Forumda yozish uchun ro'yhatdan o'ting

Hayotiy voqea va hikoyalar

9 years 2 months ago #301 Happy Girl

  • Premium Member
  • Premium Member

  • Izohlari: 107
  • Rahmat olgan: 85

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • O'lim vas-vasasi ...

    Bir kelin har safar tandirda non yopgach molxonaga kirib ketarkan va 5- 10 minutda qaytib chiqarkan. Bir kuni qaynotasi uni orqasidan poylabdi. Qarasa kelini molxona shiftida osig'liq turgan arqonga boshini kirgizibdi.
    Shunda qaynota endi qutqaraman deb kirmoqchi bo'lib turganida kelini yana boshini chiqarib olibdi va arqonga termulganicha molxonadan chiqib ketibdi.

    Qaynota nima qilishini bilmay katta bir qo'yni olib kelib molxonaga bog'lab qo'yibdi. Kelini kun o'tib yana non yopibdi. Keyin molxona tomon kela boshlabdi. Qaynotasi bor kuchini to'plab qo'yni dorga osibdi va yashirinib olibdi. Qo'y pitirchilay boshlabdi.
    Kelini molxonaga kirib osilib turgan qo'yni ko'ribdi. Kelinga bu manzara daxshatli bo'lib ko'rinibdi va qo'rqqanidan baqirganicha yugurib chiqib
    ketibdi. Keyin qaynotasi amallab qo'yni yerga tushirib olibdi.

    Shu voqeadan keyin kelini o'lim vas- vasasidan qutulib bu haqda o'ylamaydigan bo'libdi. Odamlarning aytishiga qaraganda kishi vas- vasaga
    uchrab o'zini osgandan keyin vas- vasalik tarqalarkan va o'zini osgan kishini ko'ziga hayot yanada yaxshiroq ko'rinarkan. Yashagisi kelib ming urinsada bo'shala olmas ekan. Shu vaqtda o'zini osgan kishiga yordam berilsa u umuman o'lim haqida boshqa o'ylamas ekan. ....
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: begoyim, dilnozz

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 months ago #302 Happy Girl

    • Premium Member
    • Premium Member

  • Izohlari: 107
  • Rahmat olgan: 85

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • ЎҚИБ ИБРАТ ОЛИНГ..!!!

    Илк намоз ўқишимга туртки бўлган бу воқеа ўтган йили содир бўлди.
    Ўшанда турмуш ўртоғимнинг дўстлари оила аъзолари билан
    бизникига мехмонга келишди. Анча вақт сухбатлашиб ўтирдик. Мехмонлардан бири: "Бир киши касал ётган дўстини кўргани борибди,- деб
    хикоя қила бошлади . Ундан: "Аҳволларингиз кандай?" деб хол сўрабди.
    - Рахмат, дўстим, анча тузукман, Мана бекор ётмай деб намозликларни ўргандим хозир беш вакт намоз ўкияпман - деб жавоб килибди.
    - Уйда янга кўринмайдилар.
    - Янгангиз йўклар.
    - Ўзингизку намозни ўрганибсиз, энди янгага хам ўргатмайсизми?
    Шунда бемор:
    - Э-е, янгангиз шу дунёда бошимни оғритиб безор қилгани хам етар, энди намозликни ўргатиб жаннатда хам ўзимга ғалва орттирайми,? Қўйинг , гапирманг, қайга борса бораверсин, аммо мени жаннатда тинч қўйсин... - дебди.
    Мехмон бу хикоясини хазил сўзлар билан якунлади . Аммо бу воқеа менга бошқача таъсир килди. Турмуш ўртогимга қарадим, у киши билан
    кўзларимиз бошқача тўкнашди , чунки бу пайтда у киши намоз ўқир, мен эса ўқимас эдим. Мехмондорчилик тугаб, мехмонлар уй-уйларига
    тарқалишди. Шунда мен эримдан: "Нега менга намоз ўқишни ўргатмагансиз, ёки сиз хам мендан безормисиз?" - деб сўрадим." Йўк асло,- дедилар у киши,- кел, кеч бўлса хам ўргатай, сен хам ибодат қил.
    Намоздан кейин жаннатларда хам бирга бўлишни Аллохдан сўрайлик"...

    Шундан сўнг мен намозга тайёргарлик қила бошладим. Эртаси тонгда илк намоз ўкидим. Аллохимнинг амрига бўйин эгиб, бомдодни адо этар эканман, мени таърифлаб бўлмас халоват чулғади. Шу пайтгача бу халоватдан бенасиб бўлганим учун афсус чекиб йиғлаб юбордим...
    Энди хар намозга тураётиб ўша халоватни қўмсайман.
    Уни менга насиб килган Аллохимга хамду - санолар айтаман.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: begoyim, dilnozz

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 months ago #303 Happy Girl

    • Premium Member
    • Premium Member

  • Izohlari: 107
  • Rahmat olgan: 85

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Ibratli xikoya...

    Qahraton qish. Juma kuni.
    Shaxrimizning bir masjidga 2 tobutni olib keliwdi. Ularning biri erkak , ikkinchisi esa ayol edi. Odamlar juma namozini o'qib bo'liwdi va janoza namoziga tayyorlanishdi. Janoza namozi ham o'qib bo'lindi. Tobutlarni mozorga olib boriwdi. Go'rkov ham "odamlar sovqotmasin, qiynalmasin " deb yonma yon go'r qazib qo'ygan edi. Ularni oxirgi yo'llariga jo'natiwdi. Domla bu ikki tobut egalari to'risida ma`lumot to'plamoqchi bo`ldi va masjiddagi odamlardan so`radi...

    Aytishlaricha ---Uzoq yillar oldin bu erkak va ayol turmush quriwgan ekan...
    Ular bir birlarini juda qattiq ihlos bilan sevishar er ayolini ayoli esa erini hurmat qilar edi. Ularga mahalladagi hammani havasi kelardi. Go'yo ular hecham ayrilmaydigandek... lekin oraga soviqchilik tushdi. Erning opalari o`z ukasiga ,,ayoling yomon u seni sehrlab olgan... " va hakozo so`zlar bilan gijgijlay bowlawdi. Bu orada er hotin bu gaplarga hecham parvo qiliwmadi. Lekin oraga yigtning onasi ham tuwdi va shart qo`ydi ,, yo uni yoki meni....."
    Yigit nima qilarini bilmadi va aybsiz, sababsiz o`zlari hohlamagan tarzda ayoli bilan ayrilishdi. Er hotin bir birlariga so`z beriwgan edi. ,, bir birimizga hiyonat qilmaymiz va abadiy birga bo`lamiz" deb.

    Mana oradan oylar , yillar o'tdi. Ular so'ngi yo`lga jo'nashdi. Aynan Muborak juma kuni janozaligisi o`qildi. Ularni bir birlariga so`z beriwgani to`gri chiqdi, go`rlari ham yonma yon to qiyomatgacha birga bo`liwadi. Yo`q qiyomatgacha emas bir umr. Bu dunyoda ko`rmagan bahtni u dunyoda ko`riwadi Inshaalloh.

    Bu hikoyani yoziwimdan maqsad ALLOH IHLOS BILAN SEVILGANLARNI HECH QACHON AYRIB QO'YMAYDI. BU DUNYODA BO'LMAGAN BO'LSALAR BIRGA,
    ALBBAT U DUNYODA BO'LARLAR BIRGA.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: begoyim, dilnozz

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 months ago #304 Happy Girl

    • Premium Member
    • Premium Member

  • Izohlari: 107
  • Rahmat olgan: 85

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Мен ўз касбидан нафратланадиган одамларнинг бириман. Биламан,
    ҳаётда ўзи истамаган касб билан ноиложликдан шуғулланувчилар оз
    эмас. Уларнинг аксарияти ўз ишини севмасада, ҳалол пул топадилар. Мен эса... ишониш қийинку, лекин нима иш қилишимни яқинларимдан ҳеч ким билмайди. Ҳамма учун мен қўриқлаш хизмати ходимиман. Ҳақиқатдан ҳаттоки ота-онам ҳам, аёлим ҳам бехабардир. Чунки очиғини айтсам “лавозим”имдан уяламан, ортиқча гап- сўзга ҳам тоқатим йўқ.
    Чет элда бу касбни беркитишмайди, ҳурмат қиладиганлар ҳам топилади.
    Бизда шароит бошқачароқ. Бировни ортидан пойлайдиган одамни
    ҳорижда хусусий детектив деб аташса, бизда оддий тилда исковуч
    дейишади. Лекин одамлар нафрат билан қарашсада, мен кабиларнинг
    хизматидан фойдаланадиганлар йўқ эмас.

