Forumda yozish uchun ro'yhatdan o'ting

Hayotiy voqea va hikoyalar

5 years 5 months ago #421 Mohinur2017

  • Platinum Member
  • Platinum Member
  • .

  • Izohlari: 1292
  • Rahmat olgan: 933

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 05 May 1996
  • Soliha shunaqa hikoyalar bulsa yana joylang😊😊😊😊😊

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    5 years 5 months ago #422 Ummu Maryam

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 1335
  • Rahmat olgan: 1003

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 22 Aug 1997
  • Ҳаловат қаерда?

    Бир қирол рассомлар орасида мусобақа уюштирди ва ҳаловатни энг ишонарли, гўзал тасвирлаган кишига катта мукофот ваъда қилди. Жуда кўпчилик қатнашган танлов бир неча кун давом этди. Қирол расмлар орасидан иккитасини ёқтирди. Бироқ ғолибни аниқлаш учун биттасини танлаши керак эди.
    Биринчи расмда атрофидаги баланд тоғларни ойна каби ўзида акс эттирган сокин кўл, тип-тиниқ осмонда парқу булутлар тасвирланган эди. Бу суратни кўрганки бор, мусобақа шартига ўта муносиб эканини таъкидларди.
    Иккинчи суратда ҳам тоғлар бор, бироқ улар ваҳшатли, қуп-қуруқ, гиёҳ ҳам йўқ, тепасида эса ғазабнок қора булутлардан ёмғир қуяр, чақмоқлар чақарди. Тоғ бағридан кичикроқ шаршара ҳам отилиб турарди. Хуллас, асарни томоша қилган кўзга бу манзара асло ҳузур бахш этмас эди. Қирол шаршара ортидаги катта қоятош орасида пайдо бўлган ёриқдаги бутани илғади. Унинг устида инда, шиддат билан отилаётган сув ўртасида она қуш уясини, полапонларини қўриқлаб ўтирарди...
    Қирол иккинчи суратни чизган рассомни ғолиб деб эълон қилди ва қарорини бундай изоҳлади:
    – Ҳаловат шовқин-сурон, қийинчилик, машаққат йўқ жойда эмас, балки уларнинг орасида туриб ҳам юракнинг хотиржамлик, ҳузур ичра бўлишидир.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Nigora2013, Mohinur2017, muyassar2017

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    5 years 1 month ago #423 Ummu Maryam

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 1335
  • Rahmat olgan: 1003

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 22 Aug 1997
  • Эски кундалигимдан...
    2. 01. 1990й. Ниҳоят сен туғилдинг! Сен билан бирга орзуларим, умидларим қайта туғилди! Ҳаёт қандай гўзал, қандай ажойиб!!!...
    Ҳозир ҳамширалар сени олиб келишади. Митти вужудингни тўйиб ҳидлайман. Ёруғликка ўргана олмай, зўрға очилган кўзларингдан ўпиб-ўпиб оламан! Ҳа-я, сен очқаб келасан олдимга, лабларингни буриб, ниманидир қидирасан, тезроқ кўкрак тутишимни истайсан...
    Мана ўша ҳаяжонли дақиқалар! Ҳамширалар иккитадан болани қучоқларига олганча, оналарга тарқатишяпти (ҳозир бола онанинг олдида қолади, авваллари алоҳида чақалоқлар хонасида бўлишарди, фақат эмизгани бериларди оналарга). Менинг кўзларим қувончини, жонимдан жон берганим, болажонимни ҳам олиб келишди. Ҳамшира иккинчи болани ёнимдаги кроватда беписандгина ётган Иранинг қучоғига қўйдида чиқиб кетди. Бола онанинг тафтини ҳис қилиб, тамшана-тамшана кўкрак қидира бошлади. Ира бўлса бироз болага қараб ёттида, шартта тескари ўгирилиб олди. Палатадаги 3-4 аёл ҳангу-манг бўлиб қолдик: "Ира, болани нимага эмизмаяпсан, тинчликми?" У саволимга жавоб бермай, бир нуқтага тикилганча ётаверди. Шу орада бола йиғлашга тушди. Она эса қилт этмайди. Чидолмадим, боламни қучоғимдан қўйдимда, Иранинг боласини қўлимга олиб, кўкрагига тутдим: "Эмиз болани!" дедим. "Йўқ, эмизмайман, боладан воз кечмоқчиман", деди овози қалтираб Ира.
    --" Нима!? Нега воз кечаркансан, қара болани йиғлашини, қорни оч, унга сен кераксан, сенсиз нобут бўлади! Эмиз, ҳозироқ!"
    Ира икки қўли билан юзларини яширганча, "Йўқ, эмизмайман, у менга керакмас, у ҳаётимни барбод қилади..." деди. Жаҳлим чиқиб кетди. Жон ҳолатда унга бақирдим: "Нимага туғдинг унда? Бу норасидада нима айб, нимага энди сенинг ҳаётинг тўкис бўлиши керагу, уники ноқис бўлиши керак? Гуноҳни сен қилгину, азобини бу бечорагина тортиши керакми!? Ҳозироқ эмизмасанг, бир умр виждон азобида ўтасан, болани уволи қўймайди сени!"
    Кейин қўлига болани бериб, кўкраги томон ниқтадим. Ира беиҳтиёр, совуққина эмизди. Бола бу дунёнинг чиркин ҳаётидан бехабар эма-эма ухлаб қолди.
    Болаларни йиғиб кетишгач, бир ҳамшира келиб, "Сизни бош врач чақиряпти" деб кетти. Ҳайрон бўлиб қабулхонага бордим. Бош врач, "Сизми Сорокинага боладан воз кечма, деб уқтираётган? Бу мумкинмаслигини биласизми? Бу жуда нозик масала. Агар биз ҳозир онани боласини олиб кетишга мажбурласак, у олиб бориб ахлатхонага, ёки бир ҳилватга ташлаб кетади. Бундай воқеалар жуда кўп бўлган. Шунинг учун бу масалага аралашмаслик керак..." Ҳаа, бу ёғини ўйламабман. Бош врачнинг гапларидан шуни англадимки, Ира аллакимдан орттирган 2 ойлик хомиласини яшириб, бошқа бир йигитга эрга теккан. Йигит хотиним 7 ойлик туғиб қўйди деб ўйлаган ва шифокорларга хавотирини билдирган. Улар эса, бола 9 ойлик соғлом туғилганини айтишган. Шунда шарманда бўлмаслик учун, йигит, "боладан воз кечсанг, сен билан яшайман", деган.
    Хуллас, Ира боладан воз кечиш ҳақида ариза ёзди. Шундан кейин боласини эмизгани олиб келишмади. Мен эса умидимни узмай, унга маъруза ўқишда давом этдим. Яқинлари келганда, бор гапни айтиб бердим. Шу орада бизга рухсат тегиб уйимизга қайтдик.

