Forumda yozish uchun ro'yhatdan o'ting

Hayotiy voqea va hikoyalar

8 years 6 days ago - 8 years 6 days ago #381 Diamond

  • Platinum Member
  • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Бу воқеа ироқлик такси ҳайдовчисининг ҳаётида рўй берди. Яхшиси, воқеани унинг ўзи сўзлаб берсин:
    - Оддий кунларимдан бири эди ўша кун. Мижозларимдан бирини айтилган манзилга олиб бориб қўйдим.
    Машинамни ортга қайтараётганимда кўпқаватли уйдаги балконлардан бирида турган ёшгина жувоннинг менга шошиб қўл силтаётганига кўзим тушди. Аёл менга «кутиб туринг» деяётгандай ишора қиларди. Бироздан кейин ҳовлиқиб етиб келди. Уст-боши хароб, ранг-рўйи бир аҳволда. Лекин ажабланмадим. Ҳозир бутун Ироқ аҳолисининг деярли ярми шу аҳволда...
    -Мени тиланчи деб ўйламанг, - деди жувон салом бергач. –Уйда уч гўдагим очдан ўляпти!..
    Унинг овозидаги дард юрагимни зирқиратиб юборди.
    -Эримни босқинчи аскарлар ўлдиришган. Ҳозиргача бор-будимни сотиб кун кўриб келдим. Аммо энди қўлга илингулик ҳеч нарсам қолмади. Болаларим уч кундан буён туз тотишгани йўқ. Ўзим нима бўлсам бўларман, лекин гўдакларимнинг нон сўраб ёлборишларига чидолмаяпман. Худо йўлида, етимларимга ёрдам қилинг!..
    Шартта чўнтагимга қўл солдим. Бир даста пулимни чангаллаганимда, шайтон ғалаён қилди: «Нима қиляпсан ўзи?! Бунақаларни энди кўришингми? Ахир бу пулларни не машаққат билан йиққансан-ку!
    Болаларингнинг ризқини қийиб йиққансан!»
    Чинданам шундай. Машинамнинг ғилдиракларини алмаштириш учун неча ойлардан буён пул йиғаётгандим. Хотиним емоқ-ичмоғимизни озайтириш ҳисобига йиғиб берганди бу пулларни. Ҳар кеча ишдан қайтишимни хавотир билан кутиб ўтиради, емирилган ғилдираклар билан бирор ҳалокатга учрамасайди деб қўрқиб ўтиради. Бугун устахонага боришим керак...
    Жувон ўйланиб қолганимни кўриб, йиғлаб юборди.
    -Тиланчилик қилиб ўрганмаганман. Жон қардошим, нон дардида номусимни сотишга мажбур қолмайин. Имконингиз бўлса, гўдакларимнинг жонини, менинг номусимни сақлаб қолишга ёрдам беринг...
    Юрагим ёниб кетди! Ёнимдаги бор пулни олдим-да, жувонга тутқаздим:
    -Ҳеч қачон номусингни сотма, синглим! Бу пуллар бир кунингга ярар. Қолганини Аллоҳ беради. Менинг қўлимдан келгани шу...
    Жувон ҳаяжондан қалтираб кетди. Кейин ингичка қўлларини кўтариб, дуо қилди:
    -Аллоҳим бу яхшилигингизнинг муносиб мукофотини берсин! Сизни Ўзи ярлақасин! Ўзи қўлласин!..
    Ўша куни аранг нон пули топиб, уйга қайтдим.
    -Устахонага бормадингизми? – дея хавотир билан тикилиб турган хотинимга ёлғон гапиришга мажбур бўлдим:
    -Бордим. Аммо ҳозир менинг машинамга мос ғилдираклар йўқ экан. Келтиргач, ўзлари хабар беришади...
    Орадан уч кун ўтди. Кечқурун уйга қайтсам, хотиним қўлимга бир парча қоғоз тутқазди.
    -Ғилдиракларни ўрнатишга бораркансиз. Устахонадан хабар юборишибди, - деди суюниб.
    Анграйиб қолдим. Ахир бу қанақаси! Ҳеч қанақа устахонага бормаганман-ку!
    Шошиб қоғозга қарадим. Исм-шарифим, манзилим тўғри ёзилган. Устахона манзилиям бор.
    Хотинимга сир бой бермадим, аммо эрталабгача ухлолмай чиқдим. Балки янглишишгандир? Бошқасига адаштиришгандир?
    Эртасига эрталаб айтилган манзилга бордим. Шогирд бола қўлимдаги қоғозни олди-ю, менга ҳайратланиб қаради ва ичкарига югуриб кетди. Бироздан кейин ҳаяжондан титраган овози эшитилди:
    -Келди, уста! У келди!
    Ҳайратим минг чандон ошиб турганида, ичкаридан тўладан келган, эллик ёшлардаги уста шошиб чиқиб келди. Менга бирпас тикилиб турди-да, ҳўнграб йиғлаганича бағрига босди:
    -Демак, сен экансан-да! Демак, бу сен экансан!
    Ҳеч нарсага тушунмасдим. Лол эдим. Охири ўзимни қўлга олиб, устанинг қўлларидан маҳкам тутдим.
    -Нималар бўляпти ўзи? Тушунтириб беринг менга, уста!
    Уста қалтироқ қўллари билан кўз ёшларини артаркан, дедики:
    -Мана уч кечадирки, тушимга Расулуллоҳ (с а в) киряптилар. Менга дейдиларки, «Фалон манзилдаги фалончини чақиргинда, машинасининг ғилдиракларини алмаштириб бер. Фақат ундан ҳақ олма. Ҳақини мен тўлайман. Қиёматда шафоатимга ноил бўласан!»... Аллоҳ учун сўзла, қардошим, қандай яхшилик қилгандингки, Расулуллоҳ(с а в)нинг ўзлари сенинг мушкулингни осон қилиш ҳаракати
    далар? Қандай...
    Мен ортиқ устанинг сўзларини эшитмасдим. Кўз ёшларидан бўғилиб қолгандим, юрагим қинидан чиққудек потирларди: (Субуҳаналлоҳ)
    Last edit: 8 years 6 days ago by Diamond.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Oymomo, Самира, dilnozz, muslima1, Ummu Soliha

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    8 years 5 days ago #382 Diamond

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Бугун иш билан бўлиб, ҳар доим тушлик қилишга одатланган ошхона ёнидан ўтиб қолибман. Рамазон ойи таъсир қилибди шекилли, хўрандалар сони анчагина камайган. Бу вақтда аслида, ошхонани яқинига ҳам йўлаб бўлмайдиган даражада одам гавжум бўларди. Бу ерни сомсаси жуда ширин эди, ҳам арзон ҳам жуда мазали. Қани энди ифторликка мана шундай, бир жуфт сомса бўлса деганча бир ютиниб ўтиб кетдим. Бугун ўтган кунларга нисбатан кун анча иссиқ бўлди. Ифторликка яқин қолди-ку, лекин қуёшнинг иссиқ тафти хеч ҳам қўйиб юбормайди. Кундузи билан ишдан орта олмай, дам ҳам ололмадим. Шунгами, доимгидан кўра кўпроқ чанқаганим билинди. Уйга қайтаётиб, махалламизнинг бошидаги дўкондан муздек сув ва музқаймоқ сотиб олдим. Ҳовлига кирдим-у, тўғри ошхона тамонга юрдим. Негадир ҳар доим дастурхон тузаб, келишимни кутиб турадиган аёлим кўринмасди. У ёқ, бу ёққа разм солдим, йўқ. Ифтор яқинлашяпти, лекин ҳали ҳам дастурхон тузалмаган.
    "Қаерда юрибди экан" дея озроқ жаҳлим ҳам чиқди. Бир икки чақириб ҳам кўрдим. - Онаси хо онаси қаердасан? - Жавоб йўқ - Қаёққа кетди экан-а. Бироздан сўнг, тандирхонадан овоз келди. - Ассалому алейкум адаси, яхши ишлаб келдингизми? - бошида бир сават янги ёпилган сомсани кўтарганча, тандир иссиғидан юзлари қип-қизариб кетган аёлим чикиб келарди.
    Рўзадор ҳолатида, бунинг устига ёзнинг жазирама иссиғидан қўрқмасдан, қизиб турган тандирда сомса ёпган аёлимни кўриб, СубханАллох деб юбордим. Қўлимга сочиқ олиб уни юзига теккан тандирнинг қорасини артаман, айни дамда қизариб турган юзларидаги шу қора доғ уни янада гўзал қилиб юборгандай эди гўё. Ҳижолат бўлганидан юзини олиб қочади.
    - Ифторликка сиз ёқтирадиган сомса қилгандим шунга озгина кеч қолдим узр, сиз ўтириб туринг ҳозир дастурхон тузайман, - дея атрофимда гирдикапалак бўлади
    Бечорагинам. Ҳудди бугун сомса егим келганини билгандай. "Эркак кишини кўнглига йўл ошқозони орқали
    бўлади" дейишарди. Ҳақ гап. Қани айтингчи? Аёлларимиз биз учун қирқ даража иссикда рўза оғзи билан қизиб турган тандирда нон ёпса ёки бошқа бир мазали таомлар пишириб турса, "адаси, адажониси" деб тилини ширин қилиб беминнат ҳизмат қилиб турса, қайси бир эркак зоти шундай бахтига қаноат қилмас экан? «Ўзинга шукр» дейман жилмайиб.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Oymomo, dilnozz, ☆ZIZI☆, Ummu Soliha

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 11 months ago #383 Diamond

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Она ва фарзанд суҳбати...

    –Ўғлим, агар менинг кўзларим нурини йўқотса, нима қиласан?
    –Сизни юртимиздаги энг яхши шифохонога олиб бораман, онажон.
    –Агар мени у ерда даволай олишмаса-чи, болам?
    – У ҳолда сизни дунёдаги энг яхши шифохонага олиб бораман, онажон.
    –Улар ҳам мени даволай олишмаса-чи, ўғлим?
    –У ҳолда сизга умр бўйи ғамхўрлик қиламан, онажон.
    –Сени яхши кўраман, раҳмат, болажоним!
    –Агар мени кўзларим нурини йўқотса, нима қилардингиз, онажон?
    –Сенга кўзларимни берардим, болам...!!
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Gulilola

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 11 months ago #384 Diamond

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Odatiy shahar maktablaridan biridagi otadiy o'quv kuni. O'quvchilar darsda ötirgan vaqtida qizlardan biri anchagina katta miqdordagi puli yöqolganligini aytib qoldi. o'qituvchi ayol sinfda o'g'ri öquvchi paydo bo'lganidan nihoyatda g'azablandi. U xonadan hech kim chiqmasligini va o'quvchilarning sumkasini bittama-bitta tekshirib chiqishini aytib qoldi. Tekshirish birinchi qatordan boshlandi.
    O'qituvchi asabiy holatda hammaning sumkasini birma-bir nazoratdan o'tkaza boshladi. Shu vaqtda oxirgi qatorda o'tirgan qizlardan biri xavotirlana boshladi. U nihoyatda hayajonlanar, qöllari titrar, hadik bilan o'qituvchiga tikilgancha o'ylardi:
    "Navbat menga yetib kelganida nima qilaman? Sumkamni ochib körishsa, sharmanda bölamanku!"
    Nihoyat o'qituvchi uning qarshisiga yetib kelganida, qiz juda bezovta, közlari mungli, hadikdan qaltirab turardi. O'qituvchi undan sumkasini ochib körsatishni so'raganida, qiz sumkasini berishdan bosh tortdi. Sinfda g'ala-g'ovur kötarildi. Hammaning shu qiz ög'ri ekanligiga ishonchi komil edi. o'qituvchi bu safar baland ovozda qizdan sumkasini berishni so'radi. Qiz rad etgach, g'azablangan o'qituvchi uning yuziga tarsaki tushirdi va nafrat bilan pichirladi: "O'g'ri!" Qizning lablarining bir chetida qon izlari körindi, yuzlariga yosh dumaladi.
    O'qituvchi qizni maktab direktorining xonasiga olib bordi. Direktor qizdan sumkasini unga berishni qat'iy talab qildi. Qiz sumkasini direktorga uzatarkan, yig'lagan ovozda pichirladi: "...men... ilojsizlikdan...."
    Direktor va o'qituvchi sumkani ochib ko'rishdiyu bir muddat jim bölib qolishdi. Sumkaning ichida bir nechta non bo'laklari va ovqat qoldiqlari bor edi.
    Qiz mungli ovozda hammasini tushuntirdi:
    "Меn sumkamni sinfdoshlarim oldida ochib ko'rsatishni xohlamadim. Ular menga past nazar bilan qarashlaridan, ustimdan kulishlaridan qo'rqdim. Меn doim sinfdoshlarimdan ortib qolgan non bo'laklari va ovqat qoldiqlarini yig'ib yuraman. Uyga borganimda esa onam, men va ukalarim bularni birgalikda baham ko'ramiz. Mening otam o'lgan... Onam kasal... Ukalarim och... Bizning bundan boshqa tirikchiligimiz yo'q.."
    Ustozlarning yuziga yosh sizdi.
    Qiz o'ksib yig'lar, yuzidagi tarsaki izi esa qizarishni boshlagandi...
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Самира, Gulilola

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 11 months ago #385 Diamond

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    ОРАГА ДЕВОР ТУШМАСИН...


    Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди. Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир-оқибат ҳовлининг қарама-қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.

    Бир куни аканинг эшиги тақиллади. Остонада катта ёшлардаги одам турарди:

    – Мен устаман, иш қидириб юрибман. Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар, –деди.

    – Ҳа, албатта! Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми? Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди. Бу ерда етарлича тахта бор, – деди омборхонасига ишора қилиб. – Сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.

    Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади. Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради:

    – Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?

    – Раҳмат, ҳамма нарса етарли, – жавоб берди уста.

    Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди. Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.

    – Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! – деди ғазаб билан устага қараб.

    Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади. Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди. Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади. Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди. Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага "Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг", деб таклиф қилди ака. У эса:

    – Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 11 months ago #386 Diamond

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Тungi soat ikki. Ayolning uyqusi kelmay shiftga tikilib yotar, közlari yig'idan shishib ketgan, boshi tars yorilgudek og'riyapti. Bugun suyukli eri birinchi bor unga qöl kötardi. Yetti yil bir yostiqqa bosh qöygani, özi tanlab sevib turmush qurgani... Tarsaki ovozi shunchalik qattiq chiqdiki, yonlarida ötirgan ikki yoshli ög'ilchasi onasiga qöshilib yig'lab yubordi. Olti yoshli qizalog'i esa qöshni xonadan yugurib keldi. Nima bölganini tushunmay hayron…
    ***
    Ayol yon tarafga boqdi, eri yöq. Chekkani chiqqandir. Faqat qattiq siqilganida, ba'zan sigareta oladi qöliga. Аyol özini aybdor his qila boshladi. Bir gapdan qolmay teng aytishgani uchun. Eri tag'inam sabrli, boshida tög'ri tushuntirishga harakat qildi. Lekin "Siz ham erkakmisiz?” degan gapga har qanday erning sabr kosasi tölsa kerak. U özini bosib olgan, ichmaydi, yomon odatlari yöq, xotinboz emas. Faqat biroz yetishmovchilik bor oilada. Bugungi janjal ham eri bolalari sevadigan “Chokotellа” kremini olib kelmagani uchun chiqqandi. Shunga noshukrlik qilgani uchun ayolning vijdoni qiynadi. Uxlay olmayotgani sababi ham tarsaki emasdi. Bаlki erining dilini og'ritgani uchun özidan xafa edi...
    Eridan xavotir olib eshikni ochdi, uning bolalar xonasi oldida turganini körib hayron qoldi. Erining qölida bir parcha qog'oz bor edi, közlaridan esa yosh oqardi. Ayol bu manzaradan qotib qoldi, erining közlari namlanganini birinchi bor körishi edi. Bildrimasdan joyiga kelib yotdi… Мiyasida ming hayol…
    Ertasiga eri özini hech narsa bölmagandek tutar, doimgidek kulib, hazillashib bolalarini öynatardi. Оradan bir hafta ötgach ham ösha voqea haqida söz ochilmadi, ayolning köngli ham tinchlangandek böldi. Yakshanba kuni kiyimlarni yuvishga shaylangan ayol erining shimi chöntagidan bir parcha qog'oz topib oldi. Undagi yozuvlar kimniki ekanligini darrov angladi, qiyshiq harflar bilan bitilgan maktubni öqirkan qizalog'i Muxlisa köz oldiga keldi: “Ey Хudо, iltimos, adam oyijonimni urmasin... Endi hech qachon “Chоkоtеllа” yemayman..."
    Ayolning ko‘z yoshlari yuzini yuvdi...
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Самира, Gulilola, muslima1

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 10 months ago #387 Diamond

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Ҳ А Ё Т И Й В О Қ Е А

    Кечки соат 23:00 кўчада эдим. Автобус бекатига яқинлашар эканман, аввалига ҳеч нарсани тушунмадим кейин билсам чамаси 18 ёшдеги қизча қўлида таблетка, ўзи эса бехуш ётарди. Кўзим тушдию югириб бордим олдида эса телефони тинмай жиринглаганча жавобсиз турарди. Телефонга жавоб бермадим қизни дарҳол шифоҳонага олиб бордим. телефондан топган биринчи рақам эгаси қизчанинг Азиза исмли дугонасига қўнғироқ қилиб вазиятни тушунтирдим. У дарҳол қизнинг ота онаси билан шифоҳонага етиб келди.
    Ўша куни уйга кетишга қандайдир кўнглим бўлмади. Қизнинг дугонасини четга олиб қиз ҳақида сўрадим нега бу аҳволда экан? Кўринишидан ёш келинчакга ўҳшади нима бўлганди деган саволларга кўмиб ташладим.
    Аста секин ҳўрсиниб Азиза гап бошлади:
    - Дугонам жуда яхши қиз у бундай иш қилади деб ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Ҳаммасига тўй ва уни эрта турмушга беришгани сабаб бўлди.
    Ота онаси жуда пулдор ҳам эмас, лекин ортиқча орзу ҳафасли инсонлар эди. Дугонам 18 ёшга тўлар тўлмас турмушга беришмоқчи бўлишди бадавлат оиладан совчи келган экан, қуда бўлсак бундан ортиғини тополмаймиз кел шуларга қуда бўлайлик деб бойликга ҳавас қилиб ота онаси қизини бир бойнинг бетайин фарзандига беришди.
    Ҳаммаси ҳам майлику қизларини бериш учун бойларга тенглашамиз деб тўй учун анчагина қарз олишди. Мани дадам мебел сотадилар
    Қизимни тўйига деб мебел сотиб олишини ва уни пулини тўйдан кейин беришини айтишганди. Адажоним бошида мебелни қарзга беришга рози бўлибди кейин ўйланиб қолибди негаки тўй учун қарзга 3000 $ лик мебел ҳарид қилибди. Бир тўйни мебелини ўзи ўунча пул бўлса тўй қанчага тушган деб ўйлайсиз?
    Ҳуллас катта қарзлар эвазига қилинаётган тўй жуда катта дабдаба билан якун топди. Дугонам уларни оиласида 1 ҳафта яшади ва ўш кундан кёвни асл қиёфаси очила бошлади. Куёв бола гиёҳванд ва қизларга жуда ўч бетайин бола экан, аста секин уйга кеч келадиган кейинчалик уйда тунамайдиган ҳолатга етибди келса ҳам дугонам билан жанжал қиларкан. Буларни охири дугонам уйига ҳайдалиши билан якун топди. Дадасининг бўйнида катта қарзи бор тўйни чиқимини тўлаши керак қизи эса уйига қайтиб келди турмуши бўлмади. Сотсак озроқ бўлса ҳам пул бўлар қарзларимизга ёрдам бўлар деб қуда томондан дугонамни юкларини олгани боришганди, улар мутаҳамлик қилиб қизингизни оламиз деб биз тўй учун ҳаражат қилганмиз бу олиб келган буюмларингиз бизни ҳаражатларимиз эвазига қолади дейишибди. Бу воқеа кеча бўлганди мана кўриб турганиздек дугонам бўлиб ўтган ишларни кўтара олмагани аниқ ва мана бугун дори ичибди.
    Бу гапларни, бўлиб ўтган воқеани эшитарканман чуқур ҳаёллар ичида қолдим. Бирдан қизнинг онаси додлаб йиғлагани овози эшитилди чопиб бордик, тушуниб етикки докторлар қизни асраб қолиша олмабди.

    Ээҳҳҳ инсон боласи! Нафсинг, орзу ҳавасинг, ўзинга душман эканлигини қачон тушуниб етасан! Буларни тушунишинг учун кимдир қурбон бўлаверса, ҳаётнинг қизиғи мазмуни қолармиди?! Тезроқ ақли ҳушингни йиғиб ол! Ўзингни ва яқинларингни баҳтиқаро қилма!
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Oymomo, Самира, Gulilola, muslima1

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 10 months ago #388 Diamond

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Ota o'g'lini oldiga chaqirdida qo'llarini uning yelkasiga qo'yib so'radi:
    -O'g'lim sen kuchliroqmisan yoki menmi?
    O'g'il:
    -Мen kuchliroq!
    Ota yana bir bor so'radi:
    -O'g'lim sen kuchlimi yoki men?
    O'g'il "Мen" deb javob qaytardi. Otasi xo'rsinganicha o'glidan uzoqlasharkan ortiga o'girilib mayus nigohlar bilan umid ila yana so'radi:
    -O'g'lim sen kuchlimi yoki men?!
    -Siz kuchlisiz dadajon,- deb javob berdi o'g'il.
    Shunda otasi so'radi:
    -Nega ikki marta so'raganimda men deb jabob berding uchinchisida siz deb?
    O‘g‘il javob berdi:
    -Chunki ikki marta so'raganingizda yonimda siz bor edingiz, uchinchisida mendan uzoqlashdingiz. Siz meni yonimda bo'lsangiz mendan kuchli odam yo'q otajon..
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: OYISHA NUR, Самира, Gulilola, muslima1, Zahroxon

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 10 months ago #389 Diamond

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    -Отажон, нега яна ичдингиз?
    -Менга ақл ўргатадиган бўлдингми, тирранча!?
    -Бувижонимни туш кўрдим... совуқ ғорда титраб ўтирибдилар... устилари ҳўл... ҳар беш ўн минутда устиларидан муздек суюқлик қуюляпти... бир сафар оқ, бмр сафар қизил, бир сафар кўпикли... у сувлар аччиғидан кўзлари ачишиб йиғлаяптилар... ва яна совуқдан титраяптилар... эшитяпсизми отажон?! Ҳар гал ароқ ичганизда...
    -Астағфируллоҳ!... Кечиринг она! Иродасиз, ҳудбин ўғлингизни кечиринг...

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 10 months ago #390 Diamond

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Ибратли ҳикоялар

    Бошланғич синф раҳбари Малика опа адабиётдан бугун иншо ёздиришни режа қилган. Болалар “иншо” сўзини эшитиб, диққатларини жамлаб, яхшилаб ўрнашиб олишди. Ўқитувчи иншо мавзусини иштиёқ билан тушунтира бошлади. Ҳамманинг кўзи устозда. Шу пайт эшикнинг аста ғичирлаши болалар диққатини бўлди. Мухтор келган эди. У доимий кечга қолувчилардан эмас, аммо бугун негадир бошқача кўринарди.
    Синфда ғала-ғовур бошланди.
    – Кеч қолиб, дарсни буздинг! – дея зарда билан қўлини столга урди ўқитувчи.
    Мухтор индамади. Негадир хаёли паришон, беписанд турарди. Ўқитувчи бу “қаҳрамон”га қандай жазо беришни ўйлаб, бир оз жимиб қолди. Сўнг Мухторнинг тартибсиз уст-бошига разм солди-да:
    – Иншо мавзуси ўзгарди, – деди.
    Кейин доскага катта ҳарфлар билан: “Зараркунанда Мухтор” деб ёзиб қўйди.
    Болалар ёзишга тушиб кетишди. Қўнғироқ чалингач, дафтарлар йиғиб олинди.
    Эртаси куни дарс олдидан ўқитувчи дафтарларни стол устига қўйиб, нигоҳларини деразага қадаганча ўйчан ўтирарди, негадир битта дафтар очиб қўйилган, ундаги иншо эса жуда қисқа эди:
    Мухторни кечирардим...
    “Мухтор менинг яқин ўртоғим эмас. Лекин бугун унга раҳмим келди. Олдин кеч қолганларни кўрсам, бундай бўлмасди. У ўзини оқламади. Кечирим ҳам сўрамади. Фақат ерга қараганча жим тураверди. Унинг нимадандир қаттиқ хафа эканини сездим. Ким билсин, балки онаси касал бўлиб қолгандир? Мухтор укаларига қараб турганида дўхтирга бориб келгандир? Балки укалари бетоб бўлиб, туни билан йиғлаб чиқишгандир? Бизнинг олдимизда устозга тўғрисини айтишга уялгандир? Эҳтимол, бошқа жиддийроқ сабаби бордир.
    Мен ўқитувчи бўлганим
    да, уни ке­чи­рар­­дим...”
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Oymomo, Самира, muslima1

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 10 months ago #391 Diamond

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    ИНШО
    (аччиқ ҳақиқат)