    Ишсиз қолмаймиз қисқаси. Қиладиган ишимизинг тўқсон фоизи
    кимнидир ортидан кузатиб юриш. Фақатгина бир мақсадда, у ҳам бўлса қадам ташлаши тўғрими ёки нафс қулими – шуни билиш учун. Кимлардир бўлажак келинининг ортидан кузатишни, кимлардир эса ўз
    эри ёки хотинини босган қадамини назорат қилиб беришимизни илтимос
    қилади. Биз эса буюртмачига аниқ маълумотлар етказишимиз керак, имкон борича расм ва видеолари билан. Албатта бундай “жосус”лик
    осон иш эмас. Ҳиёнатчи жудаям эҳтиёткор одам бўлади. Атрофга
    тинмай аланглайди, сирли учрашувга кетаётганини бирор таниши кўриб қолмаслиги учун барча воситаларни қўллайди.
    Агар кимдир уни кузатаётганини сезса борми, тамом! Учрашувни ҳам,
    кейинчалик муносабатларни ҳам йиғиштириб қўйиши ҳеч гап эмас. Ва бутун меҳнатимиз бир тийинга қиммат бўлади-қолади. Шунинг учун биз
    кўринмас одамдек ҳаракат қилишга интиламиз. Бу эса жудаям қийин,
    хизматларимиз ҳам шу боисдан арзон эмас. “Касбимдан нафратланаман” дейману, лекин кимдир адашиб оила қуришидан, суюқ оёқ келин олишидан ёки зинокор йигитни куёв қилишидан сақлаб қоламиз. Буям бир савобдек гап. Ишимни ёмон кўришим сабаби эса: айримларнинг оиласи бизнинг суриштиришлар натижасида бузилиши мумкин. Шуниси ачинарли. Виждон ўлгур ҳам шундай ҳолатларда тер тўкиб ишлашни бошлайди. Ҳар қадамда мияни эговлаб туради. Бир тарафдан “Зинокор, ҳиёнатчи билан яшагандан кўра мижозим ўзига бошқа покиза жуфт топгани яхшику!” деб ўзимни овутаман. Лекин барибир ҳар сафар шундай иккиланиш кайфиятида ишга киришаман.

    Хуллас, бу сафарги буюртма ҳам аввалгиларидан фарқ қилмасди. Ўзига
    тўқ оила. Эр катта тадбиркор. Пул – денгиздек! Аёли эрини кузатишдан
    чарчаб, менинг рақамимни терган.
    - Эрингиздан нега шубҳаланяпсиз?
    - Менимча бошқа бир аёллари бор. Чунки ҳар ойда бир марта ғалати
    бўлиб қоладилар. Ишлари асабий. Кўп пул топишнинг ҳам машаққатлари
    бор. Турли ташвишлардан сиқилиб, жиззаки бўлиб қолганларида бир кун
    келадида бирдам мулойим, ҳушчақчақ одамга айланадилар. Саҳийликлари тутиб ғирт бегоналарга ҳам катта миқдорда пул эҳсон қилиб юборадилар. Менга ва фарзандларимга ҳам меҳрлари ўзгача
    бўлиб қолади. Буни сабаби айнан ўша бошқа аёлга борганларида деб
    ўйлайман.

    Унинг сўзларини диққат билан, гап қўшмасдан эшитар эканман кўз
    олдимда қорин қўйган, жаҳлдор бир бойвучча гавдаланарди. Бундайлардан бир нечтасини кузатганман. Ҳар доим бўлмаса ҳам ўша эркак зинокор бўлиб чиқарди.
    - Кечирасиз-у, аммо эрингиз сиз гумон қилган “учрашув”лардан кейин
    мулойим, меҳрибон ва саҳий бўлса, бунинг нимаси ёмон? Сизнинг
    ўрнингизда бошқа аёл бўлганда бундан фақат хурсанд бўларди.
    - Дугоналарим ҳам шуни айтишади. “Уст-бошинг бут. Болаларинг тўқ.
    Уйинг саройдек бўлса, ўз ҳолига қўймайсанми? Юриб-юриб барибир
    ёнингга қайтиб келадику” деб жаврашади доим. Лекин мени
    қалбимдагиларни билмайдиларда. Шунча йил йўқчиликда ёнма-ён туриб,
    тош келса кемириб, сув келса симириб яшаганман. Энди эса ёшлигим,
    гўзаллигим кетганда бошқасини топиб олса алам қиларкан. Ахир уларнинг қўлларида бўлмаган даврларида мен доим ёнларида суянган тоғлари бўлганман. Бошқа бойвуччани ортидан кетмаганман. Тушунмайсизда ука, алам қилади жуда...

    Аёл кўзига ёш олди. Ўйлаб кўрсам, гапларида жон эмас, бутун бир ҳаёт
    мавж урарди. Ҳақиқатдан уни тушуниш мумкин. Ўзим эркак
    бўлсамда баъзи ожизаларга қанчалик қийинлигини биламан. Ўзимнинг холам ҳам шу каби одамдан куя-куя ўтиб кетдилар. Қаршимдаги одамни буюртмачи сифатида эмас, балки зулм кўрган инсон сифатида қабул қила бошладим. Бу дегани – мен бу ишга киришаман. Уни тинчлантириб керакли маълумотларни олиб “айбдор”нинг суратини сўрадим. Ёши қирқ бешга ўхшамасди. Жуда келишган эркак, пўк семиз эмас, аксинча спортчилардек гавдали. Хуллас, кўплаб ёлғиз аёллар кутадиган султоннинг ўзгинаси. Баъзиларга эса фарқи йўқ, бу султон оилалими ёки йўқ. Баҳоналар ҳам тайёр – ҳар бир аёл бахтли бўлишга ҳақли. Фарқи йўқ – бировнинг бахти ҳисобигами ёки бошқами, ҳар ким ўз манфаати йўлида ҳаракат қилади. Ҳар ким ўзича ҳақ... Демак, келишувимизгша биноан ишни бошлаб юбордим.

    Биринчи кун сокин ўтди. Адҳам ака дарҳақиқат ишчан одам экан. Бир кун ичида жуда кўп жойга борди, турли идораларга кирди, одамлар билан учрашди. Қора ранг “Эпика”нинг ортидан оддийгина “Матиз”имда кузатиб юрдим. У тўхтаган ердан узоқроқда кутиб турардим. Бу одамнинг серҳаракатлигидан овқатланиш учун ҳам бирор ерга киролмадим. Тушликда офисига кириб кетганида ўша атрофдаги сомсахонадан иссиқина сомса олиб, машинанинг ўзида ошқозонни тўлдиришга мажбур бўлдим. Бўш қоп тик турмайди деганларидек. Муздек кола билан жуда “чиқишди”да ўзиям.

    Адҳам ака йўлда бир неча бор тўхтади. Телефонда гаплашиб бўлгач,
    яна йўлга тушарди. Ичимда айтаман “Телефонини у-бу ерда тушириб қўйсаю, ичидаги маълумотларни билиб олсам” деб. Хотинининг
    сўзларига қараганда телефонидан бирор нарса тополмаган. Ҳамма
    рақамлар ёки қариндошлар, ёки иши юзасидан танишларига тегишли. Тозалаб ташласа керакда рақамларни уйига кирмасдан аввал. Майли,
    телефон бўлмаса ҳам натижага эришаман. Бунинг учун тажрибам
    етарли...