    12.01.2009 й. Эски ТошМИ клиникаси. Онамнинг олдиларида навбат билан қоляпмиз. Бугун менинг навбатим. Палатага кирдиму, онамнинг ёнларига кимдир келиб жойлашганини кўрдим. "Шерик келдими", сўрадим синглимдан. "Ҳаа, ташқарига чиқиб кетувди, кимидир келган шекилли. Бечорани ичи тўла дард экан. Келгандан бери айтиб тугатолмайди. Биттагина ўғли бор экан, бошқа туғмаган экан. Уч марта эрга тегибди, "касалвандсан" деб ташлаб кетишган экан ҳаммаси. Бир неча йилдан бери буйраги касал экан. Ўғли бирам яхши, бирам меҳрибон!.." Синглимнинг гапи оғзида қолди. Эшик очилиб, ўша мен билан бир кунда кўзи ёриган Ира, орқасидан, қўлида егуликлар солинган халталарни кўтариб баланд бўйли, чиройли бир йигит кириб келишди. Дунё тор, ер эса думалоқ деб бежиз айтишмаган экан! Кўз ўнгимда "Эмизмайман..." деб қайсарлик қилаётган аёл, оғзини катта очганча онасининг кўкрагини излаётган бола гавдаланди..., юрагимнинг гуппиллаб уриши гўё атрофдагиларга ҳам баралла эшитилаётгандек туюлди... Саломлашдик. Шунда овозимни танидими, билмадим, Ира кўзларимга тикилди. Мен бу қарашда "Ўғлимга ҳақиқатни айта кўрма!" деган илтижони туйдим. Айтмайман! Ахир онасига шундай меҳрибонлик қилаётган ўғилни ким ҳам ранжитишни ҳоҳлайди!

    Ҳаёт қандай гўзал, қандай ажойиб!!!

    Dilfuza Saidrahmon
    Muslimalar forumidagi izohlaridan olindi.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Самира, dilimda, Osiyo2017, Ummu Soliha, muyassar2017

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    5 years 1 month ago #424 dilimda

    • Qirolicha
    • Qirolicha

  • Izohlari: 2272
  • Rahmat olgan: 1983

  • Gender: Female
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by dilimda on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Бу ҳаётий воқеани ёзишдан мақсадим, инсон оғзидан чиқаётган ҳар бир сўзини яхшилаб ўйлаб гапириши учундир...Чунки баъзан оғзимиздан чиққан сўз тақдиримизга айланиши мумкинлигини унутмаслик лозим...
    Дадажонимнинг бир яқин дўстлари бор эди...Болалигимизда бизникига тез-тез келиб турарди..Ўзидан 10 ёш катта аёлга уйланиб, унинг биринчи турмушидан бўлган боласини боқиб. ўзи фарзандли бўлишга қизиқмас эди... Биз оилада 4 фарзанд кетма-кет вояга етардик. Шу амаки бир келганида, бизларни кўриб "шу акам ҳам итдек туғдириб ташаганде болани" деб онамга айтган эканлар. Онам ўшанда бироз хафа бўлгандилар. Аммо йиллар ўтиб, ёши бир жойга бориб қолганда бир касаллик орттириб олди. шунда дадам Тошкентга чақириб даволатдилар. Чунки ёлғиз ўзи қолиб кетганди. Амаки Тошкентга келганида акаларим уларни кутиб олиб, ўзлари кузатишди. Уйга келганларида биримиз қолиб, биримиз уларга хизмат қилдик. Шунда эркак бўлса ҳам йиғлаб юборди..Ўшанда онамга қараб "келинойи бу жиянларим роса ҳавас қилгулик болалар бўлишибдику, қаранг тўртта томонимдан туриб хизмат қилишяпти, акамга ҳавасим келяпти...дегандилар. Шунда онажоним ўзларича ўша йиллар олдин амакининг биз ҳақимизда юқорида айтган гапларини эсладилар. Мана охир-оқибат фарзандга зор бўлиб ўтиб кетди...Гапингни ўйлаб гапир болам. Худо ҳаммасини кўриб турибди деб...Оллоҳ амакини ўз раҳматига олган бўлсин!
    Шу мавзуда яна ёрқин мисол мени доим ўйлантиради. Ишхонамдаги бир дугонам мана 7 йилдирки бефарзанд. У қўш келин бўлиб тушганди. Овсини тезда ҳомиладор бўлди, катта келин бўлиб унда фарзанд бўлмади. аммо ўшанда бир воқеани айтиб берганини ҳали-ҳали эслайман. бир куни овсинини синглиси меҳмон бўлиб келибди. Ўртоғим ошхонада овқат қилаётган экан. Шунда ҳомиладор овсини унга ёрдамлашмай, унинг ёнида хахалашиб синглиси билан ўтирган экан. шунда ўртоғимни роса жаҳли чиқиб. овсини қараб "ит ҳам туғади, нима иккиқатман деб шунақа ўтираверасанми" деган экан. Шу гапларни ўз оғизадн эшитиб, ҳайрон бўлиб қолдим. Ҳанузгача ўйлайман. ҳомиладор аёлга хизмат қилиб, овқат бергани яхши эмасмиди деб. Ўша биргина гапи балки Худонинг қаҳрини келтирмаган бўлсин илоҳиҳм деб ўйлаб қоламан. Аммо қилмаган чораси қолмаяпти, аммо ҳануз бефарзанд...Овсинини ҳанузгача ёмон кўради...Ундай қилманг десак ҳам барибир ёмон кўраверади..Илоҳим шу қизга ҳам инсоф, ҳам фарзанд берсин деб дуо қиламан.
    Бу мени бир ҳаётий кузатишларим...Шуларни ўйлаб фарзанд борасида жуда ҳтиёткор бўлиш кераклигига яна бир бор амин бўламан. Аллоҳ ҳеч кимни тирноққа зор қилмасин!
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Nigora2013, mavluda1492, muyassar2017, Muhlisaxon, Sattorova

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    5 years 1 month ago #425 muslima1

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • ko'zni yumgil, ko'zga aylansin ko'ngil

  • Izohlari: 3556
  • Rahmat olgan: 2948

  • Gender: Female
  • Birthdate: Unknown
  • Replied by muslima1 on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Dilimda bu dunyoda hamma narsada bir hikmat bir Alloh barchamizga insof bergin farzand talablarga farzand ne'mati bn ne'matlantirgin!

