Forumda yozish uchun ro'yhatdan o'ting

Hayotiy voqea va hikoyalar

10 years 9 months ago #101 Agzamov

  • Senior Member
  • Senior Member

  • Izohlari: 63
  • Rahmat olgan: 61

  • Gender: Male
  • Birthdate: 14 Nov 1988
  • Replied by Agzamov on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Jumboqli qora tun!

    Муҳаббат – ўз кучига яраша туйғу уйғота биладиган
    ягона эҳтиросдир.
    Стендель.



    - Ирода опа, бошлиқ ҳузурига кираркансиз!

    Агар котиба Иродага шу хабарни айтмаганида у токи иш вақти тугагунича журналга мук тушиб ўтираверган бўларди. Қотиб қолган елкасини ростлаб, оқсоқ оёғини янаям оғир босганча бошлиқ хонасига кириб борди.

    - Ирода қизим, бугун кечгача ҳужжатларни туманга етказиш керак эди. Котибамизни биласан хали ёш, унга ҳужжатларни ишониб топширолмайман, ундан кейин ота-онаси қаттиққўл одамлар экан. Аксига олиб ҳайдовчи ҳам бетоб бўлиб қолибди. Йўловчи машинада бориб келаоласанми?

    - Майли, бориб келаман, - деди Ирода бошлиғининг унга ишонч билдираётганидан хурсанд бўлиб.

    Ирода туғилганидаёқ врачлар унинг бир оёғи иккинчисидан калталигини аниқлашган, бир ёшидан кейин операция қилиш мумкинлигини айтишганди. Лекин ота-онаси жуда содда, бунинг устига рўзғорни аранг тортаётганлари учун Ироданинг оёқларига унчаям аҳамият беришмаганди.

    - Оёғи калта бўлса нима бўпти, ҳаммаси Худодан, тани-жони соғ-саломат бўлиб юрса бўлдида, - деди отаси.

    - Тўғри, муҳими жони омон бўлсин, тағин операция қилдирамиз деб баттар қилиб қўймайлик, - деб онаси Сожида опа эрининг гапини маъқуллаганди.

    Ирода болалигида шўх, ўйинқароқ қиз бўлди. Оқсоқланганча ҳовлининг у бурчагидан бу бурчагига чаққон ҳаракатлар билан чопиб бориб келарди.Унинг бу ширин қилиқларини кузатиб ўтирган ота-онаси кулиб ўтираверишарди. Сожида мактабга чиқа бошлади. Бошқа синфдошларининг иккала оёғи бир текисда, виқор билан юришини кўриб ўзининг айбини ҳис қила бошлади. Айниқса жисмоний тарбия дарсидан Иродани четлаштиришганида ўксиб йиғлаганди. Улғайгани сайин Ирода ўзини ёлғиз, ҳеч кимга кераксиз сеза бошлади. Юқори синфда балоғат ёшига етганида барча йигит-қизлар қалбига муҳаббатнинг илк шабадаси мўралайдиган дамда синфдош қизлар қайси бола гап қотгани, нималар дегани, параллел синфдаги бир бола уйигача ортидан кузатиб қўйганини бир-бирига мақтаниб гапираётганини эшитганида Ирода ўзини айбдор сезиб, ич-ичидан эзилиб кетарди. У дугоналари сингари паркларга, кино-театрларга, сайлларга боришга ўзини нолоқий деб ҳисоблар, кўча-кўйда одамлар ачиниб қараганлари сари хўрланган сезарди ўзини. Шунинг учун мактабдан келиб уй юмушларига кўмилиб, уй ишларидан бўш вақтида ҳам тинмай дарс тайёрларди.

    Институтда ўқиб юрганида ўзи сингари кўнгли ўксик йигитлардан совчилар кела бошлади. Лекин Ирода ўзи каби оқсоқ йигит билан кўчада кетаётганини кўз олдига келтирса, сўнг фарзандлари ҳам шундай туғилишини ўйласа асабийлашиб, салга йиғлаб юбораверадиган бўлиб қолди. Шунинг учун ўқишини баҳона қилиб совчиларни қайтараверди. Ўқишни ҳам битирди, мутахассислиги бўйича ишга жойлашди. Меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, ўйин-кулгуга берилмай фақат иш билан бандлиги туфайли идорада ҳурмат қозонди. Ирода ўзини буткул ишга бағишлади, ишхона унинг ҳаёти мазмунига айланди. Бир куни ишдан борса уйларида совчилар ўтиришган экан.

    - Қизим, йигитнинг оёқ-қўли бут экан, ўзи ҳайдовчи бўлиб ишларкан. Фақат биттагина айби хотини вафот этиб, иккита боласи билан қолиб кетибди, - деди ойиси Сожида опа.

    - Йўқ, бўлмайди, - деди Ирода қатъий. – Бир ками унинг болаларига масхара бўлишим қолувди.

    - Нега унақа дейсан? Гапни кўпайтирмагинда совчиларга чой олиб кир, сени кўрамиз деб пойлаб ўтиришибди. Уйланмаганини нуқсони бор экан десанг, уйланганини боласи бор десанг, бунақада умуман эрга теголмай ўтиб кетасанми?!

    Ойисининг гапи таъсир қилдими ёки совчи аёлларни куттиргани учун ҳижолат бўлдими Ирода чойнакни кўтариб меҳмонлар ёнига кирди. У қўлида чойнак кўтариб кириб бораркан тўрда ўтирган аёллар дарров унинг оёқларига тикилишди. Буни сезган Ирода ғалати бўлиб кетди. Бўғзига нимадир тиқилди. Аёллар билан кўришдида тез-тез юриб чиқиб кета бошлади. Ортидан кимдир паст овозда "Вой, жудаям ташларкан-ку” деганини эшитиб қолди. Шу куни Ирода туни билан йиғлаб чиқди. Қисматидан, ота-онасининг лоқайдлигидан хафа бўлиб йиғлади.
    ***

    Ирода ҳужжатларни олиб йўловчи машинага ўтирди. Туманга етиб борганида соат олтига яқинлашиб қолганди. Идорада икки соатга яқин вақт қолиб кетди. Қайтиб чиққанида атроф қоп-қоронғи, эрта кузнинг майин шамоли эса бошлаганди. "Оббо, - ўйлади Ирода. – Бу кимсасиз қишлоқда автобус ҳам қолмагандир. Биринчи учраган йўловчи машинага ўтираман. Акс холда кўчада қолиб кетишим мумкин”. Узоқдан машина кўринди, Ирода қўлини даст кўтарди. Машина тўхтаб, ўрта ёшлардаги, бошига шапка қўндирган, кўзлари муғомбирона боқиб турган эркак деразадан мўралади.

    - Қаёққа?

    Уни кўриб Ирода бироз чўчиди. Нима қиларини билмай иккиланиб қолди.

    - Ўтираверинг, эрталабгача бошқа машина ўтмайди.

    Ирода ноилож ўтирди.

    - Автостанциягача олиб бориб қўйинг илтимос.

    - Уйингиз ўша ердами?

    - Йўқ, у ердан метрога ўтираман.

    Эркак баланд қилиб мусиқани қўйиб қўйди. Дам-бадам ўзи ҳам хиргойи қилганча Иродага кўзгудан тикила бошлади.

    "Уф... намунча қараши совуқ бўлмаса, - Ироданинг ғаши келди. – Нега ҳадеб қарайди-я...”. Ирода борган сари ўзини ноқулай сеза бошлади. Қани энди иложи бўлсаю, машинани тўхтатиб тушиб қолса. Лекин қоронғу кўчада дов-дарахтлардан бошқа ҳеч нарсани кўрмагач, ўзини қўлга олишга уринди. "Майли, қараса қарайверсин, агар бирон гап отса эшитмаганга олиб, индамай ўтиравераман. Шаҳарга етиб олсам бўлгани” деганча ўзига тасалли берди.

    - Исмингиз нима асал қиз?

    "Асал қиз” дегани Ироданинг кўнглини беҳузур қилди. Ҳижолатланиб баъзўр жавоб қайтарди.

    - Ирода.

    - Ў, Иродахон, чиройли исм экан. Ҳойнахой ота-онангиз иродали, шахдам қиз бўлсин деб шу исмни қўйишган бўлса керак.

    Ирода жаҳли чиқаётганини билдирмаслик учун юзини кўча тарафга бурди.

    - Шу маҳалда нега кетяпсиз шаҳарга?

    - Шаҳарда яшайман, туманга иш билан боргандим.

    - Шунақа денг, кўзларингиз чиройли экан, агар ота-онангизни ўрнида бўлганимда исмингизни "оҳу” қўйган бўлардим.

    Ирода шунчалар нафратланганидан нафаси сиқа бошлади, аъзойи-баданига титроқ кирди. Ҳайдовчига билдирмай аста дераза ойнасини очди, юзига гуп этиб аччиқ шамол урилди. Баттар кўнгли беҳузур бўлиб ойнани ёпиб қўйди.

    Шу пайт машина мотори "тақ-тақ” этиб овоз чиқарди, сўнг таққа тўхтади.

    - Вой! – қўрқув билан бақириб юборди Ирода.

    - Ие, яқингинада устахонага олиб боргандим-ку, яна нима бўлганийкин?

    Ҳайдовчи машинадан тушиб атрофни кузатди. Ироданинг юрагини баттар ваҳима эгаллай бошлади. "Атайлаб қиляпти, - ўйлади Ирода. – атайлаб машинасини тўхтатди. Нимадир қилишим керак, фурсат борида ундан қочишим керак”. Ирода шу хаёл билан машинадан тушди.

    - Атрофни қаранг Иродахон, ҳаммаёқ жим-жит, ҳавонинг тозалигини айтмайсизми! Шунақа тоза ҳавода, жимжитликда мазза қилиб дам оламан-да...

    - Биласизми, мен... мен... ҳозир келаман, шундай атрофга қараб келай. Машинада юравериб чарчабман шекилли.

    - Майли, фақат узоққа кетманг, бу ерда бўрилар бўлиши мумкин.

    - Нима? Бўри нима қилади?

    - Ҳазиллашдим, - эркак хохолаб кулиб юборди. – Ироданинг "и” ҳарфиям йўқ экану, асал қиз! – ўзининг гапи ўзига наша қилиб яна кула бошлади.

    Ирода машинадан узоқлашди. Атрофга олазарак боқди. Узун машина йўлининг икки тарафи чакалакзор. "Қанийди биронта машина ўтиб қолсайди”, деган илинж билан олисга тикилиб турди. Баданидан совуқ ўтиб, титрай бошласа ҳам йўлга тикилиб тураверди.

    - Айтдим-ку мендан кейин ҳеч ким ўтмайди деб, бекорга овора бўляпсиз.

    - А! – Ирода ялт этиб орқасига ўгирилди. Эркак унинг шундоққина рўпарасида ўткир нигоҳлари билан тикилиб турарди.

    Ироданинг тили айланмай, қўрққанидан танглайига ёпишиб қолгандек, гапирмоқчи, дод солмоқчи бўлардию овози чиқмасди. Бор кучини тўплаб қоча бошлади. Эркак икки-уч қадам сакраганда уни тутиб олди. Кучли панжалари билан қучоқлаб, бағрига тортди.

    - Қаёққа қочяпсан, тўхта!

    - Илтимос, қўйиб юборинг, - Ироданинг овози инграб чиқди. – Жон ака, ўтиниб сўрайман. Мен ёмон қиз эмасман. Ишхонамизнинг ишини деб кечга қолиб кетгандим.

    - Халиям сени ёмон қиз деяётганим йўқ. Сен менга ёқиб қолдинг. Мулойим чеҳранг, кўзларинг мени ўзига мафтун этди.

    - Йўқ-йўқ!

    Ирода бор кучи билан уни ўзидан итара бошлади. Шу пайт эркак Иродани қучоқлаган кўйи ерга йиқилиб тушди.

    - Ёшинг нари борса ўттизлардан ошган, сенинг ёшингдаги гўзал қизнинг бокиралигига ишонмайман, - деди Ироданинг кўйлагини тортқиларкан.

    - Акажон, қўйиб юборинг, илтимос... Мен чўлоқман, менинг оёғим оқсоқ, туғма мажруҳман, менга раҳмиз келсин жон ака!

    Эркак бир зум Иродага тикилиб турдида, қўллари шалвираганча қўйиб юборди.

    - Алдаяпсан...

    Унинг бўшашиб қолганини кўриб Ироданинг қалбида умид порлади.

    - Алдамаяпман, мана қаранг, ишонмасангиз юришимни кўринг!

    Ирода ёш боладай шошиб ўрнидан турди-да, чўлоқланганча у ёқдан-бу ёққа жон ҳолатда чопа бошлади. Унинг телбалардек ҳатти-ҳаракатини кўриб эркакнинг шашти қайтди. Чирс этиб ерга туфлади-да, ўрнидан турди.

    - Бўлди! Бас қил. Ўтир машинага.

    Ирода югураверганидан терга ботиб кетганди. Халлослаб нафас оларкан, илтижо билан эркакка тикилди.

    - Энди менга тегинмайсиз-а?

    Эркак машинаси томон кетди, машинанинг ўт олганини кўриб, Ирода ҳайрон бўлиб қолди.

    - Қўрқма, еб қўймайман, кетдик.

    Шаҳарга келгунларича эркак қовоғини солганча ўйга толиб келди. Ирода энди ундан қўрқмас, ҳувиллаган адирдан кўра машина ичида жим-жит кетаётганлари унинг учун хотиржамлик бахш этаётганди. Боягидай мусиқа садоси янграмас, ҳар иккиси ўз хаёлларига ғарқ бўлганча жим кетишарди.
    Машина метро ёнида тўхтади. Ироданинг ҳадеганда тушмаётганини кўрган эркак орқасига ўгирилди. Ирода кўзлари бир нуқтага қотиб қолганча ўтирарди.

    - Етиб келдик, - деди эркак.

    Ирода маъносиз нигоҳлари билан бир қараб қўйди, сумкасидан пул олиб узатди.

    - Пулингиз керакмас.

    Ирода эркакнинг нигоҳида илк учратгандаги айёрлик учқунларини эмас, пушаймонликни кўрди. Индамай машинадан тушдида пулни ўриндиққа ташлади. У уйига етиб келганида онаси Сожида опа эшик тагида пойлаб турарди.

    - Ирода, қизим! Қаёқларда юрибсан-а? Отанг иккимиз хавотирдан ўлдик-ку!

    Ирода ойисига салом ҳам беришга мажоли келмай судралганча ҳовлига кириб борди. Ичкаридан отаси чиқди. Айвондан туриб ўшқира кетди.

    - Ярамас! Ўзбошимча! Қаёқларда юрибсан бемаҳалда?! Соат неччи бўлди? Ҳали ярим кечагача юрадиган оёғинг чиқиб қолдими?

    Отасининг мажозий маънода айтган "оёғинг чиқиб қолдими” деган гапи Иродани хушига келтирди. Қўлидаги сумкасини жаҳл билан ерга улоқтирди.

    - Ҳа! Оёғим чиқиб қолди! Нега мени дунёга келтирдинглар?! Чўлоқ, оқсоқ эканимни билган заҳотинглар бўғиб ўлдириб қўйсаларингиз бўлмасмиди?!

    Отаси айбини билиб жим бўлиб қолди. Қизининг важоҳатини кўрган Сожида опа йиғлаб юборди.

    - Қизим, сенга нима бўлди? Нега бунчалик жазавага тушяпсан?

    - Ойи, тўйиб кетдим, яшашдан тўйдим билдизми. Наҳотки ёшлигимда дўхтирга кўрсатишнинг иложини қилмадинглар? Дада, дўхтирлар операция қилинглар деганда нега эътибор бермадингиз менга? Пулингизни қизғандингизми? Амаллаб оёқларимни даволатганингизда ишлаб, ўша пулларизни топиб берган бўлардим-ку, дада!

    Отаси айбини тан олгандек бошини эгган кўйи зинага ўтириб қолди.

    Эртасига Ирода ишга боролмади. Кечаси билан боши қаттиқ оғриб, эти увишиб чиқди.

    - Ҳеч қиси йўқ, шамоллабсиз. Бир-икки кун дори ичиб ўралиб ётсангиз тузалиб кетасиз, - деди "Тез ёрдам” шифокори.

    Ирода шифтга тикилиб ётаркан Сожида опа кириб келди.

    - Қизим, бошлиғинг телефон қилиб салом айтди. Ишхонанинг ҳужжатларини вақтида олиб бориб берганинг учун раҳмат деди. Бемалол уч-тўрт кун дам олсин, деб рухсат берди.

    Ирода индамади.

    - Қизим, - давом этди Сожида опа, - анови куни сенга иккита боласи билан бева қолган эркак ҳақида айтгандим-ку, ўшанинг совчилари яна келишди. Тезроқ жавобини айтинглар, агар бўлмайдиган бўлса бошқа мўлжаллаганларимизга боришимиз керак, - дейишди.

    - Ойи, илтимос, тинч қўйинг. Ҳозир совчилар ҳақида эшитадиган аҳволда эмасман.

    - Майли қизим, майли, дамингни ол, – шундай деркан Сожида опа Ироданинг юзидан оҳиста ўпиб қўйди. – Бошқа эрга тегиш ҳақида оғиз очмаганим бўлсин қизим. Қандай истасанг шундай ҳаёт кечиргин.

    Ирода ойисининг ортидан ачиниш билан қараб қолди. "Бечора ойим, бекорга уларни хафа қилдим. Дадамнинг ҳам дилини оғритган бўлсам керак. Болалигимда оёғимни даволатишмаган бўлсаларда улар ҳамиша менга меҳрибон бўлишган. Кўнглимга қарашган, оғзимдан чиққанини муҳайё этишган. Мен бўлсам...Нега ўзимни ўзим бунчалик қийнаяпман. Битта оёғим оқсоқ бўлса нима бўпти. Ахир мендан баттар ногиронлар ҳам ҳаёт учун, аёллик бахти учун курашишяпти-ку. Ўйлаб кўрсам ҳамма айб ўзимда экан. Мен ношукурман, соғлиғимнинг, тақдиримнинг, жамиятда ўз ўрнини топган аёл сифатида мавқеимнинг қадрига етмаётган ношукурман. Ўзим оқсоқ бўлатуриб нуқсони бор йигитлардан ор қилдим. Хотини ўлган, она меҳрини кўрмай яшаётган мурғак гўдакларга бағримни очиш ўрнига улардан юз ўгирдим. Балки кечаги воқеа менга ҳаётнинг сабоғимикан? Агар ўшанда ҳайдовчи эркак менга раҳми келмай номусимни поймол қилганида қай кўйга тушардим? Ёки бўлмасам кимсасиз, хилват жойларда мени ўлдириб, ўлигимни кўмиб кетганида ота-онамнинг холи нима кечарди? Йўқ, мен ўзгаришим керак, бутунлай бошқа Иродага айланишим керак. Ирода исмимни оқлашим керак!”.