    Эртаси куни ҳам тинч ўтди. Бир маҳаллага кириб кетганида омадим
    чопганини ҳис қилгандим. Лекин бир дарбоза олдида уни эркак
    киши кутиб олди. Мен эса кўча бошида кутиб ўтиравердим. Икки соат деганда чиқди-я. Нималар қилди экан у ерда? Бирор дўсти бўлса керак.
    Кейин уйига отланди. Адҳам ака машинасини ўз ҳовлисига олиб
    кираётганини кўриб, мен ҳам уйимга равона бўлдим...
    Учинчи кун эса соат саккизларда мижозим қўнғироқ қилди. Одатда
    буюртма берганлар деярли ҳар куни хабарлашиб турадилар. Бу келинойи
    эса уч кун деганда кузатиш натижалари ҳақида қизиқди. Овози қандайдир синиқ эди. Айтишича бугун айнан ўша, эрининг феъли яхши
    тарафга ўзгарадиган кун эмиш. Эрталабдан ҳаммага зарда қилган, қандайдир асабий экан. Одатда жиззакилиги чўққига чиққан шундай кунда кечга бориб ўзгариб қолар экан.

    Уларнинг уйи томон шошилдим. Объект кетиб қолмасидан улгуришим
    керак эди. Адҳам акани маҳалласидан чиқаётганини кўриб ортидан юрдим. Ҳайрият, вақтида етиб келибман. У йўлда ҳам асабий эди. Буни
    машинасини бошқаришидан билиб олиш қийин эмасди. Кимдир йўлидан
    чиқса тинмай сигнал чалар, чироқларини ёқиб ўчирарди. Ниҳоят бир манзилга етиб келдик. Аввалига таажубга тушдим. Қабристонда
    нимани унутибди экан бу одам? Кейин бирор яқинини зиёрат қилгани
    келгандир деб секин ортидан юрдим. Масофани сақлаб, кўзига кўринмасдан ҳаракатланардим. Қабрлар аро юриб бораётиб Адҳам ака ким биландир телефонда гаплашарди. Сўзлари ора- чора эшитилиб қоларди менга ҳам.
    “Қаердасан?”, “Мана ўнгга юрдим”, “Кўринмаяпсанку!”...
    Узоқдан бир йигит гавдаланди. Бошига чит рўмолни қаттиқ боғлаб
    олган. Қўлида кетмон. Гўрков эканлигини фақат кўр одам фарқига
    бормасди. Яқинимдаги дарахт ортига яшириндим. Адҳам ака у йигитнинг ёнига бориб, сўрашди ва бир нималар деб тушунтирди. Йигит “хўп” деганча бош ирғаб нари кета бошлади. Унинг узоқлашишини кузатиб турдим. Нигоҳимни яна Адҳам ака турган жойга қадаганимда эса уни кўрмадим. Тавба! Қаерга ғойиб бўлди экан? Чўккалаб ўтирганча Қуръон тиловати билан банд шекилли. Яқинлаша бошладим. Ўз яқинимни зиёрат қилишга келган одамдек қадам ташлардим. Йўл-йўлакай мени кўрган одамни чалғитиш учун гўёки қабр излаётгандек улар устидаги
    ёзувларни кузатиб борардим. Математикадан баҳоим беш бўлгани
    сабаб ҳисоб-китобга устаман. Мана шу ерда кўрганларимни ҳам миямда тез таҳлил қилиб борардим. 68, 52, 6, 23, 34, 75, 12, 91....

    Кимлар учундир бу оддий рақамлар. Лекин бу ерда абадий маскан топганлар учун бу шунчаки сонлар эмас, балки яшаб ўтган умрлари, неча йил бу фоний дунёда бўлганликларини англатувчи ёзувлар... Ёш кетганлар қабрлари ёнидан ўтар эканман юрагимда ғашлик пайдо бўларди. Баъзилари менинг ёшимга ҳам етмабди, баъзилари эса мен қатори. Эркак, аёл... Ёш бола, қария.. Бари қалин тупроқ қатлами остида бу дунё ташвишларидан паноҳ топгандек. Эҳҳ, умримиз қанчалигини билсак эди... Қабрларга қараб зийракликни йўқотибман. Қаршимдан тўсатдан Адҳам ака пайдо бўлди. Уст-боши тупроққа беланган. У ҳам мен каби чўчиб тушди, жиноят устида қўлга тушган одамдек. Бундай вазиятга ҳар доим ҳам тушмайман, яъни кузатаётган одамим билан юзма-юз тўқнашиш. Лекин айнан шундай вазият, қабристондаги
    учрашув илк бор бўлиши эди. Ўзимни йўқотмасдан салом бердимда, ёнидан секин ўтиб кетдим. У ҳам алик олди ва бошқа сўз айтмади. Бироз юргач эса ортимга ўгирилдим, кузатувимдаги инсон уст-бошини қоқаётган экан. Ёнгинасида эса янги кавланган қабр. Тавбаа! Нима деб ўйлашга ҳам ҳайронман. “Бирор нарса яширдимикин у ерга?” деган фикр ҳам келди аввалига. Лекин... нимани ҳам яширарди? Ахир бу ерга бир неча соатдан кейин маййит қўйилса...

    Унинг кетишини кутиб турдим, ортидан кузатмадим. Тушунарсиз бир
    туйғу мени шу ерда яна бироз қолишига ундарди. У кетгач бироздан
    сўнг гўрков йигит ҳам кўринди. Нима бўлса бўлди деб таваккал қилиб, унга яқинлашдим. Қисқача салом-аликдан сўнг эса мақсадга ўтиб қўя қолдим. Бу вазиятга аниқлик киритишга қизиқишим эҳтиёткорликдан устун чиққан эди.
    - Кечирасиз, бир нарсани сўрасам майлими?
    - Ҳа бемалол, - деди гўрков ҳотиржамлик билан.
    - Ҳозиргина бу ерда бўлган одам ким? Нималар қилди қабр ичида? Кутилмаган саволимдан йигитнинг ранги докадек оқара бошлади. Сири
    фош бўлган одамдек атрофга аланглади.
    - Ҳеч нарса...
    Унинг иккиланишини кўриб, дарҳол ҳужумни кучайтиришни лозим
    топдим.
    - Агар айтмасангиз мозорлар идорасига бориб шикоят қиламан.
    Ўзи шундай идора бор-йўқлигини билмайман ҳам, лекин бир маълумот олиш учун қўрқитиб қўйишга уриниб кўрдим.
    - Ака, фақат ҳеч кимга айтмайман деб сўз берасиз.
    - Албатта!
    Гўрков йигит чўккалаб олганидан унинг ҳикояси узун бўлишини тушундим ва мен ҳам чўккаладим. Унинг айтишича Адҳам ака бу ерга
    тахминан ҳар ойда бир марта келар экан. Шу йигит билан келишиб, янги қазилган лаҳад ичига тушиб ётар экан. Ҳар сафар ҳар ҳил. Баъзида беш
    дақиқа, баъзида эса ўн беш - йигирма дақиқа. Йигитнинг сўзларини
    тинглаганим сари баданимни совуқ тер босар эди. Бу одам ақлдан озганми?! Қабрнинг кўриниши ўзи ваҳимали, ичига тушиб ётиш учун қандай юрак керак?! Сабабини сўраганимда эса гўрков йигит бу ҳақида бир марта қизиққанида эшитганларини сўзлай бошлади. Йигит гапирар экан кўз олдимда ҳудди Адҳам ака гапираётгандек.