    Sohroni ko'rsangiz uning ortida yam- yashil soya salqin joylar bor, tog'larni ko'rsangiz bilnki u ham tugaydi, ko'z yoshidan keyin tabassum bordir...
    Og'irlikdan keyin albatta yengillik bor
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Самира, Nigora2013, Zahroxon, dilimda, muyassar2017, Muhlisaxon

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    5 years 1 week ago #426 Zahroxon

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 2810
  • Rahmat olgan: 2938

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 13 Nov 2034
  • Replied by Zahroxon on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    — Er-xotin farzand ko'rmadik. Yaratganning tirnoq berishini kuta-kuta ancha yil birga yashab qo'ydik. Bir necha bor shifokorlar ko'rigidan o'tdik. Ular erimda «ayb» borligini aytishdi. Erkak va ayolni oilada bog'lab turgan rishta bola bo'lar ekan. Shuning uchun ko'pchilik er-xotinlar farzand ko'rishmasa ajrashib ketishadi. Ammo biz unday qilmadik.

    — Nega? Agar taqdiringizni boshqa inson bilan bog'laganingizda balki farzand ko'rarmidingiz?

    — Bilmadim! Ikkalamiz bir-birimizga juda bog'lanib qolgan edik. Qolaversa o'zimdan ko'ra erimni ko'proq o'yladim. Erim bola ko'rmasligini eshitgach yeru ko'kka sig'may qoldi. Shunday paytda men uni tashlab ketsam, uyidagilar yana boshqasiga uylantirishadi. Agar ikkinchi xotindan ham bola ko'rmasa, bechoraning holi ne kechadi? Erimga tegishli sirni hech kimga, hatto uning yaqinlariga ham oshkor qilmadik. Ikkimiz maslahat qilib, bola asrab oladigan bo'ldik. Ajab emas, bolaning qadami qutlug' kelib, orqasidan o'zimiz ham farzandli bo'lsak, deb o'zimizni qattiq ishontirdik.

    Bola axtarish bilan o'zim shug'ullanib, ko'p sarson bo'ldim. Bir kuni «Bolalar uyi» darvozasi oldida tursam bir kishi bilagimdan mahkam ushladi. O'girilib qarasam yonimda rangi dokadek oqargan bir qiz turardi. U hadik ichra:

    — Maboda sizga bola kerak emasmi? — dedi.

    — Qaerda ekan, o'sha bola?! — dedim yuragim orziqib.

    — Qiz bo'lsa-chi?!

    — Menga baribir, tanlamayman, bola bo'lsa bas!

    — Oy kunim yaqin, uzog'i bilan besh-olti kun ichida tug'ar ekanman, shifokorlar aytishdi, — dedi suhbatdoshim qornidagi homilasiga ishora qilib. — Iltimos, meni uyingizga olib keting, ko'zim yorigach, ketaman.

    — Qayoqqa ketar ekan? Nega u bolasidan kechmoqchi bo'ldi?

    — U hali turmushga chiqmagan ekan. Shaharga o'qigani kelib homilador bo'lib qolibdi. O'qiydigan joyidagi yotoqxonada turgan ekan, dugonalari tug'ishini bilib qolib, sig'dirmay qo'yishibdi. Gapning qisqasi uning homiladorligini ota-onasi va yaqinlari bilishmas ekan.

    — O'sha qizning kim ekani, qandayligi sizni qiziqtirmadimi?

    — Yo'q, zarracha qiziqtirmas, tezroq tug'ishini kutardim, bolasini o'zimning nomimga rasmiylashtirib, uni istagan manziliga kuzatib qo'yishni ko'zlar edim xolos. Qolaversa bolaning o'zi oyoqlarim ostidan chiqqaniga quvonardim. Ayrim sabablarga ko'ra, uni bir qarindoshimiznikiga yetaklab bordim. Yanglishgan ekan, oradan sakkiz kun o'tib qiz emas o'g'il tug'di. Yonida o'zim turib, nima darkor bo'lsa hammasini muhayyo qildim. Shifoxonadan chiqqach, bolaga tegishli hujjatlarni rasmiylashtirib uni kuzatib qo'ydim. Ammo uyim qaerdaligini aslo bildirmadim.

    — Bola asrab olganingizga yaqinlaringiz, eringizning uyidagilar qanday qarashdi?

    — Chaqaloqni olib kelgan kunim uyimiz mehmonlarga to'lib ketdi. Qaynona-qaynisingillarim, ovsinlarim, barimiz jam bo'ldik. Shunda oppoq yo'rgakli bolamni — Umidjonimni ko'tarib qaynonamga peshvoz chiqib:

    — Enasi, mana nevarangiz, — dedim.

    — Hm, ko-o-o-tta yigit bo'lsin, — chimirildi qaynonam. Uning piching aralash gapidan «haromidan bino bo'lgan» degan ishora sezilib turardi.

    — Vuy, kennoyi, muncha mushuk bolasidek, nima balo chala tug'ilganmi? — «chaqib» oldi kenja qaynisinglim. Xullas, yetimchani hech kim qo'liga olmadi.

    — Ularning gaplari sizga og'ir botgandir?

    — Yuragim uvishib, xo'rligim kelib ketdi. Agar o'z bolam, o'z jigarporam bo'lganida edi, qaynonam «tuf-tuf»lab qo'liga olgan, qaynisingillarim bir nimalar deb mehrimni tovlagan bo'lar edi. Afsuski, bola meniki emas, uning tomirlarida o'zga bir ayolning, o'zga bir erkakning qoni oqayotgandi.

    — Chaqaloqni boqish qiyin bo'lgandir-a?

    — Umidjon juda yig'loqi chiqdi. Na so'rg'ichga ko'nadi, na boshqa ovunchoqqa. Tuni bilan ona-bola bedormiz. Bola chir-chir yig'layveradi, uning sari dadasining asabi buzilib so'kinadi. Boshini to'shakka burkab oladi. Men bo'lsam bolani hali beshikka, hali belanchakka solib tebrataman, qani ko'nsa.

    — Eringizning nega achchig'i keldi. Axir uning roziligi bilan bola oldingiz-ku?!

    — O'shanda uni tushunishga harakat qildim. Ayol kishi bir nimadan siqilsa, ranjisa alamini ko'z yoshidan oladi. Ammo erkak-chi?..

    U barcha g'am-anduhni ichiga yutar ekan. Umidjonni ko'tarib ilk bora uyga kirib kelgan kunim erim «keldingizmi?» dedi-yu, bolaga qayrilib ham qaramadi. O'shanda bola o'ziniki bo'lganida qanday bo'lardi-ya, shoshib qo'liga olarmidi, deb unga yurak-yurakdan achinib ketgandim…

    — Bolangizni biron joyi og'rigandir-da, o'shanda?

