Forumda yozish uchun ro'yhatdan o'ting
Yuz parvarishi
1дона угол активированный таблеткани майдалаймиз, 1ч.қ. желатин майдаланган, 2ч.қ. сут.
Хаммасини яхшилаб аралаштирамиз ва микроволновкага 15секундга қуямиз. Желатин эриб суюлиши керак. Сунг олиб аралаштириб озроқ совушини кутамиз куп совутворманг желатин қотиб қолади. Юз териси куймайдиган холга келганда юзга бир текис қилиб суриб чиқамиз. Бурун устига қалинроқ суртдим бурнимни икки ёнида қора точкалар пайдо булган экан. 15дақиқадан кейин маскани аста юлиб оламиз.
Биринчи марттасидаёқ қора точкалардан халос булдим.
Тавсия қиламан. Микроволновкаси йуқлар духовкани қиздириб солиб куринглар.
Маска плёнкани тайёрини олишни хохласайлар авонда боракан. Орифлэймдаям бор эди хозирги каталогларда чиқмай қолибди.
Шу кунларга етказган Роббимга Хамдлар булсин!
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
- Platinum Member
-
1. Ёшартирувчи крем
1 ошқошиқ игнабаргли арча устидан ярим стакан қайноқ сув қуйинг. Сўнг иссиқ қилиб ўраб , ярим соат тиндиринг, термосга дамлаб, кейин сузиб олсангиз ҳам бўлади.
Дамламага 5 г глицерин ҳам аралаштиринг. Ушбу кремни кечқурун юзингизга қўллашингиз мумкин. Уни совиткичда сақлаш кераклигини унутманг.
2. Ҳуснбузар давоси - алой
Ҳуснбузар ёғ безлари фаолиятининг издан чиқиши бўлиб, у юз терисига турли сабабларга кўра , жумладан, ёш билан боғлиқ гормонал ўзгаришлар, кўп ёғли овқатлар истеъмол қилиш натижасида чиқади. Қуйидаги тавсиялар ҳуснбузар муаммосидан азият чекаётганларга айни муддаодир.
?100 мл картошка суви 1 чой қошиқ асал билан аралаштирилади. Тайёр аралашма ҳар куни уйқуга ётишдан олдин юзларга суртилади. 20-30 мин. ўтгандан сўнг илиқ сувда ювилади. Муолажа муддати 2 ҳафта. 5-7кун танаффус қилинади ва Муолажа яна такрорланади.
?3-4 дона алой барглари яхшилаб ювиб қуритилади. 10 кун қоронғи ва салқин жойга қўйилади. Сўнг алрй барглари майдаланиб, суви сиқиб олинади. Ушбу янги сиқиб олинган алрй суви билан юз териси кун давомида 2-3маҳал артилади. Муолажа ҳуснбузарлар йўқолгунча бажарилади.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
- Platinum Member
-
Совуқ кунларда юзлар қуруқлашади. Баҳорда эса улар, албатта, парвариш талаб қилади. Қуруқ ва дағаллашган юз териси учун эса қуйидаги оддий, аммо жуда самарили ниқоблардан фойдаланишни тавсия этамиз.
Сули ёрмасидан
3-4 ош қошиқ сули ёрмасини қайноқ сутга солиб, аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани юзингизга текис қилиб суртинг. 15-20 дақиқадан сўнг иссиқ сув билан ювинг.
Сметанадан
100-200 мл. ёғли сметанани юз терисига суртинг. 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг.
Творогдан
2 ош қошиқдан творог, сабзи шарбати, зайтун ёғи ва сутни аралаштиринг. Юз терисига қалин қилиб суртинг. 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг.
Асалдан
2 ош қошиқ асалга 1 ош қошиқ сули ёрмаси, 2 чой қошиқ сут қўшиб, юзингизга суртинг. 15-20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювинг. Агар аллергияга мойил бўлсангиз, бу ниқобдан фойдаланманг.