    - Тушунасанми укам, ман жуда бой одамман. Илгари бундай эмасдим.
    Илгари қашшоқ бўлганман. Тўсатдан келган бойлик эсанкиратиб қўяркан ҳар қандай инсонни. Агар у ҳаддан зиёд кўп бўлса – одам пишқиришни бошлар экан. “Кўрмаганни кўргани қурсин” деган гапни эшитгансанку. Хуллас, бу ерга келишимдан, лаҳаднинг ичига кириб ётишимдан ҳам сабаб – бироз ҳовуримдан тушишим учун. Зах тупроқ остида бир кун келиб доимий қоламан. Дунёни ҳам, бойликни ҳам ўткинчи эканлигшини эслатиб туради бу жой....

    Мозорни тарк этарканман Аҳмад ака ҳақидаги фикрим буткул ўзгарган эди. Яхши тарафга албатта. Тўғри уйимга йўл олдим. На кузатишни ва на бошқа нарсани ҳоҳлардим. Ҳолатимни тушунтириб беролмайман. Нималар қиляпман ўзи? Бировларни кетидан пойлаб, ўз оиламни
    боқаяпман. Кимларнидир қарғишига қолаётганимдан ҳам ҳайиқмасдан.
    Адҳам ака менга жуда катта дарс берди. Тўғри, у ҳам фаришта эмас. Оиласини ўз асаблари билан чарчатиши бор гап. Аммо ўзининг
    иллатлари билан курашишга куч, имкон топаяпти. Қабристонга бу дунё,
    бойликлар ўткинчи эканлигини эслаб туриш учун ташриф буюрар экан. Шуларни ўйлаётганимда кўз олдимда айрим бойвуччалар гавдаланарди.
    Пул, мансаб таъсирида кўзини парда қоплаган қўрс, такаббурга айланган
    бу одамлар пулга ҳамма нарсани сотиб олса бўладигандек тутадилар ўзларини. Атрофдагиларни бир ҳашоратлардек қабул қиладиганлари
    ҳам топилади.
    Эҳҳ! Адҳам ака ўз иллатлари билан курашишга ўзида ирода топа олгани
    мени ҳам ўз ҳаётимни идора қилишим кераклиги ҳақида ўйлашга
    мажбурлар эди. Туни билан деярли мижжа қоқмай чиқдим. Кузатаётганим одам минг ёмон бўлса ҳам, бировларни қақшатиб, тирикчилик қилишим нотўғри эканлигини тамоман тушуниб етгандай эдим.

    Эрталаб Адҳам ака ишга кетиш вақтидан бироз ўтгандан сўнг
    кутганимдек келинойи телефон қилдилар.
    - Биласизми укам, кузатишни тўхтатишингизни ҳоҳлайман,- деди
    даб-дурустдан.
    - Нега энди?
    - Уч кундан бери виждоним қийнаб юборди. Чидолмайман ортиқ. Майли,
    ҳақиқатни билмай яшаганим маъқул экан. Эримнинг ортидан жосуслик
    қилганим учун виждон азоблаганидан кўра. Келишилган пулни тўлиқ
    бераман, хавотир олманг.
    - Ҳм... Келинойи, пулингиз керак эмас.
    - Нега? Шунча вақт сарфладизку бу ишга?- аёл таажублангани аниқ эди.
    - Одатим шунақа. Агар кузатаётган одамим яхши бўлиб чиқса – пул
    олмайман. Сизнинг эрингиз эса тилла одам экан. Гапимга ишонинг, уларни кўнглини олишга кўпроқ олишга ҳаракат қилинг. Ҳиёнат ҳақида эса гап-сўз йўқ умуман. Ишонинг менга...

    Аёл бу сўзларимдан жуда хурсанд бўлиб кетди ва менга пул олишим
    кераклиги ҳақида яна айтганди, кўнмадим. Мижоз яхши бўлса пул олмаслигим ҳақидаги гапим эса ёлғон бўлди. Албатта бундай одатим йўқ... эди. Бундай олийжаноблик бугун туғилди. Энди умуман пул олмайман! Чунки анчадан бери ичимни кемириб келаётган виждон азобидан қутулиш учун бу ишларимни тўхтатишга аҳд қилгандим.
    Адҳам ака, ўша “ғалати” бой менга жуда катта сабоқ берди.
    Аллоҳ улардан рози бўлсин....
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Asal, begoyim, dilnozz

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 months ago #305 Happy Girl

    • Premium Member
    • Premium Member

  • Izohlari: 107
  • Rahmat olgan: 85

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Бир мўмин йигит тонг сахар Бамдод намози учун покланиб хушбўйланиб масжид томон йўл олибди . Ярим йўлда сирпаниб йиқилибди, ўрнидан туриб дархол уйига қайтиб кийимларини алмаштириб яна йўлга чиқибди.
    Ярим йўлда яна йиқилибди. Энди уйига қараб югурибди "намоздан кеч қолмай " деб яна масжид томон йўлга чиқибди . Эшигидан чиқса бир
    нуроний отахон турармиш ....саломлашибди.

    Отахон унга "юр болам мен сени кузатиб қўяман" деб қўлидан
    махкам тутиб масжид ёнигача олиб борибди. Шунда ҳалиги йигит :
    "Юринг отахон бирга намоз ўқиймиз" - дебди.
    - Йўқ мен бу даргоҳга қадам босолмайман.
    - Нимага отахон ?
    - Чунки мен шайтонман , сени 2 марта йўлингда мен йиқитдим сен эса йўлингдан қайтмадинг . Биринчи йиқитганимда Аллоҳ сени, оилангни бутун қилган гуноҳларини кечирди. Иккинчи йиқитганимда шу шахар ахолисини бутун гуноҳларини кечирди. Учинчи мартта йиқитсам дунёдаги жамики инсониятни гуноҳларини кечирвормасин деб ўзим сени шу ергача етаклаб келдим ...... дебди
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: begoyim, dilnozz, Mohi

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 months ago #306 Happy Girl

    • Premium Member
    • Premium Member

  • Izohlari: 107
  • Rahmat olgan: 85

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Erni er qiladigan ham qaro er qiladigan xam xotin....

    Besh vaqt namozini ado etuvchi bir xonim aroq ichishni yaxshi ko'radigan bir erkakga turmushga chiqipti. Xar kuni xojasi uyiga shira kayf bulib keladi. Uyiga tug'ri kelgan kun bo'lmaydi. Dinga nihoyatda etiqodi yuksak bo'lgan musulmon
    ayol besh vaqt namozlarining orqasidan xojasini tuzalishini so'rab va ichkilik degan yomon zaqqumdan halos etishini Allohdan so'rab ko'z yoshlarini
    to'kib yolvoradi.

    Kunlar oylar o'tadi. Ayol uz xojasiga xizmatini yaxwi o'tayveradi. Sarhush yuradigan er o'z xotinini xush felidan xizmatidan mamnun ammo unga
    bunday yuriw odat bulib qolgan. Musulmon bo'lgan xotin namozdan keyin ko'z yoshlarini to'kib erining yaxshilikga yuz burishini so'raydi. Kechalari
    xojasini bezovta qilmaslik uchun vrnidan turib boshqa xonaga chiqadida namozini uqib duo qiladi:
    - Allohim seni huzuringda gunohkor qullarimni ochdim senga yolvoraman meni avf et, gunohimni kechir yo Rabbim. Senga kuz yoshi to'kib
    yolvoraman seni rozilging uchun ado etadigan namozlarim va to'kkan kuz yoshlarim senga bo'lgan be-nihoya iymonim dargohi izzatingda ma'qul bo'lsa
    sening roziliging bir uyg’un ibodat va iymon bersa ey ulug’ Allohim. Shularning hotiri uchun shu onda yotog’ida uxlab yotgan xojamni isloh ayla, tuzatkin. U gunoh ishlardan qaytsin. Xojamga hidoyat ber ey Robbim. Ey Rahmon va Rahiym bo'lgan Allohim douyimni qabul aylagin.