    — Эртага дам олиш ку­ни, —­­ ўқитувчи болаларга қарата дона-дона сўзлади.
    — Албатта ота-онангиз билан бирор маданий масканга бориб, таассуротларизни иншо тарзида ёзиб келинг.
    Душанба куни текшириб оламан!
    Қўнғироқ чалингач, 4-«б» синф ўқувчилари уйларига йўл олди. Анвар то лифтдан кўтарилиб уй қўнғироғини чалгунча ҳам эртага ким билан қаерга бориш мумкинлиги ҳақида ўйларди.
    — Эртага айлангани чиқишимиз керак экан, — саломни ҳам унутиб эшикни очган онасига шошилиб гапирди. — Устозимиз айтди, агар иншо ёзиб келмасак, икки қўяркан.
    — Яхши, яхши, — ошхонага қайтди Малоҳат, — тез кийимларингни алмаштир.
    Ишдан ҳориб келган Азизбекнинг бўйнига осилган Анвар унга онасига айтганларини такрорлади. Буни эшитган ота бошини қашлаб, Малоҳатга имлади:
    — Ана, ойинг билан айланиб келасизлар.
    — Яна менми? Ўтган сафар ҳам бормагандингиз...
    — Ўзи бир кун дам олсам... жуда чарчаганман.
    — Менинг эса мазам йўқ. Иситмам ҳам чиқди, шамолладим, шекилли, — аёл бошига танғиб олган рўмолга имо қилди, — бошим тарс ёрилай деяпти...
    Азизбек иккисига мўлтираб турган ўғлига қаради:
    — Хўп, мана, ёнимиздаги боққа чиқамиз, бирровга, бўптими?
    — Доим ўша ерга чиқамиз-ку, дада... музейга борайлик.
    — Ҳай майли, фақат одобли бола бўлиб бориб келасан, келишдикми?
    — Хўп бўлади! — суюниб кетган Анвар дарҳол хонасига чопди: эртанги кун учун буюм ва кийимларини ҳозирлади.
    Тонг отиши билан ўрнидан туриб саёҳатга ҳозир бўлган болакай отасининг уйғонишини 2соатча кутди. Сўнг нонушта қилиб йўлга тушишди... Тушликдан сўнг уларни кутиб олган Малоҳат ўғлидан кун таассуротларини сўради.
    — Ҳозироқ иншо ёзишга киришаман, анча нарсаларни ўргандим... — жавоб берди ўғли.
    — Яша! Борақол хонангга...
    Эртасига 1-соатда барча дафтарларни йиғиб олган ўқитувчи дарсни бошлади. Танаффусда иншоларни текширар экан, Анварникини ўқиб, бир зум туриб қолди. Ўйга чўмди. Сўнг Анварнинг ойисига қўнғироқ қилиб, келиб кетишини сўради. Малоҳат эса ўғли мактабда бировни уриб-нетиб қўйганмикин, деган хавотирда дарҳол йўлга тушди.
    — Анвар аълочи бола, — гап бошлади ўқитувчи Малоҳатни қараб, — айниқса, ўқиш дарсини яхши кўради, ажойиб иншолар ёзади... Кеча ҳам бир иншо ёзган экан.
    — Ҳа, дадаси музейга олиб борди! — устози ўғлини мақташ учун чақиртирганини пайқаган Малоҳат фахрланди, — келибоқ иншосини ёзди.
    — Ўзингиз ўқиб кўрди­нгизми?
    — Улгурмабман-да, — ўнғайсизланди аёл.
    — Ундай бўлса, албатта ўқинг. Болалар биз катталар кўра олмаган айрим ҳақиқатларни теран кўради, ўрганади, ўзлаштиради... Керак бўлса, биз катталарга сабоқ беради.
    Ўғлининг дафтарини қўлига олган Малоҳат ҳайрон бўлганча уни очди.
    «Музейдаги таассуротларим.
    Кеча мен дадам билан музейга бордим. Кичик саёҳатимиз мобайнида кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, алдашни. Ойим дугоналари билан гаплашиб дам олиш куни учрашишга келишиб олганди. Дадам келиши билан эса бошига рўмол ўраб «касалман», деб алдади. Дадам бўлса, мени музейга олиб бораман, деб ваъда берганди. Аммо биз музейнинг ёнида туриб уни ташқаридан анча томоша қилдик. Кейин эса кинога тушдик. Чиптачи хотин ёшим нечадалигини сўраганди, дадам тўққизда деб айтди. Аслида ўн ёшман-ку, деб айтмоқчи эдим, дадам «жим» деб ишора қилди. Кейин кўзим рўпарамда илиб қўйилган ёзувга тушди. У ерда «ўн ёшдан катта болаларга билет олиниши шарт», деб катта қилиб ёзиб қўйилган экан. Биз 1та чипта олдик. Уруш-уруш кино экан, дадам мириқиб томоша қилди. Мен ухлаб қолибман. Дадам уйғотиб, музқаймоқ олиб берди ва ойимга «музейга бордик», деб айтишимни сўради. Мен ҳам хўп, дедим ва ойимни алдадим. Автобусга чиққач, биз чиройли холанинг ёнига ўтирдик. Дадам унга мени кўрсатиб, жияним, деди. Хола менга конфет берди. Уйда бизни кутиб олган ойим тузалиб қолган экан. Ойим дадамдан «мактабда йиғишяпти экан», деб пул олди. Аммо уни менга бермади. Мен эса хонамга кириб кийимларимни алмаштирдим ва дарс тайёрлашга киришдим. Менинг бугунги кундан таассуротларим шулар эди».
    Иншони ўқиб бўлган Малоҳат кўзларини яширди. Буни сезган ўқитувчи ҳам уни ҳоли қолдирди...
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Oymomo, Самира, muslima1

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 10 months ago #392 Diamond

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    ЖИННИ… (таъсирли ҳикоя)

    Кўчани бошига кўтариб у кўринди.
    -Қоч, жинни келяпти!
    Тўс-тўпалон кўпди. Гап сотгани тўпланган хотин-халаж, бола-бақра уйларига, уйи узоқроги дуч келган томонга қоча бошладилар.
    Фақатгина кўчадаги водопровод жўмрагидан челакларга сув тўлдираётган келинчак парвойи– фалак эди. Панароққа қочиб улгурган қўшнилар ҳар канча имлашмасин у тушунмади. Бу махаллага тушганига аттиги бир хафта бўлиб, хали бу ернинг одамларини яхши билмас, “жинни келяпти” деб қочишганида, у ширин хаёл оғушида эди…
    Тўлган челакларни кўтариши билан, ёнида турган нотаниш қарияга кўзи тушди. Уялиб қўлидагиларини ерга куйди. Елкасига ташланган оппоқ рўмолини бошига ташлаб:
    -Ассалому алайкум!- деб, келинчакларга хос назокату- ибо билан салом берди.
    Бу ким бўлди? Мазза қилиб сўкинмоқчи эди-ю, бу нозанин парво қилмаса. Бошқаларга ўхшаб, панага қочмадиям. Шунақасиям бўларканда?
    Миясида саволлар ғужғон аммо жавоб топишга ожиз эди. Барибир, кимдир сени одам қаторида кўрса бошқача бўларкан. Бундан таъсирланиб, кўзларига ёш тўлди.
    -Ваалайкум ассалом қизим, кўп яшанг! - дедида йўлида давом этди.
    Бир пастда махаллада янги гап тарқалди:
    -Жинни бор-ку, фалончининг келинига сўкинмади, бир оғиз уят гап ҳам айтмади, хатто-ки саломига алик олди!
    -Вой, ўз кўзимиз билан кўрдик. Гранддан сув олятганди...
    Келинчакнинг хурмати ошди, “ширинсухангина экан, телбани ҳам эриттия” деб мақташди.
    ...У энди фақат шу кўчадан юрар, хеч кимга сўкинмас, баъзан ундан тобора хайиқмаётган чурвақаларга қўшилиб кечгача ўйнарди. Аслида эса келинчак куриниб салом бергачгина кувониб, сакраб-сакраб қишлоқ четидаги кулбасига равона бўлишини ҳамма биларди.
    Руҳи хаста одамнинг дардига даво йўқ дейдилар. Аммо бу гап ёлғон экан. У ўнглана бошлади. Эгнидаги увадалари осилган жандасини ташлаб, охорли кийимларини кийди. Уни авввал танимай қочишмади. Сўнг таниб ҳам қочмайдиган бўлишди. Жиннинг ҳам исми борлиги, қачондир ёлғиз боласи автохалокатда ўлган Обид ота экани одамларнинг ёдига тушди.
    Келинчакка тақлид қилиб «Ассалому алайкум ота» деб салом бера бошлаганлар ҳам кўпайиб қолганди.
    Келинчак ўғилли бўлганида ҳам ҳаммадан кўп у қувонди. Кўз ёшлари оппоқ соқолига тўкилиб, дуо қилди;
    -Илойим ризқи билан бергани рост бўлсин! Шу ховлида униб- ўсиб ўзидан кўпайсин. Онасидай ширин сўз бўлсин!
    Унинг биноидек дуо қилаётганини кўрган
    одамлар ширин сўзнинг қудратига яна бир бор тасаннолар айтиб, “омин” деб, юзларига фотиҳа тортилар.
    У энди бу кўчага янада серқатнов, инжиқ қайнонанинг ирганиб “хай-халашига” ҳам қарамай, кажавачада ётган чилласи чиққан гўдакни олиб эркалатар, айлантириб келарди…
    Орадан ҳеч қанча ўтмай келинчак ҳам чақалоқ ҳам кўринмай қолишди.
    У дарвоза олдида пойлар, ичкари киришга хадди сиғмасди. Бир ой шу тахлит ўтди. Ахийри чидамай қўшнилардан сўради.
    -Келинни арзимаган майда-чуйда гаплар билан кетказиб юборишди ота, ўғлини эса яна уйлармиш…

    У қолганини эшитмади. Мияси карахт бўлиб гувиллаб кетди. Сўнг дарвозасини муштлаб:
    -Ха, эси йўқ жинннилар-а!- дея ўкириб юборди...
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Oymomo, Самира, muslima1, Zahroxon

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 10 months ago #393 Diamond

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 402
  • Rahmat olgan: 333

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by Diamond on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    "ОНАМ КИМГА КЕРАК?."

    Тўйхонада келин билан куёв баҳтиёр, орзулар билан ўтиришарди. Даврада эса куёвни онаси чиқиб ўйнарди. Таниш билиш, эл-юрт, қариндошлар чиқиб куёвни онасига қистир, қистир қилар, онани бугунги тантана билан қутларди. Ҳаммани назарида турарди она. Онаҳон ярим соатларча ўйнади. Бу ҳолат келинга ёқмади шекилли секин куёвни қулоғига шивирлади. Онангизни даврадан чиқазиб юборинг, ҳали даврага чиқиб ўйнайдиган дугоналарим кўп, деди. Куёв мийиғида бир кулиб қўйди ва ўрнидан туриб даврага чиқди. Ҳамманинг ҳаёлига онасини қутлагани чиқди деган ўй-ҳаёл келди. Лекин Куёв тўғри созандаларни олдига бориб микрафонни олди, ашула тўҳтади. Куёв тўйхонага келганларга қарата, ОНАМ КИМГА КЕРАК..? деди. Тўйга келганлар куёвни бу сўзидан карахт бўлишди. Ҳаммалари бир бирига қарашар, куёв эса яна, ОНАМ КИМГА КЕРАК..? деди. Ҳамма таажжубда, куёвни бу ҳаракатини тушунишмасди. Наҳотки ўз онасини шунақа қилса, дейишарди. У ёқда эса келин мийиғида кулиб, ҳозирдан айтганимни қиляптилар, демак кейин ҳам чизиғимдан чиқмас эканлар, деб қувонарди. Куёв эса яна, ОНАМ КИМГА КЕРАК, деб учинчи марта такрорлади. Ҳамма жим қотиб қолган, куёвнинг бу ишига нимадир дейишга сўз топишолмасди. Онаизорни юзларига кўзидан чиққан ёш юмаларди. Ўғлини бу сўзи юрагига ханжардек ботарди. Шунда куёв, ОНАМ МЕНГА КЕРАК, - деди ҳамда қўлидаги никоҳ узукни ерга отди ва келинга қараб, УЧ ТАЛОҚСАН, деб онасини даврадан олиб чиқиб кетди. Атрофдагилар ва келинни яқинлари нима бўлганини тушунмасдилар. Келин тамон куёвни ёқасидан олди, шунда,ТЎХТАНГЛАР, деб келинни дадаси келди. Куёв қайнотасига ҳаммасини айтди. Қайнотаси бироз ўйланиб, КУЁВ, СИЗДЕК ЙИГИТГА ҚИЗИМНИ БЕРГАНИМ УЧУН ЎЗИМДАН ФАҲРЛАНАМАН, лекин ШУНДАЙ ҚИЗ ЎСТИРИБ, ТАРБИЯ БЕРГАНИМ УЧУН ЎЗИМДАН НАФРАТЛАНАМАН, - деди ва даврадан чиқиб кетди...