    Орадан бир ҳафта ўтиб Ирода соғайиб кетди. Эрталаб супада нонушта қилиб ўтирган ота-онаси ичкаридан чиқиб келган Иродани кўриб ҳайрон бўлиб қолишди. Ирода пушти кўйлак устидан оппоқ костюм кийиб олган. Сочларини шаршарасимон ёйиб олган, енгилгина пардози ҳам ўзига жуда ярашганди. У жилмайганча ота-онаси ёнига келди. Салом бериб дастурхонга ўтирди.

    - Қизим, тузукмисан? – сўради дадаси меҳрибонлик билан.

    - Қизимнинг очилиб кетганини қаранг дадаси, туф-туф...кўз тегмасин, - деди Сожида опа кўзларига ёш олиб.

    - Нега йиғлайсиз ойи, - деди Ирода кулиб. – Сизларни хурсанд қиламан деб ўзимга қараб, ясаниб олсаму, сиз бўлсангиз...

    - Қувонганимдан йиғлаяпман қизим, суюнганимдан, - деди Сожида опа кўзларини артиб.

    Ирода ишдан чиқиб ойиси тайинлаган манзилга борди. Хиёбонда ўтирган салобатли эркакни кўриб у томон юрди.

    - Ассалом алайкум, - салом берди Ирода.

    Орқа ўгириб ўтирган эркак у томон қайрилиб қаради.

    - Валайкум ассалом.

    Ирода унинг юзини кўриб аввалига ҳайрон бўлиб турди, сўнг таниб ортига тисарилди.

    - Сиз?

    - Ирода?

    - Бу қанақаси? Наҳотки сиз, ҳали уйимизга келаётган совчилар сизданмиди?

    Ирода ортига ўгирилиб оқсоқланганча тез-тез юра бошлади.

    - Ирода, тўхтанг! – эркак унинг билагидан маҳкам тутиб олди.

    - Қўйворинг, бу ер овлоқ дала эмас! Ҳозир бақирсам атрофдагилар югуриб келишади.

    - Илтимос, мендан қочманг. Худо ҳаққи учрашувга сиз чиқишингиз мениям хаёлимга келмаганди.

    - Энди менлигимни кўрдингиз, бемалол устимдан мазах қилиб, таҳқирлаб кетаверишингиз мумкин.

    - Нега унақа дейсиз Ирода, келинг манави ерга ўтирайлик, сизга ҳаммасини гапириб бераман. Ўша куни бироз кайфим бор эди, умримда ҳечам ножўя ҳаракат қилган одаммасдим, билмадим, негадир мени шайтон йўлдан уриб...

    - Ўша қилган ҳаракатингизни ножўя деб ҳам бўлмайди. Сиз энг разил, худбин одамнинг ишини қилмоқчи бўлдингиз.

    - Лекин ҳеч нарса қилмадим-ку! Кечиринг мени, ўзим ҳам афсусдаман, агар ишонмасангиз тиз чўкиб кечирим сўрайман.

    Ирода улар томон қараб ўтаётган одамларни кўриб аста ўриндиққа ўтирди. Унинг суҳбатлашишга рози бўлганидан эркакнинг қувончи ичига сиғмай ҳаяжон билан гап бошлади.

    - Тўғрисини айтсам, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, ўша кундан бери сиз ҳақингизда ўйлаб юргандим. Сизнинг маъюс, хокисор чеҳрангизни кўз олдимдан кетказолмаётгандим.Тақдирни қаранг, демак ёмон одам бўлсамда қайсидир хислатим Аллоҳга хуш ёққан эканки, яна сиз билан учраштирди.

    - Бу гапиз билан мени турмушга чиқишимга кўндирмоқчимисиз? Икки дунёда ҳам сиздака разил одамга турмушга чиқмайман!

    - Ирода, айтдимку, кўнглимда ёмонлик йўқ эди деб. Келинг нега ўшанда ўзимни ёмон кўрсатмоқчи бўлганимни сизга сўзлаб бераман. – У оғир хўрсиниб қўйди. Бироз ўйга толиб тургач, ҳикоясини бошлади. -Ёшлигимдан отасиз катта бўлганман. Мендан ташқари оиламизда иккита укам, опам бор. Онам бизларни ҳам ота, ҳам она бўлиб вояга етказди. Эсимда, ҳали мактабга бормасимдан онамнинг ёнида юриб, уйимиз ёнидаги иккита идорани тозалашга борардик. Онам бизларни ёлғиз ташлаб кетишга кўзи қиймай ўзи билан олиб кетарди. Опам билан мен сув таширдик, укаларим латта билан чангларни артиб, ўзимизча онамга кўмаклашардик. Улғайганимдан кейин ҳам онам билан бирга пол ювишга борардим. Бир куни синфимиздаги қиз идора полини юваётганимни кўриб қолди. Эртасига синфга кириб борсам доскага катта қилиб "Султон – идора фарроши!” деб ёзиб қўйишибди. Болалар мени мазах қила бошлашди. Бу гапни ким тарқатганию, ким доскага мени масхаралаб ёзганини дарров англадим. Ўша синфдош қиз менинг илк муҳаббатим эди. Шунчалар ундан хафа бўлиб, кўнглим оғриганидан, синфдошларимнинг масхаралаганларидан хўрлигим келиб мактабдан кетиб қолдим. Ўзимни бозорга урдим, одамларнинг юкини кўтариб хаммоллик қилиб пул топа бошладим. Ўқишларим қолиб кетдию, лекин рўзғорга кўмаклашаётганимдан, ойимнинг оғирини енгил қилаётганимдан хурсанд эдим. Опамни турмушга бердик. Синфдош қиз ҳам турмушга чиқиб кетди. Унинг тўйи куни роса йиғладим, энди ҳеч қачон қизларга ишонмайман, ҳеч кимга кўнгил қўймайман, керак бўлса уйланмай тоқ ўтаман деб ўзимга ўзим қасам ичдим. Қаёқда, ойим анча қариб, ишга яроқсиз бўлиб қолдилар. "Тезроқ уйлан, кўзим тириклигида бошингни иккита қилиб кетай, укаларингни бир амаллаб ўзинг уйлантирарсан, бу хонадонга аёл киши келмаса бўлмайди” деб туриб олдилар. Онамнинг дилини ранжитмаслик учун улар топган қизга розилик бердим. Тўйимиздан бир йил ўтиб онам вафот этди. Опам ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди. Иккита укамни ўқитиш, ишга жойлаштириш, уйлантириш ташвиши гарданимга тушганини ҳис эта бошладим. Буёқда кетма-кет иккита фарзандим дунёга келди. Авваллари хотинимни унча ёқтирмасдим. Тўғри у чиройли аёл эди, лекин тили заҳар, кибрли, онам ҳаётлигида тузукроқ меҳр кўрсатмаганди. Бизни боғлаб турган ришта шу фарзандларим бўлди. Бора-бора хотиним жанжал кўтара бошлади. Кўчадан келсам ўз-ўзидан косани дўқилатиб олдимга қўяр, қошиқни қошиққа уриб идиш-товоқ ювар, танбеҳ берсам мени етим камбағалдан олиб, ношуд камбағалга соладиган бўлди. Бир куни аламимдан ичиб келдим. Хотиним яна баҳона топиб жанжал кўтарди. Жаҳл устида кандай қилиб урганимни билмайман. Ҳушимга келганимда қамоқхонада ётардим. Хотиним калтак егач милиция чақирган экан. Укаларим йиғлаб қўшниларимни чақириб чиқишган, улар ўртага тушиб хотинимни аризасини қайтариб олишга кўндиришибди. Ўн беш кун қамоқхонада ётиб чиққанимдан кейин хотинимдан анчагача аразлаб юрдим. Кейин майли, ўртада болаларим борку, ўзимда ҳам айб бор ичмаслигим, урмаслигим керак эди, деб яна ўзимни айблаб, хотинимни тушунишга ҳаракат қилдим. Хотинимдан кечирим сўрадим. Бир-икки ой ахил бўлиб яшадик, сўнг хотиним кўчадан гап топиб келди.

    - Ҳозир кўпчилик эркаклар Россияга ишлашга кетаётган экан. Ана биттаси бир йил ишлаб ҳам машина олибди, ҳам иморат солибди. Сиз ҳам ишлаб келинг, - деди.

    - Болаларни, укаларимни ташлаб кетолмайман, - дедим.

    - Болаларга ўзим қарайман, укаларингиз ҳам ёш боламас, ўзини ўзи эплашади, - деди.

    - Укаларим балоғат ёшида, менсиз ёмон йўлга кириб қолишлари мумкин, - дедим.

    - Агар эркак киши бўлиб сиз бормасангиз, хотин бошим билан ўзим ишлаб, пул топиб келаман! – деб туриб олди.

    Хотинимнинг гапига кўнмасликдан бошқа иложим қолмаганди. Қурувчиларга қўшилиб олти ой ишлаб келдим. Меҳнатимга яраша пул топдим. Пулларни хотинимга топшириб икки ой дам олиб яна кетдим. Олти ой деганда яна қўни-қўнжим пулга тўлиб қайтиб келдим. Келсам хотиним бутунлай ўзгариб кетибди. Ёш қизлардек сочларини кестириб, қимматбаҳо кийимлар сотиб олибди ўзига, бўйнида, қўлларида тилла тақинчоқлар.

    - Топган пулларимни ҳамасини совуриб юбордингми? Эртага укаларимни тўйига олиб қолмадингми? – дедим жаҳлим чиқиб.

    - Онангиз тўйда дурустроқ тилла ҳам бермаганди. Ўз хотинингиздан қизғаняпсизми? Эртага болалариз катта бўлса ўшаларга мулк бўлиб қолади-ку, - деб аразлади.

    Билганингни қил деб қўл силтадимда яна сафарга кетдим. Бу сафар бир йил ишлашга кетдим. Ўша ерда маҳалладошимни учратиб қолдим. У мендан беш ой кейин келган экан. Гапдан гап чиқиб хотиним ҳақида гапириб қолди.

    - Султон дўст ачитиб гапиради, душман кулдириб дейдилар, шунинг учун дўстинг сифатида бир гапни сенга айтмасам бўлмайди, - деб қолди.

    - Нима экан, очиқчасига гапиравер, укаларим бирон иш қилиб қўйишдими? – дедим.
    - Йўқ, укаларинг бўлса майликуя, борганингда тартибга чақириб қўясан, лекин хотининг...

    - Нима хотиним? Унга нима қилибди? – дедим баттар хавотирга тушиб.

    - Сен бу ерда итдек қийналиб ишлаяпсан, қотган нонни чойга бўктириб кунингни ўтказяпсан, ҳарна пулларим йиғилсин деб. Хотининг эса ўзини бозорга солиш билан овора.

    - Э, нима гап экан дебман-а, - дедим кўнглим тинчиб. – Бу одат хотинларга хос, майли мени давримда истаганини кийиб, хохлаганини қилиб юраверсин. Агар хотиним болаларимга, укаларимга қарамаганида мен бу ерларда бемалол ишлармидим. Қолаверса хотинимнинг жанжали билан бу ерларга келиб ўрнашдим, - дедим хотинимнинг тарафи бўлиб.

    - Эҳ дўстим жуда соддасан-да, шу соддалигинг, кўнглинг тозалиги учун сенга ачинганимдан гапиряпман. Биласанми, хотинингнинг оёқ олиши эгри! – деди дабдурустдан.

    - Нима?! – жон холатда ёқасидан бўғдим. – Менинг хотинимга туҳмат қилишга ким сенга ҳуқуқ берди?! – дедим унинг гапларига ишонмай.

    - Ишонмасанг ана, маҳалламиздан биронтасига қўнғироқ қилиб сўра. Менга ҳам зарил келибдими туҳмат қилиб. Хотининг билан ажрашсанг ёки ўлдириб қўйсанг менга фойдаси бормиди? Э яхшиликни билмаган, - дедида нари кетди.

    Иш вақтим тугашига яна уч ойлар бор эди. Бригадирга хотинимнинг мазаси бўлмай қолибди деб уйга қайтиб келдим. Келсам, укаларим ўқишда, болалар бир ўзлари ҳовлида ўйнаб юришибди. Дарвоза эса ланг очиқ.

    - Ойинг қани? - деб сўрадим қизимдан.

    - Дада, ойим битта амаки билан машинага ўтириб кетишди, - деди қизим.

    Рашкдан тепа сочим тикка бўлди.

    - Қанақа амаки, қизим? Уни танийсанми? – деб саволга тутдим.

    - Ҳа танийман, у менга кўп шкалад олиб келади, - қизим болалигига бориб ҳаммасини айтиб берди.

    Хотиним кечки пайт кириб келди. Уни кўриб танимай қолдим. Янаям гўзаллашиб кетган бўлсада, кўзимга алвастидек совуқ кўринди.

    - Вой, дадаси. Қачон келдиз? Нега келдиз? – деди кирган заҳотим, ҳаяжонланишидан ниманидир яшираётганини сездим. Нега келдиз дегани алам қилди.

    - Нега келдиз? Нега келмас эканман? Ёки мени узоқ юртларда хор-зор бўлиб ўлиб кетган деб ўйлаганмидинг!

    - Йўғ-е, нега унақа дейсиз, ҳали уч ой бор деганизга...

    Хотинимнинг кўзларини олиб қочишидан гуноҳ иш қилиб қўйганидан қўрқаётгани сезилиб турарди.

    - Нега дарвоза очиқ, нега болаларни ёлғиз ташлаб сандироқлаб юрибсан! Айт, кимлар билан эдинг? Бунақа ясаниб қаёқдан келяпсан?! – деганча сўроққа тута бошладим. У миқ этмай ўтираверди, қарасам нигоҳларида бепарволик.

    - Қани пуллар? Ишлаб топиб келган пулларим қани? – дедим важоҳат билан.

    - Қанақа пуллар? – хотиним бамайлихотир гапираркан ўрнидан турди, иккита қўлини белига тираганча бошимдан оёғимгача менсимай назар ташлади. – Қанақа пулларни сўраяпсиз?

    - Мен бегона юртларда жон кечиб ишлаб топган пулларимга сен маишат қилиб юрибсан!

    - Сен у ёқда меҳнат қилган бўлсанг, мен бу ерда бир ўзим рўзғор қиляпман, - хотиним мени сенсирай кетди. - Бозорга югуряпман, етим укаларингни оқ ювиб-оқ тараб ўтирибман, манави итваччаларингни боқяпман!

    Хотинимнинг лаби-лабига тегмай сенсираб, жонни узиб олгудек бақириб гапиришлари янада нафратимни қўзитди. Унга жавоб топиб беришга ожизлигимдан хўрлигим келди. Бор аламим билан юзига мушт туширдим.
    Бирпасда ҳовли қий-чув бўлиб кетди. Бизнинг жанжалимизни остонада кузатиб турган қайнонам қўл кўтарганимни кўриб додлай бошлаганди. Қўни-қўшнилар тўпланишди, қайнонам милиция чақирди. Яна мени қамоққа олиб кетишди. Бир неча кундан кейин эса қўшниларимнинг аралашуви, хотинимнинг иснодли ҳатти-ҳаракатларига гувоҳлик берганларини инобатга олиб мени қўйиб юборишди. Қамоқдан келсам хотиним уйдаги бор нарсаларни йиғиштириб, ҳаттоки укаларимга уй-жой қуриш учун йиғиб қўйган қурилиш материалларини ҳам мусодара қилиб, ҳовлини шип-шийдон этиб кетибди. Устига устак камига ҳовлидан ҳаққини ажратиб олиш учун мени судга берибди. Бир йилгача болалар ўртада талаш бўлди. У ўйнаши билан савдогарчилик учун Туркияга кетганида мен болаларни уйга олиб келардим. Болалар энди менга ўрганишганида қайтиб келиб тўполон билан қайтариб олиб кетарди.

    Шу зайлда икки йил яшадим. У билан ажрашганимга бошида аламим келиб юрди. Минг қилсада кўз очиб кўрган хотиним эди-да. Кейин аста-секин кўнглим совий бошлади. Ҳаётим яна изига туша бошлади, фақат болаларимнинг икки ўртада сарсон бўлишаётганидан қийналардим. Бир куни фарзандларимни соғиниб ўтирсам хотиним уларни етаклаганча кириб келди.

    - Остонада қол, харом оёқларинг билан ҳовлига қадам босма! – дедим.

    - Ҳалиям хосиятсиз уйингга кираман деб ўлиб турган жойим йўқ. Мен икки кунга кетяпман. Болаларни ўзингга ташлаб кетяпман, ойимнинг тоби йўқ, қаролмайди, – дедида болаларни ташлаб кетди.

    Орадан икки кун ўтди, уч-тўрт кун ўтди, қайтавермади. Тўртинчи куни укаси меникига излаб келди. Хотиним ўша кетганича уйига қайтмаган экан, укасига раҳмим келиб у билан бирга милицияга бориб, йўқолгани ҳақида ариза топширдим. Кўп ўтмай хотинимнинг ўйнаши билан довонда кетишаётганида аварияга учраб, машинаси жарликка қулаб тушгани, ҳар иккиси ўша ернинг ўзида вафот этгани ҳақида хабар келди. Хотиним ўз қилмишига яраша жазосини олди. Лекин унга ҳамон ачинаман, бу дунёдан тавба-тазарру қилмай ўтиб кетганига ачинаман. Шундай қилиб болалар ўзим билан бирга қолишди.

    Султоннинг узундан узоқ ҳикоясини ҳайрат билан эшитиб ўтирган Ироданинг қалбида унга нисбатан ачиниш, меҳр туйғулари пайдо бўлди. Шундай бўлсада кўнглининг бир четида ўша кундан қолган ваҳима сақланиб қолганди.

    - Бошингиздан шунча қийинчиликлар ўтган экан, нега ўшанда менга ёмонлик қилмоқчи бўлдингиз?

    Султон яна маъюслик билан ҳикоясини давом эттирди.

    - Унинг ўлимидан кейин анчагача қариндошларим менга хотин излашди. Рози бўлмай юравердим. Бир куни машинага кўҳликкина бир аёл чиқди. Манзили узоқроқ бўлгани учун суҳбатлашиб кетдик. У менга ўзининг қисмати ҳақида гапириб берди. У билан дўстлашдим, кўнгил қўйдим. Тўйимизга озгина қолганида орқаваротдан унинг енгилтак аёллиги ҳақида маълумот олдим. Ишонмадим, лекин бир марта оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади деганларидек, эшитганларим ростми-ёлғонми текшириб кўрмоқчи бўлдим. Миш-мишлар ҳақиқат экан, уни тунги барда, ярим яланғоч ҳолда рақс тушаётганида ўз кўзим билан кўрдим. Кундузи муниса аёл қиёфасида юриб, кечқурунлари ҳаёсини сотиб пул ишлар экан. Унинг асл башарасини кўрганимдан кейин дунёдаги барча аёллар хиёнаткор, ҳаммаси номуссиз деган фикр миямга ўрнашиб қолди. Охирги вақтларда аламимдан тез-тез ичадиган бўлиб қолгандим. Кечқурунлари йўлда якка ўзи кетаётган қиз-жувонларни кўрсам улар ҳақида ёмон фикрга борадиган бўлиб қолгандим. Сизниям шунақалардан деб ўйладим, чиройли кўзларингизга ишқим тушиб қолди. Ахир неча йилдирки ёлғизман, мастлик таъсирида ақлу-хушимни йўқотгандим. Ҳар қандай эркак кўзига чиройли кўринган аёл билан хилват жойда ёлғиз қолса иродасини ушлай олиши қийин. Бунинг устига ич-ичимдан ўч олиш истаги пайдо бўлганди. Гўёки сизга тегинсам, вужудимдаги хўрликларим, аламларим чиқиб кетадигандек туюлди. Лекин сиз бор важоҳатингиз билан ялинганингиз, номусингизни ҳимоя қилиш илинжида оқлоқланганча жон холатда югуришингизни кўриб кайфим тарқаб, хушимга келдим, ножўя ҳаракат қилаётганимни тушундим. Ўша куни уйимга бориб ўз-ўзимдан шунчалар нафратландимки, агар укаларим, болаларим бўлмаганида ўзимни ўлдириб бу дунёнинг ёлғонларидан биратўласига қутулиб кетган бўлардим.