    — Negadir Umidjon yig'lashdan bo'shamay qoldi.

    — Do'xtirga olib boring, padar la'natini, nimaga yig'laydi, — darg'azab bo'ldi dadasi bir kuni.

    — Bu ham mitti odam, yashayman deb yig'laydi-da! — dedim men ham tutoqib.

    Qorinchasini avaylab silayman, kinnalab ham ko'raman, baribir chakagi tinmaydi. Uni yupantira olmay bir gal ko'krak tutib ko'rdim, u buni fahmlay olmadi. Do'xtirga olib borsam, oshqozon-ichak yo'llari kasallangan ekan, yotib davolandik. Shu mitti odamchaga mehrim tushib qoldi. Uyqusiz tunlar, adog'i yo'q allalar, bularning hammasi mening yuragim bilan bola yuragi o'rtasiga to'g'ri chiziq tortgan edi.

    — Bolali bo'lib, er-xotin ancha g'am-anduhni unutgandirsizlar?

    — Qani edi shunday bo'lganida. Farzandsiz yurish qanchalar og'ir bo'lsa, uni asrab olish undan ham battar ekan. Ko'chaga chiqsam tanish-bilishlar bir-biriga xuddi meni barmoqlarining uchida ko'rsatayotgandek tuyulaverardi.

    Ona-bola ikkimiz ko'p qiynaldik. Men hamma ishni yig'ishtirib qo'ydim, butun ixtiyorim bolamda. Bola ona sutini emmagani uchun nimjon bo'lib qolmasin deb, turli mevalarning sharbatini berib ko'rdim. Hech erinmay oyoq-qo'llarini uqalayman. Kechalari g'ashlik qilib uxlamaydi. Dast o'rnimdan turib sut pishiraman, bo'tqasini tayyorlayman. Tong oqarishi bilan uning ko'ziga uyqu ilinadi.

    … Kunlar shu zayl o'taverdi. Nihoyat ko'z qorachig'imiz ikki yoshga kirdi. Do'mboqqina, ko'zlari tim qora suygulik bo'ldi. Endigina onalik hissini, g'ururini tuyib, bolamning kelajagidan umidlanib yurganimda to'satdan Latofat — bolamning tuqqan onasi haqida xabar keldi. U qarindoshlarimiznikiga bolasini izlab kelganmish. Yaxshiyam ular uyimning qaerdaligini aytishmabdi. Bu xabarni eshitib o'layozdim, birov ko'ksimdan bir chimdim etni uzib olganday edi. «Topolmaydi baribir. Topsa ham ikki dunyoda unga bermayman, bolamni!» derdim xayolan.

    Eshitishimcha, Latofat turmushga chiqmabdi. Tug'ib qo'ygani oshkor bo'lgach, o'qishidan haydalibdi, ota-onasi oq qilibdi. Oting o'chgur haliginaqangi «kasb»ni etagidan mahkam tutib olganmish. Birni qo'yib, birni kiyar, yalagani moy, xuddi boyvuchchalardek yashayotganmish.

    — Shunday ekan, bola nimaga kerak bo'lib qopti unga?

    — Xuddi shu savol meni ham ezib yubordi. Bolamga qarab bir quvonsam, onasi yodimga tushsa bir ezilaman. Xayolimda bir kun boladan ayrilish g'amini tortadiganday bo'laverdim.

    «Kelmas-ov, kelsayam qonun biz tomonda, axir o'zi rozi bo'lib bolasidan kechdi-ku!» deydi erim vazmin xo'rsinib. Chunki bolaga erimning ham mehri tushib qolgan edi.

    Onam bo'lsalar: «Yer yutgur, bolani nima qilarmish, kerak bo'lsa yana tug'ib olmaydimi?» deydilar jonsaraklik bilan.

    Bu xabar qaynona-qaynisingillarimga moydek yoqdi: «Bolasini berib yuboring, xudo bersa o'zingiz tug'ib olasiz» deyishdi. Bilishmaydi-ki, akalari bilan men farzand ko'ra olmayman…

    Ohu nolalarim Xudoga yetib, Latofat qaytib bolasini daraklatmadi.



    * * *



    Umidjonning yetti yoshga kirganiga hech ishongim kelmasdi. Kecha emasmidi bir parcha etni jonimda asraganlarim, mitti yurakchasining dukurlashiga quloq tutib yashab ketarmikin, deya qayg'urganlarim, bari o'tdi. Birinchi sinfga borishiga oz qolganida kam-ko'stlarini butlash maqsadida o'zim bilan birga bozorga olib bordim. Savdo rastalarini zerikmay aylanib, ko'ngildagidek buyumlarni xarid qildik. Bozordan chiqib, katta yo'ldan ketayotsak, qarshimizdan bir ayol chiqdi-yu, turgan yerida misoli toshdek qotib qoldi. Avval tanimadim. Keyin ongimda «yarq» etib ismi chaqnadi. Yuragim badanim uzra sidirilib tushganday, ters o'girilib bolamni qo'lidan mahkam tutib, jon holatda taksiga chopdim. Mashina yo'lga tushganida Latofat ortimizdan beso'z tikilib turardi.

    Ancha vaqtgacha o'zimga kelolmay yurdim. Qon bosimim oshib ketgan, ikki chakkam lo'qillardi. Buning ustiga o'g'lim savol berishdan charchamaydi:

    — Oyi, nimaga o'sha xotindan qochdik, nima, u dushmanimizmi?

    Bolaga nima deb javob berishni bilmay karaxt edim.

    — Keyin nima bo'ldi, Latofat uyingiz qaerdaligini bilmasdi, topa olmagandir?

    — Bir kuni ko'cha eshikdan birov otimni aytib chaqirdi. Darvozani ochdim. Ko'nglim aldamagandi. U o'sha Latofatning o'zginasi edi. Jonimdan-da azizroq Umidjonimning volidasi edi.

    — Keling, — dedim ko'nglim xushlamay.

    — Keldim, — dedi u bezraygancha yuzimga tik boqib.

    Shu payt ichkaridan bolajonim yugurib chiqdi. Latofat uni mahkam bag'riga bosdi. Bolam bir unga, bir menga mo'ltirab turardi. O'sha-o'sha Latofat menga bildirmay keladigan bo'ldi. Bolani sovg'a-salom bilan aqlini o'g'irlab qo'ydi. Oxir-oqibat bolamizni o'g'irlab ketdi. Shundan beri erim ikkimiz nima qilarimizni bilmaymiz. Iloji bo'lsa bizga yordam beringlar. Kim nima desa desinu, dadasi ikkimiz Umidjonni juda sog'indik. U bizning farzandimiz.

