кичикмиядаги оқсиллар янгиланишнинг катта тезлиги билан ажралиб туради. Хўш, бу нимани билдиради?
    Бу шуни билдирадики, фаол ўқиш давридаги болаларнинг озуқаси оқсил моддаларга бой бўлиши зарур. Ҳайвон маҳсулотларидаги оқсиллар ўсимликлардаги оқсилларга қараганда инсон организми томонидан яхшироқ ва тезроқ ўзлаштирилади. Чунки уларнинг тузилиши организмимиздаги оқсиллар тузилишига яқинроқ.
    Шу боис, бўлғуси аълочини мактабга кузатишдан олдин, албатта унга нонушта тайёрлаб беринг. Унга гўшт, балиқ, пишлоқ, творог, сут ёки тухум (ўзингиз танланг) кириши лозим. Бу бола учун фақат фойдали бўлади!
    1-3 ёшдаги болалар суткасига – 55 г, 4-6 ёшдаги болалар – 72 г, 7-9 ёшдаги болалар – 89 г, 10-12 ёшдаги болалар – 100 г, 13-15 ёшдаги болалар – 106 г оқсил олиши зарур.
    Липидлар
    Миядаги моддалар алмашинувида липидлар (ёғлар) алоҳида ўринни эгаллайди. Уларга фосфолипидлар, холестерин, цереброзидлар киради.
    Бош миянинг кулранг моддасидаги фосфолипидлар миқдори барча липидларнинг 60% дан кўпроғини, оқ моддасида эса 40% га яқинини ташкил этади. Биз истеъмол қиладиган фосфорнинг асосий қисми мана шу ерга кетади. Липидлар бош мия қуруқ массасининг деярли ярмини ташкил этади.
    Липидлар алмашинуви унча тез юз бермайди, улар жуда секин янгиланади. Ёғли кислоталар А, Д, Е, К витаминларининг эритувчилари ҳисобланади ва улар ҳужайраларнинг мембраналарини “қуришга” кетади, шунингдек улар гормонлар алмашинувида ҳам иштирок этади.
    Ёш ўтиши билан миядаги липид алмашинуви ўзгаради. Хусусан, энди туғилган чақалоқнинг бош миясида бор-йўғи 2 г холестерин бўлади, ҳаётининг илк йилида унинг миқдори тахминан 3 бараварга ошади. Катта кишиларнинг мия тўқимасида эса 25 г га яқин холестерин бор.
    Аммо катталарда холестерин синтези кескин камаяди, ҳатто тўхтаб ҳам қолади.
    Эҳ, бу холестерин. У организмга болаликда жуда керак бўлади, бироқ одам кексайганида, унинг томирларини шафқатсиз тарзда шикастлантиради!
    Хўш, нима қилиш керак? Бола ёки талаба ёғли овқат истеъмол қилиши лозимми? Ҳа, усиз бўлмайди. Аммо у организмга оқсилга қараганда жуда кам миқдорда зарур бўлади. Мен 1:5 нисбатини таклиф этган бўлардим, ахир, билишимизча, липидлар жуда секин янгиланади.
    Кишининг ёши қанча катта бўлса, у ёғли овқат танлашга шунчалик эҳтиёткор муносабатда бўлиши керак. Бу ерда ҳам ечим мавжуд: поли тўйинмаган ёғли кислоталарга – яъни Омега-3, Омега-6 кислоталарига эга маҳсулотларни танлаш керак.
    Балиқ, айниқса денгиз балиғи мия учун ноёб маҳсулот ҳисобланади. Балиқнинг таркибида енгил ўзлаштириладиган оқсиллар, Омега ёғли кислоталари шаклидаги ёғлар, фосфор, йод моддалари ва мия фаолияти учун зарур бўлган бошқа микроэлементлар мавжуд.
    Шу боис ҳафтасига иккита балиқ кунини тайинлаш фарзандларингизнинг аъло баҳога ўқишининг кафолати ҳисобланади. Шунингдек, қизил ва қора икра ҳам фойдали бўлади.
    А ва Д витаминларига бой сарёғ ҳам кичик ва ўрта синф ўқувчиларига идеал тарзда мос келади, бироқ каттароқ ёшдаги талабалар кунгабоқар ёки зайтун ёғига ўтганлари маъқул.
    Углеводлар
    Олимлар қуйидаги ҳисоб-китобларни ўтказишган: 1 дақиқа ичида инсон миясининг 100 г тўқимаси 5 мг глюкозани истеъмол қилади. Шунга қарамасдан, бошқа тўқималарга қараганда мия тўқимасида глюкоза ва гликоген шаклидаги углеводлар миқдори жуда кам.
    Бунга сабаб шуки, глюкоза мия тўқимаси нафас олишининг асосий субстрати ҳисобланади: мия томонидан утилизация қилинадиган глюкозанинг 90% дан ортиғи қарбонат ангидрид гази ва сувга оксидланади. Мана шу нарса нафас олиш жараёни ҳисобланади, унда албатта кислород ҳам иштирок этади.
    Жисмоний хотиржамлик ҳолатидаги бош миянинг унча катта бўлмаган вазнида (тана массасининг 2-3%) бутун организм томонидан истеъмол қилинадиган умумий кислород миқдорининг 20-25% истеъмол қилинади. Жадал ақлий фаолиятда эса – 50% гача. Айниқса, бош мия қобиғи ва кичикмия ҳужайралари кислородни жуда жадал сарфлайди.