    Султон ҳикоясини тамомлаб, жим бўлиб қолди. Унинг охирги жумлалари қалтираб чиқди. Ирода кўз қири билан Султонга назар ташладию, унинг кўзлари ёшга тўлганини кўрди.

    - Яхшиямки ўз жонингизга қасд қилмаганингиз, бу энг оғир гуноҳ, - деди Султоннинг кўнглини кўтаргиси келиб.

    Султон индамади, чўнтагидан дастрўмол олиб кўзини артди.

    - Кечирасиз, кўзимга чанг тушди шекилли, - деди уялиб.

    - Энди буёғига нима қилмоқчисиз?

    - Биласизми Ирода, - Султон жилмайди, - қўшниларим жуда ажойиб одамлар-да. Қўярда-қўймай учрашувга чиқаришди. Қачонгача шунақа юрасан, болаларингга она керак, укаларингни тўйига бош-қош бўладиган янга керак деб қўйишмаяпти. Тақдирни қаранг келиб-келиб совчиларим сизнинг хонадонингизга боришган экан-да.

    Ироданинг кўнглига илиқлик югурди.

    - Ҳа, тақдирнинг ишлари қизиқ экан. Ўша куни машинага чиққаним замон сизнинг ёвуз нигоҳларингизни кўриб ичимда ваҳима пайдо бўлди. Машинадан тушиб қолай десам кимсасиз йўлда қолиб кетишдан қўрқдим. Сиз ёлғондан машинангизни бузиб, ёвуз режангизни амалга оширмоқчи бўлдингиз, лекин Аллоҳнинг ўзи қалбингизга эзгулик бағишлаб, инсофга кирдингиз. Уйга бориб ўйланиб қолдим. Мен ҳам шу ёшга кириб қанча йигитларни қайтардим, бирини чўлоқ дедим, бошқасини маймоқ дедим. Хотини ўлганларни эса назаримга илмадим. Балки худойим такаббурлигим учун, ношукурлигим учун мени жазоламоқчи, кўзимни очмоқчи бўлдими деб ўйлаб қолдим. Мана, бугун менга ҳам инсоф кириб учрашувга чиққандим.
    Ўртага бироз жимлик чўкди. Султон гап бошлади.

    - Рости, ишонинг, машинамни атай бузмадим, ўзи ўчиб қолди, кейин бирданига ишлаб кетди. Менимча бу ҳам бир мўъжиза бўлса керак.
    Бироздан кейин Ирода тилга кирди.

    - Ўша куни менинг оқсоқланганимни билиб мендан кўнглингиз қолди тўғрими? Бу қиз чўлоқ экан-ку деб оғриндингиз.

    - Йўқ, ундай эмас, очиғи сизга жуда раҳмим келди. Қалбида нафрати бор одам ҳар қандай ёвузликка қўл уришга мойил бўларкан, лекин қалбида раҳм пайдо бўлса ўзининг гуноҳларини тушуниб етаркан. Ўшанда сизга раҳмим келди, шунингдек... – Султон давомини айтишга журъати етмай қолди. – Ирода, мана, мен ҳақимда ҳаммасини билдингиз, энди мени кечира оласизми?

    Ирода Султоннинг меҳр балқиб турган ўтли кўзларига, тоза чеҳрасига тикилиб қолди-да ич-ичидан отилиб чиққан ҳаяжонини сиртига чиқарди.

    - Ҳа кечирдим, ўша қора кун иккимиз учун сабоқ бўлган экан.

    - Ҳозир уйда мени қўшни аёллар пойлаб ўтиришибди. Ҳайронман энди уларга нима дейман...

    - Очиғини айтсам, - Ирода юзлари қизарганча ерга тикилди. – Шунақа оқибатли қўшниларим бўлишини жудаям хоҳлардим. Лекин қўшниларингиздан бири мени масхара қилди.

    - Йўғе, менга сизни тинмай мақташганди.

    Учрашувга кетаётганида Сожида опа Ироданинг қўлига икки дона шоколад тутқазиб: "Агар йигит ёқса шуни болаларига берасан” деб тайинлаганди. Ирода сумкасини очиб шоколадларни олди.

    - Манавиларни болаларизга берарсиз, - деганча Султонга тутқаздида, оқсоқланганча тез-тез қадам ташлаб бекат томон кетди.

    Султон розилик аломати бўлган бир жуфт шоколадларга мамнунлик билан тикилиб қолди.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Qizaloq, Mukhlisa

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 9 months ago #102 Qizaloq

    • Moderator
    • Moderator
    • Alhamdulillah,I`m a MOM :)

  • Izohlari: 1284
  • Rahmat olgan: 1177

  • Gender: Female
  • Birthdate: 10 Nov 2013
  • Replied by Qizaloq on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Voy malades! molodes zo`r hikoya ekan!
    Mazza qilib o`qidim. Har kim baribir o`z jufti bilan yaratilganligiga yana bir karra amin bo`ldim!!!

    Raxmat sizga Agzamov, erinmay biz bilan shunday ajoyib hikoyalarni bo`lishyapsiz ha-ha
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Agzamov

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 9 months ago #103 Agzamov

    • Senior Member
    • Senior Member

  • Izohlari: 63
  • Rahmat olgan: 61

  • Gender: Male
  • Birthdate: 14 Nov 1988
  • Replied by Agzamov on topic Hayotiy voqea va hikoyalar

    Qizaloq wrote: Voy malades! molodes zo`r hikoya ekan!
    Mazza qilib o`qidim. Har kim baribir o`z jufti bilan yaratilganligiga yana bir karra amin bo`ldim!!!

    Raxmat sizga Agzamov, erinmay biz bilan shunday ajoyib hikoyalarni bo`lishyapsiz ha-ha


    Бориб бориб бу сайт ҳикоялар сайти бўпқомаса бўлди лол:
    Бу сайтга кирганимдан бери "главний странитца"да ҳали йенгили ва "статья"ла қўшилганини кўрмадим!
    Ўзи бу сайтга йенгилилани киритадиган Администратор или Модератор борми?

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 9 months ago #104 Qizaloq

    • Moderator
    • Moderator
    • Alhamdulillah,I`m a MOM :)

  • Izohlari: 1284
  • Rahmat olgan: 1177

  • Gender: Female
  • Birthdate: 10 Nov 2013
  • Replied by Qizaloq on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Adminam, moderatoram bor, faqat ularni hammasi oilali, bola-chaqali, kirib foydali statyalarni o`qib, chiqib ketishaverishadi yoki biron bir mamashada farzandi yoki o`zi haqida savoli tug`ilsa shu savolni yozadi va unga ko`plab javoblar oladi.

    imkonimiz boricha hammamiz aktiv bo`lishga harakat qilyapmiz faqat hammamizni imkonimiz chegarasidan chiqolmaganimiz pand berib qo`yayotgandek. %choy
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: hiona

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 9 months ago #105 Agzamov

    • Senior Member
    • Senior Member

  • Izohlari: 63
  • Rahmat olgan: 61

  • Gender: Male
  • Birthdate: 14 Nov 1988
  • Replied by Agzamov on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Kelinoyim endi meni rafiqam


    Anvar Do’stimiz dilidegi
    dardlar…!!! Oilada ikki o’g’il
    farzand edik.Akam xarbiy man
    institutda bitiruvchi kursda
    o’qirdim. Akam uylaniw arafasida.Xamma to’y
    xarakatida.Wu qatorda man
    xam.So’ng navbat manga
    keliwini o’ylab rosa
    quvonardim.Chunki yoqtirganim
    bor.Biroq akam nimadandur bezovta bo’lib yurganini ko’nglim
    sezardi.To’y kuni keldi.Oddiy
    kamsuqum ammo judayam
    chiroyli to’y qildik.Kelin kuyovni
    go’wangaga kuzatib o’zimiz
    biroz tinim oldik.Bir xaftadan so’ng akamni iwlari bo’yicha
    wowilinch xarbiy qismga
    chaqirib qoliwdi.Aniq bo’liwicha
    akam qo’mondonlik qilayotkan
    xarbiy bo’linma atrofida tez-tez
    qonli to’qnawuvlar sodir bo’layotkan va akam iw joylarida
    bo’liwlari wart ekanligi
    oydinlawdi.Ularni kuzatdik biroq
    ko’nglim bezovta edi.Oradan
    yarim oy o’tar o’tmas xarbiy
    qismdan noxuw xabar oldik.Akam yaralanib og’ir
    axvolda wifoxonaga tuwganini
    etiwdi.Onam ko’zlaridan yow
    daryo bo’lib oqardi.Akam
    iltimosiga ko’ra mani u yotkan
    xonaga olib kiriwdi.U bilan yuzma yuz qoldik.Biroq u oxirat
    ostonasida edi.Mungli bir ovozda
    ewitar ewitilmas kelinoyingni
    nikoxinga ol u xali bokira deb
    mani vada beriwka majbur qildila
    va bu dunyoni tark etdilar.Barchamiz do’vdiragan bir
    axvolda yelkansiz kemadek bo’lib
    qoldik.Onam bexuw
    xolatda.Otam yuragi bilan
    yig’lardi.Oradan ko’p o’tmay o’z
    kelinoyimni nikoximga oldim.Akamni kutilayotkan
    to’qnawuvdan xabarlari bor wu
    sababli kelinoyimga qo’llarini
    teg’azmagan ekanlar.Bu nikox
    xar ikki tomon roziligi bilan
    bo’ldi.Akamga bo’lgan cheksiz xurmatim uni so’ngi vasiyatini
    bowim egib bajariwimga
    undadi.Ikki orada sevganim
    qalbini g’awlab,ko’zlarini
    yowlab,uni tawlab ketiwga
    majbur bo’ldim…

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 9 months ago - 10 years 9 months ago #106 Agzamov

    • Senior Member
    • Senior Member

  • Izohlari: 63
  • Rahmat olgan: 61

  • Gender: Male
  • Birthdate: 14 Nov 1988
  • Replied by Agzamov on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Mardikor qizning kundaligi!



    Qirmizi rangli (bunaqasini birinchi bor ko‘rishim) «Neksiya» haydovchisi kabinadan tushishi bilan, bu yerdagi taomilga ko‘ra, boshqalar qatori Barno ikkalamiz unga yaqinlashdik, yuzimizga tabassum surtgan bo‘ldik. Qirq yoshlar chamasidagi, bo‘ychan, ko‘rinishidan anchayin puxta, dilkash bu odam nigohi bilan bizni bir sidra paypaslab chiqdi-yu, menga qarab, eski tanishlardek yaqinlashdi.
    - Mashinaga min,- dedi yarim buyruq ohangida «Neksiya»si tomon imlarkan. - Senbop ish bor.
    - Voy, biz ikki kishi,- dedim, Barno tomon ishora qilib.
    - Bo‘bdi, ikkalang ham min,- dedi, ikkita erkak mardikor ham olib kelaman.
    U erkaklar tomon ketdi; kabinaning orqa eshigini xavotirona ochishim bilan dimog‘imga dilkash atir hidi gup etib urildi; obdon dazmollangan, dog‘ tegmagan oppoq surp to‘shalgan o‘rindiqqa iymanibgina joylashdik.
    - Bu olifta nima ish buyurarkan?- qiziqdi Barno. -Pulini ham kelishmadik…
    - Yaxshi odamga o‘xshaydi - xafa qilmas,- dedim zohiriy umid bilan.
    Mashina rulini shahar tomon burib, xo‘jayin masalaga ravshanlik kiritaboshladi.
    - Sizlar bilan kelishmadik-ku, necha puldan olayabsizlar?
    - Ixtiyor o‘zingizda,- dedim, saxiy odamga o‘xshaysiz. Faqat soat oltiga javob bersangiz bo‘lgani: bola-chaqa, deganday, kechki ovqat tayyorlash kerak.
    - Sani oting nima?- so‘radi u kutilmaganda.
    Men andak xijolat chekib, javob berdim. - Menga qara Malika,- davom etdi u,- nima qaynona-paynonang yo‘qmi? Kuni bilan ishlasang, tag‘in…
    - Qaynonasi rahmatli bo‘lgan,- men uchun javob berdi Barno.
    Oraga mavhum sukunat cho‘kdi. Uni tag‘in xo‘jayin buzdi:
    - Ha, senga ham qiyin ekan. Ering nima ish qiladi?
    Ana shu savol meni ne iztiroblarga solishini bu odam qaerdan ham bilsin? Indamadim. Sukutim uni xavotirona noo‘ng‘aylikka solganday bo‘ldi. Vaziyatdan chiqish uchun bo‘lsa kerak, gap o‘zanini boshqa tomonga burdi.
    - Tabiatning yashash uchun kurash qonuni bor. Borba za suщestvovanie, deydi buni ruschasiga. Hammamiz o‘shangga bo‘ysunib yashaymiz.
    U allamahalgacha falsafa suqqach, o‘zi haqida ham uzuq-yuluq ma’lumotlar berdi. Oti Jovli ( bunaqa nomni ham birinchi eshitishim) ekan. Aslida forishlik; otasi amaldor bo‘lgan, uning vafotidan keyin yashash uchun kurash mashaqqatlarini boshdan kechirgan emish. O‘zini bizga yaqin tutish uchun bo‘lsa kerak, bir afsonani ham hikoya qildi…
    - Bir podsho ovga chiqqan ekan. Chanqab qolibdi-yu, a’yonlari bilan to‘g‘ri kelgan dehqonning hovlisiga yaqinlashibdi. Uy sohibi ehtirom ko‘rsatibdi, sarosimalik ila suv chiqaribdi. Podsho qarasa, dehqonning ahvoli juda nochor, kiyinishi yupun, o‘zi qoqsuyak… «O‘n ikkini sakkiz qilmagan ekansan-da» debdi unga qarab. «Urgan edim, olampanoh, debdi dehqon, ammo o‘ttiz ikki qo‘ymadi». «Mayli, debdi javoban shoh, senga bir g‘oz yuboraman, patini yulib ol».
    Qaytishda podshoh, nogahonda vaziri tomon o‘girilib, dehqon bilan bo‘lgan guftugo‘ning mazmunini so‘rab qolibdi. U yelka qisibdi. «Ertagacha bilib kelmasang, boshing ketadi!» qisqa qilibdi hukmfarmo zug‘m bilan. Vazir podshoni saroygacha kuzatib kelgach, zudlik bilan orqaga - dehqonning huzuriga qaytibdi. «Menga qara, debdi, shosha-pisha, oladiganingni ol-u, o‘sha gapning mag‘zini chaqib ber!» «Bu juda jo‘n, tushuntiribdi dehqon. Podshohi olamning: «O‘n ikkini sakkiz qilmagan ekansan-da» deganida - qishning g‘amini yozda yemabsan, degan dashnom bor. «O‘ttiz ikki qo‘ymadi», deb, tishga, aniqrog‘i, nasibaga ishora qilgandim. «G‘ozchi?», - shoshib so‘rabdi vazir. «U - siz, debdi dehqon: olganingni - ol dedingiz-ku!
    - Haqiqatan ham hamma gap o‘sha o‘ttiz ikkiga borib taqaladi,- davom etdi Jovli, gapiga ruscha iboralarni aralashtirib. Sizlarning tong bilan bozorga chiqishlaring, mening mardikor izlab kelishim zamirida nafs, aniqroq qilib aytsak, manfaat bor! Butun jamiyatni harakatga soluvchi kuch, manfaatdir! «Shaxsiy manfaatini ko‘zlabdi», deb yozadi gohida bema’ni muxbirlar. Shaxsiy manfaatni ko‘zlamaslik - nodonlik! Bir donishmand: «Dunyoni xudbinlik boshqaradi», deb yozgan ekan. Turfa toifadagi arbob-u, amaldorlarga e’tibor beringlar: xalq haqiga xiyonatni gunohi azim, deb va’zxonlik qilishadi-yu, odamlar hisobidan dang‘illama imoratlar qurishadi, o‘margan pullarini chet el bankalariga qo‘yishadi. Ularning pinhoniy maqollari qulog‘imga chalingan: "Xalq dengizdir, uning haqini o‘marmagan, to‘ng‘izdir. Shunday yashamoq kerak-ki, soat millari faqat sening foydangga aylansin! O‘zingni chestniy hisoblab, birovning oldiga dasturxon yoyolmasang, suf bunaqa halollikka!”.
    Taxminan uch-to‘rt kilometrlar yo‘l bosgach, mashinamiz chap tomonga burildi va tosh to‘shalgan qing‘ir-qiyshiq ko‘cha bo‘ylab ancha yo‘l bosdik; qo‘sh darvozali, dang‘illama hovli qarshisiga kelib to‘xtadik.
    Hovlini saramjon-sarishta deb bo‘lmasdi: har yer, har yerda qutilar, suv idishlari tartibsiz sochilgandi. Bizga e’tibor bermay ishlayotgan o‘smirlar, ayollardagi allaqanday g‘ayrat (32 tufayli, albatta) sezilib turardi. Ayon bo‘lishicha, Jovli deganimiz uyida mineral suv chiqaradigan korxona tashkil etgan ekan. Binolarning osti katta yerto‘la: talay kishilar shisha, «bakalashka» yuvishar, undan narida - hovlidagi artezian quduqdan rezina shlanglardan oqib kelayotgan suvni idishlarga quyishardi. Barno ikkalamiz gazlangan suv solib, og‘zi berkitilgan bir litrli plastik idishlarga yorliqlar yopishtiradigan bo‘ldik. (Unga «Zarafshonning shifobaxsh suvi» deb yozilgan, tarkibi, muddati ko‘rsatilgandi). Tojikcha talaffuzda gapiradigan juvondan andak saboq olgach, tushgacha bir maromda ishladik. Soat o‘n ikkida hammani piyozdog‘ hidi anqib turganiga qaramay ancha shinam oshxonaga taklif etishdi; o‘zgalar qatori o‘zimizga sho‘rva suzib keldik. Jovli ham biz bilan o‘tirdi, hazil-mutoyibalar qildi, menga bot-bot sirli nazar tashlab, nimadir deyishga lab juftladi-yu, ammo, buning mavrudi bo‘lmadi. Kech soat beshda yuvinib, jomakorlarni almashtirib oldik.
    - Malika, juda suluv bo‘lib ketibsan-ku,- dedi Jovli dushdan chiqqanimdan keyin, cho‘ntagidan pul chiqarar ekan,- mana bu har biringga to‘rt dollardan - bizning pulda besh ming so‘m bo‘ladi. Bir oyda yuz ellik ming, degani. Mening maoshim ellik ming so‘m. Demak, sizlar meni eskspluatatsiya qilayabsizlar. Nima bo‘lsa ham bu pullarni yashirib qo‘yinglar, sarflamanglar.
    - Yashirib qo‘yardig-u, o‘ttiz ikki qo‘ymaydi-da, - hazillashgim keldi.
    Jovli mazza qilib kuldi va xushfe’llik bilan so‘radi.
    - O‘ninchini bitirganmisan?
    - Ha, institutda laborant bo‘lib ishlardim,- negadir andak maqtangim keldi.
    - Yaxshi! Ertaga ham kelinglar - ish bor. Malika sani kotibami, buxgaltermi qilib olishim mumkin. O‘ylab ko‘r. Hozircha xayr!
    - Ertaga ham kelamiz-a,- dedim yo‘lga tushgach Barnoga,- buning ustiga meni doimiy ishga ham taklif etayabdi. Yaxshi odamga o‘xshaydi.
    - Oq kalamushning erkagi,- dedi u javoban.
    Men daf’atan hushyor tortdim, nadomat chekib, bu yerga qaytib kelmaslikka qaror qildim.
    Oq kalamush haqidagi hikoyani eshitmoqchi bo‘lsangiz, andak ortga chekinishga to‘g‘ri keladi.