    Azizaning iztirobli so'zlarini eshitar ekanman, taskin tasalli berishdan o'zga chora topa olmadim. Chunki bunday ishlar bilan tegishli idoralar shug'ullanishadi. Shug'ullanishganidayam go'dakligida o'z bolasiga mehr ulasha olmagan onani aslo himoya qilishmaydi. Bir narsaga aminmanki, qonun tomonidan Aziza va uning eri haq. Chunki ular onasi tashlab ketgan bir parcha etni boqib olishib, mashaqqat bilan ulg'aytirishdi. Bor mehrini berishdi. Umid qilamizki, Umidjon albatta o'z ota-onasining bag'riga qaytadi. Axir tuqqan emas, boqqan ona deb bejiz aytishmagan-ku!

    Jurnalist va ayolning suhbatini Dilafruz Abdulazizova yozib oldi.


    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    5 years 1 week ago #427 pari959595

    • Elite Member
    • Elite Member

  • Izohlari: 202
  • Rahmat olgan: 116

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: Unknown
  • Захрохон опа хикоянгиз менга жуда каттик таъсир килди Оллохим хеч кимни фарзанд нематидан кисмасин экан мен хам гохида фарзанд асраб олиш хакида уйлайман лекин масулятидан куркяпман каенонам каенсинглиз тугиб берсамми деяпди дедилар индаёлмадим яна бир йил караеликчи кейин уйлаб курмокчимиз эрим икаломиз. Илохим бир йилни ичида булиб колсинда

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    5 years 1 week ago #428 Zahroxon

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 2810
  • Rahmat olgan: 2938

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 13 Nov 2034
  • Replied by Zahroxon on topic Hayotiy voqea va hikoyalar

    pari959595 wrote: Захрохон опа хикоянгиз менга жуда каттик таъсир килди Оллохим хеч кимни фарзанд нематидан кисмасин экан мен хам гохида фарзанд асраб олиш хакида уйлайман лекин масулятидан куркяпман каенонам каенсинглиз тугиб берсамми деяпди дедилар индаёлмадим яна бир йил караеликчи кейин уйлаб курмокчимиз эрим икаломиз. Илохим бир йилни ичида булиб колсинда


    UZR singiljonim kunglingizni og'ritgan bulsam, hayotiy hikoya bulgani uchun shu mavzuga yozibman,
    inshaalloh sizdan ham yaqinda SUYUNCHI HOMILADOR BULIBMAN deb yozganizni tez orada uqishlik nasib qilsin bizlarga
    shu forumimizda Mahfuza va Dilnozz degan userkalarimiz bor edi, mana ular ham homilador bulib, farzandlarini voyaga yetkazishmoqda, inshaalloh siz ham shu kunlarda Muhlisaxonga uxshab romantik kecha uyushtirib hujaynizga syurpriz qilgan rasmlarizi joylaysiz inshaalloh


    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: dilimda, Muhlisaxon, pari959595

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    4 years 11 months ago #429 Zahroxon

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 2810
  • Rahmat olgan: 2938

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 13 Nov 2034
  • Replied by Zahroxon on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Turmush turgan-bitgani musht degani! Yashar ekansan, doim kurashlar ichra qolasan. Ba'zi odamlar qaytib o'rnidan tura olishmaydi ham. Qalb jafo, sitam, bevafolikdan to'lganida hech kimga ishonchni ham tuymay qolasan kishi. Men hozir aynan qayta tura olmayotgan odamlar toifasiga kirib qolganman. Qancha tirishmay, tushkunlikdan chiqib ketish qo'limdan kelmayapti. Ichimni kemirayotgan qayg'ulardan juda ezildim. Yoshligimda kattalarning «Oyning o'n beshi qorong'i bo'lsa, o'n beshi yorug'», degan gaplarini ko'p eshitardim. Nazarimda, o'sha yorug' o'n besh o'tib, zulmatlarga kelib qoldim. Hech tugamaydigan zulmat qaridaman go'yo. Boshimga tushgan savdolar haqida batafsil aytsam, sahifalar yetmaydi. Xiyonatdan oldinlari ham ko'p jabr chekkanim, o'zimni takror va takror nazorat qilganim haqida ham gapirmoqchi emasman. Meni aynan bugun qiynayotgan og'riq boshqa. Gap vijdon azobi haqida.

    Vijdon azobi!.. Yosh qiz paytlarim bu jarangdor so'zni kinolarda eshitib, hech ta'sirlanmasdim. «Namuncha yagona shu narsa atrofida aylanib yuraverishadi», derdim o'zimga-o'zim. Bejiz emas ekan! Men kundoshimni o'ldirdim! Jinoyatga qo'l urdim! Gunoh bilan yuzlashdim! Gunoh bo'lganda ham eng katta gunoh!

    Yigirmaga kirib-kirmasimdan meni turmushga uzatishdi. Tan olaman, bu nikohga qarshilik bildirmaganman. Chunki erimni jondan ortiq sevar, unga nisbatan qalbimda hech tugamaydigan muhabbat bor edi. Gapirganda so'zlariga, qaraganda ko'zlariga maftun bo'lardim. Men uchun hech qachon o'qish, ishlash, hayotda nimalargadir erishish muhim bo'lmagan. Aniqrog'i, go'zal oila qurishdan bo'lak orzu va maqsadim yo'q edi. Turmush qurgach esa o'sha qarashlarim yana-da kuchaydi. Men erini jondan sevuvchi, bolalarini asrab-avaylovchi uy xonimiga aylandim. Har kungi vazifalarim turmush o'rtog'imning ko'nglini olish, farzandlarimga g'amxo'rlik qilish, uydagi muhitni yashnatish, shirin taomlar tayyorlash edi. Yo'q, men o'ziga qarashni bilmaydigan, boshdan-oyoq uy ishi tufayli qora terga botgan ayol emasdim. Men uy xonimi edim. Har kungi ishlarimdan aslo zerikmas, o'zimning kichkinagina dunyomni gullar va qushlarga to'ldirishdan charchamasdim. Ishonchim komilki, hamma menga havas-la boqardi. Qo'shnilar, dugonalar, qarindoshlar, xullas, men tanigan ayollarning bari oldida eng xushchaqchag'i, mamnuni o'zim bo'lganman.

    — Sen juda baxtlisan, kulib yurasan, oilang ham tinch, — dedi kunlardan bir kun uyimga kelgan dugonam havas bilan va chuqur xo'rsindi. — Mening oilam esa parokanda!

    — Qo'y, siqilma, pirogdan yeysanmi?!