    O'z odatiga ko'ra xotin namozini o'qir ekan xojasi uyg’onib qarasa yonida xotini yuq yotoqxonada xam yuq. Ul odam shubhalandi sarhushtlikdan boshi og’rigan xoja nega yonimda xotinim yo'q deb urnidan turib uni axtardi.
    Tovush chiqarmay sekin unga qarasa xotini sajda qilmoqda va qo'llarini duoga ochib kuz yoshlarini to'kib Allohdan so'rardi:
    Ey kechirguchi Allohim xojamni ham kechirgin.....
    Xotining Alloh ishqida to'kayotgan bu ko'z yoshlari ul odamning kungliga
    bir iymon nuri bo'lib porladi Va uning aqlini yorishtirdi. U bunday deb
    iltijo qila boshladi:
    - Ey kechirguchi ulug’ Allohim meni avf etgin shu yarim kechada xotinim mening uchun kuz yoshini to'kmoqda ekan men esa uning haqida
    yomon uylarga bordim xotinim meni avf etishingni sendan yolvorib so'rar ekan men esa gunohga botib yotibman. Bu tushmi o'zi yo Robbim. Meni
    kechir so'z beraman bugundan boshlab oilam bilan birgalikda senga uzimning qullik vazifamni ado etaman. Diynimiz belgisi bo'lgan namozni uqiyman,
    oqshomlari kechalari xotinim bilan namozimizni uqib uyimizni nurafshon etamiz ...... - deb Allohga so'z berdi hidoyatga erishdi.

    Xojasini bu axvolini ko'rgandan keyin yaxshi hulq atvorli tong manoda musulmon tarbiyasi bilan voyaga yetgan yosh xonim sevinch ko'z yoshlarini to'kib erining buynidan quchib shod buldi va
    - Yo Robbim senga beadad shukurlar bulsin. Xojamni hidoyatga yetkazding
    namozlarimni doularimni qabul etding........- deb sevinch ko'z yoshlari
    ila shukurlar qildi.
    Hidoyat Allohdan. Allohim using bizni iymonimizni tukis qilgin, O'zing
    rozi buladigan roziliginga erishadigan ibodat va amallar bajarguchilardan qilgin (Оmiyn)
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: begoyim, dilnozz, Nigora2013, muslima1, Sofiyya.

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 months ago #307 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • Ayol oshxonada kechki ovqat tayorlayotgan edioldiga 14 yoshli o'g'li keldi o'g'ilni qo'lida birparcha qog'oz bor edi va u qog'ozni onasigatutqazdi onasi qog'ozni o'qiy boshladi "Mening biroylik uyga qiladigan hizmat haqqim: Ertamanmusorni olib chiqib tashlashim oyiga 10000, Onam yo'qligida uylarni yig'ishtirganimga 20000, O'zhonamni o'zim tozalaganimga 20000, maktabda 5baho olganimga 15000, Onam betob bo'libqolsalar g'amhorlik qilganim aptekaga boribkelganlarim uchun 50000. Jami 115000 so'm. Onaog'liga jilmayib boqdi va ruchkani olib qog'ozni orqa tomoniga bir nimalarni yoza boshladi, Onayozishni tugatgach qog'ozni og'liga tutqazdi O'g'ilqog'ozni o'qiy boshladi: Seni 9 oy qornimdako'tarib yurganim uchun 000 sum, Tug'ilganingdanbirinchi qadamni bosguningcha oq sut berganimuchun 000 sum, Betob bo'lib qolganingda tunlarimni senga bag'ishlaganim uchun 000 sum,Xar tongda seni Bog'chaga tashlab kelganim uchun000 sum, Har kuni ertalab Maktabga qorningnito'ygazib jo'natayotganim uchun 000 sum, Jami000 sum. O'g'il Onasiga ko'zidagi yosh bilan qaradiva qog'ozga yozdi: To'lov to'landi qaytimiga umrimni ohirigacha sizni hizmatingizda bo'laman Onajon...
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Oymomo, begoyim, dilnozz, Mohi, muslima1

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 months ago #308 muslima1

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • ko'zni yumgil, ko'zga aylansin ko'ngil

  • Izohlari: 3556
  • Rahmat olgan: 2948

  • Gender: Female
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by muslima1 on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    juda tasirli farida rahmat

    Sohroni ko'rsangiz uning ortida yam- yashil soya salqin joylar bor, tog'larni ko'rsangiz bilnki u ham tugaydi, ko'z yoshidan keyin tabassum bordir...
    Og'irlikdan keyin albatta yengillik bor
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Nigora2013

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 months ago #309 Mohi

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 372
  • Rahmat olgan: 190

  • Gender: Female
  • Birthdate: 25 Mar 1993
  • Replied by Mohi on topic Hayotiy voqea va hikoyalar

    Farida1992 wrote: Ayol oshxonada kechki ovqat tayorlayotgan edioldiga 14 yoshli o'g'li keldi o'g'ilni qo'lida birparcha qog'oz bor edi va u qog'ozni onasigatutqazdi onasi qog'ozni o'qiy boshladi "Mening biroylik uyga qiladigan hizmat haqqim: Ertamanmusorni olib chiqib tashlashim oyiga 10000, Onam yo'qligida uylarni yig'ishtirganimga 20000, O'zhonamni o'zim tozalaganimga 20000, maktabda 5baho olganimga 15000, Onam betob bo'libqolsalar g'amhorlik qilganim aptekaga boribkelganlarim uchun 50000. Jami 115000 so'm. Onaog'liga jilmayib boqdi va ruchkani olib qog'ozni orqa tomoniga bir nimalarni yoza boshladi, Onayozishni tugatgach qog'ozni og'liga tutqazdi O'g'ilqog'ozni o'qiy boshladi: Seni 9 oy qornimdako'tarib yurganim uchun 000 sum, Tug'ilganingdanbirinchi qadamni bosguningcha oq sut berganimuchun 000 sum, Betob bo'lib qolganingda tunlarimni senga bag'ishlaganim uchun 000 sum,Xar tongda seni Bog'chaga tashlab kelganim uchun000 sum, Har kuni ertalab Maktabga qorningnito'ygazib jo'natayotganim uchun 000 sum, Jami000 sum. O'g'il Onasiga ko'zidagi yosh bilan qaradiva qog'ozga yozdi: To'lov to'landi qaytimiga umrimni ohirigacha sizni hizmatingizda bo'laman Onajon...

    bunday ta'sirli ibrtali hikoyalar uchun sizga :rah#

    To'g'ri yo'ldan adashtirmasin robbim!
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Nigora2013

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 months ago #310 dilnozz

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Bahtliman....

  • Izohlari: 2870
  • Rahmat olgan: 1783

  • Gender: Male
  • Birthdate: 07 Dec 2014
  • Replied by dilnozz on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Happi gril ,Farida rahmat mazza qilib öqidim gul#
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Nigora2013

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 months ago - 9 years 2 months ago #311 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • Ko'z yosh...