    * * *

    Kelin bo‘lib tushganimda, mulloamakim (qaynotam) veterinariya ilmiy-tadqiqot institutida ishlardilar. To‘ydan keyin ko‘p o‘tmay, meni ham ishga olib ketdilar.
    - Hozircha laborant bo‘lib turing, kelasi yil biofakka kirasiz, keyin…
    Barno bilan ilk bor o‘sha yerda tanishganman. Zerikmasligim, noo‘ng‘aylik sezmasligim uchun bo‘lsa kerak, qaynotam tanishtirgandilar bizni. Barno qishloqdoshimiz ekanligini, uni ham mulloamakim ishga olib kelganliklarini o‘zi aytib berdi. U oq kalamushlarga qararkan. Kataklarda, quyonning bolasidek oppoq, momiq; ko‘zlari shisharang jonivorlar bir talay edilar.
    - Nima qilishadi bularni?- qiziqdim.
    - Barini o‘ldirishadi, fan uchun qurbon qilishadi,- dedi sovuqqina qilib, faylasufona. - Meditsinaning ramzi - ilon; veterinariyaniki oq kalamush bo‘lishi kerak. - Chunki yuz minglab oq kalamushlar ana shu fan uchun jon berishadi.
    - Qanday?- davomini batafsilroq eshitgim keldi.
    - Tajribalar o‘tkazishadi - bardoshlarini sinashadi: past, baland haroratga, yuqumli kasalliklar, radiatsiyaga; yangi dori-darmon, ximikatlarni avval shularga qo‘llab ko‘rishadi, keyin mollarga va hakazo. Eng yomoni, hushyor bo‘lib turmasam, bolalarini yeb qo‘yishadi, bu ochofatlar.
    - Nega unday qilishadi?- surayman achinib.
    - Bilmadim, ozodlikda bolalarini e’zozlashadi-yu, tutqunlikda… Ehtimol, bu zulmga qarshi isyonlari bo‘lsa.
    Barno menga yoqib qoldi. Faylasufona fikrlar yuritishdan tashqari u anchayin sho‘tqari va jur’atli edi. O‘sha kuni hech cho‘chimay, katta kalamushni tutib, qo‘shni katakka solganini ko‘rib, etim jo‘njikib ketdi. «O‘lim oldidan bir maza qilsin», deb qo‘ydi. Keyin bilsam, nar bilan modani qo‘shgan ekan. Ular avval bir-birlarini rosa hidlab ko‘rishdi, keyin erkagi urg‘ochisini yalab-yasqayboshladi. Avval o‘zini chetga olayotgan moda hademay moyil bo‘ldi va behayolar ha yo‘q, be yo‘q, shahvoniy ishlarini boshlab yuborishdi. Rosa kulgandim o‘shanda.
    Barno boya ana shu holatga ishora qilganini aytib o‘tishim, ehtimol ortiqchadir.
    Mulloamakim chorva mollarining irsiy kasaliklarini o‘rganish ustida tadqiqot o‘tkazardilar. O‘sha yili Yevropadan keltirilayotgan zotli mollarning qon siyish kasalligiga qarshi ilmiy ish boshladilar; buning uchun zotli mollarni jaydari buqalar bilar qochirish, shu tariqa immunitetini mustahkamlash buyicha tajribalar o‘tkazdilar. Ammo bu mavzuni ilmiy kengashmi, Toshkentmi tasdiqlamadi; oqibatda mahsuldorlik tushib ketishini vaj qilishdi. Shu bilan birga doktorlik dissertatsiyasi uchun boshqa mavzuni tavsiya etishdi. Mulloamakim bo‘lsa bu holdan qattiq ranjidi. Aslida andak tajribalar o‘tkazilgan, ammo dissertatsiya yozilmagandi. Ko‘pchilik yotig‘i bilan tushuntirishiga qaramay, u kishi buni omadsizlik deb bildilar va ruhlari tushib ketdi. Darhaqiqat, u omadsizlikkina emas, talay musibatlar, qismatlarning debochasi bo‘lib chiqdi. Veterinariya fakultetining uchinchi kursida o‘qiydigan xo‘jayinim yozda tog‘asi bilan Toshkentga bir mashina kartoshka olib ketishdi. Ammo shu ketish, haftalar o‘tsa hamki, darak bo‘lmadi. Biz xavotirona izlashga tushdik: qavmlarimiz bozorlar, mehmonxonalarni surishtirib, biror xabar topisholmadi; militsiya ham nadomat chekishdan nariga o‘tolmadi. Shu orada bir jinoiy guruh qo‘lga tushganligi, ular yaqinda sud qilinishini o‘qib qoldik; bu qashqirlar Toshkentga yuk olib kelgan dehqonlarning mahsulotini ko‘tara xarid qilish bahonasida daryo sohiliga olib borishar va o‘ldirib, bor bisotlarini olishar ekan. Sudga mulloamakim bilan bordim. Panjara orasidagi go‘rsuxtalar arzimaydigan pul yoki yuk uchun ko‘plab begunoh odamlarning qonini to‘kishganini loqaydgina, xuddi suvarakni o‘ldirganday beparvo gapirib berishardi. Ana shular orasida Samarqanddan kelgan mashinada shoferdan tashqari keksatob kishi bilan yigitcha bo‘lganligini aytishdi, ammo ularning qiyofasini chizib berisholmadi.
    - Haligilarning yoshrog‘i miltig‘imni ko‘rib, qochdi - men otdim, yiqilganini ko‘rdim, ammo o‘ligi yo tirigini topolmadik,- dedi, qorasoqol, rangi zahil yaramas. - Kartoshkani tushirib, mashinani yoqib yubordik. «Balki ular emasdir, o‘shalar bo‘lganda ham xo‘jayinim qochib ketgandir, tirikdir» degan umid hozirgacha dilimni tark etgani yo‘q.
    Haligi soqolning tag‘in bir iqrori to‘planganlarni larzaga soldi.
    - Surxandaryoning moshini edi - yukning egasi bir erkak bilan ayol ekan. Shef shoferni o‘ldirdi, men haligilarni otdim. Qarasak, bir bola qo‘rqib, qopning tagiga kirib ketgan ekan. Shef: «Gumdon qil», dedi. «Peshin bo‘lib qoldi, namozni o‘qib olay», desam ko‘nmadi. Bolani yotgan joyida pichoqlab tashladim.
    Bu xunxo‘r nokasga dastlab so‘z berishganda: "Inshooloh, musulmonman, o‘zbekman: yolg‘on gapirmayman” deb qasam ichgan bo‘luvdi va bu bilan e’tiqod, millat sha’nini tahqirlaganini xayoliga ham keltirmagandi. Mulloamakimga so‘z berishganda, uning iqroriga urg‘u berib: «Har bir din yo millat o‘zining buyuk farzandlari bilan faxrlangani singari, noqobil bolalaridan or qilishni ham unutmasligi kerak!» dedilar.
    Qo‘limda bir yarim yashar qizcham bor edi, o‘zim og‘iroyoq edim o‘shanda. Dunyoda quvonch degan narsa batamom tugaganday edi: biz kulgini yoddan chiqarib qo‘ygandik. To‘rt oydan so‘ng tug‘ilgan bolakayga Yodgor deb nom qo‘yamiz, deyishganda ko‘nmay, Umid deb atadim. Ammo qismat-u g‘ussalarning hali davomi bor ekan - yagona o‘g‘ilning musibatini qaynonam ko‘tarolmadi: qandli diabetga mubtalo bo‘lib, yil o‘tmay olamdan ko‘z yumdi. Omadsizlik bir kelsa, yog‘ilib keladi, deyishadi: institutimizda qisqartirishlar boshlandi. Dastlab ko‘plab farroshlar, laborantlar, shu jumladan, Barnoga ham javob berishdi va ikki oy davomida kalamushlarga o‘zim qaradim. So‘ng mullaamakim ikkalamizni rasmiy qisqartirishmadi-yu, maosh bermay qo‘yishdi. Ko‘p o‘tmay, bo‘g‘zimizgacha qarzga botib qoldik. Ana shunday kunlarning birida qaynotamning qarshilarida tizzamda cho‘kalab anchagina o‘tirdim-u…
    Kechirasiz, shu o‘rinda mavzudan andak chekingim keldi. Bir kuni «Oshin» teleserialini tomosha qilaturib, yoddan chiqmaydigan holatning guvohi bo‘lgandim. Tirikchilikning og‘ir aravasini tortish joniga tekkan jafokash er Oshinnii tepib yubordi. U asabiylashgan, holdan toygan holatda edi. Sho‘rlik juvon dumalab ketdi va o‘rnidan chapdast turib, erinig qarshisiga cho‘nqaydi, ta’zim bajo keltirib, undan kechirim so‘radi. Eri ham bo‘lgan ishga nadomat bildirdi, duduqlanib uzr so‘radi, noxushlikka xotini aybdor emasligini, bariga tirikchilik - yeb to‘ymagur o‘ttiz ikki sababligini ich-ichdan his etgandi u. Bu ibratomuz holatdan oila uchun faqat kechirimli bo‘lish kerak, degan falsafani, mantiqni uqdim. «Xo‘jayinim qaytib kelsa va (mayliga) meni tepib yuborsa, xuddi ana shu tariqa ta’zim bajo keltiraman», degan ilinj o‘tdi ko‘nglimdan. Keyin ichki bir umid bilan mashq qildim. Avval o‘n daqiqa, so‘ng ko‘proq; hozir shu alpozda bir soatcha o‘tirishim mumkin. Xullas, men uchun bag‘oyat qadrdon bo‘lgan, musibatlar va jafolarga qasdma-qasd yashashni biladigan, otam o‘rnida ota deganim, dilkash, emin insonning qarshisida cho‘kk alab o‘tirdim-u, ming andisha bilan so‘radim.
    - Barno bilan ishga borsam maylimi?
    Gap shundaki, Barno o‘shandan beri mardikor bozorga chiqib, ro‘zg‘or tebratayotganidan xabardor edim, undan bu yumushning ayrim asrorlarini ham so‘rab olgandim. Gap tag‘in shundaki, qishlog‘imizning shundaygina biqinida - Toshkent-Termiz ko‘chasi bo‘yida («Betonka» deyishadi) katta mardikor bozori vujudga kelgandi; u ko‘pchilikni boqardi. Tog‘ yonbag‘ridagi qishloqlarni - tog‘; dengiz sohilida yashaydiganlarni - dengiz boqishiga e’tibor bergandirsiz. Birinchisi, tog‘da mol boqadi, xashak jamg‘aradi; tog‘dagi gullar, shifobaxsh giyohlarni sotib, o‘ttiz ikkini tinchlantiradi; ikkinchisi - baliq, dengiz mahsulotlarini pullab ro‘zgurzonlik qiladi. Bizning qishloqda erkak-u ayol bu bozorni yashash uchun kurash maydoni, najot qal’asi deb biladi.
    - Yo‘q! - dedi u kishi keskin.
    Aslida, kelini mardikor bo‘lishini tasavvur etolmas, buni hamiyati ko‘tarmas, or qilardi qaynotam. Ammo boshqa iloj qolmagandi: qashshoqlik chilviri kekirdagimizni tobora zichroq qisayotgandi.
    Biror haftadan keyin o‘zgacha ohangda gapirdim:
    - Barno tok bargini chilpishga taklif etayabdi, borsam maylimi?
    U kishi sukut saqladi.
    Mardikor bozorga ilk bor chiqqanim ( bundan olti oycha muqaddam)sira yodimdan chiqmaydi. Mingdan ortiq ayol-u erkak bor edi bu tonggi anjumanda. Dugonamning izohiga qaraganda, qo‘shni qishloq va tumanlardan ham aynan shu yerga kelisharkan.
    - Ana u oliftalar tomon yo‘lamaslik kerak, dedi u daraxt ostida uymalashib turgan, raftor-u kiyinishlari o‘zgacha ayollar tomon imlab, ular - badanpurushlar!
    Bu haqda avval eshitgan bo‘lsam hamki, nafrat aralash qiziqib kuzataboshladim, ammo shu payt xaridor chiqib qoldi. Tasodifni qarangki, o‘rta yoshlardagi dehqon bizni, darhaqiqat, tok chilpisha olib ketmoqchi bo‘ldi. Savdolashib olgach, «Damas»ga minib, qo‘shni qishloq tomon jo‘nadik. O‘sha kuni fahmlaganim shu bo‘ldiki, bu amaki yaqinda fermer bo‘lgan ekan, ammo qarzga botib qolgan, shekilli, tirikchiligi o‘zimiz qatori edi: tushlikda issiq ovqat yemay, non, murabbo bilan qanoatlandik. Bir haftacha ishlab, uyga qaytayotganimizda Barnoga iltijo qildim.
    - Menga biroz pul berib tursang, nima qiladi; magazinchi bilan qassobning qarzini uzib qo‘ymasam, mulloamakim ko‘chaga chiqishdan hijolat bo‘layabdilar.
    U rozi bo‘ldi, amakim qilgan yaxshiliklarni esga olib, u kishini sifatlab ham qo‘ydi.