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 9 months ago - 7 years 9 months ago #394 Pazandaxon

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 1123
  • Rahmat olgan: 1518

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • ИЖАРАДА ЯШОВЧИ ҚИЗ

    Бу воқеага салкам ўн йиллар бўлиб қолди. Бировга айтолмайман. Юзим чидамайди. Қанчалик тубан ва худбин бўлганимни, буни қандай амалга оширганимни энди ўзим ҳам хазм қилолмайман. Ўшанда ёш эдим. Йигирма тўққиз-ўттиз ёшлар бўлган эканман. Нега бу қадар тубанлашиб кетганман ҳайрон қоламан.Ўқидим, ишга кирдим. Ёшим ҳали ўттизга бориб қолмаган, лекин ўн саккиз ёш ҳам эмасдим. Йигирма беш ёш атрофида бўлсам керак. Онам битта-иккита совчи келаётганини айтиб қоларди. —  Ким? Қаердан? Мен биламанми? — дердим.Қаранг, уялмаган ҳам эканман.—  Қўшни қишлоқдан экан. Яхшига ўхшади...—  Қайтариб юборинг. Мен пойтахтдек жойда ишлаб юрибман. Қишлоққа тушмушга чиқиб, тупроқ ялайманми?—  Қишлоқда катта бўлдинг. Шу ернинг қизисан. Кимам оларди сени шаҳарада? — жаҳли чиқиб кетарди онамнинг. Мен ҳам жим турмас, бақириб-бақириб қўйиб қўярдим. Ўзимча ишлаб, пул топиб, эркин яшаб ўрганиб қолдим шекилли, турмушга чиқишни ҳам ўйламадим. Шу билан ёшим ўттизга ҳам яқинлашиб қолди. Ҳамон мени ижара уй муаммоси қийнар, у ердан бу ерга кўчиб юрардим.Бир куни ижарага уй излаб, бир ёши ўтган кампирни топдим. —  Қизим, мен нон-ош сўрамайман, — деди момо. — Худога шукр, нафақам ўзимга етади. Яна болаларим ҳам қараб турмайди. Фақат, уйимни йиғиштириб, кирларимни ювишда ёрдам берсанг, кўнгимни топсанг, ижара пули ҳам олмаслигим мумкин. —   Майли момо. Уй йиғиштириш, кир ювиш ҳам юмуш бўптими, қиз бола учун. Ўзим учун ҳам қиламан-ку,  — дедим ич-ичимдан севиниб.Шу билан момонинг икки хонали уйининг битта хонасини эгалладим. Эрталаб ишга кетаман. Уч-тўртларда қайтиб хоналарни йиғиштираман, Кир кийимлар чиқиб қолса юваман, бўлмаса овқатга уннаб кетаман. Картошка, сабзи, пиёз учун ҳам ўзим бозорга югургилаб ўтиб келаман. —  Уйни йиғиштирганингдан кейин дарров бошқа ишга ўтмай, чангларни ҳам артиб ол. Қара, телевизорнинг усти, шкафларга одам қараб бўлмайди, — дерди кампир инжиқлик қилиб. — Кирларни уч марта ювиб, уч марта чайқа. Эртага яна қора кийимлардан мазғаванинг иси анқиб турмасин...—  Хўп, — дердим мажбурлигимдан тишимни тишимга босиб.—  Бозорга борсанг, рўзғорбоп нарсаларни ол. Барра, янги бўлсин. Картошка, пиёзларнинг тухумдек келадиганини олсанг бўлади. Каттаси катта. Қолиб кетади...—  Майли, — дейман сабр билан.Момонинг кўнглини топишга ҳаракат қиламан. Хуллас, уч ой барбош қилдим. —  Болам, сени худди ўзимдек иш қилишга ўргатдим. Энди шу ўргатганимдек қилавер. Ижара пулинг ҳам керакмас. Вақтида уйни йиғиб, кирни ювиб, овқатни қилсанг бўлгани...Бу гапдан шунчалик хурсанд бўлдимки, ахир қанча пулим тежаладиган бўлди. Лекин мен шунга шукр қилиш, момодан миннатдор бўлиш, янада кўнглини топиш ўрнига, аксини қила бошладим. Ишим кўпайиб кетганини айтиб, кечроқ келар ва уйни йиғиштирмас, эртага тозалашимни айтиб кириб кетардим. Кирларни ҳам шунақа қила бошладим.—  Нега бунча ишинг кўпайиб кетди? — сўраб қоларди, сиқилган момо. —  Яхши ишчи бўлсангиз ўзингизга қийин экан. Кўзи кўрган одам иш буюрар, илтимос қиларкан. Шунақа бўлиб қолдим...—  Тўғри, қўлидан иш келадиганлар ҳамма жойда керак, — дерди момо хўрсиниб. Хуллас, шундай қилиб, момони уйни ҳафтада икки, кирларни бир ювишга ўргатдим.Бу орада момо хасталаниб қолди. Ана шунда билдимки, унинг биттаю битта қизи бўлиб, у ҳам чет элга турмушга чиқиб кетган экан. Яна уни ўзи ҳам туғмаган. Хуллас, момо ҳам ёлғиз одамлардан бири. Буни билганим заҳоти, унга нисбатан бўлган юрагимдаги ийманиш, ҳурмат ҳисси йўқолгандек бўлди. “Нимасини ҳурмат қилишим керак? Мен қараб ўтирган бўлсам... Ана, қизи ўйлаётгани ҳам йўқ-ку!”Шундан сўнг турли найранглар чиқара бошладим. Ўзим кўчадан бирор нима еб келиб, унга бир кун олдинги овқатни иситиб берардим. —  Овқат қилмадингми, қизим?—  Вақтим бор эканми? Ўзи чарчаб келдим. Шуни еб тураверинг. Яхши-ку! Мижғовлик қилаверсангиз, бошқа уй қидираман. Ҳозир ким кўп, ёлғиз кампирлар кўп... — дердим жеркиниб.Бечора кампир индамайгина овқатни ерди. Кийимларини-ку, умуман ювмай қўйдим. Зўрға судралиб юрган момо амаллаб кўйлакларини ювганини ишдан келганимда кўрар, аммо индамасдим. Билардим, момо учун уйида юрганимнинг ўзи мадад ва куч эди. Буткул юра олмай, ётиб қолса ким ҳолидан хабар олади? Ёлғиз, қаровсиз қолиб кетишидан қўрқади-да...Мен тағин гоҳида ваҳимали гапларни айтиб қўярдим:—  Бугун ишхонадагилар айтиб қолди. Ёлғиз яшайдиган бир чол бор экан. Ўлиб, уйида бир ҳафта қолиб кетибди. Ўлигининг сассиғи ташқарига чиқа бошлагач, кейин одамлар милицияга хабар берибди. Бошқа куни бошқа бир бўлмаган воқеани бўлгандек қилиб айтиб берардим:—  Дугонамнинг кекса қўшниси бор эди. Ўлгур ўзи ёмон эди. Ҳеч кимга кун бермасди. Ўша ўлибди. Уйида ётган жойида ўлиб қолибди. Ёмонлигидан бирор зоғ хабар олмаган. Натижада, икки кундан кейин кўринмаётгани учун қўшнилари милицияга хабар бериб эшикни очирган. Полга йиқилиб ўлган экан. Шу ҳолича ётаверган. Шунақа ўлиб қолишдан Худо асрасин!Бу гапларим кампирнинг юрагига даҳшат солар, иложи борича, шу ерда қолишимга, ҳеч нарсам керак эмаслигига, келиб-кетиб ҳамдард, ҳамсуҳбат бўлиб туришимга муҳтожлигини бот-бот такрорларди. Мен эса бундан фойдаландим. Унинг ҳолини билсам-да, ўзим ҳам ижара уйга муҳтож бўлсам-да сурбетларча дедим:— Мен бошқа жойга чиқмоқчиман. Бир рус кампири бор экан. Ижара пули керакмас деди. Қайтанга унга қараб, бирга яшаганим учун менга пул тўлармиш. Кейинчалик, агар ишончини қозона олсам уйини менга совға қиларкан ҳам. Шунга хафа бўлманг, хўп. Сизга бошқа ижарачи қидираман...—  Ундай қилма қизим. Қанақа ижарачи келади, яна менга, Худо билади. Сенга ўрганиб қолдим-да! Майли, ўша рус кампир бераман, деган пулни менам тўлайман. Кетма...—  Пул керакмас, хола. У уйимни бериб кетаман, деяпти. Бунақа имконият бошқа бўлмайди. Сизга бошқа қиз топиб бераман, дедим-ку! Ўзингиз ўйланг, уйли бўлишим мумкин. —  Нега тушунмайсан? Шу ерда яшаб турсанг, уй сенга қолади-да! Мен гўримга орқалаб кетармидим? Қизим келмаса, барибир... — охири деди момо. Бир қувондим, бир қувондим. Қичқириб борай дедим. Бу кутилмаган омад ахир. Пойтахтда ўз уйимга эга бўлсам-а? Шунчалар хурсанд бўлдимки...Хуллас, кампирдан ҳам бирга яшаганим учун пул олар, ҳам уйидан умидворлигимдан ўзимга хон, ўзимга бек эдим. Охири кампир вафот этди. Айтганидек, уйини менга совға қилиб, кейин ўлди. Эҳтимол, мен касал вақтида яхши қаратсам, шифохонага етқизсам, узоқроқ умр кўрармиди? Афсус, мен бундай қилмадим. Уни ортиқча юкдек қилиб, тезроқ ўлишини истадим. Шўрлик дорию, тансиқ таомга зор бўлиб, бу дунёдан кўз юмди. Мен ўз уйим борлигига ҳамон ишонмасдим. Аммо бу ҳақиқат эди. Уйим борлигини эшитгач, ёшим ўттиз бешдан ошган бўлса-да, ортимдан юрувчилар кўпайди. Ҳатто ёши ўзимдан кичиклар ҳам севги изҳор қиларди. Мен ҳам ўзимни тенгсиз чоғлаб, ўзимга муносибини эмас, айнан шундай ёш, чиройли йигитлар билан гаплаша бошладим. Охири битта иккинчи мутахассисликка ўқиётган, оилали, фарзандлари бор йигитга илакишиб қолдим. Тўғрироғи, у мендан фойдаланди. Тайёр уй, тайёр кирини ювиб, овқатини берадиган одам бор. Нима қилсин?—  Сени севаман. Шу ерда яшайман, қишлоқдаги хотинимдан воз кечаман, — деганига ишонибман.Шунчалар ишонибманки, ҳомиладор бўлиб, қорним қаппайгунча “Менга уйлан, элга овоза бер”, демабман. Никоҳига олганига хурсанд бўлиб юраверибман. Лекин тўртта одамни йиғиб, маълум қилмасангиз, бўлмаскан. Одамлар бузуқликда айбларкан. Ҳатто, ўзимнинг ота-онам ҳомиладорлигимни кўриб, “Юзимни ерга қаратдинг, кўзимга кўринма, сендай болам йўқ”, дея қувиб солди. Бу орада эримнинг ўқиши тугаб, қишлоғига кетганча даф бўлди. Мен эса туғишимга саноқли кунлар қолганида автоҳалокатга учраб, ҳам боламдан, ҳам соғлиғимдан ажрадим. Ҳозир ўша момодан мерос уйимда шифтга тикилиб ётиб, ўтган умримни сарҳисоб қиляпман. Энди қирққа кираётган аёлман. Лекин...Қўрқиб кетяпман. Момо баъзан тушимга киради. Ҳеч бир қилган қора ишингиз беиз кетмайди. Мана, менга ҳам момога қилганларим қайтди. Ёнимда турган қиз қараётгани учун пул талаб қиляпти. Жуда қўрқиб кетаман. “Қайтар дунё” деганлари рост экан. Ҳеч қачон бировга ёмонлик соғинманг. Иложи борича яхшилик қилинг. Кейин мен каби надомат чекмайсиз...
    Last edit: 7 years 9 months ago by Pazandaxon.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Самира, muslima1, Diamond, ☆ZIZI☆

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 9 months ago #395 OYISHA NUR

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • ONALIK BAXTIGA YETKAZGANIGA SHUKUR