Банандан
Ўртача катталикдаги бананни эзиб, 1 чой қошиқдан юз учун мўлжалланган парваришловчи крем ва зайтун ёғи, ярим чой қошиқ лимон шарбати қўшинг. 15-20 дақиқага юзингизга суртиб, иссиқ сув билан ювинг.
Тухум сариғидан
1 дона тухум сариғига 1 чой қошиқ исталган ёғ (зайтун, ўсимлик ёғи)дан солиб, 1 чой қошиқ сув қўшинг. Юзингизга суртиб, 15-20 дақиқа қолдиринг. Сўнгра дока билан артиб олинг-да, илиқ сувда ювинг.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
- Platinum Member
-
:cray: Кўзларимиз тагини эпақага келтирамиз. Бунда бизга чой халтачалари энг яқин кўмакчига айланади. Дастлаб аччиқина чой дамлаб , сўнг халтачаларни чиқариб олинг, сувини сиқиб , совитинг. Шундан кейин уларни қовоқ устига 20-30мин. қўясиз. Ушбу муолажа салқиган ва чарчаган кўзлар учун айни муддао.
(Айниқса биздака телефонга кўўп термиладиганларгайкан а?)))
Қаҳвада яширинган сир. Юзингиз янада тиниқ бўлишини истасангиз, қуйидаги скрабни ўзингизда синаб кўринг. Уни тайёрлаш учун зайтун ёғи , қаҳва, шакарқамиш қанди ва сув керак бўлади. Ҳамма маҳсулотни яхшилаб аралаштиринг. Тоза юзга суртиб, енгил уқаловчи ҳаракатлар билан юзингизга суртасиз.
:pamada: Косметологик муолажаларсиз лабимизни катталаштирамиз. Бунинг иложи йўқ дея эътироз билдирманг. Ундан кўра , ҳозироқ ишга киришинг . Вазелин ва долчин (корица) эфир мойидан оддий бальзам тайёрланг. Бироқ уни суртгандан кейин лабингиз бироз ачишиши мумкин. Худди шу тарзда лаблар бироз катталашади. Ишонинг! :kapalak:
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
- Platinum Member
-
Pomidor terimizni vitaminga to‘yintiradi, uning rangini tiniqlashtiradi, ajinlarni tekislaydi. Chiroyli bo‘lishni xohlasangiz, har kuni 10-15 daqiqaga pomidordan niqob qilishga erinmang.
pomidordan niqoblar
Yog‘li g‘alvirak terida yuzingizga pomidor bo‘laklarini yoki pomidor sharbatiga namlangan salfetkani 15-20 daqiqaga qo‘ying.
Yog‘li terining yaltirashini yo‘qotish uchun pomidorli muzdan foydalansa bo‘ladi: 3 osh qoshiq pomidor sharbatini 1 choy qoshiq petrushka suvi bilan aralashtirib, qolipchalarga quying va muzlagichga joylang. Yuz terisiga artib turasiz.
Quruq teri uchun quyidagicha niqob tayyorlash mumkin: qirg‘ichdan chiqarilgan pomidorni oz miqdordagi kraxmal bilan aralashtirib, bir necha tomchi o‘simlik yog‘ini tomizing. Ushbu niqobni yuzda 20 daqiqa ushlab turish lozim.
Har qanday yuz terisi uchun tvorog-pomidorli niqob to‘g‘ri keladi: 2 osh qoshiq yangi tvorog, bir osh qoshiq sut, bir choy qoshiq kungaboqar yog‘i, to‘g‘ralgan pomidorni aralashtirib, tuz seping. Hosil bo‘lgan bo‘tqani 15-20 daqiqaga yuzingizga surtasiz. Niqobni iliq suvda yuvgach, sovuq suvda chaying.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
- Platinum Member
-
Bitta tuxum sarigi,bir choy qoshiq zaytun yogi,bir choy qoshiq asal hammasini birga aralshtirib yuzimizga surkab 10-15 minut turib iliq suvda yuvib tashlaymiz. Bu niqobimizni haftada ikki marta qilamiz
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
- Platinum Member
-
- Boyliklarim Bolalarim.