    * * *

    Bunaqa salobatli, shukuhli bog‘ni birinchi bor ko‘rishim. Kishi o‘zini nogahonda bokira, ulug‘vor go‘shaga kirib qolganday his qiladi, atrofdagi anvoyi gullarning xushbo‘y hidi tuyg‘ularingizni qitiqlab ruhingizga sokinlik ato etadi. Namchil asfalt yo‘laklar sizni bog‘ning to‘rt tomoniga chorlaydi. Darvoza (yog‘ochdan o‘ymakor qilib yasalgan)dan kirgan zahotingiz arg‘uvon, eman, sanovbar va nomlari ko‘pchiligimizga noaniq bo‘lgan manzarali; nariroqda esa mevali daraxtlarga duch kelasiz. O‘rtada baland qilib qurilgan, zinalari marmar qubbali shiypon.
    Bizdan tashqari ham talay kishilar ariqlarni tozalash, supurish-sidirish, suv sepish bilan band edilar; shiyponda stol bezatishardi, o‘sha tomondan dog‘lanayotgan zig‘ir yog‘ning hidi anqirdi - bularning bari anchayin nozik mehmon tashrifidan dalolat berardi.
    Bizni bu yerga olib kelgan amaki ishboshilarga taqsimladi. Meni, skameyka tuzatayotgan, nimasi bilandir qaynotamga o‘xshaydigan oltmish yoshning nari-berisidagi, o‘rtabo‘y, bosiq nigohli otaxonga ro‘para qildi.
    - Sizga bir kishi yetadimi?
    - Yetadi,- qisqa javob berdi amaki va beixtiyor so‘radi: - Opaning kelishini O‘lmas akang biladimi?
    U javoban ma’qul ishorasini qilib, bosh silkib qo‘ydi. Amakining topshirig‘i bilan archa va ko‘pchiligimiz «o‘ris qarag‘ay» deb ataydigan daraxtlarning tanasini oqlashga kirishdim. Ikkinchi daraxtni qo‘ldan chiqargan ham edimki, «Opa keldilar?» degan da’vat eshitildi: ko‘pchilik sarosimaga tushdi, ishboshilar eshik tomon ravona bo‘ldilar. Ammo amaki o‘rnidan jilmadi, uning yuzidan «qilt» etgan biror ifodani ham anglab ololmadim. Bu - g‘alati holat edi. Atrofdagilarning ta’zim-u tavozelaridan sarmast bo‘lgan mehmonga ta’rif beradigan bo‘lsam, qirq besh yoshlarning nari-berisidagi xushfe’l, xushsurat juvonni ko‘z o‘ngingizga keltirishingizga to‘g‘ri keladi. Uning to‘ladan kelgan qomati, ana shu qomatga monand tikilgan qimmatbaho liboslari; oltin, brilliant taqinchoqlari, kiborona yurishlari kishini loqayd qoldirmasdi. Juvon atrofdagilarga o‘zbekcha, tojikchalab so‘z qotar, odamlarning dilini topishga urinar, buni qoyilmaqom qilib uddalardi.
    - Yo‘q, yo‘q, derdi u,- choy ichmayman - bog‘ni sog‘inganman, sizlarni sog‘inganman: avval rosa aylanishim kerak.
    U odamlar qurshovida, ikki tomoniga kumushrang archa o‘tqazilgan yo‘lak bo‘ylab, allanimalarni eslaganicha, ohista-ohista, ulug‘vor, sarmast qadam tashlardi. Men o‘sha tomonga tikilib, yo‘lak boshida allaqandlay ko‘lni, unda suzib yurgan o‘rdaklarni ko‘rdim.
    - Eh, qarmoq olib kelmabman, qarmoq,- dedi mehmon boladay hayqirib.
    - Qarmoq bor, oytimullo,- dedi kimdir hozirjavoblik bilan.
    - Ishlaringdan qolmanglar, boringlar - men yolg‘iz sayr qilishni yaxshi ko‘raman,- dedi u injiq erkalanish bilan. Ammo hech kim uni tark etmadi. Chunki opa bu gapni shanchaki iltifot uchun aytganini his qilish qiyin emasdi.
    Bu yerdagilar o‘z rollarini anchayin uddalab bajarayotgan aktyorlarga o‘xshab ketardi. O‘girilib, amakiga qaradim va uning yuzida zohiriy iztirob, bu holatga qarshi qahrga o‘xshash ifodani tuyganday bo‘ldim. Noxush xotiralar dilini o‘rtadimi, chuchmalliklarga tobi yo‘q ekanmi - bir nimarsa deyish mushkul edi.
    Biz ishimizda davom etaverdik. Biror soatlar chamasi vaqt o‘tgan ediki, mehmon bizning yo‘lakda paydo bo‘ldi. U yonidagi bir ayol, bir erkak labbaygo‘yga gap uqdirardi. -
    -…butun bir rayonda xalq dam oladigan joy bo‘lmasa-ya. Katta sessiyaga chiqib aytdim - pul ajratishdi - atrofini panjara qildik. Mana shu shiyponni Moskva orqali hal qilganman. U paytlarda asfaltni kattaning o‘zi taqsimlardi. Bog‘ning darvozasi ham yo‘q edi…
    Buni eshitib, mulloamakimning bot- bot takrorlab turadigan gaplari yodimga tushdi: «Har bir amaldor o‘zini dunyodagi eng xalqparvar, adolatpesha, halol rahbar deb hisoblaydi». Hademay ular bizga yaqinlashib qolishdi. Opa nogahonda amakini ko‘rdi-yu, beg‘am va mamnun qiyofasi, ravon monologida zohiriy o‘zgarish sodir bo‘ldi.
    - Yaxshimisiz, sog‘-salomat yuribsizmi, dugonam yaxshimi,- shosha-pisha holpurslik qildi qo‘lini ko‘ksiga qo‘yganicha.
    Uning andak sarosimalanib gapirishidan sezilar-sezilmas hijolat, nadomat va tag‘in allaqanday nomukamallikni uqib olish qiyin emasdi.
    - Xotinim o‘ldi,- dedi amaki javoban sovuqqina qilib,- olti oylar bo‘lib qoldi…
    Opa battar noo‘ng‘aylikka tushdi va vaziyatdan chiqish uchun shosha-pisha, to‘xtovsiz gapiraketdi.
    - Voy-bo‘y, eshitgan bo‘lsam, harna bo‘lay! Bularning birortasi menga aytmabdi. ( U yonidagilarga yovqarash qilib oldi). Eshitgandirsiz, mening ham boshimga ko‘p tashvishlar tushdi: ishdan nohaq olishdi, avariyaga uchradim - qovurg‘am sindi…Shu joy, shu odamlarni deb…
    - Yo‘q, odamlarni qo‘ying,- mehmonning gapini bo‘lib va qahrini imkon qadar jilovlab, sokinlik bilan gapiraboshladi amaki. - Insonning qadri chumolidan farq qilmasdi: ezg‘ilab ketaverish mumkin, deb hisoblashardi. Amal kursisi ne-ne pokiza odamlarni buzmadi. Shu bog‘ni oling. Uning atrofini panjara qildirguningizcha, odamlar kirishar, meva-chevaga og‘zi tegardi. Keyin amaldorlardan o‘zganing yo‘li to‘sildi. Ular kechqurunlari mast-alast bo‘lib qiyqirganda, nihollar, gullarni oyog‘osti qilishmadimi, degan xavotir bilan panjara ortidan kuzatardim. «Bu bog‘ni men tashkil qildim» demang - yaxshi emas. Ana shu joylar daraxtzor qilinganda, siz maktabda o‘qirdingiz; dadangiz somsapurushlik qilardi u vaqtlarda. Oyog‘ingiz ostida katta jarlik bor edi, ko‘lning suvi shu yerlargacha kelardi. Buldozer, traktorlar topib tekislatdim. Siz panjara o‘rnatgan joylardagi o‘riklarni O‘ratepadan olib kelgan edim - uning turshagi bozorning oldi bo‘lardi. Bari nes bo‘ldi. Olmalarimiz, harqalay kesilmay qoldi. Sebi safed degan bu nav boshqa joyda yo‘q. Shiyponning o‘rnida dilafro‘z degan nok bo‘lardi - har biri handalakday kelardi, qurt yemasdi uni; niholini toshkentlik bog‘bon jo‘ram topib bergandi. Uni ham kesishdi, ammo, shukurki, payvand olishga ulgurib qoldim. «Bog‘ raykomning dachasi bo‘larmish» degan shov-shuv chiqqanda, huzuringizga kirganim, haytovur yodingizdadir. Qabul kuningiz edi: o‘ng yoningizda prokuror, chap tomoningizda militsiya boshlig‘i o‘tirardi. Yopiray: Buxoro amiri ham o‘zini bunday kibrli tutmagandir. Odamlar bilan shu tariqa gaplashish mumkin emas-ku! Men bog‘dan so‘z ochishim bilan: «U siznikimas - kolxozniki», dedingiz. G‘alati zamon edi-da: bog‘ni barpo qilib, kolxoz hisobiga o‘tkazishga majbur bo‘lgandim, u tuzumda xususiy bog‘li bo‘lish jinoyat edi. Ammo rais diyonatli ekan: o‘zimni bog‘bon qilib qo‘ygandi. Sizdan ham faqat shuni iltimos qildim: boqqa bog‘bonmi, qorovulmi qilib tayinlang, u xoku turob bo‘lmasin, demoqchi bo‘ldim. Quloq solgingiz ham kelmadi-ya! Bu quvlik, qaysarlikning sababini hozirgacha tushunolmay halakman. Qabulingizga kirganimga nadomatlar chekaman. Rahmatli xotinim, siz bilan bir sinfda o‘qiganini pesh qilib, xuzuringizga kirmoqchi bo‘lganda - qo‘ymadim. Qorovul meni ichkari kiritmaydigan bo‘ldi; panjara ortidan yurib, o‘zim o‘tqazgan daraxtlarni kuzatardim, sanardim; nihollarning birorta shoxi singanini ko‘rsam, iztirob chekardim. Eh, nimasini aytasiz?!
    Oraga sukunat cho‘kdi, Opa bunday achchiq dashnomlarni kutmaganligi, yonidagilardan hijolat chekayotganligi va allanimalar deb raddiya bildirgisi kelayotgani sezilib turardi. Uni kuzatib yurgan sipo amaki jim o‘tirishni o‘ziga ep ko‘rmadi.
    - Opamiz qilgan xizmatlarini tan olmaslik - adolatsizlik…
    - Ha, opangiz dastlab odamlarni o‘ylab, anchayin tuzuk ishlar qildi,- uning so‘zini ilib ketdi amaki,- ammo yonida nobop labbaygo‘ylar ko‘paydi. Bu kishi biror yerga borsa yoki shu boqqa kelsa, atrofida o‘nlab erkaklar kuzatib yurishardi. Ular turfa toifadagi amaldorlar edi. Opangiz ertalab ishga kelganda, ular kutib olishar, kechqurun kuzatib qo‘yishardi. Orqavorotdan esa Yekaterina deb mazax qilishardi. Opangiz ham ularga: «Ishlaringdan qolmanglar» demasdi, balki bora-bora dumini likillatib turmagan amaldorning kavushini to‘g‘rilab qo‘yadigan odat chiqardi. Vijdonli raislar birin-ketin infarkt bo‘lib o‘la boshladilar. Nachora, odam bolasiga sig‘inish yoki o‘zini sig‘inayotgan qilib ko‘rsatish qonimizda bor. Bu orada mustaqillik e’lon qilindi; opa hokim bo‘ldi. Xususiylashtirish boshlanganda, ekin maydonlari, binolar tap tortmay pullandi…
    - Asosingiz yo‘q! Birinchi bor jiddiy e’tiroz bildirdi mehmon, ovozini andak ko‘tarib.
    - Asosim bor, - dedi amaki ham, o‘sha vazminlik bilan, uning yuziga tik boqib,- mana shu bog‘ni O‘lmas boyvachchaga qanchaga pullaganingizni aniq bilaman! Lekin O‘lmas boyvachcha uzoqni ko‘radigan kishi ekan - ertasigayoq meni topib: «Endi bog‘ning xo‘jayini o‘zingiz», dedi; sizning nahang bo‘lib ketganingizni ham qo‘shib qo‘ydi. Odamlarni bunchalik nodon deb o‘ylamaslik kerak - ular kimga qaysi imorat yoki yerni qanchaga sotganingizni baralla gapirib yurishardi, axir, el og‘ziga elak tutib bo‘larkanmi?! Hatto, yuqori tashkilotlarga qancha pora berganingizni ham bilishardi. Televizorda kambag‘allarga yordam ko‘rsatayotganingizni, nogironlarga aravachalar ulashayotganingizni ko‘rsatishardi. Pinhona olgan pullarning arzimas ulushini shu tariqa sarflab, o‘zingizni saxovatpesha qilib ko‘rsatishingiz haqida latifalar to‘qishardi. Boshliq haqida latifa tarqaldimi - bilingki, bir gap bor! Shunchalik ham munofiqlik qilish mumkinmi, axir?! Bu gaplarni kek saqlab yurgani uchun aytayabdi, deb o‘ylamang, Xudo haqi, achinganimdan gapirayotganimni tushuning! O‘z vaqtida, ixtiyoringiz bilan ketganingizda, sharmandalarcha haydashmasdi, badnom bo‘lmasdingiz, deb o‘ylab qolaman gohida. Xuddi qizimday yaxshi ko‘rardim sizni…
    - Shunaqa zamon edi,- dedi ayol anchagina yumshab.
    Bu bilan barcha illatni zamonga yuklamoqchi bo‘ldimi, gap o‘zanini boshqa tomonga burish niyatidamidi - anglash qiyin edi.
    - Ha, sarkotiblik davringizda idorangiz peshtoqiga: «Hamma narsa inson uchun, insonning baxt-saodati uchun» degan shior bo‘lardi; faqat idorangizdamas, hushyorxona, qamoqxona devoriga ham shunday deb yozishardi. Aslida esa hamma narsa amaldorlar uchun, ularning ravnaqi uchun edi. Ammo, bor illatni zamonga to‘nkab, suvdan quruq chiqishga urinishimiz ham insofdan emas! O‘z-o‘zimizni tanqid qilish, yengishni o‘rganmas ekanmiz, xatolarimizdan saboq chiqarmas ekanmiz, hech nimarsaga erisholmaymiz! Qaysarligimiz, xudbinligimiz esa bizni oxir-oqibat xarob qiladi.
    Oraga qisqa, ammo dilni o‘rtantiruvchi sukunat cho‘kdi.
    - Endi boring: shiyponda sizni kutib qolishdi, xayr,- dedi amaki bu gal allaqanday dilkashlik, mehribonlik bilan va ishida davom etdi.
    Muhtaram mehmonning ruhi tushib ketgandi, u dastlab allanima demoqchi bo‘ldi-yu, noxush uchrashuvdan, malomatlardan qutilganidan quvonib, yo‘lida davom etdi. Men zimdan amakiga razm soldim: zilday og‘ir yukni yelkasidan tushirib, halovat topgan kishining mamnun, xushfe’l qiyofasini yodga solardi u. Negadir bu odamga mehrim oshib ketdi.
    Opa shiyponda ko‘p o‘tirmadi, nimadir ko‘ngliga sig‘madi shekilli, jo‘nashga shaylanib qoldi. U odamlar bilan xayrlashayotganda, amaki menga murojaat qilib qoldi.
    - Qizim, oting nima sening?
    Nomimni aytdim
    - Rahmatli ayolimning ham nomi Malika edi,- dedi u eminlik bilan va iltimos qildi: - Men bir dasta gul terib beray - opaning qo‘liga eltib ber - dilini og‘ritib qo‘ydim chamasi. Otasi yaxshi odam edi…
    Roziligimni ham olmay, bog‘ oralab ketdi va zum o‘tmay bir dasta gul quchoqlab chiqdi. Guldastaning chekkalarida atirgullar, o‘rtada maydabargli rayhon, yovvoyi chuchmomolar bor edi; u tut novdasining po‘stlog‘i bilan shosha-pisha bog‘langandi. Men ustki jomakorimni yechib, darvoza tomon yugurdim. Mehmon allaqachon mashinaning orqa o‘rindig‘iga botib o‘tirgandi. Andak salobat bosishiga qaramay, odamlar qurshovidan hijolat bo‘lib o‘tdim-u, opaga ro‘para bo‘ldim.
    - Buni amaki berib yubordilar,- dedim bog‘ tomon imlab.
    Uning yuzi avval andak tundlashdi, so‘ng mamnun jilmayib qo‘ydi, xushro‘y chehrasi dilimda iliqlik paydo qildi.
    Qaytishda bo‘lib o‘tgan voqeani Barnoga gapirib berayotganimda, u so‘zimni kesdi.
    - O‘sha ayol bizning yonimizdan ham o‘tib ketdi - yoshligida juda suluv bo‘lganga o‘xshaydi. Ikkita erga tekkan, deyishdi. Obruyi baland: kambag‘allardan yordamini ayamaskan, bu yerda katta bozor qurdirgan ekan. Hozir ham o‘zining restoranlari, issiqxonalari bor emish.
    - Nega odamlar buncha laganbardorlik qilishadi unga?- so‘radim.
    - Bular - avvallari ikki bukilib yurgan toifalar. Bugun sobiq amaldordan ilkis yuz o‘girishsa, munofiqliklari bilinib qoladi,- dedi u.
    Uning fikriga e’tiroz bildirmay opaning bog‘bon amaki bilan bo‘lgan muloqoti haqida batafsilroq hikoya qildim.
    - Hayotda halol, fidoyi odamlar ko‘p,-dedi u,- Jovli degan bor edi-ku - uchiga chiqqan egoist - dunyoni xudbinlik boshqaradi, degandi. Olib kelib ko‘rsatish kerak! Aslida dunyo shunaqa odamlardan qarzdor.
    - Yoki mening mulloamakimni olaylik - borgunimcha ovqatimni tayyorlab qo‘yadilar, bolalarimni bog‘chadan olib keladilar. Xo‘sh, qanaqa xudbinlik yoki shaxsiy manfaat bor bunda?
    Mabodo Jovlini ko‘rib qolsak, savolimizga javob so‘rashga kelishib qo‘ydik.