    Uylanaman degach yigit b-n arazlashib qolgan qiz xomush uyiga kirib kelar ekan, darvoza qarshisida turgan mashinaga va mashina ichida unga qarab turgan begona yigitga e'tibor qilmadi. Tez-tez yurib öz xonasiga kirib ketdi. Kravatiga ötirdiyu, közlaridan tomchilayotgan yoshni sidirib tashladi. Qöliga tel ini oldi. Undagi yigitning jilmayib tushgan suratiga bir zum termulib qoldi. Keyin unga sms yubordi: "Uni sevasizmi?"
    Yigit: "Ha"
    Qiz: "U chiroylimi?"
    Yigit: "Juda ham"
    Qiz: "U sizga shunchalik azizmi?"
    Yigit: "Jonimdek"
    Qiz: "U kim? Ismi nima?" Yigitdan sms kelmadi. Uzoq vaqt kutib, yuragi qon bölib ketgan qiz eshik ochilganida chöchib tushdi va qölidan tel i tushib ketdi. Qizning onasi ekan. Sekin kelib qizining yoniga ötirdi va gap boshladi: "Qizim haligi kungi sovchilar yana kelibdi. Adang özidan söra dedilar. Bizaga u yigit ma'qul böldi. Öqiganakan, oilasi ham yaxshi. Suriwtirdik, hamma maqtadi. Nima deysan a?" Qiz javob berish örniga yig'lab yubordi. Ayni damda u yigitning uylanyapman deganini öylardi. Ona qizini yupatdi: "Qiz bolaning taqdiri bu, köngil qöyganing bölsa ayt. Bölmasa, sovchilar kutib turibdi. Manga qolsa shulaga xöp deyaqol!" Ona gapirgan sari qiz tinmasdan yig'lardi. U köngil qöygani uylanyotganligini qanday qilib aytish mumkinligini bilmasdi. "Nega indamaysan axir? Bir nima desangchi!" Qiz birdan yig'lashdan töxtadi: "Öziz bilasiz..." "Nima?" Qiz: "...siz nima desaiz shu"... Qiz onasi chiqib ketgach yengil tortdi. U yuragida qasd oldim deb özini yupatardi. "Buni men emas, siz xohladiz",- öylardi u. Qiz deraza pardasi chetini tortib sovchilarning xursand holda ketishlarini tomosha qilib turdi. Keyin kravatiga qaytib kelib ötirdi. Shu onda uning hayolini sms ovozi böldi. Yigitdan sms kelgandi: "Ösha juda chiroyli, men jonimdek sevadigan, men uylanishim mumkin bölgan yagona qiz SENSAN. Seni sevaman!" Qiz sms ni 2 marta qayta öqib chiqdi. Endi uning köz yoshlarini hech nima töxtata olmasdi . . .
    Last edit: 9 years 2 months ago by Nigora2013.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: begoyim

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 months ago #312 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • Ko’r qiz..

    Bir ko’r qiz bo’lgan ekan, u juda chiroyli husnkor ekan,ammo o’zidan, hayotdan, to’yib ketgan ekan, faqat sevgan yigitini juda yaxshi ko’rar va faqat u qizga taskin berar,qalbiga yo’l topa olar ekan. Yigit ham qizni juda sevar ekan va doimo yaxshi yomon kunida yonida bo’lar ekan.
    Bir kuni yigit qizga turmush qurishni taklif qilibdi. Shunda qiz "qaniydi hozir ko’r qiz bo’lamanimda edi siz bilan bir umr birga baxtli hayot kechirishga rozi bo’lar edim” depdi. Shundan keyin oradan bir-ikki kun o’tib qizni ko’ziga donor topilibdi, aperatsiya qilinibdi. Ko’zlari ochilibdi.
    So’ng qiz yigit bilan ko’rishibdi. Shunda yigit qizga: "Meni ko’ryapsanmi gulim, turmushga chiqishga rozimisan endi?!” debdi. Qiz qarasaki yigit ham ko’r ekan. Yigitni ko’rligini ko’rgan qiz unga turmushga chiqishdan bosh tortibdi va ubilan umuman uchrashmaydigan bo’libdi. Oradan oylar o’tibdi,qiz bir badavlat yig’itga unashtirilibdi,to’y kuni qizga bir xat berib ketibdi.

    U xatda shu gaplar yozilgan edi: "Jonim ko’zlarimni ehtiyot qil. Man seni bir umr sevaman. Baxtli bo’l!"
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: begoyim

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 1 month ago #313 sayyora

    • Senior Member
    • Senior Member

  • Izohlari: 49
  • Rahmat olgan: 8

  • Gender: Female
  • Birthdate: 04 Aug 1992
  • Replied by sayyora on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Qizlarjon bu xabarni eshitdim rosa xursand boldim.keyin sizlarga ilindim.bundan 4oy oldin bir ayol bilan tanishib qoldim.toyiga 6yil bolib farzand kormagan ekan.togrisi shuncha vaqt bolganiga voy devordim.Chunki xozirgi paytda farzand kormaganlar kutmasdan ajrashib ketishyapti.U ayolni sabriga qoyil qoldim. Ancha gaplashdik rosa qolimdan kelganicha konglini kotardim.Keyin unga Ovulyatsiya tushuntirdim.Shuncha vaqt otib eshitmagan shekilli iloji borligidan quvonib ketdi.xayz kelgani 4kuncha bolgan ekan.xayzim tugasa UZI ga tushaman dedi.Xayrlashdik.Olloxning mojizasini qarangki xomilador bolibdi.Xomilador bolish,ona bolish xar bir ayolning orzusi bolsa kerak.Bunday baxt xamma nasib etsin!
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Oymomo, Mushtariybonu

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 1 month ago #314 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • Atiga uch so`z.

    9-sinf. U öz partasining oldida tushkun kayfiyatda turgandi. Men uning yoniga borib "nima böldi" deb söradim. U matematikadan qiynalayotganligi haqida aytdi. Men agar istasa unga yordam berishim mumkinligini aytdim. Uning yuziga tabassum yugurdi,
    yuzimdan öpib qöydi va dunyoda eng yaxshi döst ekanligimni aytdi. Men bölsam uni sevaman, lekin unga sevishimni aytishdan qörqaman...
    10-sinf... U menga qöng'iroq qildi va yoniga borishimni söradi. U sevgan yigiti bilan urushib qolganligini va bir özi siqilib ketayotganligini aytdi. Biz u bilan kinoga tushdik. Biroz aylandik, va keyin uni
    uyiga kuzatib qöydim. Xayrlashayotganimizda u yuzimdan bir marotaba öpib qöydi va dunyoda eng yaxshi döst ekanligimni aytdi. Men bölsam uni telbalarcha sevaman, lekin öziga bu haqda negadir aytolmayman.
    11- sinf... U meni yonimga kelib sevgan yigiti kasal bölib qolganligini, bitiruv oqshomiga bir özi borgisi kelmayotganligini aytdi va mendan u bilan birga borishimni söradi. Men rozilik bildirdim. U juda ham sevinib ketdi. Yuzimdan öpib qöydi va dunyodagi eng yaxshi döst ekanligimni aytdi. Men bölsam uni ölgudek sevaman, lekin sevgimni izhor etishga botinolmayman...
    5-avgust... U yonimga yugurib keldi, yuzimdan doimgidek bir marta öpib qöydi va dunyodagi eng yaxshi döst ekanligimni aytdi... Mana u yaqinlashib kelmoqda. Nikoh köylagida u naqadar gözal... Umid qilamanki, kuyov uni chin dildan sevadi, men uchun eng muhimi u baxtli bölsa böldi. Chunki men uni sevaman, lekin sevgimni izhor
    etishdan qörqaman, chunki uni yöqotib qöyishim mumkin...
    Bugun... Men janozada turibman. U olamdan ötdi. Oradan köp yillar ötgan, lekin men uni hamon sevaman... Uning buyumlarini
    yig'ayotganimda shaxsiy kundalik
    topib oldim va bir sahifadagi yozuvlarga közim tushib öqiy
    boshladim: "U dunyodagi eng yaxshi döst, uningchalik hech kim meni tushuna olmaydi. U meni har doim qöllab-quvvatlashga tayyor. Qiyin damlarda menga dalda böldi, tashlab ketishganida ham meni yolg'izlatmadi, men bilan bitiruv oqshomiga bordi. Uning yonida özimni baxtli sezaman. Men uni shu qadar
    sevamanki... Lekin öziga aytishga jur'atim yetmaydi, chunki uni yöqotib qöyishdan qörqaman..."

    Dunyo qizig'a... Baxtga yetishish uchun ulardan bittasi atiga uchta sözni aytsa . yetarli edi...
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Mushtariybonu

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 1 month ago #315 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • 8 yoshli qizning Allohga yozgan maktubi.