1) Yuz terisiga nafaqat tshqi tomondan balki ichkaridan ya'ni organizmda vitaminlar tanqisligining oldini olgan xolda kompleks vitaminlar ichib,ovqatlanish tartibiga e'tibor qaratish lozim.
2) Kun davomida 2 litrdan ortiq mineral ( gazlanmagan) suv,tabiiy sharbat yoki ko'k choy ichish.
3) Yuz uchun yog'li bo'lganqishki kremlarni ishlatmaslik.
4) Uxlashdan oldin iliq suv dush qabul qilib,5daqiqa davomida suv oqimiga qarab turish.
5) Yuz uchun maxsus toniklardan foydalanish,barmoq uchi bilan yengil uqalash tavsiya etiladi.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
- Platinum Member
-
- Boyliklarim Bolalarim.
2 dona bodringning po'stini tozalab,qirg'ichdan o'tkazib va 1 choy qoshiq ko'pirtirilgan tuxum oqini qo'shib yaxshilab aralashtirasiz.Yuzingizga surtib 20 daqiqadan keyin iliq suvda yuvib tashlang.Agar yuzingiz quruq bo'lsa aralashmaga 1choy qoshiq smetana qo'shsangizha bo'ladi.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
- Platinum Member
-
- Boyliklarim Bolalarim.
1 osh qoshiq tvorogni 1 dona gidroperit tabletkasi bilan aralashtiring.Aralashmani yuzingizga surtib 15 -20 daqiqaqoldirib iliq suvda yuving.Bu niqob bahorda qizargan yuzni oqartirib tiniq qiladi
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
- Platinum Member
-
- Boyliklarim Bolalarim.
Sepkillar paydo bo`lishining oldini olish uchun mutaxassis tavsiya etgan miqdorda askorbin va nikotin kislotasini qabul qilish zarur. Bu kislotalar terining quyoshga nisbatan ta`sirchanligini kamaytiradi.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
- Platinum Member
-
- Boyliklarim Bolalarim.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
- Moderator
-
- ALLOHIM O'ZINGGA MING BOR SHUKUR!
Asal ham antioksidant husnbuzarlar yoqotishda yordam beradi deb oqigandim. Kun ora asalga bitta tuxum sarigini aralshtirib kechqurun uxlash oldidan yuzizga lasyondaqa surtib 10daqiqadan k.n yuvib tashlang. Ancha yaxshi samara beradi. Undan tashqari ALOE bargini orasini ochib uni ham yuzga surtish k.k. u ham bakteriya zamburuglarga qarshi vosita hisoblanadi. Faqat aloe barglari haladelnikda 3kun turishi k.k. yangi uzilgan aloe barglari yuzni kuydirib qoyishi m.n.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
- Moderator
-
- ALLOHIM O'ZINGGA MING BOR SHUKUR!
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
Қуёш нурлари юзимизга ўз соясини солиб доғ туширади ва сепкилларни бўрттиради. Лекин бу биз учун муаммо эмас. Юзимизни тўғри парвариш қилиб ўз муаммоларимизнинг ечимини топишимиз мумкин.
Табиатнинг ўз кетма-кетлиги бўлганидек, юз парваришида ҳам кетма-кетлик бор, ва у 5 босқичдан иборат:
1-Юзни пенка еки гель билан ювиш.
2-Юзни тоникда артиш.
3-Юзга лосьон (кундузги крем)ни суртиш.
4-куз атрофи учун кремини суртиш
5-Юзга озуқа қатлам (кечки крем)ни суртиш.
Юзга ниқоб ёки скраб қўйиш.
Гель еки пенка – юзни ювиш воситаси бўлиб, у юз қатламига зарар етказмайди. Юздаги чанг, кир ва ёғларни эритади. Юз тешикларини очиб кейинги босқичга тайёрлайди. Уни юз теримиз тури ва ёшимизга қараб танлаймиз.
Тоник – юздаги тешиклар ичини чуқур тозалаб, тешикларни ёпади ва юз терисини тортади. У юз турига ва ёшига караб танланади.