  • Izohlari: 2922
  • Rahmat olgan: 2239

  • Gender: Female
  • Birthdate: 02 Jan 1991
  • ✍? Бир қиз отасининг олдига келиб сўради:
    — Ота, мен чарчадим, менинг ҳаётим жуда оғир, йўлимда қийинчиликлар ва азоблар кўп. Биласизми, мен тўлқинга қарши сузишдан чарчадим, ота… Нима қилай, айтинг?
    Жавоб бериш ўрнига отахон учта сирли идишни оловга қўйди. Идишлардан бирига сабзи, иккинчисига тухум ва охиргисига кофе доначаларини солди ва уларни қайнатди.
    — Нима ўзгарди? – деб, қизидан сўради.
    — Сабзи ва тухум қайнади, кофе эса эзилди, — деб жавоб берди қиз.
    — Йўқ, қизим бу фақатгина нарсаларнинг устки ўзгаришлари. Яхшилаб қара, қаттиқ сабзи сувда қайнаб юмшоқ ва эзилувчпн бўлди. Суюқ ва синувчан тухум қаттиқ бўлиб пишди. Ташқи томондан эса уларнинг ўзгаргани йўқ. Улар фақатгина қайноқ сув таъсирида ички томондан ўзгаришди. Одамлар ҳам худди шундай, ташқи томондан кучли бўлиб кўринганлар бирон—бир воқеа туфайли синишлари мумкин. Кучсиз кўринганлари эса аксинча, қийинчиликлар туфайли мард, жасур бўлишлари ажабмас…
    — Кофечи? – деб, сўради қизи.
    — Ана! Бу энг асосийси! Кофе доначалари эса эзилиб, хушбўй ичимликка айланди. Ҳеч кимга ўхшамайдиган одамлар борки, улар қийинчиликлар туфайли ўзгаришмайди, аксинча маълум бир воқеаларни ўзгартириб, ўзларига ва бошқаларга фойда келтириш учун ҳаракат қилишади...
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Самира, ☆ZIZI☆, Pazandaxon

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 6 months ago #396 Pazandaxon

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 1123
  • Rahmat olgan: 1518

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • «КЕЛИНИМНИ ЎГАЙЛИКДА АЙБЛАБ, ХАТО ҚИЛДИМ…»

    Ҳунармандлар оиласида дунёга келганим учун болалигимиздан ҳунар ўрганишга ҳаракат қилганмиз. Турмушга чиқаётганимда маҳаллада донғи кетган чеварга айлангандим. Янги оиламдагилар ҳунарли келинлари борлигидан хурсанд бўлишарди, қайнсингилларим, қайнонамга кўйлак тикиб беришдан чарчамасдим. Турмуш ўртоғим ҳарбий эди. Кетма-кет ўғил-қизли бўлдик. Болалар мактабга чиқишни бошлаган бир даврда эрим автоҳалокатга учраб вафот этди. Тушкунликка тушиб қолганимда, фарзандининг доғида куяётган қайнонам менга далда бўлди. Яхшиям, қўлимда ҳунарим бор экан, фарзандларимни қайнона-қайнотам, ота-онам ёрдамлари билан оёққа турғазиб олдим. Қизимни ўн тўққиз ёшга кириши билан узатиб юбордик. Бахтимга фарзандли бўлиб, оиласи билан тинч-тотув яшаб юрибди.

    Ўғлим отасига ўхшаб олий маълумотли бўлишини жуда истардим, билим олишига шароит яратиш учун кечалари билан мижозларимнинг кийимларини тикардим. Умидларим руёбга чиқиб, ўғлим институтни аъло баҳоларга тамомлаб, ўша ернинг ўзида дарс беради деб, иш билан таъминлашди.

    Қайнонамнинг узоқроқ қариндошларидан бирининг қизи одобли, кўҳликкина бўлиб вояга етган эди. У ҳам менга ўхшаб чевар эди. Ўғлимга бу ҳақда айтганимда рад жавобини бермади. Ўша куннинг ўзидаёқ уларникига совчиликка бордим. Тақдирининг қўшилгани рост эканми, тўй ҳам тезлашиб кетди. Уйимга келин эмас, фаришта кириб келгандек эди, гўё. Раҳматли келиним худди ҳаёлимдагиларни ўқигандек, ҳамма нарсани мен истагандек бажарарди. Меҳрибонлиги, тилининг ширинлиги ўғлимни бефарқ қолдирмади. Икковининг бир-бирига зимдан имлашини кўриб, шундай қувонардимки, асти қўяверасиз. Келиним менга ўз қизимдан ҳам яқинроқ инсонга, дардкашимга, меҳрибонимга айланганди.

    Ширингина қизчанинг бувижониси бўлганимда, қувончим ичимга сиғмасди. Ризқли-насибали бўлсин деб, Насиба деб исм қўйдик. Уйимизнинг кичик фариштасига айланган Насибани еру кўкка ишонмай, папалаб катта қилдик. Набирам ҳаётимнинг шамчироғига айланди. Келиним баъзида «Уни қилма, буни қилма» деб боласини тергаса, уришса жаҳлим чиқиб кетарди. Насиба уч ёшдан ошганида келиним иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлди. Туғишига оз қолганида келинимнинг тоби бирдан қочди, даволатишга ҳаракат қилдик. Ой куни келиб, шифохонага борганимизда, шифокорлар болани кесерча кесиш йўли билан туғдиришни тавсия қилишди. Келиним қайсарлик қилиб, ўзим туғаман деди. Ярим соат ўтиб ўғил набирали бўлганимни, келинимдан эса айрилиб қолганимни билдим. Турган жойимда ҳушимдан кетибман…

    Насиба онаси ёнида эмаслигидан жуда қайсар қизга айланганди. Чақалоқ эса тинмай йиғларди. Келинимни ерга қўйганимизга уч ой бўлганида икки болага қараш менга оғирлик қилаётганини сезган ўғлим, сизга ёрдамчи аёл олиб келаман, деди. Мен эса энага олиб келганингдан кўра, бир оқила аёлга уйлана қолсанг-чи, дедим. Ўғлим анчагача иккиланиб юрди. Қайнона-қайнотаси розилик берганидан сўнг қиз қидира бошладим. Бир йил турмуш қуриб, эри вафот этган бир жувонни топдик. Ота-онаси зиёли, қизнинг ўзи ҳам ойдеккина экан. Ўғлимга ҳам маъқул келганидан кейин кичикроқ даврада тўй қилдик.

    Янги келинимга болаларни кўп ҳам ишонмасдим. У эса болаларни яхши кўрар, уларни мен олиб ётсам майлими, деб сўрарди. Кичик набирам уни ўз онаси деб билди. Насибам эса кўникишга бироз қийналдию, кейинроқ «Ойижоним» деб бўйнига осилиб, ўрганиб кетди.

    Янги келиним бир йилдан сўнг ҳомиладор бўлди, ўғлим бундан бир хурсанд, бир хавотирга тушар, хотинини авайлашга ҳаракат қиларди. Бу вақтга келиб болалар ҳам катта бўлиб, шўхликлари кўпайди. Келиним иш қилаётганида Насибани олдига чақириб, унга кичик юмушларни бажартирарди. Бундан менинг жаҳлим чиқиб, ўзингизнинг ишингизни унга қилдиряпсизми деб койирдим. Назаримда, келиним болаларни турткилайдигандек эди.

    Кунларнинг бирида Насибани келиним олдига чақириб, койиб кетди. Бақир-чақирни эшитиб, югуриб бордим. Келиним қўлида қандайдир қийтимларни кўтариб олганди. Набирам отасининг бўйинбоғи ва укасининг шимидан қўғирчоғига кўйлак тикаман деб қайчилаган экан.

    — Шу майда-чуйда нарсаларга боламни уришяпсизми? Ўгай деб нуқул чиқиштирмайсиз. Қанчадан бери бу қилиқларингизга чидаяпман, бундан кейин ўгайлик қилишингизга йўл қўймайман. Кетинг уйимдан! — деб ҳомиладор келинимни ҳайдаб солдим.

    Бу ишимга ўғлим индамади, лекин хотини ва болаларини ўйлаб сиқилаётгани сезилиб турарди. Бир ҳафта жаҳл билан юрдим. Энди ўйлаб қарасам, набираларимнинг онаси деб олиб келганимдан кейин унга болаларнинг тарбиясини ҳам ишониб топширишим керак экан… Она бўлганидан кейин койийди ҳам, эркалайди ҳам. Болаларга бирор марта қўл кўтармаган бўлса… Бекордан-бекорга болаларга зуғум ўтказмаяпти-ку. Бировнинг боласини “болам” деб қабул қилиш осон эмас, менинг келиним бағрикенг, меҳридарё аёл эканки, набираларимни суйиб, эркалади. Касал бўлса бошида парвона бўлди. Мен эса кап-катта аёл бўлиб бу нарсаларни вақтида тушунмадим, уни ўгайликда айбладим…

    Катта набирам «Иккинчи ойижоним ҳам бизни ташлаб кетиб қолдилар. Бувижон, биз укам билан ёмон болалармизми?» деганидан кейингина кўзим очилди. Келинимдан сизнинг газетангиз орқали кечирим сўрамоқчиман. Уни албатта уйга қайтаришга ҳаракат қиламан…
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: OYISHA NUR, Gulilola, muslima1

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 6 months ago #397 Pazandaxon

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 1123
  • Rahmat olgan: 1518

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • ЭРНИ ЭР ҚИЛАДИГАН – ХОТИН

    Гўштсиз, ёғсиз тайёрланган хонимни дастурхон устига қўяр эканман, эримнинг ҳеч бир истиҳоласиз овқатга чанг солганидан жиғибийроним чиқиб кетди:

    — Дадаси, бу уйдаги охирги ун, охирги картошка, умуман бу уйда мен пиширган охирги овқат, маза қилиб енг!

    — Овқатни заҳар қилма, болаларни олдида жанжал чиқарма!

    — Етти қўшнидан сўраб тайёрланган овқат, аслида, мен учун заҳар, болаларингиз эса сиздан кўра уйдаги аҳволни яхшироқ билади. Буларнинг ранг-рўйига қаранг, қачон тузукроқ овқатланиб, қачон янги кийим кийганини эслайсизми ўзи? — ичимдаги аламни босишга ҳар қанча уринмай, хўрлигим келиб, тилимни тия олмай қолдим, яна жуда кўп нарсаларни айтиб юбордим, дастурхонга эмас, отасининг важоҳатга минишидан қўрқиб, мўлтираб турган уч ўғлим ҳам кўзимга кўринмади. Икки йилдан бери уйга бир сўм олиб келмаётгани, мени ишдан беайб бўшатишди, деб бутун ер юзини ёмонлаб, кун бўйи телевизор кўриб, сўкиниб ўтиришини, болаларнинг на эгни-бошига, на ош-овқатига, на дарс тайёрлашига ёрдам бериши, ҳатто қув-қув йўталаётган кенжа ўғлим учун дори олиб беришга ҳам бирор тийинимиз қолмаганини йиғлаб гапириб ташладим. Ҳали ҳеч қачон болалар олдида тилга олмаганим — пулсиз, ишсиз қолгани учун ташлаб кетган иккинчи хотини ва қизи, икки йилдан бери йиғилиб ётган алименти, менинг тупроққа қориштирилган ғуруриму изидан зор йиғлаганларим, эримнинг ўз мансабини суъистеъмол қилиб, давлат мулкини талон-тарож қилгани учун акасию отаси ўз уй-жойини, машинасини сотиб, давлатга қайтарган миллионлаб пуллари ҳақида эслатиб қўйдим. Буларни ҳаммасини айтиб, енгиллашмадим, аксинча, қандай қилиб шунча муаммо билан яшаётганимизни ўйлаб, кўз олдим қоронғилашиб кетди. Худди шу пайт олдимдан хоним тўла лаган учиб ўтиб, деворга бориб урилди.

    — Бўлди, қиласанми ёки йўқми? — эрим дастурхондан отиш учун яна бирор нарса қидира бошлади. Кичик ўғилларим изиллаб йиғлай бошлади, каттаси эзилганча менга қаради, нигоҳида «Ойи, гапирманг» деган ялиниш борлигини кўрдим. Тилимни тийишим кераклигини билдим, лекин ерга лаган синиғига қоришиб ётган хонимни кўриб, бошим қизиб кетди:

    — Овқатни сиз учун эмас, болаларим учун қилгандим, ундан кўра тепкилаганингиз яхшийди!

    ...Ҳа, ўша куни болаларимнинг кўз олдида менга ташланди. Каттам жон ҳолича устимга ётиб олиб, мени ҳимоя қилмагунича эрим тинчланмади. Кейин... эрим уйдан чиқиб кетиб, орадан 3 кун ўтгандан сўнг қайтиб келди. Бири тўққиз ёшни тўлдирган, иккинчиси еттига қараб кетаётган, кенжаси икки ёш бўлган фарзандларим қўрққанидан яна бир бурчакка ғужанак бўлиб олишди.