    8 Yoshli qizchaning Allohga yozgan maktubi. Assalomu alaykum xurmatli Hudo bobo. Men siz xaqingizda kattalardan eshitdim, Siz osmonda ötirib odamlarni körib turar ekansiz, yordamizni ayamas ekansiz. Shuning uchun sizdan yordam söramoqchiman. Meni dadam va oyimni taniysizmi. Agar tanisayiz ularga yordam bering xozir ular uzoqda, dadamni ishlari yurishishiga ishlab charchamasligiga, pullari köp bölishiga o'zingiz yordam bering, xa yana pul yo'q deb oyimni urishavermasin Oyim xam Dadam bilan urishaverishmasin, Bilasizmi Oyim shirin-shirin ovqatlar pishirishni biladi, ular judayam mehribon go'zal Oyilar, Hudo bobo sizdan yana bir iltimosim bor Oyim bilan Dadamga ayting meni ham oldilariga olib ketishsin. " Mehribonlik uyida " juda köp qolib ketdim. Axir tez kelamiz deyishgandiku, ularni sog'indim. Xafa böldim ulardan. Tezroq keling "OYIJON"-"DADAJON" sizlarni judayam judayam sog'indim...
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Oymomo, begoyim

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 1 month ago #316 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • Ona Ko'zi Bilan Boqing.

    Она қизини доим бирдай эркаларди: "Жайрон кўзлигим, гўзал юзлигим...” Ваҳоланки, қизчанинг кўзлари ғилай, кўриш қобилияти жудаям паст, юзлари эса чечакдан қолган излар билан тўла эди.
    Қиз ҳам кичкина пайти онасининг бу сўзларига ишонар, ўзини ҳаммадан гўзал ҳис қиларди. Аммо катта бўлгани сари ҳақиқатни англаб борарди. Ҳар гал ойнага қараганида онасини ёлғончиликда айблар, ҳатто ёмон кўрарди. Шундай кунларнинг бирида кўз шифокорининг онасига айтаётган гапини эшитиб қолди: "Кўриш қобилияти тобора пастлаб боряпти, яқинда кўр бўлиб қолиши мумкин...” Шифокорлар амалиёт қилинса, аҳвол яхши томонга ўзгариши мумкинлигини, аммо бунга ҳам жуда катта умид боғлаб бўлмаслигини айтишди. Қиз рози бўлди, ахир, ноумид – шайтон, дейдилар.
    Узоқ давом этган амалиётдан кейин мўъжиза юз берди – қизнинг кўзлари олдида дунё чароғон тортди, у жуда яхши кўраётганди. Ойнага қаради, юзлари жудаям чиройли эди. Ҳайрат билан сўради: "Пластик амалиёт ҳам қилдингизми?”
    Бу саволни эшитиб, шифокорлар жим бўлиб қолишди. Ниҳоят, биттаси жимликни бузиб айтди: "Йўқ, қизим ўзига менинг кўзим билан боқиб, қандай гўзал эканини кўрсин, дея онанг кўзларини сенга берди...”
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Oymomo, begoyim, Mushtariybonu

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 1 month ago #317 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • Bu hikoyaning boshlanishi dalalardan qirlarga, qirlarda adirlarga yugurib otlarni parvarish qilib yurgan odmi bir otboqarning kichik og’liga borib taqaldi. Ota kasbi sababli bolaning maktabdagi davomati juda ham yaxshi edi dep bo’lmaydi. 5 sinfda o’qiyotganida, o’qituvchi uy vazifasi sifatida “Men katta bo’lsam kim bo’laman?” mavzusida insho yozishlarini aytdi.
    Bola tun bo’yi o’tirib bir kun kelib juda katta bir ot fermasini egasi bo’lishligi haqida 7 sahifalik insho yozdi. Orzularining eng nozik tomonlarigacha yozib chiqdi. Hatto orzusidagi 200 xonalik fermaning rejasini ham chizdi. Binolarning, ohurlarning va omborlarning turishini chizib chiqdi. Fermaning turli maqsadda qurilgan 200 ta xonasining qarshisiga qurilajak 1000 kvadrat metrlik uyning rejasini ham qo’shdi.
    Ertasiga o’qituvchisiga topshirgan 7 sahifalik uy vazifasi, butun bir qalbining sadosi edi. 2 kundan keyin inshosini qaytarib oldi. Qog’ozning ustiga katta “2” bahosi va “darsdan keyin meni oldimga kir” degan yozuv bor edi.
    “Nega “2” oldim?” deya hayajon bilan bola o’qituvchisidan so’radi… “Bu sening yoshingdagi bir bola uchun loyiq bo’lmagan bir orzu” dedi, o’qituvchi.. “Puling yo’q. Faqir bir oilada yashaysan. Ot fermasi qurish uchun juda katta pul kerak bo’ladi. Avval katta bir yer sotib olish kerak. Fermada parvarishlash uchun hayvonlarni ham pulga beradi. Buni sen qila olishing imkonsiz” va shunday deb qo’shib qo’ydi: “Agar vazifangni ishonsa bo’ladigan narsalar haqida boshqatdan yozib kelsang, men bahoyingni o’zgartirishim mumkin.”
    Bola uyiga keldi va juda ko’p o’yladi. Otasidan maslahat so’radi. “O’g’lim” dedi otasi “Bu mavzuda qarorni o’zing qabul qilishing kerak. Bu sening hayoting bo’lgani uchun sen uchun jiddiy tanlov!.”
    Bola bir haftagacha o’ylaganidan keyin vazifasiga hech bir o’zgartirish kirgazmasdan o’qituvchisiga qaytarib olibn bordi… “Si qo’ygan bahoyingizni o’zgartirmang” dedi… “Men orzularimni..”
    O’sha maktab o’qituvchisi bugun turli maqsadda qurilgan 200 xonadan iborat fermaning qarshisidagi 1000 kvadrat metrlik uyda yashaydi. Necha yillar avval inshosidagi rejasida chizgani kabi aynan.
    Hikoyaning eng qiziq joyi esa quyidagicha: O’sha o’qituvchi o’tgan yoz faslida 30 ta o’quvchisini shu fermaga ekskursiyaga olib keldi.
    Fermadan qaytarkan eski o’quvchisiga “Qara” dedi, “Senga endi aytishim mumkin. Men senga o’qituvchilik qilgan paytlarda orzular o’g’risi edim. O’sha yillarda men o’quvchilarimning juda ham ko’p orzularini o’g’irladim. Sen esa orzularidan voz kechmagan judayam injiq bola eding.”
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: begoyim, Mushtariybonu, muslima1

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 1 month ago #318 muslima1

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • ko'zni yumgil, ko'zga aylansin ko'ngil