Ҳимоя қатлами – тозаланган юзни кун давомида атроф муҳитдаги заҳарли ва зарарли чанг-ғубордан, қуёшдан сақловчи ҳимоя.
Озуқа қатлами – асосан кечки уйқудан 2 соат олдин юзга суртилади. Юзни озиқлантиради, витаминга тўйинтиради. Ажин ва нуқсонларни бартараф этади, муаммоларни ҳал қилади. Юз тури ва ёшга, юздаги муаммоларга қараб танланади. 25 ёшга тўлмаганлар учун бу қатлам шарт эмас. Бу ёшгача танадаги озуқа ва ҳимоя қатлами етарли бўлади.
Ниқоб – юқоридаги жараёнларни янада тезлатиб, ўз самарасини беради. Фақат юз тери ва юздаги муаммоларга қараб танланади. Ёш танламайди.
Скраб – юз терини янгилаб, эски теридан халос этади. Енгил пилинг қилади. Янгиланган тери ўта сезувчан ва таъсирчан бўлгани учун, скраб кечки соат 5 дан сўнг, яъни қуёш нурлари ўз кучини йўқота бошлагандан кейин ишлатилади.
Ушбу маҳсулотлар (пенка,гель, тоник,лосьон, ҳимоя ва озуқа кремлари) битта тўплам (фирма)дан бўлиши шарт. Акс ҳолда турли тўпламга мансуб маҳсулотлар таркибидаги элементлар реакцияга киришиб бошқа муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Яна бир нарсани билишимиз лозим. Юзимиздаги аксарият нуқсонларнинг асосий сабаби ички аъзолардаги муаммолардир. Булар қуйидагилар:
Ичнинг равон келмаслиги,
Жигар тўғри ишламаслиги, ошқозон-ичак яралари, буйракдаги тошлар мавжудлиги,
Организмга витамин етишмаслиги.
Ҳаётдаги орттирилган стресслар.
Яқин давр ичида бошдан кечирилган жиддий тиббий муолажалар.
Агар сизда бундай муаммолар мавжуд бўлса, юқорида айтилган босқичда парваришни бошлашдан олдин улардан халос бўлишингизни тавсия этаман. Акс ҳолда, парвариш сиз кутган натижани бермаслиги эҳтимоли жуда юқори. Хаттоки, таниқли фирмаларнинг қимматбаҳо маҳсулотларидан фойдаланганингизда ҳам.
@lacorefergana
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
0.PILING- Haftada 1 marta o'lik hujayralarni olib yangi yosh hujayra chiqishiga yordamlashadi va teri haftadan hafta yangilanib, yaxshilanib, yosharib borayveradi. Chuqur tozalovchi.(4xil chuqur tozalovchi bor!!!!!Yuzni muammosiga qarab tanlanadi.
👆👆👆👆 FAQAT KECHKI PAYT ISHLATILINADI.
1. PENKA- yuz yuvish uchun kòpik. Yuzni tashqi tozalovchi bulib, kun davomida yuzimizga yig'ilgan kir va changlardan tozalaydi. Penka tarkibida TINGHLANTIRUVCHI, YOSHARTIRUVCHI va NAMLANTIRUVCHI komponentlar mavjud. Yuzingizni aslo sovun bilan yuvmang!!! (5xil penkamiz bor yuzni tipiga,muammoga qarab 1tasi tanlanadi)2mahal ishlatilinadi
2.TONIK-yuz teringizdagi poralarni mukammal tozalash bilan birga quyidagi vazifalarni ham bajaradi: transport-kòprik teri bn, oqartirish, ajinlarni ketkazish yoshartirish. TONIK TOZALASHNI TO'LIQ VA MUKAMMAL yakunlab beradi. Tonik bilan yuzimizni artib olgach yuzimiz to'liq krem qabul qilishga tayyor bo'ladi. (5 xil toniklarimiz bor muammoga qarab 1 tasi tanlanadi)2mahal
3.LOSYON- (Koreyada kunduzgi krem tarzida chiqariladi!!!!) namlantiruvchi komponentlari teridagi namlik balansini tiklaydi oziqlantiradi hamda suvsizlanishini oldini oladi.Bu bizning iqlimimizga eng ZARUR bo'lgan narsa,(shu bilan birga losyonlar oqartiruvchi, ajinlarni ketkazuvchi va oldini oluvchi, yoshartiruvchi, oziqlantiruvchi ) yuzingiz suvsizlanishidan ehtiyot qiluvchi.Bizninig yuzimizga namlantiruvchi La'core kompaniyasining kremlari mos keladi. Chunki La'core koreys kosmetikasi aynan bizning issiq iqlimimiz uchun ishlab chiqarilgan. La'core koreys kosmetikasini ishlab chiqishdan avval iqlimimiz koreyaliklar tomonidan to'liq o'rganilib chiqilgan. Va bizning yuzimizga namlik juda zarurligini takidlab o'tishgan. Namlik balansini me'yorada saqlash uchun La'core losyonlari ayni muddao.