    Yana bir narsani tan olamanki, menga odamlarning dardini tinglash yoqmasdi. O'z olamimni shunchalar qattiq himoya qilardimki, boshqalarning salbiy qarashlari singishidan xavfsirardim. Onamning aytishicha, xarakterimda yoshligimdan xudbinlik kuchli. Singlimdan farqli o'laroq, odamlarning g'am-tashvishiga tupurib, faqat o'z hududim tinchligi bilan qiziqarkanman. «Bu dunyoda faqat ering va bolalaring emas, biz ham bormiz. Bizni oylab ko'rmasang ham sog'inmaysan!» deya nolib qo'yardi onam. Men esa volidamning gaplarini eshitayotganday tuyulardim-u, xayolim uyda qolgan yaqinlarimda bo'lardi. Uyimga so'nggi paytlar serqatnov bo'lib qolgan dugonamdan ham negadir uzoqlashishni istab qolgandim. Ammo dugonam uni xushlamayotganimga parvo ham qilmasdi yoki sezsa-da, o'sha kezlariyoq hammasi unga ahamiyatsiz bo'lgan.

    — Ering bugun ham ishga erta ketdimi?

    — Vaqt tushlikka yaqin kelyapti, erta deganing nimasi? Qolaversa, nega bunga qiziqib qolding?!

    Rashk! Bu mening yana bir eng katta qusurlarimdan bittasi. O'zimga tegishli deb bilgan kimsa ham men uchun buyum darajasida edi. Ayniqsa, erim va bolalarim… Xullas, uch-to'rt oydan so'ng erimning xiyonat ko'chasiga kirganini angladim. Bunday holat hayotimda hech qachon kuzatilmagan, deya olmayman. Avvallari o'sha yuzsiz ayollarni yo'limdan olib tashlashga urinardim va buning uddasidan osongina chiqardim ham. Ammo bu safargi raqibam o'sha dugonam bo'lib chiqqach… Uning bu ishi to'g'rimidi? Mening hech kimga xalaqit bermayotgan mitti dunyomni buzishi, dugonasiga xiyonat qilishi, axir bu ishni oqlab bo'lmaydi! Uning bu ishi qaysi jinoyatchining aybidan kam?! Quchoq ochib uyingda kutsang, mehmon qilsang, u bo'lsa… Mana, yana o'zimni oqlashga tushib ketibman. Kimningdir umriga zomin bo'lgan inson aybdorni topish uchun emas, vijdonini xotirjam qilmoq uchun o'zini oqlaydi. Ammo, baribir, bu adolatdan emas. Aslida, oldiniga u mening umrimga zomin bo'ldi, shunday emasmi?! Yana o'zimni oqlayapman! Xullas, bu safar barchasi jiddiy edi.

    Men erimni kundan-kunga yo'qotayotganimni, uydagi janjallar ko'payotgani evaziga bolalarim ruhiyatining buzilayotganini yaxshi anglardim. Erim xuddi jodulanganday birdaniga o'zgardi. Sovuq munosabatlarni iliqlatishga, o'rtamizdagi rishtalarni asrashga ko'p urindim. Jamiki maslahatlarga amal qildim. Ya'ni o'zimni befarq tutib ham ko'rdim, norozilik qilmadim, o'zimni bosdim. Biroq… O'z oilasini asrolmagan bir uyatsiz endilikda mening bor-yo'q boyligimni — oilamni tortib olayotgani fig'onimni falakka ko'tarardi. O'sha kun uning yoniga bordim. Hozir ortga qaytishning iloji bo'lganida edi, men hech qachon qadamimni uning uyi tomon bosmas edim. Erimdan kechish evazigami? Oilamning buzilishiga rozi bo'larmidim?

    Eh, bilmayman, ehtimol, hech qachon bunga ko'na olmasdim. Uni ko'rdim-u, o'zimdan o'tgan xudbinning yuzini tirnagim keldi. Qarshimga go'yo afsus-nadomatda qolgan ayolday chiqdi, hech narsa bo'lmaganday uyiga taklif qildi.

    — Men seni ogohlantiryapman, erimdan uzoqroq yur! — dedim.

    — Meni kechir, ammo biz bir-birimizni chindan sevib qoldik! — dedi u tap tortmay.

    — Bizning to'rtta farzandimiz bor, necha yillik muhabbatimiz bor! — o'zimni bosishga urinsam-da, kuchli asabiy zo'riqishdan ko'zlarim uchardi. — Aqlingni yig', bilasan-ku, sen birinchisi emassan, oxirgisi ham bo'lmaysan.

    — Aksincha, — dedi u o'ziga ishonch bilan. — Nazarimda, sen ham bilib turibsan, bu safar bari boshqacha. U meni yaxshi ko'rib qolgan. Axir ajrashish taklifini ham berdi-ku senga.

    Erimning bu taklifi jahl ustida aytilgan gap deb e'tibor bermagandim. Ammo qarshimda turgan ayoldan bu gapni eshitish… Ular bu haqida rejalashtirib yurganidan dalolat edi.

    — S-sen, sen mendan uni tortib ololmaysan!

    Tanamdagi qon ko'pirib, uning sochlariga yopishishni istardim.

    — Men sendan kechirim so'rayman, lekin bu hayot. Unda esa kutilmagan vaziyatlar…

    Dugonamning ahmoqona falsafasini eshitishga kimda kuch qoladi, ayting-chi?! Bo'g'ziga yopishdim. U mendan ancha nozik, jussasi ancha kichik edi. O'zimni to'xtatib qololmadim. Uning qarshiligi esa mutlaq yetarli emasdi. Men ancha muddat shu alfozda turganimni, keyin qanday qilib odamlar yonimda paydo bo'lgani-yu o'zim panjara ortiga tushganimni eslolmayman. Hozir bu to'rt devor orasida xat bitarkanman, elas-elas eslayapman, xayolan o'sha mudhish kunga qayta-qayta boryapman. Ichimda esa ming xil o'y!

    Biroz yig'lab oldim. O'zimdagi bu holatni tushuntirib berolmayman, qo'limdan kelganicha pala-partish qoraladim. Hozir menga qancha muddat berishlari, oldingi hayotimni tiklay olmasligim haqida o'ylayapman. Ammo eng ko'p ichimni kemirayotgan narsa bu vijdon azobi. Bir inson mening qo'limda, men sababli bu yorug' olamni tark etgani, endi u qaytmasligi, bu gunoh yuki butun umr yelkamda qolishi… Onam aytganday, menda xudbinlik hisi juda ko'pdir, ehtimol, biroq men butun umidlarimni oilamga tikkan edim. Orzularim, niyatlarim faqat oilam bilan bog'liq edi. Alg'ov-dalg'ov gaplarni yozayotganimni bilaman, ammo bu bir ojizaning hozirgi ichki ruhiyati.