    * * *

    Jovlini biror oylardan keyin ko‘rdim.
    Bu orada bir necha kun shaharga borib, boylarning gilamlarini yuvdik, orada talabgor bo‘lmay, uyda to‘planib qolgan yumushlarni sarishtaladim. O‘g‘lini it qopgani sabab, Barno bir hafta ishga chiqmadi - boshqa ayollar bilan pomidor terdik.
    Bugun ertaroq kelib, odatdagi joyda turganimizda, allaqanday tanish ovoz:
    - Mening Malikam shu yerda ekan,- dedi.
    Seskanib tushdim va o‘girilib, Jovlini ko‘rdim.
    - Sen juda suluvsan,- dedi u pastroq ovozda shipshib, ammo ana shu go‘zalligingni mardikor bozorida xor qilayotganingni tushunmayman. Har gal yodimga kimni solishingni bilsang edi! Eh, afsus! Sening joying…
    Uning nogahoniy noxush muomalasi - fikri buzuqlik, qarashlari - g‘arko‘zlik bo‘lib tuyuldi, xushomadiga quloq solmay, daraxt ostidagi olifta ayollar tomon imladim:
    - Siz aytganlar, huv ana u yerda!
    Bu javobim unga borib turgan betgachoparlik, andishasizlik bo‘lib tuyuldi, shekilli, qiyofasi tanib bo‘lmas darajada o‘zgarib ketdi.
    - Menga qara,-dedi, qahrini arang jilovlab,- qadimgi Rim xonzodalari erkak qullar oldida yalang‘och bo‘lib cho‘milishgan, chunki ularni odam o‘rnida ko‘rishmagan. Ammo men bichilgan qul emasman! Ne-ne nozaninlarni qo‘lga kiritib yurgan Jovliman! Men notavon seni bir bevafoga o‘xshatgandim, xolos.
    Noxush mashmashadan xavotirlanib, nari ketdim. U bir nechta ayolni, shu jumladan, Barnoni ham «Neksiya»siga mindirib ketdi. Shunday vaziyatda meni yolg‘iz qoldirib jo‘nagani uchun Barnodan andak o‘kinib qoldim. Ammo ertasi u o‘zimni aybladi.
    - Hozir lo‘lining eshagini sug‘orib, pulini oladigan zamon - borish kerak edi. Ham mavrudini topib, haligi gapni aytardik. Bunday odamlarning hazilidan jahlga minmaslik kerak.
    - Oq kalamushning erkagini yodimga tushirdi.
    U avval kuldi, keyin jiddiylashdi.
    - Azizim, Malika! Oq kalamushdan farqimiz qoldimi? Qadrimga yig‘layman, deydi-ku - o‘sha kalamushlarni issiq, toza joyda boqardik, ozuqa, suvidan xabardor bo‘lib turardik. Bizga kim g‘amxo‘rlik qiladi? Qishi bilan uyimizda na gaz bo‘ldi va na svet. Bultur ko‘mir olishga pulimiz yetmadi, o‘tinimiz bir oyda tugadi. O‘g‘limni shahardagi kollejga quyganimdan xabaring bor - borib-kelishi, ovqatiga har kuni bir yarim ming so‘m beraman. Bu ham yetmaganday, paxta terimiga olib chiqishganda, it qopib olibdi. Ko‘rgani borsam, huvillab yotgan katta zalda bir o‘zi yotibdi - xo‘rligim kelib ketdi. Oyoq shishib ketgan. Go‘ringda to‘ng‘iz qo‘pgurlar kasalxonaga jo‘natmaydimi?! Uying kuygur duxtur ko‘rib: «O‘tib ketadi», debdi. Ne azobda olib kelib, duxturxonaga yotqizdim. «Avval o‘sha itni topib kelasiz - u quturgan bo‘lishi mumkin». deyishdi. Qaerdan topaman - qishloqlarda egasiz itdan ko‘pi bormi?! «Unday bo‘lsa, bolaning kindigidan ukol qilishga to‘g‘ri keladi», deyishdi. Bariga ko‘ndim. Jonimni ham hamyonimni ham shilishdi bu go‘rso‘xtalar. Lekin hozirgacha vahima bilan yuribman - mabodo it quturgan bo‘lsa, bolamdan ajralib qolmayin, deb. Oq kalamushlar, deysan. Tabiat bilan jamiyat ham bizning bardoshimiz ustida tajriba o‘tkazayotganday xayolimda.
    Xullas, o‘sha kuni Barno Jovli bilan ketganda, talabkor kutib turgan edim, mardikor bozorni militsiya bosdi. Ular barimizdan ko‘chaning narigi tomoniga ( Qo‘shni tumani hududiga) o‘tib turishimizni talab qilishdi. Ayon bo‘lishicha, o‘tgan hafta tevideniedan muxbir kelib, bir nechta ayollardan intervyu olgan ekan. Tabiiyki, ular bir burda non uchun mardikorlik qilishga majbur bo‘lishayotganini aytishgan. Ammo o‘pka muxbir batamom boshqa gaplarni aljirabdi. «Bularning mardikorlik qilishi o‘zbek ayoli degan nomga dog‘», debdi. Bu muxbir deganining bo‘lar-bo‘lmasga millatni tiqishtirishining sabab, mohiyatini hozirgacha tushunolmayman. Yaxshi ish, tuzuk maosh bo‘lsa, tabiiyki, o‘zim ham voz kechardim kasbi-korimdan. Yaramas bu bilan qanoatlanmay tumanimiz hokimiyatini ham rosa tanqid qilgan, deyishadi. Eng yomoni, qurg‘ur militsioner mashina bilan kelgan xaridorlarning hujjatlarini tekshirib, ishkal izlashga kirishdi, bu yerda to‘xtash man etilganini vaj qildi. Shuning uchun mardikorlarning aksariyati uyiga qaytib ketaboshladi. Tushga yaqin biz ham qishloq tomon jo‘nayotganimizda, bir «Neksiya» shiddat bilan keldi-yu, yo‘limizga ko‘ndalang bo‘lib to‘xtadi. Cho‘chib ketdik. Undan to‘ladan kelgan oltmish yoshlarni qoralab qolgan amaki tushdi. Kiyinishlari, o‘zini tutishlari ancha sipo va shu bilan birga chapaniroqqa o‘xshardi u.
    - To‘yga xizmat qilasizlarmi,- so‘radi ha yo‘q, be yo‘q va javobimizni ham kutmay mashinaning orqa eshigini ochdi. Biz uchun bu hol ayni muddao edi, shuning uchun savdolashmayoq kabinaga tiqildik.
    To‘yxonaga kirishimiz bilan dimog‘ingizga gup etib, kabobning ishtahani qitiqlovchi hidi urildi. Hovli hashamatli, buning ustiga fayzli qilib bezatilgan; to‘kinlik va fayzbaxsh arafaning o‘zi ruhiyatingizni allalaydi. To‘y hali boshlanmagandi. Bizni yoshimiz, o‘zimizni tutishimiz (ehtimol chiroyimizga ham) qarab, turli yumushlarga taqsimlashdi. Bir qiz bilan menga oppoq xalat tutqazib, ofitsiantlik qilishimizni uqdirishdi, anchayin yo‘l-yo‘riqlar ko‘rsatishgan, tirjayib turishimizni tayinlagan bo‘lishdi; qolganlarga qozon-tovoq yuvish, supurib-sidirish deganday yumushlar buyurildi. Tag‘in anglaganim shu bo‘ldiki, nabira to‘y berayotgan amaki allaqanday lavozimda ishlab, nafaqaga chiqqan, bundan bir necha muddat muqaddam qishlog‘iga ko‘chib kelgan ekan. Ammo mahalla bilan kirdi-chiqdisi dildagiday bo‘lmaganmi yoki mahalla oqsoqoli bilan oralaridan qora mushuk o‘tganmi, haytovur, xizmatga bizni olib kelgan ko‘rinadi.
    - Ko‘r bo‘ladi bular,- bir ayolning ( keyin bilsam, xotini ekan) nadomatli ovozi qulog‘imga chalindi,- ozmuncha yaxshiliklar qilgansizmi?!
    - Mayli, damlangan osh qozonda qolmaydi,- dedi eri javoban, anchayin xotirjam.
    Hademay mehmonlar gurras-gurras bo‘lib kela boshladilar. Shunga monand xizmatkorlar ham ko‘paydi - turfa qavmlar-u jiyanlar deganday. Xizmat qilayotgan qo‘shiqchining respublikada xizmat ko‘rsatgan artistligini mikrofonda ta’kidlab o‘tishdi. Biz ikkalamiz ham, boshqalardek, dasturxon ustini ziyraklik bilan kuzatib, zarur ne’matni muhayyo qilardik, mehmonlarga imkon qadar tavoze ko‘rsatardik, bu holdan o‘zimiz ham shirin bir xushbaxtlik tuygandek bo‘lardik.
    To‘y yakunlanay, deb qolganda, xizmakor-u bakovullar orasida «keldi-keldi» degan zohiriy shov-shuv boshlandi. Bilsam, mahalla oqsoqoli bir necha yaqinlari bilan tashrif buyurgan ekan. Bu odamga ta’rif beradigan bo‘lsak, cho‘qqi soqoli, do‘ppisi o‘ziga yarashib tushgan, xudojo‘y, keksatob amaki ekanligini ta’kidlab o‘tish lozim bo‘ladi. Uning bo‘lar-bo‘lmasga kechirim so‘rab turishi, sertavozeligini ko‘rib, tabiatning o‘zi uni mahalla oqsoqoli qilib yaratgan degan fikrga keladi kishi. Yo‘q, mukammal demoqchi emasman, aslida unda yo allanima yetishmas, yoki ortiqchaday bo‘lib tuyular, buni anglab olish qiyin edi.
    To‘y egasining topshirig‘i bilan chekkaroqda alohida stol bezatishdi va unga oqsoqol ikkovlari joy olib, duoga qo‘l ochishdi.
    Patnisda ularga eng avvalo, bug‘i chiqib turgan noni osiyo va choy keltirganimda, tuychi amaki, birayo‘la menga va suhbatdoshiga murojaat qilib qoldi.
    - Chet elda bo‘lganimda, negr ofitsiant stol boshida qaqqayib turaverdi. Noo‘ng‘ay bo‘lib, «O‘tir biz bilan» desam, «Mumkin emas» deydi. «Bo‘lmasa, borib nariroq tur» desam, «Bunisi ham mumkinmas,» deydi. Lekin sen qizim, uzoq ketma - atrofimizda tur!- dedi shahodat barmog‘ini silkib.
    - Kechirasiz, kechikdik,- ikkinchi bor takrorladi oqsoqol,- gazning pulini terish bilan ovoramiz.
    - Gazning o‘zi yo‘q-u, nimasiga pul olasizlar? Mana, mening o‘zim haqini to‘lab qo‘yganman-u, qishi bilan o‘tin yoqdik. Nazarimda yuqoridagilar uchun shunisi o‘ng‘ay: to‘lovni bahona qilib, chet elga istagancha gaz sotish mumkin bo‘ladi. Vijdonlari qilt etmaydi-ya! Matbuotga ishonib yashaydigan xalq taqdirga tan beradi; gap shu ekan, deb o‘zini, hamqishloqlarini ayblab yuraveradi.
    - Bizning davrimizda…
    - Qo‘ying, maqtamang, bizning zamonni,- negadir uning so‘zini kesdi to‘y egasi,- to‘g‘ri, u davr ko‘zimizga olovdek bo‘lib ko‘rinadi - chunki yoshlik, jo‘shqinlik davrimiz edi; sho‘rolar davrining amaldori edik; boshliq deganning esa etagi hamisha gunohga botib turadi. Nolishimiz noo‘rindir, ammo maqtamaydigan ekan. Oltmish yil yashab, idrok etganim shu bo‘ldiki, onang seni taraqqiyotning qay pallasida tug‘ishi baxting yo qismating bo‘larkan. Taxminimcha, qirq-ellik yildan keyin dunyoga keladiganlar juda baxtli bo‘lishadi.
    - Men ham bunga ishonaman; ammo, kechirasiz-u, o‘sha baxtiyorlik poydevorini yaratganlardan biri biz emasmi, axir. Ungacha Xudo, ilohim bizni urushlar, ofatlardan saqlasin, deng!
    - Inqiloblardan ham… Har qanday urush, inqilob xalqning birovgamas, o‘z-o‘ziga qarshi ma’nisiz kurashi ekan, degan xulosaga kelganman. Ammo odamlar urush, inqilobni qoralab turib, tag‘in qo‘llariga qurol olishlari tushunib bo‘lmaydigan mavhumot. Nazarimda biz idrok etmagan bir kuch, qudrat bor-u, barimizni o‘sha boshqaradiganday - tarix qo‘lidagi qug‘irchoqdaymiz.
    - Siz aytgan o‘sha kuch - Yaratganning o‘zida!
    - Men ham Xudoga ishonaman, ammo sizga o‘xshab emas!
    Bu gap oqsoqolning diliga o‘tirishmaganini uning qovog‘i bilinar-bilinmas solinganidan fahmlash qiyin emasdi. U anchayin qizishib gapga kirishib ketdi: bu dunyoda har bir kishi qilmishiga yarasha taqdirlanishi, izlaganini topishidan boshladi. Xuddi shu orada men o‘z vazifam bilan andarmon bo‘lib, uning ibratomuz gaplarini anglolmay qoldim. Sochiq olib kelganimda, u davom etardi:
    - …qaerdadir o‘qigan edim: «Yoshlikda ekstremist, keksalikda kompromis bo‘lish normal hol» deb. To‘g‘ri, bizning o‘zbeklarda iste’dodli kishi qusursiz bo‘lmaydi, ammo ba’zilarning yillar o‘tib, peshonasi devorga tegaverib ham qaysar bo‘lib qolishining sababini bilolmayman. Sen o‘z halqingni, xalqing seni tushunmay yashashi g‘alati emasmi?! Kechirasiz-u, ko‘ngildagi bo‘shlikka shayton kirishi shudir balki?!
    - Muddaoyingizni tushunaman,- o‘ziga ishongan holda, ovozini andak ko‘tarib davom etdi xo‘jayin. - Mana siz sarkotib edingiz, Mustaqillik e’lon qilingandan keyin hoji bo‘ldingiz; shlyapani yechib qo‘yib, salla o‘radingiz; besh vaqt namozingiz kanda emas; odamlarni machitga da’vat etasiz, menga o‘xshaganlarni orqavorotdan xudobexabarlikda ayblaysiz. Ammo dinni yagona najot yo‘li deb biladiganlarni o‘sha Sho‘rolar davridagiday hozir ham johilikda ayblayman. «Men ham xudoga ishonaman, ammo sizga o‘xshab emas» dedim-ku. Bir zamonlar mutaassiblar ibn Sinoni kofirlikka ayblaganida: « Agar men ham kofir bo‘lsam, dunyoda musulmonning o‘zi yo‘q ekan», degan edi. Madomiki, ming yil davomida yangi g‘oyalar izlamagan ekanmiz, hali beri biror nimarsaga erishishimiz mushkul. Ma’naviy mayibliklarimizning boisi tsivilizatsiya degan xayolda shahardan qishloqqa qochdim. «Faqat yaqin kishisi dafn etilgan joygina kishini o‘ziga bog‘laydi», deb o‘qigan edim. Bu yerda ota-onam yotibdi - qishloqda qolaman, qo‘y, asalari boqaman, hovlimda nihollar o‘tqazaman, ularni parvarish qilaman, bo‘sh vaqtlarimda choyxonaga chiqaman, degan xalovatbaxsh umidlar bilan ko‘chib keldim. Ammo qo‘y, asalari boqish mening ishim emasligini tez tushundim. Choyxonada gaz, elektr tanqisligi, chet elga mardikorlikka ketganlarning g‘amidan boshqa gap yo‘q. Hozir uylab ko‘rsam, shaharda, harholda radikal fikrlar, g‘oyadoshlar bor ekan. Inson uchun eng muhimi shu emasmi?! Zim-ziyo tunda eng yaxshi yo‘l boshlovchi - ko‘zi ojiz kishilar bo‘ladi. Ular qorong‘ulikda yo‘l ko‘rsatishni kiftini keltirishadi, ammo yorug‘likka chiqqandan keyin ko‘rlarning ortidan ergashib yurganlarga hayron qolaman.
    - Dunyoni katta otxona deyishadi,- davom etdi oqsoqol,- uni har qancha tozalasang ham, tezak topiladi. Kechirasiz-u, ammo unda faqat tezakni ko‘rganlarga qoyil emasman. Mana shu yangi hokimimizni oling: shaxsan o‘zi mahalla yig‘ilishlariga ishtirok etadi, xokisor; obodonchiliklarni qarang…
    - Shu hokimingiz suvga cho‘kayotganini ko‘rsam, qo‘limni cho‘zmasdim! Mayli cho‘kaver, deyardim. Obodonchilik deysiz… Samarqanddek shahri azimda, uning atroflarida tuzukroq ko‘cha yo‘q. Uyga kiradigan yo‘l dabdala bo‘lgandan keyin ichkarining obodonligiga ishonish mumkinmi?! Bu odam mahalla yig‘ilishlariga ishtirok etishga uyalishi, or qilishi kerak! Mayli, gaz, elektr, ishsizlik balosi haqida gapirmay qo‘yaqolay! «Demokratiya yaxshi-yu, ammo demokratlar chatoq» dedi, qaysi kuni televizorga chiqib. Mana uning cho‘ltoq saviyasi; daqqoq, meshchan falsafasi…
    Oqsoqol vaziyatga qarab, avval andak past keldi, ammo o‘z qarashlarini yotig‘i bilan uqtirmoqchi bo‘ldi. Suhbatdoshi qaysarlik va bilimdonlik bilan tag‘in uni rad etdi. Ziddiyat jiddiyatga aylanib ketmasin, deyishli shekilli, bakovul stolga osh qo‘yishimni buyurdi. Shu bilan suhbat mavzusi o‘zgarib ketdi.
    Dasturxonlar yig‘ishtirilib, qozon-tovoqlar yuvilgandan keyin biz ham uyimizga jo‘nadik.

    * * *

    - Uning nomi Leylo edi, otasi bilan, ko‘pincha ruscha, onasi bilan esa ozarbayjoncha gaplashardi. Dunyoda har bir millat o‘z qizlarini eng suluv, eng nozanin deb biladi. To‘g‘ri, matbuotda yapon, pomir qizlarini maqtashadi, ammo bu borada har kimning o‘z qarashi bor. Albatta, o‘zbek qizlarini ulug‘lasam, vatanparvarlik qilgan bo‘lur edim, ammo shunga qaramay, ozarbayjon qizlariga teng keladigani yo‘q, deb hisoblaganman o‘shanda. Nazarimda, ularning qoni buzilmagan; milliy g‘urur, diniy e’tiqod bunga monelik qilgan. E’tibor ber: ularning sochlari, qoshlari qop-qora, bo‘liq; yuzlari esa shirmoyday oppoq bo‘ladi. Ko‘zlari shahlo, gavdalari nozik. Shunaqa edi mening Leylom. Seni birinchi bor ko‘rganda, ilk muhabbatim bilan yuzma-yuz bo‘lganday hayajonlanib ketdim, dilimda yoshlikdagi tuyg‘ularim jo‘sh urdi. Suluv chehrang, qop-qora qoshlaring, pokiza lablaring butun borlig‘ing o‘sha g‘ururli g‘o‘rligimni eslatdi menga…
    Shu o‘rinda andak orqaga chekinib, masalaga jilla oydinlik kiritmasam, chalg‘ib qoladiganga o‘xshaysiz. Mardikor bozorida ish mavsumi, degan omil bor. Bahor, kuz yoki yozning ayrim haftalarida ish kuchiga talab oshib, narxlar ko‘tariladi. Bunday paytda mardikor ko‘payadi. Lekin oraliklarda «o‘lik mavsumlar»lar ham bo‘ladiki, talabkor kutish jonga tegib ketadi. Shunday kunlardan birida Barno Jovlining ishxonasiga borishni taklif qilib qoldi, «Qachon kelsalaring, ish topiladi», degan va’dasini yodga oldi.
    Jovli, darhaqat, bizni ko‘rib quvondi, menga shakarguftorliklar qildi. Biz bir oy davomida «Zarafshonning shifobaxsh suvi»ga yorliq yopishtirdik. Bu orada ikkalamizni shahardagi kvartirasiga ham ishga olib bordi. Bu yerdagi katta ekranli televizor, o‘lkan muzlatgich, yumshoq qimmatbaho mebellarni ko‘rib, allamahalgacha qimtinib turdik, aniqrog‘i, bularnigng bari xoru xasday beqadr ekanligimizni yodimizga solganday bo‘ldi. Bir zumda darpardalarni yuvib berdik va Jovli quvonib, bizni ziyofat qilgandi.
    Bugun tushga yaqin yorliq qog‘ozlari (etiketka) bilan yelim tugab qoldi va ularni olib kelish uchun Jovli beixtiyor meni taklif etdi. E’tiroz bildirmay, orqa o‘rindiqdan joy oldim. O‘ylab yurgan fikrlarni aytib olish uchun bu - ayni muddao edi. Yo‘lga tushganimizdan keyin, gapni to‘g‘ridan-to‘g‘ri bog‘bon amakidan boshladim. Dunyo xudbinlar bilan emas, ana shunday rostgo‘y, fidoyilar bilan go‘zal ekanligiga urg‘u berdim.
    - Yo‘q,- keskin rad etdi u,- o‘sha amaking ham bog‘ni aslida pul topish, obro‘ orttirish uchun barpo etgan. Aynan manfaatlariga to‘g‘anoq bo‘lgani sabab Yekaterinaga achchiq-tiziq gaplar qilgan.
    U bilan bahs-munozara qilolmasligimga ko‘zim yetgach, indamay qo‘yaqoldim. Jovli bosmaxonadan kerakli kishini topolmagach, mashina rulini tag‘in shahardagi uyi tomon burdi. «San dam olib tur, dedi kalitni tutqazarkan, ishimni bitirgach, olib ketaman». Bu yerga kirib, avval rosa cho‘milib oldim. Keyin tushlik tayyorlashga kirishdim. U ancha kech keldi va ruhiyatida nechundir umidbaxsh xursandlik sezilib turardi. So‘ng divanda yonboshlab, ilk muhabbat yoki Leylo haqidagi sarguzashtini xikoya qilishga kirishgandi. Dastlab allanimadan xavotirlanib, qimtinib turgan bo‘lsam hamki, tezda o‘zimni erkin tutishim zarurligini his qildim.
    - …o‘shanda universitetning uchinchi kursida o‘qirdim,- sarguzashtini davom etirdi Jovli. Ta’tildan keyin auditoriyaga kirib kelgan xushqomat qiz, deyarli hammaning e’tiborini tortdi; his-tuyg‘ulari anchayin o‘tmaslashib qolganlar ham zohiriy bir tamshanish bilan kuzatishdi bu sohibjamolni. U bo‘ychan, ozg‘in, yurganda ko‘kragini ko‘tarib qadam bosishi zavqovar edi. Liboslari ham boshqalarnikiga o‘xshamaydigan: osiyocha va yevropacha modaning o‘ziga xos omuxtaligi manaman deb turardi. Uning nomi Leylo ekanligi, yaqinda ko‘chib kelishgani ayon bo‘ldi. Ko‘plab o‘g‘il bolalar qatori men ham uning e’tiborini tortishga bel bog‘ladim. G‘alati edi u: hechkimni ranjitmay, tez til topishardi. Birinchi haftadayoq, ming bir istihola, andisha bilan qahva ichishga taklif etgandim, hech ikkilanmay rozi bo‘laqoldi. Garchand biz darslar, domlalar haqida jo‘ngina gaplashgan bo‘lsak hamki, uni majnunona sevib qolgandim; bag‘oyat tiniq chehrasi, o‘ziga xos lahjada gapirishi tushlarimga kiradigan bo‘ldi. Leyloni deyarli har kuni kofe yoki muzqaymoqqa taklif etardim, u xarxasha qilmay rozi bo‘lardi. Keyin unga sovg‘a-salomlar olib beradigan bo‘ldim. O‘sha paytlarda otam qurilish tashkilotining boshlig‘i edi: pul masalasi muammo emasdi. Kunlardan birida konspekt bahonasi bilan uylariga bordim. Ijarada turishsa hamki, anchayin ta’minlangan kishilar ekan. Leyloning otasi bilan tez til topishdik - bu odam yoshini aniqlash murakkab bo‘lgan( kasbi - tish doktori) rus tabiatli odam edi. Garchand u xushfe’llik ko‘rsatgan bo‘lsada, onasi tashrifimdan uncha mamnun emasligi sezilib turardi. Shu tariqa men ularnikiga tez-tez (mayda-chuyda xarid qilib) boradigan bo‘ldim. Hammasi joyida edi-yu, ammo qizda biror moyillikning ko‘rinmasligi hamon meni xunob qilar, xavotirga solardi. Marmar tosh bor-ku - sufta, yaltiroq, ammo muzday sovuq. Shunaqa edi u - mening qaynoq ehtiroslarimga sovuq suv sepishdan nariga o‘tmasdi. Ta’tilga chiqqanimizdan keyin Leylo Bakuga - xolasinikiga boradigan bo‘ldi va meni ham taklif qilib qoldi. Jon deb ko‘ndim, chunki, bu - ko‘nglini topishim uchun eng qulay imkoniyat edi. O‘sha kuniyoq ikkalamizga bilet oldim, sovg‘a-salomlar xarid qildim. Bora-borguncha kiftini keltirib, unga iltifotlar, mehribonchiliklar ko‘rsatdim. Bizni u yerda yaxshi kutib olishdi, mehmonnavozliklar qilishdi. Ammo ertasi ko‘ngilsiz bir hol ro‘y berdi-ki, bundan dilim xufton bo‘ldi. Mehmonxonada televizor tomosha qilayotganimda, narigi xonada Leyloning bashang kiyingan ozarbayjon yigit bilan hiringlashib turganini ko‘rib qoldim, sal nariroqda esa xolasi xayrixoh tirjayib turardi. Bularning bari men uchun naqadar noxush, noo‘ng‘ay ekanligini tasavvur qilolmaysan. O‘zimni vazmin tutdim. Ertasi esa Leylo menga: «Jovli, sen qaytib ketaver, men bir necha kunga qoladigan bo‘ldim», dedi sovuqqina qilib. Juda o‘ksib ketdim. Samarqandga yolg‘iz qaytgan bo‘lsam hamki, umidlarim so‘nmagan edi. Ammo ko‘p o‘tmay, Leylo o‘sha tomonda to‘y bo‘lganligini aytishdi. Ko‘nglim huvillab qoldi, ayol zotidan ixlosim batamom qaytib, muhabbat degani, faqat kitobiy kalom ekan, degan xulosaga kelgandim. Ular mendan shunchaki, kassir sifatida foydalanishganini uylab, lakalovligimdan or qilardim. Ammo shularning bariga qaramay, Leyloni yuragimdan chiqarib tashlolmayman. Unga o‘xshagan qizlarni ko‘rsam, hayajonlanib ketaman. Seni nega yaxshi ko‘rib qolganimni endi tushungandirsan?
    Men bosh silkib qo‘yaqoldim. Jovli yengilgina oh tortdi va televizor pultini ko‘lga oldi. Uning yuzlab kanallari borligini xayolimga ham keltirmagandim. Bir tugmachani bosgandi - ekranda yarim yalang‘och qiz paydo bo‘ldi. «Yoshlik behudaga o‘tib ketmasin, kel to‘shagim senga muntazir» dedi, behayo (ruschalab); telefon raqamini ham aytdi. Televizorda shunday besharmlikni berilishi menga g‘alati bo‘lib tuyuldi. «Boshqasini qo‘ying», dedim o‘tinch ohangida. Bu dasturda ohular to‘dasini ko‘rsatishdi: ular toqqa qarab o‘qday uchib borishardi.
    Jovli hamon shakarguftorliklar, xushomadlar qilar va negadir uni ranjitgim kelmay qo‘ygandi. Boisi - ana shu mehribonliklar ozurda dilimga nogahoniy iliqlik, halovatbaxsh havaslar solgandi. U beixtiyor yelkamga qo‘l tashlaganda ham monelik qilgim kelmadi; erkak hidini tuyib, jilla entikdim. Negadir ko‘z o‘ngimda avval ohular galasi, keyin bolasini yeyayotgan oq kalamushlar paydo bo‘lishdi.
    Birozdan keyin Jovli ko‘ylagimning ko‘krak tugmalarimni shoshilinch yechdi-yu:
    - Bay-bay-bay! - dedi, hayajonlanib.
    Last edit: 10 years 9 months ago by Agzamov.