Quruq terilarda qarish jarayoni tezlashadi.(Yuz yog'lik bulsa bu namlik kup degani emas). Poralarimizni losyon bilan blokirovat qilmasak poralarimiz barcha havodagi kir va changlardan to'ladi, losyonsiz dekorativniy kosmetika qilish (tonalniy krem, quyoshga qarshi krem spf, pudra) mutlaqo mumkin emas 🙅♀️🙅♀️🙅♀️Dekorativniy kosmetikalarda quyoshga qarshi himoya ingridienti mavjud. Quyoshga qarshi inridient bu-maydalangan mahsus tosh zarrachasidir. Quyoshni faqatgina maydalangan tosh zarrachalari qaytara oladi. Shuning uchun LOSYONSIZ UMUMAN DEKORATIVNIY KOSMETIKA ISHLATISH MUMKIN EMAS🙅♂️🙅♂️ Aks holda yuzingiz tez qariydi, teringizninig sifati buzuladi, yuzingizda dog', toshma va qora nuqtachalar paydo bo'ladi.
(5 xil losyonlarimiz bor)
4.KO'Z ATROFI UCHUN KREM- 🔊juda ham zarur 🔊 hammamizda kuni buyi buladigan holatlar ( kulgi, yig'i,turli xil mimika ) da ko'z atrofi uchun krem surtmagan bo'lsak mayda mayda yorilib ajin tushishiga olib keladi shuning uchun yuzimiz, ko'z atrofimiz doimo krem bilan namlangan bo'lishi ZARUR . Ko'z atrofi uchun krem ajinlari kelib chiqishini bartaraf etadi va ajinlarni yo'qotishga yordam beradi. (4xil ko'z atrofi uchun kremlarimiz bor )4-nomsiz barmoqqa guruchdek chiqarilib,ozini shemasi boyicha 6-7min suriladi.
5. KUNDUZI BOLSA Himoya qatlami ( защита )SHART!!!
Bizning iqlimimizda himoya qatlami shart va zarur. Chunki bizda (Оsiyoda)judayam quyosh nurlari baland.Foto kuyish(quyosh nuri),yuz terisiga har xil toshma doģlar paydo bulishi,qarishdan ehtiyot buling.Bizning iqlim uchun koreys kosmetologlari tomonidan ishlab chiqilayotgan LA'CORE quyoshga qarshi SPF50; tonalniy ВВ SPF 50; pudra SPF50 laridan albatta foydalanish zarur.
Yuz teringizga mos keluvchi los'on bilan yuzingizni namlantirib poralaringizni bloklaydi va keyin himoya dekorativ qatlamini surting. LA'CORE los'onlarini surtmasdan himoya kremlarini aslo quymang.
YODDA TUTING!
Har bir narsani òz qoidasi bor.
KECHKI PARVARISH -KUNDUZGI PARVARISHDAN FARQI BOR. OSHNI PISHIRISH TEHNOLOGIYASI BÒLGANDEK YUZ PARVARISHINIYAM QOIDASI BOR.
Ertalab soat 8 gacha, Kechqurun soat 21 ga
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.
Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.