    Menga nafrat bilan qarashingiz tabiiy. Ammo insonlar ulardan tortib olingan narsalar ustida qattiq kurashadi. Bu kurashga xo'rlik, yolg'izlik doim sherik. Men o'zimda mavjud yagona olamni kimdir tortib olishidan juda qo'rqdim. Bir zum shaytoniy vasvasalarga asir tushib, o'zimni yo'qotdim. Ko'zlarimni g'azab va nafrat pardasi to'sib, harakatlarimni boshqara olmadim. Endi esa… Bolalarimning «Mening onam qotil», deya azob chekishini o'ylasam…

    Yana bir tomondan erkak zotiga kuchli muhabbat uvol degan qarorga ham kelib bo'ldim. Lekin, baribir, men uchun qadrli bo'lgan o'sha hayotni bu yerda juda qo'msayapman. Har tong hovlimiz bog'chasida nonushta tayyorlab bir oila bo'lib o'tirishimizni naqadar sog'inibman! Endi hech qaytmaydigan o'sha kunlarning hijroni bilan birga dugonamning o'limi ko'z oldimdan ketmayapti. Iltimos, kuygan dilimni ezib, menga ta'na-dashnomlar bermang. Ko'nglim ko'tarilishi, turmushning tushirgan mushtidan turib keta olishim uchun yordam bering. Kimningdir dardini butkul his etmay turib, unga hukm o'qimang…


    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Nigora2013, Muhlisaxon

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    4 years 11 months ago #430 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • O'limga tayyorlangan qizaloq (hayotiy hikoya).
    Bir shifokor xikoya qiladi: Mening bir bemorim bor edi. U yoshgina qiz bo'lishiga qaramay saraton kasalligiga chalingan edi. Uni davolashga uzoq vaqt davomida bor imkoniyatlarimizni ishga solardik. Natijalar yaxshi bo'layotgan edi. Shu holda kamida 5 yil yaxshi parvarish bilan davolanishi kerak edi. 4 yil vaqt o'tib, u mendan boshqa uzoq shaxarga qarindoshinikiga borib kelishga izn so'radi. Qattiq yalinganidan yoq deyolmay, samalyotda borish sharti bilan rozi bo'ldim. U esa chipta ololmay avtobusda yolga chiqibti. Avtohalokat tufayli 6 soat sovuqda qolib ketgan. Shamollash suyak va boshqa a'zolarga o'tib ketgan. Uni uyiga olib keldik. Judayam oz umri qolgan edi. Kerakli dorilarni qabul qilib yotar edi men har kuni undan xabar olar edim. Hatto gapira olmay qolgandi, arang bo'g'inlarni chiqarardi. Rahmim kelib unga bildirmay yig'lab olardim. Bir kuni u "...men ..siz ..dan xafa ..man" dedi. Men nega deb so'radim. "menga islomni o'rgatmapsiz" degan ma'noda arang so'zladi. O'zimni aybdor xis qildim. Aytdimki, buni chin qalbdan o'rganish kerakda. U "o'rgating" dedi. Shundan boshlab bilganimcha bir chekadan iymon va islom tushunchalarini o'rgata boshladim. Bir kuni aytdiki: - Men o'lim vaqtida nima deyishim kerak? Men aytdim, senga shaxodat kalimasi qiyinlik qiladi, "Alloh, Muhammad" desang yetarli. Shunday qilsam jannatga kiramanmi? Ha albatta deb javob berdim. Bir kuni unga qarab turadigan ayol telefon qilib, odatiy uyqi dorisini ichmayotganidan shikoyat qildi. Tezda uyiga borib nega bunday qilding dedim va javob eshtib ko'zim yoshlandi: - uxlayotgan vaqtimda o'lim kelib qolsa "Alloh Muhammad" deyolmay qolamanku... So'ngi kunlari edi... Menga aytgan oxirgi savolida, Azroil qanaqa ko'rinishda bo'ladi dedi. Qo'rqmagin u bir farishta, senga chiroyli suratda ko'rinadi, deb javob berdim. Ertasiga shoshib uyiga keldim, afsuski kech qolibman... Vidolashish nasib etmadi. Ko'zim yoshlandi, ammo bir ayol oldimga kelib uning qanday vafot etganini aytib berganida, undan qattiqroq va uzoq yig'ladim.. Ayol aytdiki: - mo'jiza ro'y berdi. U birdan o'rnidan turib taxorat qildi. Bizning voy voylarimizga qaramasdan, joynamoz solib 2 rakat namoz o'qib keyin joyiga yotdi. Vafot etishdan avval bizga shunday dedi: - Doktor kelsa aytib qo'yinglar, Azroil u aytgandan ham go'zalroq ekan..
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Muhlisaxon

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    4 years 10 months ago #431 Zahroxon

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 2810
  • Rahmat olgan: 2938

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 13 Nov 2034
  • Replied by Zahroxon on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    ЯХШИЛИК ЗАНЖИРИ ( Ибратли ҳикоя )
    Абдураҳим чўл йўлидан кетиб борарди. Тўсатдан кўзи йўл четидаги машинага тушди. Унда бир қария аёл ўтирар, атрофга чорасиз алангларди. Йигит машина ёнига келиб, эски уловини тўхтатди. Аёл қўрқиб кетди, чунки шунча вақтдан буён ҳеч ким унга эътибор бермаган, ёрдам қўлини чўзмаган эди. Бу одам бирор ёмонликни кўзламаганмикан?

    – Менинг исмим Абдураҳим,– деб ўзини таништирди йигит.– Сизга ёрдам бераман, онахон. Унгача менинг машинамда ўтириб туринг, озроқ исиниб оласиз.
    Йигит машинанинг у ёқ-бу ёғини текширган бўлди. Йўқ, унақа ваҳимали нарсанинг ўзи йўқ экан. Ғилдирак тешилибди, холос. Бироқ қария аёл буни қандай тўғрилашни билмай анча азоб чеккан кўринади. Абдураҳим чўккалаб, машина остига қаради. Қулай жой топиб, кўтармани қўйди. Сўнг қўлларини куҳ-куҳлаб иситгач, ишга киришди. Ғилдиракни алмаштириб бўлгач, юзига табассум инди. Муаммо ҳал бўлганини кўрган аёл:
    – Сизга неча пул беришим керак? – деб сўради, сўнг шоша-пиша қўшиб қўйди. – Тортинмай айтаверинг, қанчалигининг аҳамияти йўқ.