  • Izohlari: 3556
  • Rahmat olgan: 2948

  • Gender: Female
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by muslima1 on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Yaqindagina turmush qurib Baxtli hayot sari qadam qo'ygan ikki
    sevishgan Bahrom va Dilfuza o'zlari orzu qilganidek shinamgina hovliga ko'chib
    o'tishdi. Bir qaraganda hammasi risoladagidek edi qo'shnilari yoshi 50larga borib
    qolgan Akmal aka va Gulzoda opa bilan tanishib olishdi ularning yakkayu yolg'iz farzandlari
    qizi Ismigul 3 yildan beri dom daraksiz yo'qolgandi shuncha surishtiruvlar izlashlar foydasiz qiz yeru ko'kda yo'qdek edi go'yo. Oradan 2-3 oy o'tdi
    ammo kunlardan bir kuni yarim kechada uhlab yotgan Bahrom negadir tasodifan cho'chib uyg'ondi.
    Shundoqqina Hovlida yonib turgan chiroqning nuri xonaga tushib turardi. Chiroq
    negadir o'chib qoldi Bahrom chiroq o'chgandir deb o'ylab endi uyquga ketgandi chiroq yana yondi.
    Hovlidagi chiroqni xuddi kimdir atayin o'chirib yoqyotgandek tuyuldi ammo uyda Bahrom va Dilfuzdan boshqa xech kim
    yo'qku Bahrom hovliga chiqdi
    hovlida oppoq kiyingan chiroyli qiz unga qarab turardi. Bahrom tushim deb o'ylab ko'zlarini qayta qayta
    ishqaladi, ammo bu tush emas o'ngida sodir bo'layotgandi. Oppoq libosdagi qiz Bahromga nimanidur so'zlamoqchidek tikilib turdi. Qiz ko'zlarida qandaydir
    mayuslik bor edi. Qiz Zum o'tmasdan hovlidagi daraxtlar tomonga yurdi
    va g'oyib bo'ldi. Bahrom bu holatga tushuna olmas, ammo bu voqeani xech kimga aytmadi hattoki xotiniga ham...Oradan bir kun o'tdi. Bu kecha
    ham xuddi shu holat takrorlandi qiz yana keldi qizning mungli ko'zlarida
    yosh bordek edi. Tong otdi Bahromning Xotini Dilfuza Homilador Bahrom
    qizni ko'rib Dilfuza qo'rqmasin deya Dilfuzani onasinikiga 3-4 kunga yubordi. Bahrom
    ertalab ishga otlanayotganida qo'shnisi Qari kampir Saodat momoning gapi uni e'tiborini tortdi Saodat momo
    kecha Bahromning hovlisi devoridan oppoq kiyingan bir qiz oshib tushganini
    ta'kidladi. Va Bahromgaxotiningiz ketib qizlar bilan ko'ngilxushlik qilyabsizmi
    degandek ilmoqli qarash qildi. Bahrom hovlisi devoriga qaradi bu devordan qiz bola tugul o'g'il bola ham oshib o'tolmaydi, devor juda baland demak qiz oddiy inson bolasi emas. Bahrom o'ylab qoldi demak qiz bir unga emas hammaga ko'rinar ekan bu yerda qandaydir sir bor. Bahrom
    ishdan keldiyu uyida qandaydir sir borligini sezib
    hamayoqni tekshira boshladi va nogahon hovlidagi sement orasidagi qop qora sochga
    ko'zi tushdi va uni tortdi soch uzunlashib borardi Bahrom militsiyaga qo'ng'iroq qildi va
    ular sementni maydalab tuproqni kovlashdi uyerdan
    qo'shshnilari Akmal aka va Gulzoda opaning endigina o'n sakkizga ham kirmay nobud bo'lgan
    qizlari Ismigulning jasadi topildi. Tezkorsurishtiruvlar
    natijasida 3 yilavval Bahrom sotib olgan
    hovlida 2 mardikor yigit ishlagan ular qo'shni go'zal qiz
    Ismigulni uyida xech kim yo'qligidan
    foydalanib uyga ovqat isitib bering degan bahonada chaqirishgan Mehribon xali yomonlik neligini bilmagan Ismigul qöshni uyga chiqadi. Bechora Ismigulni zo'rlashgan bundan xech kim Xabar topmasin deya qizni o'ldirishib ko'mishgan va vaxshiylarcha
    ustiga sement to'kib yuborishgandi. Yigitlarni ikkisini ham uzoq muddatli qamoq
    azosiga hukm
    qilishdi.
    Bechora Ismigulning Ota onasi
    qizlarining o'limini eshitib dodfaryod solishdi. Ular 3 yil qizlarini umid bilan kutishdi, uni qaytishiga ishonardilar ammo endi o'sha umid
    ham so'ngandi... O'sha o'sha bu hovlida Ismigulning ruhi kezmaydigan bo'ldi Ismigulning jasadi ko'milgandan so'ng uning bezovta ruhi ham
    taskin topgandek edi go'yo.

    Sohroni ko'rsangiz uning ortida yam- yashil soya salqin joylar bor, tog'larni ko'rsangiz bilnki u ham tugaydi, ko'z yoshidan keyin tabassum bordir...
    Og'irlikdan keyin albatta yengillik bor
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Asal, Mushtariybonu, Nigora2013

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 weeks ago #319 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • Maktab. 3-sinf o'quvchilariga dars bo'lyapti. O'qituvchi bolalarga: "Xudodan o'zingiz uchun nima so'ragan bo'lardingiz?" mavzusida insho yozishlarini vazifa qilib topshirdi. Hamma oppoq qog'ozga o'z inshosini yoza boshladi. Kechqurun yozma ishlarni tekshirarkan, o'qituvchining diqqatini bir insho o'ziga tortdi. Inshoni o'qib chiqarkan u juda xafa bo'ldi, ko'zlaridan yuziga yosh dumaladi.
    Shu vaqtda xonaga uning eri kirib keldi va ayolining ko'zidagi yoshlarni ko'rib hayron bo'ldi. "Nima bo'ldi?” – deb so'radi u. "O'qing”, - deb, unga o'sha o'quvchining inshosini uzatdi. Insho quyidagicha yozilgandi: """Pаrvardigor, bugun Sendan alohida bir narsa haqida o'tinib so'ramoqchiman: meni televizorga aylantirib qo'y... Ha, xuddi uyimizdagi televizorning o'rnini egallashni istayman.
    Men ham uyda alohida joyga ega bo'lib, oilamizni o'z atrofimda jam bo'lishini xohlayman. Gapirayotganimda gaplarimni bo'lishmasin, ahamiyatsiz narsalarni gapirmasligimga ishonishsin, diqqat-e'tibor markazida bo'lishni istayman. Agar meni televizorga aylantirib qo'ysang, dadam ishdan charchab kelsalar ham,
    "Men charchaganman", - demasdan mening yonimda bo'ladi. Agar meni televizorga aylantirib qo'ysang, onam xafa bo'lib, yolg'iz qolganida ham meni e'tiborsiz qoldirmaydi. Qaniydi, ota-onam hamma narsani tashlab har kuni ozgina vaqt men bilan birga bo'lishsa... Parvardigorim, balki ko'p narsa so'rayotgandirman, lekin chin dildan so'rayapman. Iltimos...
    Meni televizorga aylantirib qo'y...""" O'qituvchining eri bu yozma ishni o'qib bo'lgach hayqirib yubordi: "Dahshatning o'zi bu! Bechora bola!” Yig'layotgan ayolidan baland ovozda so'radi: "O'zi qanday axmoq ota-ona ekan ular? Odam degan ham shunchalik bo'ladimi?" O'qituvchi ayol yosh to'la ko'zlarini eriga qadab mahzun javob berdi:
    "Bu inshoni... bizning o'g'limiz yozibdi...” kozyosh
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Gulilola, begoyim, Mushtariybonu

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    9 years 2 weeks ago #320 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • Bir shifoxonaga og'ir ahvoldagi ösmir bolani olib kelishdi. Uni 1 kishi bexosdan mashinada urib yuborgan edi. Ösha kishi darhol bosh jarrohga uchrashib dedi: Iltimos bolani hayotini saqlab qoling doktor. Doktor bamaylixotir javob berdi: Ukam, urib yubormasdan oldin öylash kerak edi buni. Endi... - Iltimos, doktor, tezroq operatsiyani boshlash kerak. Bolani saqlab qolaylik, doktor. - Xösh, endi ukam, bu bolani kimligini bilmasak ham lekin mushuk tekinga oftobga chiqmasligini ikkimiz ham juda yaxshi bilamiz... - Nimalar deyapsiz, doktor. Axir bir inson xavf ostida! Qancha kerak bölsa mana mem turib beraman. Faqat uni saqlab qoling..! Va nihoyat ular ancha katta miqdordagi pulga kelishishdi. Doktor bemorni operatsiyaga tayyorlashlarini buyurdi. Ammo doktor bu yoqda ösha kishi bilan kelishayotgan vaqtida bola allaqachon hayotdan köz yumgan edi. Doktorning bolani saqlab qolishga imkoni bor edi, lekin u vaqtni qöldan boy bergan edi. Ammo eng dahshati bu emas edi. Doktor bola yotgan jarroh stoliga yaqinlashdiyu, unga yer bilan osmon birlashganday tuyulib ketdi. Ne köz bilan körsinki, jarrohlik stolida uning yakkayu yagona erkatoy ög'lining jonsiz tanasi yotardi..! kozyosh
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Gulilola, begoyim, Mushtariybonu, muslima1

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    Time to create page: 0.967 seconds

    Kitob do'koni