    Хўш, биз миямизни нафас олиш субстратидан маҳрум қилишимиз мумкинми? Йўқ, албатта. Шунинг учун ҳар бир кишининг менюсида, айниқса аълочиникида, етарли даражада углеводлар бўлиши керак. Уларнинг парчаланишидан ҳосил бўладиган якуний маҳсулот глюкоза ҳисобланади.
    Нон, бўтқалар, макарон маҳсулотлари, мевалар, сабзавотлар – буларнинг барчаси углеводли маҳсулотлардир. Болани ширинликдан ҳам маҳрум этманг.
    Аълочи ўқувчи яхши шоколад плиткасига муносиб, бир чашка ширин қаҳва эса адабиёт устида ўтириб қолган талаба учун ажойиб стимулятор ҳисобланади. Табиийки, булар оқилона меъёрда бўлиши керак.
    Узум ва майиз мияга ажойиб озуқа бўлади.
    Минерал моддалар – натрий, калий, кальций, мис, темир, магний, марганец – бош миядаги кулранг ва оқ моддалар ўртасида нисбатан тенг миқдорда тақсимланган, оқ моддада фосфор анча кўп.
    Витаминлар ферментларнинг таркибий қисмлари ҳисобланади, уларнинг вазифаси оқсиллар, липидлар ва углеводлар алмашинувини катализация қилишдан (ишга тушириш ва тезлаштиришдан) иборат.
    Мевалар, сабзавотлар, кўкатлар ҳамда гўшт витамин ва микроэлементларга бой. Гўштда миянинг жадал ишлаши учун зарур бўлган деярли барча моддалар мавжуд, буни овқатлар рационига киритишнинг муҳимлиги ҳам яна бир бор исботлайди.
    Олимларнинг охирги тадқиқотларига кўра, мияни озиқлантириш жараёнларида ўрмон мевалари – клюква, черника, ер тути, маймунжон муҳим роль ўйнайди. Мактабга боришдан олдин фарзандингизни ёқимли витаминли шарбат билан сийлашингиз мумкин.
    Сабзавотлар орасида карам ва лавлаги афзалроқ – карамда аминокислоталар, лавлагида эса антиоксидантлар мавжуд. Организмдаги микроэлементлар захирасини тўлдириш учун ёнғоқ ва писта ҳам жуда мос келади.
    Табиий озуқани ақлий фаолиятни яхшилаш мақсадида махсус ишлаб чиқилган витамин-минерал комплекслари билан бойитиш мумкин. Уларнинг кўпчилигида глутамин кислотаси, гамма-аминомойли кислоталар, глицин аминокислоталари ҳам бор.
    Алоҳида аминокислотали препаратлар ҳам мавжуд. Бундай комплекслар ёш тоифаларига қараб ажратилади, шунинг учун уларнинг қисқача мазмунини диққат билан ўқиб чиқинг ва кўрсатилган дозадан ошириб юборманг. Яхшиси шифокор билан маслаҳатлашинг.
    Мия фаолиятини рағбатлантирувчи табиий маҳсулотларга қуйидагилар киради: женьшень, роза родиоласи, хитой лимон ўти, маньчжурия аралияси настойкалари, ёш буғу шоҳлари (пантлар)дан тайёрланган настойка – пантокрин. «Омега плюс» комплексида поли тўйинмаган табиий Омега-3 ва Омега-6 ёғли кислоталари мавжуд.
    *.
    Аълочилар учун овқатланиш қоидаси.
    *.Тўлақонли нонушта албатта бўлиши керак: уйдан нонушта қилмаган ҳолда чиқманг. Агар машғулотлар 5 соат ва ундан кўп давом этса, ўзингиз билан бирор егулик олинг. Тамадди қилиб олиш учун углеводли озуқа жуда қулай: у организм томонидан тез ўзлаштирилади ва мия глюкоза билан нафас олиши учун уни бойитади.
    *.Ўқишдан кейинги тушлик – энг ёқимли овқатланишдир, энди бироз чигални ёзса ҳам бўлади. Аммо кўп овқат еб қўйманг. «Тўқ қорин ўқишга ярамайди», деган иборани давримизнинг энг ақлли кишиси М.Ломоносовга тегишли дейишади. Ҳақиқатан ҳам, қорин тўлган бўлса, кишини уйқу босади, ҳолбуки ҳали уйга вазифасини ҳам бажариш керак.
    *.Ўқувчилар учун енгил иккинчи тушликни ташкил қилган маъқул. Бу сут-қатиқ маҳсулотлари, конфетли ёки пряникли чой бўлиши мумкин.
    *.Кечки овқат ҳам худди нонушта каби муҳим. Кўпчилик кечки овқатни қилмасдан ухлай олмайди, бунда улар тунда туриб, тамадди қилишларига тўғри келади. Ушбу ҳолат асосан «фосфорли» конституцияга эга ва яхши ўқишга қодир одамларга тааллуқли. Айнан шундай конституционал шахслар орасида аълочилар кўп бўлади.