    — Менга қара, мен иш қидириб кўрдим, аммо ўзимга мосини топомадим. Туғруқ таътилингни қисқартиргин-да, ишингга қайт, мен болаларга қараб тураман, ўртоғим яхши таклиф бераяпти, ўша иш ўхшагунча биттамиз ишлаб турганимиз яхши.

    Индамадим, нима қилай, ўзимга эр керак эмас, лекин бу уч ўғилга ота шарт! Ортиқча гапириб ҳам ўтирмадим. Гарчи ишлашим ҳақидаги таклифни ўзим аввалроқ бир неча марта айтган бўлсам-да, эрим унамаганди. «Сен кетсанг, болаларга ким қарайди, мактабга ким олиб бориб келади» деб, рухсат бермаганди.

    Ҳамшира бўлиб ишимни давом эттирдим, орадан 1 йил ўтса ҳам эрим иш тополмади. Уйдаги тўрт эркакни боқиш, қарзларни ёпиш учун кечаси билан ошхонада нарса пишириб, ишхонада шифокорлар, беморлар, ҳамкасбларга қуймоқ, сомса, хоним кабиларни сотиб юрдим. Кейинроқ бош шифокор буни тақиқлагач, даромадимнинг ҳам пайи қирқилди.

    — Дадаси, ёнимиздаги бозорчани гаплашиб келдим, институтнинг олдида жойлашган, катта термосга қайноқ сув солиб, хонимми, сомсами тоғорага солиб берсам, сиз талабаларга сота оласизми? Уларнинг кўпчилиги эрталаб ётоқхонада чой ичмайди, биз қаҳва, пишириқни арзонроқ берсак, клиентимиз кўпайиб кетади. Ҳеч бўлмаса, рўзғоримизни бир учидан кўтариб турарди. Мен ишга борсам, бунга улгурмайман. Эрталаб атиги икки соатда сотиб бўласиз, жон дадаси... Биров сизни танимайди, кепкани бостириб кийиб олсангиз бўлгани, сизни танишларингиз у кичик бозорчанинг яқинига ҳам йўламайди. Нима бўпти, тирикчиликнинг айби йўқ-ку!

    Рози бўлишига умуман кўзим етмаса-да, биринчи марта эримга маслаҳат солганимгами, у негадир мен томон ён босди.

    — Бозорга ҳеч қандай тўлови йўқ эканми? Харажатларингни ҳисоблаб чиқдингми, устига қанча қўясан?

    — Ҳали ҳеч нарсани ҳисобламадим, сиз банкда ишлагансиз, мендан яхши биласиз-ку. Ижарага машина ҳайдаб, кира қилиб топадиган фойдангиздан яхши бўлади, мени айтди, дейсиз. Секин-аста, бошқа нарсаларни ҳам сотамиз, алоҳида раста оламиз, эрта тонгда Қўйлиқдан бозор қилсак, анча фойда қолади...

    Эрим аввал банкда ишлагани учун ҳам бизнес режа нималигини яхши биларди. Эртага бориб, бозордагилар билан гаплашиб кўраман, деб менга умид бағишлади. Бироқ орадан бир ҳафта ўтса ҳам ўрнидан қўзғалмади, «Кўчада хоним сотувчи бўлиш учун институтда ўқимаганман», деб унамай уйга ётиб олди. Бу орада бир шифокоримиз «Болаларимни мактаб, тўгаракка олиб бориш учун ҳайдовчи ёлламоқчиман, ўз машинамни бераман», деб қолди. Дарҳол «Хўжайнимга беринг шу ишни, жон деб ишлайди», деб унга ялиндим. Маошли иш, шунингдек, қимматбаҳо машина ҳайдашини эшитиб, эримнинг дили ёришгандек бўлди.

    Шундай қилиб, эрим ўша оиланинг ҳайдовчисига айланди, афсуски, унинг кўчада қимматбаҳо машина ҳайдаб юрганини кўрган иккинчи хотини ва бошқа қарздорлар уйимнинг турумини бузиб юборай дейишди. Қўли пул кўра бошлагандан кейин турмуш ўртоғимда ҳаётга сал бўлса-да қизиқиш уйғонди. Ора-сира «Сен айтган анави ишни қилиб кўриш керак», деб қўярди. Бир сафар якшанба куни эрталаб туриб, катта тоғорани тўлдириб, хоним тайёрладим. «Ҳеч бўлмаса, бозорчагача кўтаришиб юборинг, ўзим сотаман, сиз кетаверасиз», деб эримни зўрға уйғотдим. Иккаламиз биргаликда бозорчага қараб кетаётиб, уришмасдан, хотиржам гаплашдик:

    — Бобом катта новвой бўлган. Пиширган патир, нонларини сўраб, Тошкентнинг ҳар томонидан одамлар келар экан. Балки бобомнинг набираси бўлганим учун хамирли овқатларим яхши чиқар...

    — Менинг бобомнинг бобоси эса ширапаз бўлган, новвот, пашмак деган нарсаларни улардан ошириб ҳеч ким қилолмаган! Олдин одамлар ошпаз, тикувчи, ҳунармандни бошига кўтариб қадрлаган, ҳозир ҳамма менеджер, маркетолог! Оддий сотувчидан «Ким бўлиб ишлайсан?» деб сўрасанг, «Савдо менежери» ёки «консультант-сотувчи» деб жимжимадор гапларни айтади...

    — Ўша-да, дадаси, фақат битта ишга ёпишмай, кунда даромад келадиган бир иш ҳам қилиш керак. Нега уяламиз? Масалан, мен уялмайман, ишхонадагилар хонимларимни мақтаб-мақтаб ейишади. Ҳатто бир-иккитасига қандай қилишни ўргатганман ҳам...

    Бозорчада соат 6 ҳам бўлмай қатиқ, қаймоқ олиш учун келган ёши улуғлар, ота-онасини йўқлаш учун бозорлик қилаётган ёш оилалар тоғора тўла хонимимни талашиб-тортишиб олиб кетишди. Чеккароқда ишимни кузатиб турган эримнинг ҳам кайфияти очилди.

    — Икки соатда 3 кило гўштнинг пулини ишлабмиз-а, хотин!? — деди хўжайиним пулни санаб лаб-лунжини йиғиштиролмай.

    Ичимда «Битта картошка ҳам артмай, 70 метр жойга тоғорани кўтариб келгани учун «ишлабмиз» деган эримдан ўргилай» десам-да, ўша пулларнинг ҳаммасини Акром акамга бердим. «Хўш, 3 кило ун мана шунча бўлади, ёғни мана бунчага олгансан, соф даромадимиз бунча, агар ҳафтада икки марта чиқсак, пулимиз бунчага кўпаяди...»

    Акром ака уйга кела-келгунча харажат, таннарх, фойда кабиларни гапириб келди. Ўша кундан бошлаб, нафақат хоним тайёрлашга қарашадиган, балки, ўзи сотиб келадиган ҳам бўлди. Ҳафта давомида ҳайдовчилик, дам олиш кунлари сотувчилик қилишдан орланмай қолди. Мени эса бу орада энг меҳнаткаш ва уқувли деб билиб, бўлимга бош ҳамшира этиб сайлашди. Эримнинг тартиб билан ишлагани, ўз вақтида етиб келиб, болаларнинг ишончини қозонгани учун шифокоримизнинг турмуш ўртоғи автобазага ишга жойлашишига ёрдам берди. Турмуш ўртоғим бир эмас, икки, уч вазифада ишлай бошлади, ҳам иқтисодчи, ҳам ҳайдовчи, ҳам бозорга чиқадиган бўлди. Ҳаётимиз бир текис кета бошлади. Ўзининг керакли, фойдали эканини била бошлаган Акром акамнинг мен ва болалари билан муносабати ҳам тикланди, иккинчи хотини ҳар тугул бахтини топиб кетди, аммо эримни оталик ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчи бўлди, рози бўлмади, оз бўлса ҳам қизи учун алимент тўлай бошлади. Қарзларимиз... бу уммон-уммон муаммо билан ҳали буткул кураша олганимиз йўқ, лекин ҳаракат қилсанг, биринг икки бўлишига, бузишга эмас, тузишга уринсанг, синганни ҳам чегалаб яшаш имкони борлигига, одам катта бахтсизликлар олдида кичик бахтни топишга мажбур эканлигини, бу яшашнинг бирдан бир қоидаси эканини ҳар иккимиз ўз ҳолимизча тушундик... Бизнинг кўп муаммоларимиз иқтисодий қийинчиликлар эди, ҳозир буларнинг аксариятидан халос бўлдик... Кўпинча ишхонада, маҳаллада, айниқса, қариндошлар орасида «Эрингизни тушкун ҳолатдан олиб чиқиб кетдингиз-а, одамлар қаторига қўшдингиз-а» дейишади. Йўқ, менинг хатоларим ҳам етарлича. Неча минг марта ажрашаман, деганман, неча минг марта эримни отамдан қолган уйдан ҳайдаб чиқаргим келган пайтлар бўлган, айтмаган, уришмаган гапимиз қолмаган. Ҳар доим ҳам у истаган гап айтолмагандирман, хиёнат қилиши учун ўзимнинг ҳам етарли айбим бўлгандир, даста-даста пулларининг келаётган боғини суриштирмагандирман, хуллас... Муҳими, иккимиз ҳам ўзгардик, энди ҳаётимиз, турмушимиз ҳам ижобий томонга ўзгаришига ишонаман...
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Gulilola, muslima1, ☆ZIZI☆

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 6 months ago #398 Pazandaxon

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 1123
  • Rahmat olgan: 1518

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • «БОЛАМНИНГ КИЙИЛМАГАН ТУФЛИСИ ҚОЛДИ…»

    Келинг, бир бошидан гапириб бераман. Тўйимиздан кейин бир ой ҳам ўтмай кичик қайнсинглимнинг фотиҳаси бўлди. Ҳали у билан тузукроқ танишиб ҳам улгурмасимдан узалиб кетди. Келин бўлиб тушган уйим анчайин камхаржроқ эканини, бизнинг тўйимиздан кейин яна тўй қилишга жуда қийналишганини уйдаги гап-сўзлардан, қайнсинглимга қилинган сеплардан билиб турардим. Турмуш ўртоғим яқиндагина институтни тамомлаб, янги ишга кирган, маоши ҳам шунга яраша эди. Оила аъзоларига тўй учун молиявий ёрдам беролмасди, олий ўқув юртида ўқиётганим учун талаба хотинига кундалик харажатларига амаллаб пул топар, ўзи эса ишхонада тушликсиз юрарди. Шуларни кўриб, мен ҳам ёрдам бергим келар, шундоқ ҳам шартнома пулини тўлаётган ота-онамдан сўрашга ботинолмасдим. Эртага қайнсинглимнинг «мол ёяр» куни деганда, ярим кечаси қайнонам ошхонада йиғлаб ўтирганини кўрдим. Олдига боришни ҳам, бормасликни ҳам билмай турсам, қайнонам кўз ёшларини артиб, деди:

    — Қўрқманг, хурсандчиликдан йиғлаяпман. Эркатой қизимни узатаётганим учун ҳам йиғлаяпман. Кўрмайсизми, шу кенжатойимнинг тўйини қудалар шошириб, тайёргарчилигимиз йўқ бўлса ҳам тезлаштириб юборишди. Эртага опаларингиз билан мол ёйиб келасиз, қайнонасига ёқмаслиги аниқ. Мебелни олишга олдигу ичини тўлдиришга тузукроқ ҳеч нима йўқ. Қўлида куёв берган бир узук, қулоғида болалигидаги зираги. Дадангиз иккимиз нафақага чиқиб, ишламаяпмиз-да, иккита опасини узатганимизда ёш эдик, бунчалик қийналмагандик, энди қарз устига қарз бўлиб кетди.

    Эрталаб сервантимдаги энг яхши сервис, чинниларимни олиб қутига жойладим. Юк машинаси келганда олиб чиқиб, қайнонамга кўрсатдим. “Ойижон, ҳали бундан яхшиларини ўғлингиз олиб беради, мен бир кўрувдан ўтдим, энди ҳеч ким уят қилмайди. Шуларни Нодирахонга бериб юборамиз, майлими?” дедим. Қайнонам аввалига қаттиқ қаршилик қилди, Нодиранинг қизиқувчанлик билан қутини очиб кўриб, чинниларни ушлаб жавдираб турганини кўриб, сўнг рози бўлди. Тан оламан, мен туғилиб ўсган оила ниҳоятда тежамкор эди, бировга уни ёки буни шунчаки совға қилиб юбориш қаттиқ қораланар эди. Агар онам бу қилган ишимни билса яхшигина гап эшитишим, ҳатто қудаларнинг орасига совуқчилик тушиши аниқ эди. Ўша пайтда янги келин эмасманми, менинг ҳам бир мардлик қилгим, уйдагиларнинг меҳрини тезроқ қозониб, ишонган кишисига айлангим келарди. Ўша куни турмуш ўртоғим бемаслаҳат қилган ишимдан қаттиқ хафа бўлди, “Эрта бир кун миннат қилмасанг бўлди”, деди. Шундай қилиб, тўйга бир кун қолганда қуда томон қўнғироқ қилиб, қайнонамга “Қуда, яқиндагина ўзингиз келин туширган эдингиз, ҳамма нарсанинг замонавийси қанақа бўлишини кўргандирсиз. Молни ёйиб кетдинглар-у, ҳамма нарсадан нафталин ҳиди келяпти, деразаларни очиб қўйдим,” деб қайнонамнинг қон босимини ошириб юборди. Тўй ҳам бўлиб ўтди, эртасига келинсалом ўтди, индинига қовурдоқ олиб бордик. Қарасам, Нодиранинг кўзлари қизарган.