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 8 months ago #107 hiona

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Go'zal hayot o'zi kelmaydi, harakat qilish kerak

  • Izohlari: 1978
  • Rahmat olgan: 1650

  • Gender: Female
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by hiona on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    mana qanaqa qilib ayolla buzilib ketadi. a!!
    bu hikoyani ko'rib voyvo'o' rosa ko'pakan digandim o'qishshi boshlab qiziqb kettimu lekin ohiriga kelib...
    aslida ayol kishini o'zigayam bog'liq bo'ladi ko'p narsa. ming hayot majbur qilgan taqdirdayam barbir or nomusini o'ylashi kerak ayol. jahl: jahl:
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Mukhlisa

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 8 months ago - 10 years 8 months ago #108 ansora

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 344
  • Rahmat olgan: 435

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by ansora on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    voyvu@
    Last edit: 10 years 8 months ago by ansora.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Zaychik

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 8 months ago - 10 years 8 months ago #109 Agzamov

    • Senior Member
    • Senior Member

  • Izohlari: 63
  • Rahmat olgan: 61

  • Gender: Male
  • Birthdate: 14 Nov 1988
  • Replied by Agzamov on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    «Эримнинг ўлимига ўзим айбдорман»


    "Фақат, пул, уй-жой, болалар дебман. Эримнинг кўнгли, истаклари билан қизиқмабман...
    Унинг хиёнатга, вафотига ўзимни айбдор деб биламан”...

    Бу аёл «бошимдан ўтган воқеаларни гапириб бермоқчиман, иложи бўлса, тўлиғича ёзинглар»,
    деди. Албатта, бунга рози бўлдик. Қайғули ҳикоя сиз — азизларни ҳам бефарқ қолдирмаса
    керак…

    Кейин оғир хўрсиниб, гап бошлади:

    — Яқинда турмуш ўртоғим оламдан ўтди.

    Унинг ғамгинлигини тушуниб, ҳамдардлик билдирдим.

    — Эрим жазманининг уйида, унинг қўлида жон берган... — деди суҳбатдошим алам билан
    йиғларкан.

    Нима дейишни билмай қолдим, аслида бундай вазиятда нима дейилишини билмасдим.
    Суҳбатдошимнинг кундош азобида қоврилаётгани сезилиб турарди. Хуллас, индамай туришни
    афзал билдим.

    — Одамларнинг маломатидан бош кўтара олмай қолдик. Сўнгги кунларида мени бу
    шармандаликка чидашга гирифтор этиб кетган эримдан нафратландим. Ишонсангиз, кўзимдан
    бир томчи ҳам ёш чиқмади… Таъзия билдиришга келганлар ҳам худди мени масхара
    қилаётгандек, устимдан кулгани келгандек туюлаверди… Лекин аслида бўлиб ўтган воқеага
    ўзим айбдорман! — деди суҳбатдошим кутилмаганда.

    Чўчиб тушдим, наҳотки ўзи уюштирган бўлса?

    — Ҳайрон бўлманг, — деди у мени ҳолатимни кўриб тургандек. — Аслида эрим жазман
    орттиришига, у билан яширинча учрашиб юришига ва ўша ерда жон беришига мен айбдорман!
    Фақат буни кеч тушундим. Турмуш ўртоғим дунёдан ўтгандан кейингина кўзим очилди. Энди у
    кишини қайтариб бўлмаслигини биламан, лекин бошқаларга сабоқ бўлсин деб гапириб
    бермоқчиман…

    Турмуш қурганимизга ўттиз йил бўлибди, лекин умримиз фақат ҳою-хавас билан ўтиб кетибди.
    Ёшлигимизда уй-жой қилайлик дебмиз, кейинроқ болаларни ўқитиш, уйлантириш, узатишни
    ўйлабмиз… Ўйлаб қарасам, эрим мен учун фақат пул топадиган машина экан! Бирор марта
    унинг ҳам ёши ўтиб бораяпти, у ҳам чарчаса керак, унинг ҳам яхши гап эшитгиси, ўзи қурган
    уй-жойларда хотиржам яшагиси келса керак деб ўйламабман. Фақат хою-ҳаваснинг кетидан
    қувибман. Ишдан қайтгандан токи ишга кетгунча фақат пул, пул, пул дебман! Бу аёл бунча
    пулни нима қиларкан, деб ўйлаяпсизми, ҳозир билиб оласиз. Қизимни узатганимда ошхона,
    ётоқхона ва ҳатто меҳмонхона мебелларини ҳам олиб берганман. Аслида ҳаммасини олишим
    шарт эмасди. Лекин Фалончихондан қолиб кетишни истамаганман. «Унинг эри киму, сиз
    кимсиз, адаси, қизимиз ўксимасин, ҳамма нарсанинг энг яхшисини қиламиз», деб тинимсиз
    қулоғига қуярдим. Энг яхшисини қилиш учун эса икки хисса кўпроқ ишлаши керак.

    Кейин ўғлимиз ўқишга кирадиган бўлди. «Писмадончихоннинг ўғли «медицинский»га
    кирармиш, бизники қолиб кетсинми? Йўқ, ҳеч қанақа «политехника»ни билмайман, дўхтир
    бўлади!» Ўғлимнинг қизиқиши борми, йўқми, сўраб ўтирмай тиббиёт институтига ҳужжат
    топширтирдим, зўрға шартномага илинди. Нима бўлса ҳам обрў кетмасин, контракт бўлса ҳам
    ўқитамиз, дедим. Ўқитдик. Бу орада қизимизга бешик олиб бордик. Неварам мактабни
    битиргунча етадиган кийим-бош қилиб борганим етмагандек, қудаларимга ҳам бош-оёқ сарпо
    қилдим. Қудам «келишиб ҳаражатни камроқ қила қолайлик» деганди уришиб бердим. Тўйга
    борганларнинг барчасига бир хил совға тарқатамиз, дедим. Юз дона бир хил чинни сервис
    сотиб олиб, тўйга келган барча қариндош-уруғларга бериб чиқдик! Меҳмонларнинг оғзи ланг
    очилиб қолди! Қизимга эса тилла билагузук ва занжир совға қилдим... Ҳамма қойил қолди.
    Шундан кейин кўпчилик мендан ўрганиб, тўйга борганларнинг олдига сарпо қўядиган бўлди.

    Тўйдан кейин эрим «хотин ака, энди бироз дам олсак ҳам бўлар», деди ҳазиллашиб. Мен эса:

    —Дам олишга бало борми, дадаси, ўғлингизни уйлантиришимиз, кичик қизингизга сарпо
    йиғишимиз керак ҳали, — дедим кулиб. — Бирам бемалолхўжасиз-ей, — деб койиб ҳам қўйдим.

    — Шунча дабдабанинг нима кераги бор? Шу тўйни камхаржроқ қилсак ҳам бўларди-ку, — деди.

    Дарров синалган усулни қўлладим. Яъни кўз ёши тўкиб, «биз кўрмаган кунларни болаларимиз
    кўришсин. Қийналишмасин. Ўзимга сўрамаяпман-ку», деб дийдиё қилдим.

    — Э-э… билганинги қил, — деганча эрим қўл силтаб чиқиб кетди. Кўп ўтмай ҳали ўқишни
    битирмаган ўғлимни уйлантириш ташвишига тушдим. Шунда эрим биринчи марта қаттиқ
    эътироз билдирди:

    — Онаси ўқишни тугатсин, ишласин, кейин уйлантирамиз. Ўзи контрактга ўқиса, — деди.

    — Йўқ! Мен қачон келин кўраман? Орзу-ҳавасларим бор, менинг ҳам. Ана, дугоналарим келин
    олиб, ҳузур қилиб ўтиришибди…

    Эрим яна билганингни қил деб қутилди.

    Мен-ку, билганимни қиламан, лекин пул топиш унинг вазифаси-да! Эрим энди кечалари ҳам
    ишлайдиган бўлди. Ҳар замонда юрагим санчиб қўяяпти, деса, ҳамманинг ҳам юраги санчади,
    битта сизникимас» деб, бепарволик қилдим. Ўғлимни ҳам унча-бунча жойдан уйлантирмадим.
    Қудам ҳам ўзимга ўхшаб орзу-ҳаваслигина экан. Ундан қолмай деб анча қийналдим. Эрим
    билан неча марта уришиб қолдик. Лекин келиннинг қариндошлари олдида паст кетмай деб
    ҳаракат қилдим.

    Сарполар, мебеллар, тўй ҳаражатларини ҳисоблаш, ҳеч кимда йўқ жиҳозларни қидириш билан
    овора бўлиб турмуш ўртоғим мендан узоқлашиб бораётганини сезмабман ҳам. Чунки кўзимга
    пулдан бошқа нарса кўринмасди. Келинни ҳам тушириб келдим. Энди биттагина ташвишим
    кичик қизимнинг сарпосини йиғиш эди… Охирги марта эрим «онаси шу итальян мебелини
    ўрнига оддийроғини олиб, бирор санаторийга бориб дам олиб келайлик» деди. Гапирдию балога
    қолди. Ҳали шунча камчилигимиз турганда дам олишга бало борми, дедим ва зарур нарсаларни
    санаб кетдим...

    Фақатгина совуқ хабар етиб келгандан кейингина кўзим очилди. Энг ёмони — турмуш
    ўртоғимга «Тез ёрдам» чақиришган кунда ўғлим амалиётчи-навбатчи бўлган. Айтилган
    манзилга шифокори билан бирга кириб борган ўғлим бир аҳволда ётган дадасини кўрган… —
    Суҳбатдошим йиғидан ўзини тўхтата олмади.

    — Лекин юраги хуруж қилиб қолган дадаси «Тез ёрдам» етиб боргунча, жон берган… Дадаси
    бегона аёлнинг ётоқхонасида ўлиб ётганини кўрган ўғлим нима аҳволга тушганини тасаввур
    ҳам қила олмайман... Ўшандан буён ҳеч ким билан гаплашмайди, битта хонага кириб устидан
    қулфлаб олган. Шифокорлар шок ҳолатида дейишди. Ишқилиб ўзини бир нима қилиб қўймасин,
    деб юрак ҳовучлаб ўтирдим.

    Эрингиз жазманиникига бориб, ўлиб қолибди деган гапни эшитганимда ўзимда ҳам шундай
    бўлди. Аламим бўғзимга тошдек тиқилиб қолди. Лекин уч кундан кейин ўғлим биринчи марта
    тилга кириб, «ойи, нималар қилиб қўйдингиз», деганда кўзим очилди. Ўғлим шунақа йиғладики,
    ҳамманинг юраги сел бўлди… Мен ҳам йиғладим, ҳою-ҳавасларимнинг қурбони бўлган эримга
    куйиб, тўлиб-тўлиб йиғладим. Қачон охирги марта яхши гапирганимни, бир жойим оғрийди деса
    эътибор берганимни эслай олмай йиғладим. Шунчалик кўзимни бойлик кўр қилибдики, хотин
    бўла туриб эрим қачон жазман орттирганини ҳам, у билан яширинча учрашиб юрганини ҳам
    сезмабман! Аслида эллик бешдан ўтган эркак ўзига жазман топса, бу уйидан меҳр
    кўрмаганидан, оила ташвишларидан тўйиб кетганидан эмасми? У энди қирчиллама йигит
    эмаски, ёш жазманларни кўнгли тусаган десам. Эримга меҳр, эътибор керак бўлганда, мен
    нима қилдим? Кимдандир ўзиш истагида ёндим. Эр-хотин ёш ўтган сайин бир-бирига суяниб
    қолади, дейишади, эрим ҳам менга суянмоқчи бўлгандир, лекин мен бошқа муҳим нарсалар
    билан банд бўлганман... Албатта, фарзандларнинг орзу-ҳавасини кўриш ҳаммага ҳам насиб
    этсин, лекин ҳаддан ортиқ дабдаба, одамларга бойликни кўз-кўз қилиш учун барча
    меъёрларни бузиш шартмиди? Энди пушаймон қиляпман, лекин фойдаси йўқ. Болаларимнинг
    ҳам боши эгилди. Дадасини кексайганда ардоқлаб ўтирганимда, пул, пул деб уйдан
    совутмаганимда шу гаплар йўқ эди…

    Дилфуза СОБИРОВА оққа кўчирди
    Last edit: 10 years 8 months ago by Agzamov.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Qizaloq, hiona

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 8 months ago #110 Qizaloq

    • Moderator
    • Moderator
    • Alhamdulillah,I`m a MOM :)

  • Izohlari: 1284
  • Rahmat olgan: 1177

  • Gender: Female
  • Birthdate: 10 Nov 2013
  • Replied by Qizaloq on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Voy bormisiz Agzamov, yaqinda eslab o`tirgandim, hikoya qo`ymay qo`ydilar deb.
    Juda ibratli hikoya ekan, zero bunday boylikka ruju qo`ygan ayollar ko`p :unsure:
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Agzamov

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 8 months ago #111 hiona

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Go'zal hayot o'zi kelmaydi, harakat qilish kerak

  • Izohlari: 1978
  • Rahmat olgan: 1650

  • Gender: Female
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by hiona on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Ko'zlarimdan yosh chiqib ketdi. bechora bolani dadasi. haqiqattanam ayniqsa hozir shunaqa birovdan o'zaman dip harakat qiladiganla ko'payib bormoqda afsus. aslo$

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 8 months ago - 10 years 8 months ago #112 dilfuzabonu

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Аллох ягонадур ва мукаддас.

  • Izohlari: 790
  • Rahmat olgan: 198

  • Gender: Female
  • Birthdate: Unknown
  • @yiglash

    Аллох хамиша дилимизда булсин.
    Last edit: 10 years 8 months ago by dilfuzabonu.

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 8 months ago #113 uzbaby

    • Administrator
    • Administrator
    • Sizning xizmatingizdaman!