    Onam mani jonu jahonim

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 5 months ago #5 xumora

    • Premium Member
    • Premium Member

  • Izohlari: 111
  • Rahmat olgan: 39

  • Gender: Female
  • Birthdate: 24 Mar 1991
  • Replied by xumora on topic Bu nimadan darak beradi?
    Кичкинтойингиз бир ёшга тўлдими?Бу унинг зинҳор катталар овқатига ўтиши мумкинлигини билдирмайди:гўдак олдингидай ёшига муносиб овқатни истеъмол қилиши керак. Ушбу мақолада болани тўғри овқатлантириш ҳақида сўз боради.
    Бир ёшли боланинг овқат ҳазм қилиш тизими ва чайнаш аппарати ривожланаётган бўлади. У истеъмол қиладиган таомлар майин консистенцияли бўлса-да, уларда майда бўлакчалар учраши мумкин. Блендерда тайёрланган пюренинг ўрнига энди вилка билан эзиб еса бўладиган сабзавотли рагу, сабзавотлар асосидаги шўрвалар,буғда тайёрланган ва бир неча бор қиймалагичдан ўтказилган гўштли котлеталар пайдо бўлади.
    Янги таомлар орасида катталар истеъмол қиладиган сут маҳсулотлари (ёғлилик даражаси 15% бўлган қаймоқ, қатиқ, аччиқ бўлмаган пишлоқ), тухум оқи, ширинликлар (мармелад, қиём, зефир) бор. Энди кичкинтойни янги узилган мева ва сабзавотлардан майда қилиб тўғралган салатлар билан сийлаш мумкин. Салатларга албатта ўсимлик мойи, сметана ёки йогурт қўшилиши керак.
    Аммо шунга қарамасдан, ота-оналар болалар учун махсус маҳсулотлар, яъни творог, кефир, шарбатлар ҳамда 3-босқич қуруқ сут ичимликлари ва витаминлар, минераллар ва бошқа компонентлар билан бойитилган болалар бўтқаларидан воз кечмасликлари керак.
    Агар бола учун махсус парҳез тайинланмаган бўлса, онанинг ўзи унинг менюсини кенгайтириши мумкин. Бунда, албатта, шу ёшдаги болаларга тўғри келадиган маҳсулотларни танлаши керак. Болага янги овқатларни таклиф этаркансиз, бола уларни қандай кўтаришига диққат билан эътибор беринг.
    Бир ёшдан кейин болаларда овқат танлаш хусусияти кучлироқ намоён бўлади, агар бола ўжарлик билан бирор бир овқатни емаса (Буни тушуниш учун овқатни камида 10 марта таклиф қилиб кўриш лозим), уни бошқасига, яъни таркиби жиҳатидан яқинроқ овқатга алмаштиришга уриниб кўринг. Масалан, болани оқсил билан таъминловчи творогни товуқ филеси ёки кефирга алмаштириш мумкин.
    Она нимани эсда тутиши керак?
    • Агар фарзандингизга кўкрак сутини беришда давом этаётган бўлсангиз, буни эрталаб ёки кечқурун қилинг. Болани кўкракдан қачон чиқаришни ҳар бир оила ўзи ҳал қилади, яхшиси буни 1-1,5 ёш оралиғида қилган маъқул.
    • Боланинг овқатланиш режимидаги афзалликларини ҳам ҳисобга олинг. Баъзи болаларга нонушта, тушлик, иккинчи тушлик ва кечки овқатнинг ўзи етарли бўлади, бошқаларига эса кунига 5-6 марта кичкина порциялар билан овқатланиш зарур бўлади.
    • Ҳеч бўлмаса 2 ёшгача уй таомларини махсус болалар маҳсулотлари билан галма-гал беринг.
    • Туз билан эҳтиёт бўлинг: боланинг овқати сизнинг таъбингизга кўра бироз тузи камроқ бўлиши лозим. Ош тузи ўрнига йодланган туздан фойдаланинг.
    • Десерт ва ширинликларни кўп берманг.
    • Болани тарелка билан қўрқитмаслик учун унга кўп порция солманг: агар фарзандингиз тўймаса, унга қўшимча овқат таклиф қилган маъқул. Болани ҳеч қачон зўрлаб овқатлантирманг.

    Onam mani jonu jahonim
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Shodiya

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    Time to create page: 0.452 seconds

    Kitob do'koni