    — Тинчликми, Нодирахон?

    — Бугун эрталаб қайнонам хонамга кириб, қандай тилла тақинчоқларингиз бор, нега қўлингиз бўм-бўш, деб сўради. Нима дейишимни билмай, ойим бир ойдан кейин ҳайитга олиб бораман, дегандилар, деб жавоб бердим. Энди буни ойимларга қандай айтаман...

    Қайнисинглим уввос тортиб йиғлаб юборгандан кейин қўлим тўла узукларни кўриб, ўзим уялиб кетдим. Энг катта, кўзга кўринарли узугимни олиб қўлига тақдим.

    — Сиз ҳайитгача мана шуни тақиб туринг, ойижон албатта комплект олиб берадилар, мен айтаман, кейин секин қайтариб бераверасиз, — дедим.

    Бир ой ўтгач, ҳайит йўқловга ҳақиқатан ҳам тилла узук ва занжир олиб бордик. Турмуш ўртоғим дўкон билан келишиб, ҳар маош олганда қанчадир қисмини берадиган бўлди. Ҳайитнинг учинчи куни меҳмон бўлиб борсак, қайнсинглим мендан кўзларини яшириб, негадир хижолат тортаверди. Мен ҳам унинг қўлида узугимни кўрмай, сўрашга уялиб қайтиб келавердим.

    Хуллас, орадан яна бир ой ўтди. Қайнисинглим бир ойда бир марта уйга келганида бадани моматалоқ бўлиб кетганини кўрсатиб, роса йиғлади. Машина тузатадиган уста бўлган эри ичишни яхши кўраркан. Ичиб олган куни ишга бормай, тўполон қилар, бунинг устига кечаси алламаҳалгача йўқ бўлиб кетиб, кейин ҳиринглаб кулиб уйга келар экан. Қайнонаси эса “Ҳаммасига сиз айбдорсиз, бунгача ўғлим туппа-тузук эди”, деб келинга айб тўнкар экан. Ва маълум бўлдики, куёв айнан мен берган узукни олиб қаёққадир гумдон қилибди, “топиб беринг” деса, уриб шу аҳволга солибди. Қайнонасига йиғлаб айтиб берса, “Ўзингиз ёлғон гапирсангиз майли-а, бировнинг узугини тақиб олиб?! Балки ўғлим олмагандир, нега сизга ишонишим керак?” деб калака қилибди. Узук йўқолганини билиб, ичимдан қиринди ўтиб кетди, аммо дамимни чиқармай, “Майли, топилиб қолар” дедим. Эримга айтдим, у “Кўринишини чизиб бер, ясатиб бераман, онанг билмай қолсинлар”, деди. Аммо уйга келган пул фақат қарз тўлашга кетаётган эди, узугимни ясатиш масаласи унут бўлиб кетди.

    Кейинги сафар қайнисинглим уйга меҳмонга келганда ҳомиладор эканини айтди. Тўйимиздан беш ой ўтган бўлса ҳам ҳали менда ҳеч ўзгариш йўқ эди. Унинг янгилигидан ҳаммамиз хурсанд бўлдик, негадир қайнонамнинг юзи тунд эди. Қайнотамга “Бу куёв нобопроқ чиқди, ҳиринглаб юришидан наша чекармикин, ишқилиб гиёҳванд эмасмикин, болага таъсир қилмасмикин, ақлини йиғиб олармикин”, деётганини эшитиб қолдим...

    Орадан икки йил ўтди. Нодиранинг боласи бир ёшдан ўтганда менинг кўзим ёриди. Онам биринчи набирасига атаб бешиктўйга дунёнинг бор нарсасини сарпо қилиб келди. Қайнисинглим эса бу пайтда нимжонгина боласи билан ҳовлимиздаги кичкина хонада яшарди. У турмушга чиқиб бир кун ҳам рўшнолик кўрмади, ичадиган эри гиёҳванд ҳам бўлиб чиқди. Эрининг сотиб ичмаган нарсаси қолмади. Нодира қишнинг совуқ кунида қорнидаги тўққиз ойлик боласи билан афтодаҳол қайтиб келганида, эгнида пальтоси ҳам йўқ эди. Бу пайтда ўқишим ҳам битиб қолган, энди кун бўйи уч аёл — қайнонам, Нодира ва мен уйда ўтирар эдик. Бир кун дўст бўлсак, иккинчи кун орамиздан оламушук ўтиб, аразлашиб қолардик. Нодиранинг боласи кўп касал бўлаверар, эримнинг топгани болакайни даволашга кетарди. Негадир ўша болага кўп эътибор қилишаётганини, ҳамма уни кўтариб юришини кўриб, баъзан рашк қилардим. Бешик тўйда боламга атаб қилинган кийим-кечакларнинг асосий қисми қайнисинглимнинг ўғлига тўғри келар, эрим баъзан мендан сўрамасдан ўша чиройли кийимларни олиб чиқиб, жиянига совға қиларди. Икки ёшдан ошгандан кейин Нодира ўғли Бобурни боғчага бериб, ўзи тикувчиликни ўргана бошлади. Янги йил байрами олдидан ўғлига атаб, зарлар қўшиб чиройли кўйлак ва шим тикиб берди. Фақат оёғига кийишга туфлиси йўқ эди. Буваси “Байрамгача нафақамни олсам, ўзим янги туфлини совға қиламан” деди, лекин бор пулини яна қарзини қайтариш учун бериб юборди.

    Янги йил олдидан онамникига меҳмонга бордим, онамга қайнисинглимга қанча яхшилик қилмай, мен билан уруш қилавериши ҳақида обдон ҳасрат қилдим. Онам эса ҳаммасида ўзимни айблади, не қийинчиликлар билан қилган тилласи, чиннисини бериб, кўкка совурганимни, ҳатто эгнимдаги кийимимгача тутқазиб, унинг бурнини кўтарганимни айтди. Бу гаплардан фиғоним фалакка чиқиб уйга келсам, Бобур оёғига янги туфли кийиб “папоқ оберди тоға” деб мақтанганча югуриб чиқди.

    — И-я, бу туфли сандиқда турган эди-ку? Аслиддинга бувиси олиб келган-ку! — дедим ғазабимни ичимга ютолмай.

    — Акам Бобур кияверсин, ҳали Аслиддин кичкина, юрадиган бўлганида бошқа олиб берамиз, деб берди. Эртага фақат байрамда кияди, таги кир бўлмайди, боғчага этигида боради...

    — Ҳа, акангиз ҳар куни узугингни ясатиб бераман, пальтоингни янгилайман, ўғлимиз катта бўлса, ундоқ қиламан, бундоқ қиламан, деб ваъда бергани-берган. Бешик тўйда ният қилиб онам олиб келган бирорта нарсани болам ҳали охорли қилиб кийгани йўқ. Олдин Бобур кияди, ундан ортса, ўғлимга!

    Нималар деб саннаганим эсимда йўқ, эримнинг битта тарсакиси билан жойимга ўтириб қолдим. Байрамга Бобур ўзининг этигини кийиб кетди. Орадан беш ойча ўтиб, қайнисинглим бефарзанд бир одамга турмушга чиқди, ўғлини ҳам олиб кетди.

    Ўғлим Аслиддин бир ярим ёшдан ошди, лекин ҳалиям қадам ташлай демасди. Ўрнидан туришга, зинадан чиқишга, баъзан ҳатто эмаклашга ҳам ҳоли келмасди, ўрнидан турмоқчи бўлса оёқ қўлларини ёзганча қимирлай олмасди. Шифокорлар даҳшатли ташхис қўйишди: «қурбақа» ҳолат — Вердниг-Гоффман спинал амиотрофияси. Бу наслдан наслга ўтувчи мушаклар фаолиятининг бузилиши экан. Касалхонама-касалхона югурардик, ҳали уқалашга, ҳали иссиқ ваннага олиб борардик, бир неча марта қон қуйдириб ҳам кўрдик. Бу касаллик жуда тез ривожланди, болам уч ёшга тўлишига бир кун қолганда бизни ташлаб кетди...

    Орадан беш йил ўтди. Ўғлимдан кейинги қиз кўрдик, иккига тўлди, шукрки, ҳозир олдимда югуриб юрибди. Бироқ тўнғичим Аслиддинимни эсласам, дунёларга сиғмай кетаман. Болам юрганида кияди, деб Бобурга кийдирмаганим, боламнинг ғужанак бўлиб қолган оёқчасига бирор марта ҳам ўлчаб кўрмаганим – ўша туфличанинг чангини ҳар куни артаман. Бобурнинг оёқ кийимлари ҳозир жуда кўп, қайнисинглим иккинчи турмушидан бахтини топди, бадавлат ва меҳрибон турмуш ўртоғи бор...
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Gulilola, muslima1

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 6 months ago #399 ☆ZIZI☆

    • Moderator
    • Moderator
    • Dunyolarga alishmasman seni qizalog'im....

  • Izohlari: 2158
  • Rahmat olgan: 2151

  • Gender: Female
  • Birthdate: 03 Jul 1991
  • juda ta'sirli hikoya ekan.

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    7 years 6 months ago - 7 years 6 months ago #400 Pazandaxon

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 1123
  • Rahmat olgan: 1518

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг. Чунки, исрофгарлар шайтоннинг биродарларидир. Шайтон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукр эди”
    (Исро сураси, 26-27-оятлар)

    Ҳаётий воқеа
    Туғруқхонада ҳар куни байрам! Қимматбаҳо машиналарда одамлар гўёки кимўзарга ўзлари учун бебаҳо бўлмиш чақалоқларини карнай-сурнай садолари остида келин-куёвлардек ясантириб, одамларни жалб қилиб, ўзларича хурсанд бўлиб олиб кетишмоқда. Бу ёнда карнай-сурнай овози, бу ёнда ҳомиладорларнинг туғруқ олди овози, янги туғилган чақалоқлар йиғисининг овози, бу ёнда “Маша” ва “Айиқполвон” ҳамда бошқа мультфильм қаҳрамонлари тимсолида кийиниб олган йигитчаларнинг ёш оталарга ҳазил аралаш йўлтўсарликлари...

    Шарлар, гуллар, ясанган одамлар.., кимлар хурсанд гул кўтариб келган. Кимлар ғарибгина халтаси билан кимнидир кўргани келган. Кимдир деразадан бўлаётган дабдабага ўксинибгина, хўрсинибгина кўзларини жавдиратиб кузатиб турибди.

    Туғруқхона гўёки туғруқхона, чиллахона эмас, исрофгарчиликлар майдони, кимгадир тирикчилик майдони, ҳаёт майдонидай.

    Аслида қадимда момоларимиз туғаётган аёлнинг дардини бошқалардан сир тутишган. Аёл туғиб бўлгач, яна уни ва гўдакни қирқ кун чилла сақлаб бошқа бировларнинг, бегоналарнинг назаридан эҳтиёт қилиб, яқинлаштиришмаган. Она ва боланинг бахти, келажаги, соғлиги учун шундай қилишган.

    Эҳ, дунё, бевафо дунё... Нима тўғри-ю, нима нотўғрилигини бола туғилмасидан аввалроқ билганимизда қани эди. Ҳаёт ташвишлари-ю, қувончларига тўла бу синовли замонда ҳар кимнинг ўз насибаси, тақдири, бахти, фожиаси бор... Аммо бандаси ношукрлиги туфайли, сабрсизлиги туфайли нафсини шайтоннинг гапига кириб қолганини, адашганини билмай қолар экан ...