  • Izohlari: 2597
  • Rahmat olgan: 4666

  • Gender: Female
  • Birthdate: 07 Jul 1981
  • Replied by uzbaby on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Agzamov himoyalaringiz juda ta'sirchan va odamni o'ziga kab qilar ekan. Forumda yozishni afzal ko'ribsiz, lekin saytizmida BLOG sahifasi ham bor. BLOG sahifasiga yozsangiz hikoyalar aniq va yaqqol ko'rinib forumda yo'qolib ketmas edi. Undan tashqari sizning muxlislaringiz BLOGingiz yangilashini oson kuzata olishar edi.
    Albatta bu sizning ixtiyoringiz, legin BLOGda shuncha izoh olib nasib qilsa kelajakdagi konkurslarimizda g'oliblikni ham qo'lga kiritishingiz ajab emas :)

    Hikoyalar uchun RAHMAT!
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Agzamov

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 8 months ago #114 Agzamov

    • Senior Member
    • Senior Member

  • Izohlari: 63
  • Rahmat olgan: 61

  • Gender: Male
  • Birthdate: 14 Nov 1988
  • Replied by Agzamov on topic Hayotiy voqea va hikoyalar

    Qizaloq wrote: Voy bormisiz Agzamov, yaqinda eslab o`tirgandim, hikoya qo`ymay qo`ydilar deb.
    Juda ibratli hikoya ekan, zero bunday boylikka ruju qo`ygan ayollar ko`p :unsure:


    salom Ҳа борман Ҳудога шукур sharik&. Ишларим кўпайиб кетиб сайтга деярли кирмятгандим. Бундан буёғига сайтга тез тез кириб ҳикоялар жойлаб туришга ҳаракат қиламан!
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Qizaloq

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 8 months ago - 10 years 8 months ago #115 Agzamov

    • Senior Member
    • Senior Member

  • Izohlari: 63
  • Rahmat olgan: 61

  • Gender: Male
  • Birthdate: 14 Nov 1988
  • Replied by Agzamov on topic Hayotiy voqea va hikoyalar

    uzbaby wrote: Agzamov himoyalaringiz juda ta'sirchan va odamni o'ziga kab qilar ekan. Forumda yozishni afzal ko'ribsiz, lekin saytizmida BLOG sahifasi ham bor. BLOG sahifasiga yozsangiz hikoyalar aniq va yaqqol ko'rinib forumda yo'qolib ketmas edi. Undan tashqari sizning muxlislaringiz BLOGingiz yangilashini oson kuzata olishar edi.
    Albatta bu sizning ixtiyoringiz, legin BLOGda shuncha izoh olib nasib qilsa kelajakdagi konkurslarimizda g'oliblikni ham qo'lga kiritishingiz ajab emas :)

    Hikoyalar uchun RAHMAT!


    salom uzbaby таклифиз учун раҳмат.
    Гарчи блог очишни билмасамда уриниб кўришга ҳаракат қиламан, агарда блог очолсам албатта ҳикойларни ўз блогимга жойлаштиришга ҳаракат қиламан.
    Last edit: 10 years 8 months ago by Agzamov.

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 8 months ago #116 uzbaby

    • Administrator
    • Administrator
    • Sizning xizmatingizdaman!

  • Izohlari: 2597
  • Rahmat olgan: 4666

  • Gender: Female
  • Birthdate: 07 Jul 1981
  • Replied by uzbaby on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Ocha olmasangiz biron muammo bo'yicha menga murojaat qiling. Qo'limdan kelgancha yordam beraman.

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 7 months ago #117 hiona

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Go'zal hayot o'zi kelmaydi, harakat qilish kerak

  • Izohlari: 1978
  • Rahmat olgan: 1650

  • Gender: Female
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by hiona on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Ёмон туш кўриб уйғониб кетдим. “Тавба қилдим, бу нимаси? Яхшиликка бўлсин” деб ўйладим хўрсиниб. Қоронғуда пайпаслаб телефонимни топдим.
    Қаторасига бешта СМС турарди. Шошиб, очиб ўқий бошладим. Иккитаси СИМ-картанинг компаниясидан экан, ўқимасдан кейингиларига ўтдим. “Боламга кун бермаётган экансан. Сени Худога солдим...” Хатнинг давоми қарғишга тўла эди. Юрагим сиқилиб телефонни ўчирдим, қолган иккита СМСни ўқишни истамадим. “Мен бу аёлга нима қилдим?” деган савол юрагимни ўртай бошлади. Жаҳл устида унга жавоб ёзмоқчи бўлдиму, лекин эримнинг “оғирроқ бўл” деган гапи эсимга тушиб, аламимни ичимга ютдим. Ўрнимдан туриб тинчлантирувчи дори ичиб, ухлашга ҳаракат қилдим. Бўлмади. Тонггача киприк қоқмадим. Эрталаб ишдан келган эрим кайфиятим ёмонлигини сезиб “тинчликми?” деб сўради. Индамай унга телефонни узатдим. Ўқимасдан нима гаплигини тушунган эрим, уф тортиб телефонни креслога ташлади.

    — Сенга неча марта айтганман, унинг гапларига эътибор берма, деб... Болалар қани?

    — Овқатланишяпти.

    — Боғчага қўйиб кел, кейин гаплашамиз.

    Кечгача бу мавзуда гаплаша олмадик. Эрим “сменад”дан чарчадим деб ўзини ухлаганга солиб ётиб олгани учун мен ҳам индамадим. Боғчадан келгандан буён инжиқлик қилиб турган Бобурнинг орқасига бир тарсаки тушургач, чидаб туролмадим. Болани қўлидан тортиб олдим. Кўзидан милтиллаб оқаётган ёшларни митти кафтлари билан артаётган Бобур ва акасининг калтак еганидан қўрқиб жойида қотиб қолган Лобарни қўлидан тутиб, хонасига етакладим.

    Болаларни ухлатиб келганимда ҳам эрим жойидан жилмаганди. Хона тутунга тўлиб кетганидан нафас олиб бўлмасди.

    — Балки Бобуржонни бир-икки ҳафтага унинг ёнига юборармиз... — дедим қўрқа-писа.

    — Нима?! Охири ичингдагини айтдинг-а! Қутулолмай юрганингни билувдим!

    — Ўйлаб гапиряпсизми... Ахир уни ўз боламдек...

    — Ёлғон! Биласанми, сени Лоладан фарқинг нимада?! У қандай бўлса, шундайлигича кўринади. Сен эса иккиюзламачисан! У бизни ёмон кўришини яшириб ўтирмайди, сен эса ўзингни Бобурни яхши кўрган қилиб кўрсатасану, лекин ичингда ўгайлик қиласан!

    Оёғимнинг учигача музлаб кетдим. Мен нима дардда гапиряпману, у нима деяпти. Алам қилганидан тилим тутилиб қолди. Эрим “боламга ўгайлик қилмаяпсанми?” деб ҳазил-чин аралаш бир-икки марта гапирган, бу гапга унчалик хафа бўлмаганман. Ҳамма ҳам боласи учун хавотирланади-да, бир кун келиб тушуниб қолар, деб ўзимни овутардим. Лекин бугун мени Лолага тенглаштиргани, шунча йиллик меҳнатим, бардошим эвазига “ у сендан яхшироқ” дегани юрагимга тиғдек ботди.

    — Нима?! М-мени кимга тенглаштираётганингизни биласизми? Ахир... — хўрлигим келганидан эримнинг юзига ҳам қарагим келмай, эшикни тарақлатиб ёпиб чиқиб кетдим. Болаларнинг хонасига кириб ҳам тинчлана олмадим. Нима қилишни билмай у ёқдан-бу ёққа бориб кела бошладим. Шайтон “қизингни ол-да, чиқиб кет, ўғли билан билганини қилсин” деб кўтара бошлади. Дарров бу хаёлларни миямдан ҳайдадим. Бобурни ўзим катта қилганман, қандай қилиб уни ташлаб кетаман.

    Йиғлай-йиғлай болаларнинг ёнида ухлаб қолибман, кўзимни очсам, эрим устимга кўрпа ёпиб кетибди. Шунча гапни эшитиб, ҳеч нима бўлмагандек юра олмасдим. Лекин болага жабр қилиш ҳам қўлимдан келмасди.

    — Захро.. кечир, жаҳл устида гапириб юбордим.

    Индамадим.

    — Нима қилай, болани унга бергим келмайди-да... Лекин қайтариб беришга мажбурман шекилли...
    Қўрқиб кетдим.

    — Эсингизни едингизми? Нега бундай деяпсиз? Мен фақат боласини соғинган бўлса, кўрсин демоқчийдим...

    — Бошқа иложим йўқ... Бундай яшаб бўлмайди. У ҳам она-ку, ўз боласига ёмонлик қилмас. Шундай қилсам, балки тинч қўяр, биз ҳам одамдек яшармиз...
    Овози титраб кетганидан бу гапларни айтиш унга қанчалик қийинлигини тушуниб турардим.

    — Йўқ, ундай қилманг, илтимос. Наҳотки тушунмаяпсиз, ахир унинг мақсади ҳам шу! Бизни уруштириб қўйиб, болани олиб кетмоқчи.

    — Ҳозирча бу гапни ҳеч кимга айтмай тур, мен яхшилаб ўйлаб олай, кейин бир қарорга келаман.

    Нима қилишни билмай ич-этимни ея бошладим. Бу гапни эшитганимдан кейин кеча эшитган ҳақоратим ҳам эсимдан чиқиб кетди. Эрим болаларни боғчага олиб кетгач, шошиб қайнонамга телефон қилдим.

    — Вой, ўлсин, у менга ҳам телефон қилганди, сизларга айтмай турувдим... Эринг бекорини айтибди, Лолага берадиган набирам йўқ! У ҳақида эшитган гапларни айтсам, тепа сочинг тикка бўлади. Куни-кеча қўшним келди, ўша шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида ошпаз бўлиб ишларкан. “Келинингизни кўрсангиз танимайсиз, сочининг ярмини қирдириб олиб ташлаган, орқасида тўртта кокил қолдирган. Қопа-қора шим ва курткалар кийиб, аллақандай темир-терсакларни тақиб юради. Ишонсангиз, унинг турқидан от ҳуркади. Мени таниса ҳам танимаганга олиб ўтиб кетади. Кўринишимни ўзгартирсам, ҳамшаҳарларим танимайди деб ўйласа керак-да. Бир ишлар қилиб юрибдики, айтишга тилим бормайди” деди. “У менинг келиниммас, ўғлим ажрашганига беш йил бўляпти, билганини қилиб юраверсин, менга нима дедим”. Тўғриси-да, ҳозирги замонда чет элда ишлайдиган ёки ўқийдиган одам битта уми? Ҳамманинг ҳам ортидан бунақа гап эшитмаймиз-ку. Одамнинг ўзига боғлиқ ҳаммаси, деб қўшнимни койиб бердим. Бир ёшга тўлмаган боласини ташлаб, “мен бойвуччалардек яшашни истайман” деб кетворган аёлдан нимани ҳам кутиш мумкин. Менга деса, ўлиб кетсин...

    — Қўйинг, ойи, қарғаманг. Мен уни ўйламаяпман, ўзи шу аҳволда яшаса, Бобурга қандай қарайди?.. Ўғлингизни бир амаллаб бу фикрдан қайтарайлик.

    Кун бўйи шу хаёл билан юрдим. Боғчадан болаларни олиб келиш учун отланаётганимда Бобурнинг тарбиячиси телефон қилиб қолди. Хавотирланиб гўшакни олдим.

    — Захро опа, тез келмасангиз бўлмайди, бир аёл келиб “мен Бобурни онасиман” деб жанжал қилиб ётибди. Қандай қилиб боғчага етиб борганимни билмайман.

    Боғча мудираси ва тарбиячилар қуршовида шанғиллаётган бир аёл тарбиячиларнинг ортидан менга ўгирилди.

    — Бобуржон қани? — дедим ҳеч кимга эътибор бермай.

    — Ётоқхонага кириб яшириниб олган, — айбдорона ерга қаради тарбиячи.

    Отилиб болалар ухлайдиган хонага кирдим. Лоланинг ёнидан ўта туриб, унинг усти-бошига назар солдим. Қайнонам таърифлаганидек отни ҳуркитадиган даражада кийинмаган, бошида шапкаси бўлгани учун соч турмаги кўринмасди. “Ўзини сипо кўрсатмоқчи бўлибди-да” деган хаёл ўтди миямдан...

    Болагинам энг чеккадаги каравотда йиғлаб ўтирарди. Эшик очилганидан чўчиб тушиб қўрқув тўла кўзлари билан менга қарадию, бақириб йиғлаб юборди. Кейин қучоқ очганча менга отилди. Шу лаҳза ҳаққи, болагинам мендан мадад кутгандек икки қўлини чўзганча югуриб келаётган лаҳза ҳаққи, икки дунёда ҳам болани унга бермайман деб қасам ичдим! Бағримга отилган болагинамнинг юрак уриши эшитилиб турарди. “Болани қўрқитибди” деб ўйладим ва овутиш учун унинг кўзларидан ўпа бошладим. Шу пайт тарбиячи ҳеч гапдан хабари йўқ қизимни ҳам етаклаб келди.

    — Захро опа, бошқа эшикдан чиқинг, анови аёл шаллақилик қилиб ётибди...

    — Йўқ, тўғри йўлдан чиқаман, — дедим ва ўғлимни кўтариб, қизимни қўлидан тутдим. Бу журъат менда қаердан пайдо бўлди билмайман, аёллар йиғилиб турган боғча ҳовлисига чиқдим. Аёлга кўзи тушган Бобуржон юзини бўйнимга яширди.

    Ҳамма менга қараб турарди. Тўғри аёлнинг ёнига бордим ва бошимни баланд кўтариб:

    — Қанча гапингиз бўлса, эрим билан гаплашинг! Агар яна болаларимни қўрқитадиган бўлсангиз, милиция чақиришади! — дедим эътирозга ўрин қолдирмайдиган оҳангда ва йўлимда давом этдим.

    Аёл миқ этмади. Боғчадан чиққанимдан кейин эса қўрққанимдан оёғим қалтираб кетди.

    Эрим ва собиқ хотини ўртасидаги тортишув анчагача давом этди. Мен бу ишларга умуман аралашмадим, болаларимни ҳам аралаштирмадим! Лоланинг қилмишлари исботланиб, оналик ҳуқуқидан маҳрум этилгач, у яна келган жойига қайтиб кетадиган бўлди.

    Бу хабарни эшитиб, энди тинч яшасак керак, деб енгил тин олганимда телефонимга бегона рақамлардан СМС келди. “Боламни ўз болангдек кўришингга ишонтирганинг учун ҳам раҳмат. Боламни сенга, сени Худога топширдим” деб ёзилганди хатда. Шу дамда аёлга эмас, онага ачиниб йиғлаб юбордим. Ичимда “агар бир кун келиб Бобуржон онасини кўришни истаса унга қаршилик қилмаслик учун менга куч беришини Худодан сўрадим...
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: uzbaby, Qizaloq, nozima, Soliha7770, jadiy, ShukroNa

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 7 months ago - 10 years 7 months ago #118 Niratsan

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Nowadays the world needs some love not medicine!

  • Izohlari: 1429
  • Rahmat olgan: 2274

  • Gender: Female
  • Birthdate: 20 Aug 1992
  • Replied by Niratsan on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    ONA MEHRI (Tarbiyaviy hikoya)






    Mening onamning faqat bir közi bor edi.Men unga nafrat bilan qarar edim,bu shunchalik uyatli ediki...Oilani boqish uchun u öquvchi va domlalar uchun ovqat tayyorlar edi.Boshlangich sinfda öqib yurgan kunlarimning birida,u men bilan salamlashish uchun yonimga keldi.Men juda xam uyladim..Qanday qilib u menga bunday qilishi mumkun?! Men uni mensimadim,unga jirkanch nigohim bilan qarab yugurib chiqib ketdim.Ertasi kuni sinfdoshlarimdan biri: - EE SENING ONANGNI FAQAT BIR KÖZI BOR EKAN!- dedi.Men yerga kirib ketgudek böldim va onamni körishni xam istamas edim.Shunday qilib ösha kuni unga yuzma yuz turdim va : -Meni faqat kulguli holatga tushurishni istaysiz,NEGA ÖLIB QÖYA QOLMAYSIZ?: - dedim.Onam jim turar edi!!! Men aytgan sözim haqida hatto bir daqiqa xam öylab körmadim,chunki mening qattiq jahlim chiqqan edi.uning nimani his qilishi men uchun farqsiz edi.Ösha uyni tashlab ketishni istar edim.Shunday qlib men qattiq öqidim,Singapurga borib öqish imkoniyati tugildi.Keyin men ösha yerda uylandim,Özimga uy sotib oldim.Öz farzandlarim bor edi,hayotimdan hursand edim.Bir kuni Onam meni körgani keldi.U meni yillar davomida körmagan edi...va hattoki nevaralarini bir martta xam körmagan edi.Onam eshik oldiga kelganida bolalarim uning ustidan kulishdi.Men unga baqirdim. : -Qanday qilib siz mening uyimga kelishga va bolalrimni qörqitishga jazm qildingiz?!BU YERDAN HOZIROQ CHIQIB KETING!!! Va onam pichirlab javob berdi: - uzr sörayma men manzilda adashganga öxshayman.Va chiqib ketdi.Kunlarning birida eski maktabda yigilish borligi haqida xat keldi.men hotinimga ish safariga ketayapman deb aldadim.Yigilshdan söng eski kulbaga kirib ketishga qaror qildim.Uy juda harob holda edi.Qöshnilar onam vafot etganini aytishdi.Közimdan bir tomchi yosh xam tommadi!Ular menga onam qoldirgan bir parcha hatni tutqazishdi.
    'MENING QADRLI ÖGLIM MEN SEN HAQINGDA DOIM ÖYLAR EDIM.MEN SINGAPURGA BORIB BOLALRINGNI QÖRQITIB YUBORGANIM UCHUN UZR SÖRAYMAN.MAKTAB YIGILISHIGA KELAYOTGANINGNI ESHITIB JUDA QUVONDIM.LEKIN SENI KÖRISH UCHUN ÖRNIMDAN XAM TURA OLMASAM KERAK.ULGAYISH DAVRINGA SENI UYATLI HOLATLARGA TUSHURGANIM UCHUN SENDAN UZR SÖRAYMAN.KÖRYABSANMI?SEN KICHIKLIK DAVRINGDA BIR HALOKATGA UCHRADING.VA BIR KÖZINGDAN AJRALDING.ONA SIFATIDA MEN BIR KÖZ BILAN ULGAYISHINGGA QARAB TURA OLMADIM.SHUNDAY QILIB...SENGA BIR KÖZIMNI BERDIM!MENING KÖZIM BILAN DUNYONI KÖRAYOTGAN ÖGLIM BILAN JUDA FAHRLANAR EDIM.ÖSHA KÖZ BILAN,MUHABBAT BILAN SENING ONANG!!!
    Last edit: 10 years 7 months ago by Niratsan.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Qizaloq, Mukhlisa, ruxshon

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 7 months ago - 10 years 4 months ago #119 ansora

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 344
  • Rahmat olgan: 435

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by ansora on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    :lol:
    Last edit: 10 years 4 months ago by ansora.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Qizaloq, Niratsan

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    10 years 6 months ago #120 hiona

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Go'zal hayot o'zi kelmaydi, harakat qilish kerak

  • Izohlari: 1978
  • Rahmat olgan: 1650

  • Gender: Female
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by hiona on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    voy o'qib ichim g'alati bo'p ketdi. voyvu@ oo%^

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    Time to create page: 0.667 seconds

    Kitob do'koni