    Мана, Нодира ҳам кўзи ёриб ўғиллик бўлди. Икки қиздан сўнг ўғил. Қандай бахт! Эри Собиржон ҳам дунёда энг бахтиёр ота! Нодира эрини эрталабдан бери кутиб ўтирибди. Биринчи қават деразасидан эрининг келаётганини кўриб, қувониб кетди. У ширин хаёллар оғушида бўлса-да, атайлаб эрини кўриб эркалик қилиб аразлаб олди. Чақалоғининг овқат сўраб йиғлаганини ҳам эшитмасди, ё эшитса ҳам парво қилмай, эри келишига айтадиган гапларини ўйлаб, режалар тузиб чиқди. Унинг бошқалардан қаери кам?! Мана энди унинг ҳам эри олдида тили узун. Энди у ҳам туғруқхонадан “лимузин”да чиқади. Дўст-душманлари бир кўриб қўйсинлар, ичлари куйиб ўлсинлар, дерди ўзича ичида.

    Шу лаҳзаларда Собиржон ҳам ўғиллик бўлганидан хурсанд бўлсада, бу ёғига тўрт жонни, онаси, ўзи билан олти жонни қандай боқишнинг ғамини еб, ташвишларини ўйлаб-ўйлаб, туғруқхонага етиб келганини билмай қолди. Аёлини, ўғлини ўйлаб кўнгли пича ёришди. Ўзинга шукр Аллоҳим, тирик яратганни қуруқ яратмагансан. Ризқимизни ҳалолидан ўзинг етказ, тинчлик хотиржамлик билан бер, деган ўйлар билан туғруқхонага кириб келди. Эшик олдида турган аёлга, хотинига олиб келган нарсаларини бериб юбориб, Нодирани чақирди.

    Биринчи қават деразасидан Нодиранинг тунд чеҳрасини кўриб, ҳол-аҳвол сўрашган бўлди.
    - Полвон қалай, полвон!?- деб Собиржон аёлига илтифот кўрсатишга ҳаракат қилди. Хотинининг феълини билган Собиржон гап нимадалигини сўраб, Нодиранинг навбатдаги талабини эшитиб, капалаги учиб кетди.

    - “Лимузин”! Қанақа “лимузин”! Ўзи “лимузин”им чиқиб ётибди-ку, Нодий.

    Кейин секин овозини пастлатиброқ, хотинига илтижоли оҳангда ялинди:

    - Нодий, илтимос, кўриб турибсан қарзларимни қистаб туришибди. Тағин ҳам инсофли, шафқатли одамлар экан, қарзни қистамай сабр қилиб кутишяпти. Тўй харажатларига деб олган эдим. Сенга уйланганимга ҳам беш йилдан ошди. Ҳали ўша тўйдаги олган қарзларимни ҳаммасидан тўла қутулганим йўқ. Туғруқхонадан чиқишинг билан чет элга ишлагани кетаман, деб ўтирибман. Онамни, болаларимни, сени вақтинча ташлаб кетишга мажбурман. Қарзимни тўлашим керак хотин, тушун мени. Бош кўтариб юришим борган сари қийин бўлиб боряпти. Ҳозир сенинг олдинга ҳам йўлкирага пул топа олмай яёв келдим. Нима қилай. Сени бу ердан “лимузин”да эмас, ўғлим иккалангизни елкамда кўтариб олиб чиқаман. Бир умр бошимда кўтариб юраман. Озгина сабр қил, Нодий. Болаларимиз ҳаққи, гулим мени қийнама. Ҳали дояга суюнчи пулини бера олмай, изза бўлдим. Ёнимда пул йўқлигини биласан-ку, - деди. Собиржон бир асабийлашиб, бир ялиниб хотинига.

    Нодирага Собиржонинг бирор гапи ҳам таъсир қилмади.

    - Уф! Жонимга тегди. Қачон қарасам, қарз, қарз! Беш йилдан бери қарз тўлайсиз. Қачон тугайди бу қарзларингиз?! -, деб эрини жеркиб берди

    Собиржон ҳам қизиша бошлади:

    - Мана шу қарзларни сени тўйимиздаги орзу-ҳавасларингни деб, орттирмадимми?! Нодира, айбим сени яхши кўришимми, сени кўнглингга қараб, дабдабали тўй қилиб қарзга ботганимми? Қанча-қанча исрофларни қилиб, гуноҳга ботдим. Сени орзу-ҳавасларингнинг бандиси бўлдим. Одамлар олдида юзим шувут, “қарздор” деган ном орттирдим. На еганимнинг тайини бор ва на уйқумда ҳаловат бор. Яна сени олдингда айбдорманми? - деб асабийлашди.

    Нодира ҳам бўш келмай, эрига бидирлаб, урушиб ташлагудек деди:

    - Вой, битта сизми шунақа тўй қилган. Ҳамма қиляпти-ку! Мени бошқалардан қаерим кам? Ўзи мен аҳмоқ эканман, сизга тегиб, - деб юборди.Нодира ҳам қизишиб кетди, лекин шу вазиятда ҳам Собиржон оғирлик қилди.

    - Нодира, бу кунлар ҳам ўтар. Ҳаммаси яхши бўлиб кетар. Ҳозирда онам касал бўлсалар, қандлари ошган, даволанинг десам, кўнмайдилар. Болаларинг бор болам, хотинингни кўнглига қара, биз кетадиган одаммиз. Сизлар яхши яшанглар. Сен бахтли бўл, деб ўтирибдилар. Бечора онамнинг дориларига пул топиб беролмаяпман-ку, биргина ўғиллари бўлсам. Сен яна “лимузин” дейсан, - деб Собиржон аёлига таънали кўзлари билан қаради.

    Эрининг бу гаплари Нодиранинг тутаб ётган юрагига мой сепгандек, ловиллатиб юборди. Эрига бобиллаб берди.

    - Онам, онам, яна онамми, қачон қарасам, онам дейсиз! Ҳеч бўлмаса, шу ерда айтманг! Мен ҳам онаман, она бўлиб сизга қўчқордек ўғил туғиб бердим. Шу ерда ётган туққан аёллардан қаерим кам экан, айтинг? Одамлар эплаганда нега сиз ҳеч нарсани эплай олмайсиз. Нима мен арзимайманми? “Лимузин”да чиқаман деб, ўртоқларимга мақтаниб қўйган эдим, - деб йиғлаб юборди.

    Собиржоннинг ҳам сабр косаси йиллар давомида тўлиб борган эканми, у ҳам бирдан портлади.

    - Биринчидан, онамга тил теккизма, мен ўғил бўлиб онамга нима қилиб бердим! Онам учун ҳеч нарса қилмаган ўғилман. Улар ҳам мени доим тушунганлар, аяганлар, ўйлаганлар. Боқиб катта қилиб, ҳозирда болаларимизга ҳам қараб ўтирибдилар. Пенсияларини ҳам ўзлари ишлатмай, рўзғорнинг ками-кўстига ишлатадилар. Сен келин бўлиб онамга ҳатто одамга ўхшаб муомала қилишни ҳам билмадинг. Ўзингга ўхшаган келин учраса, нима қиласан. Ўйлаб гапир, - деди Собиржон ўзини босишга ҳаракат қилиб.

    Четга жонимни гаровга қўйиб, онамни, оиламни вақтинча ташлаб, ишлагани кетаман. Қарзларимдан қутулган куним “лимузин”да эмас, осмонларда парвоз қилдираман сени. Яхши кунларимиз ҳам келиб қолар. Аммо ҳозир сенинг ҳавойи орзуларингни бандиси бўлишни истамайман. Ўйлаб иш қил, Нодира. Кўрпангга қараб оёқ узат, деган гаплар ҳам бор-ку, - деди Собиржон асабийлашганидан юзлари қизариб.

    Аммо Нодиранинг кўзи “Маша” ва “Айиқполвон”нинг хатти-ҳаракатларида эди.

    - Собир ака! Анави одамларни кўрдингизми, чақалоққа куёвнинг кийимини кийдириб қўйишибди. Ана орзу-ҳавас! Оқ лимузинга мос кийинибди, ойиси ҳам, - деб ҳали ҳам ўз айтганини ўтказишга ҳаракат қиларди. Ўша эски қайсарлигини давом эттирарди.

    Собиржон бир сония “Маша” ва “Айиқполвон” кийимидаги ўспиринларга қаради-ю, кўзига ўзи айиқполвон, хотини ўжар, қайсар, ёш бола Маша бўлиб кўриниб кетди.Вазиятни юмшатиш учун, ҳозирги ҳолатини хотинига тушунтириш учун охирги марта Собиржон хотинини инсофга, сабрга, шукрга чақирди.

    - Нодий, шукур қилайлик, озгина сабр қилайлик, илтимос, гулим, ҳаммаси Худо хоҳласа яхши бўлади. Гап “лимузин”да эмас, гап бир-биримизни тушунишимизда, аяшимизда!!! Биз Аллоҳ берган умрни бир умр қўша қариб ўтказайлик. Уйда онам, қизларимиз кутиб турибди. Сизлар ҳам эрта-индин борасизлар, болаларимизнинг ризқини ҳеч қандай “лимузин”га алмашмайман. Нодира, “лимузин”дан умидингни уз. Қора “лимузин” ҳам, оқ “лимузин” ҳам ҳаётимизни чиройли қилолмайди. Ярим соатга пулни исроф қилиш яхши эмас. Сен билан ўғлимизни дўстим Дониёрнинг машинасида бу ердан олиб чиқамиз. Онангга айтиб қўй, чақалоқ келиши билан уйимизда йиғин ҳам қилмаймиз. Қовурдоқ қилиб, одамларни йиғиб, бизни ҳам, ўзларини ҳам қийнамасинлар. Болага чилла сақлаб, асраб-авайлайлик.

    Сенга “Маша ва Медведь” керак бўлса, ана сен “Маша”, мен эса ўша “медведь”, айиқполвонман, - деб аёлини ҳазиллашиб, кулдиришга ҳаракат қилиб, хотинини қўлидан ушлаш учун деразага қўл чўзмоқчи бўлди.

    Аммо Нодира эрининг қўлидан қўлини олиб қочди. Эрига энсасини қотириб:

    - Кароче, Собир ака! Ё мени бу ердан “лимузин”да олиб кетасиз, ё мен шу ердан тўғри онамникига кетаман. Сизни уйингизга “лимузин”сиз кетмайман. Хоҳлаганингизни қилинг, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган эркак билан яшаб чарчадим, - деди Нодира эрининг гапларини чўрт кесиб, лабларини чўччайтирган ҳолда.

    Уч кундан бери туз тотмаган боласининг, онасининг дорисига пул топиб беролмай турган пайтдаги ҳолатида Собиржонга хотинининг гаплари суягига пичоқ санчгандай оғир ботди

    Шу лаҳзада унинг кўзига уч кун олдин дунёга келган, ўзи учун бир умр кутган ўғли ҳам, икки нафар кўзлари мунчоқдек қизлари ҳам кўринмади. Қаршисида уни тушунмайдиган, қадрламайдиган, аямайдиган, Худо бехабар, ношукр, бесабр, сочлари паҳмоқ, ўзи бир ахмоқ ялмоғиздек бир аёл турарди.

    Наҳотки, Собиржон ёр танлашда адашди? Наҳотки, Собиржон шу ялмоғиз билан яна бир умр бирга яшайди? Мана шу ахмоқ аёлнинг орзулари бандиси бўлиб яшайди?..

    Онасини бир умр кўнглини олишга имконият тополмай яшайди. Фақат унинг айтганларини қилиб яшашга маҳкумми у?! Келажакда яна уни бу аёл билан нималар кутади? Собиржон бир қарорга келганини англади.

    У сокин, аммо қайғули овозда:
    - Майли, хоҳлаган ерингга кетавер. Майли айтганимни қилмасанг, тўрт томонинг қибла.

    Умрида эридан бундай муомалани кутмаган Нодира кўзини ола-кула қилиб:

    - Нима?! Нималар деяпсиз?! Бу нима деганингиз? -дея бақирди.Собиржоннинг кескин сўзлари унинг овозини кесди:

    - Сенга эринг, оиланг эмас, шу ярим соатга ўтирадиган “лимузин” керак экан. Менга сендек аёл керак эмас! Уч талоқсан! – Собиржоннинг овозлари титраб кетди. Аршни ҳам ларзага келтирувчи бу оғир сўзлар залворидан туғруқхона, чиллахона ҳам титраб кетгандек бўлди. Нодиранинг назарида зилзила бўлгандек эди гўё.

    Бўлар иш бўлди!Ичкаридан уйғонган, оч қолган чақалоқнинг овқат сўраб йиғлагани эшитиларди. Чақалоқнинг йиғисини на ота, на она эшитар эди.

    Ташқарида карнай-сурнай авжида. Дунёда битта оила барбод бўлгани билан шайтон ва шайтонваччалар хурсанд бўлиб рақсга тушиб байрам қилаётгандек эди...
    Last edit: 7 years 6 months ago by Pazandaxon.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Самира, ☆ZIZI☆

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    Time to create page: 0.956 seconds

    Kitob do'koni