    Абдураҳим шундай жавоб берди:
    – Хижолат бўлманг, ҳеч нарсанинг кераги йўқ. Мен бир ёрдамга муҳтож одамга кўмаклашдим, холос. Менинг ўзимга шу пайтгача қанча одам ёрдам қўлини чўзган – биргина Худога аён. Агар миннатдорчилик билдиришни жудаям хоҳлаётган бўлсангиз, ёрдамга муҳтож бирор одамга дуч келсангиз, унга ёрдам беринг ва мени эсланг.
    Аёл қайта-қайта раҳмат айтди ва машинасига ўтирди. Бир неча чақирим юргач, бир ресторанга кўзи тушди. Йўл олдидан бироз исиниб, тамадди қилиб олиш ниятида ресторанга кирди. Унга хизмат қилган жувон жуда истарали экан. Кун бўйи оёқда тик турган бўлса-да, табассум билан муомала қилди. Иши ҳам, ҳомиладорлиги ҳам, кундалик ташвишлар ҳам ундаги мулойимликни йўқота олмагани шундоқ кўриниб турарди. Аёл овқатланиб бўлгач, ҳақини ортиғи билан тўлади. Қайтим олиб келингунича эса ресторанни тарк этди. Унинг кетиб қолганини кўрган жувон ҳайрон қолди. Шу пайт кўзи стол устидаги қоғозга тушди. Унда ёзилганларни ўқиган жувоннинг кўзлари ёшланди:
    “Ҳайрон ҳам, хижолат ҳам бўлманг. Мен шунчаки, йўл-йўлакай кирган эдим. Бугун менга бир инсон самимий ёрдам қилди ва мен ҳам сизга беғараз ёрдам қўлини чўздим. Агар чиндан ҳам менга миннатдорчилик билдирмоқчи бўлсангиз, ушбу оқибат риштасини узиб қўйманг. Вақти келиб бирор муҳтож кишига кўмак беринг”.
    Жувон хатни ўқиб бўлгач, сочиқ остида бир даста пул турганини кўрди. Юраги тўлқинланиб, ҳайрат-ҳаяжонга тушди. Бу нотаниш аёл у ва эри анчадан буён пулга зориқиб юрганини қандай сезди экан-а? Жувон уйига келгач, эрига мамнунлигидан ял-ял ёниб боқди ва ички бир ишонч билан деди:
    – Ҳаммаси яхши бўлади! Сиз яхши одамсиз, Абдураҳим ака!

    Одамдан яхшилик қолади. Яхшилик занжирини узмайлик.


    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    4 years 10 months ago #432 Zahroxon

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 2810
  • Rahmat olgan: 2938

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 13 Nov 2034
  • Replied by Zahroxon on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Қадимда бир Художўй ҳадисшунос савобгўй инсон бўлган экан. Унинг бир нечта шогирдлари ҳам бўлиб, уларга ислом динидан таълимот берарди. Уни кўриш, зиёрат қилиш учун узоқ ерлардан одамлар келиб туришарди. Шу инсоннинг завжаи ҳалоллари эса ўта бетартиб, нопок, оғзидан боди, кириб шоди чиқарди. Келган меҳмонларни унча хушламасди.
    Шунда шогирдлардан бири:

    “Устоз сиз бир буюк инсонсиз. Қанчадан-қанча инсонлар сизни таълимингизга, сизни кўришга муштоқ, лекин нега аёлингиз бунча бефаҳм, намозсиз. Яна дангасаю сиз унинг жавобини бермайсиз? Эй, қўйинг ундай хотинни”,- деганда.

    Устози шундай жавоб қилди:

    “Шу хотинимнинг бир савоби Аллоҳимга хуш ёққанки уни менга маҳрам қилиб берди. Менинг қайсидир ишим ёқмагани учун уни менга хотин қилиб берди “, -дебдилар.
    Бу дунёда ҳеч нарса жавобсиз қолмайди


    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Самира

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    4 years 10 months ago #433 Zahroxon

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 2810
  • Rahmat olgan: 2938

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 13 Nov 2034
  • Replied by Zahroxon on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Қадим замонда Абдусалом деган бир ҳалол инсон ўтган экан. Унинг яккаю-ягона фарзанди бўлиб, у боласини жуда яхши кўрар, еру-кўкка ишонмас экан. Кунлар, йиллар ўтиб бола катта пахлавон йигит бўлибди. Бир куни у отасига маслаҳат солибди:

    – Эй, ота! Энди нима касб қилай?

    Отаси:

    – Эй, ўғлим. “Бўйнидан боғланган ит овга ярамас”, деган гап бор. Энди сен бир ҳунар ёки касбни ўзинг танла ва шунга меҳр қўй”.

    Шунда ўғли:

    – Энг яхши касб – ўғрилик бўлса керак, – дебди.

    Отаси шунда :

    – Майли ўғлим, ўғрилик бўлса ўғрилик-да. Қўшнимизнинг қўйини ўғирлаб кўрчи, – дебди.

    Ўғли қўшни хонадондаги битта катта қўчқорни ўғирлаб олиб келибди.

    Отаси хурсанд бўлибди ва:

    – Ўғлим, зўр иш қилдинг. Энди иккимиз бир хафта уйдан чиқмай, шу қўйни мазза қилиб еймиз,- дебди. Хуллас, бир хафта мазза қилиб маишат қилишибди. Қўйни еб бўлгач, ўзларини тарозида тортишибди.

    Ўғил бир хафтада уч килога озибди. Ота эса тўрт кило семирибди. Ўғил хайрон бўлиб отасига боқибди.

    Ота кулиб :

    – Эй, нодон ўғил! Билиб қўй, сен ўғирлаган қўйнинг пулини мен бир кун олдин қўшнига бериб қўйганман. Шунинг учун мен хотиржам семирдим. Кўрдингми, харом луқмада ҳаловат йўқ, еганинг ўзингга юқмайди, сен ўзингга ҳалол касб танла. Шунда у дунёйинг хам, бу дунёйинг хам обод бўлади, – дебди.


    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Самира, Nigora2013, Sattorova

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    4 years 9 months ago #434 Ummu Maryam

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 1335
  • Rahmat olgan: 1003

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 22 Aug 1997
  • Katta togam tuxmat bilan qamalib qolganlar. 2 ta bolalari bor. Ikkovi ham otasini faqat qamoqxonada korishgan. Katta togam bilan kichkina togammi ogillarini yoshi teng. Katta togammi ogillarini ismi Muhammadali, kichkina togammikini ismi Abduaziz. Togam qamalganlariga ancha yil bolgan bolsa ham buvim, dodam, togam katta togamni bollarini birovdan kam qilmay ostirishdi. Togam ozlarini ayollariga nima olib bersala katta kelinoyimga ham narsa olib berardilar. Ozlarini bollariga nima olsalar xuddi shundan narigi togamni bollarigayam olib berardilar. Otasiz osayotgan jiyanlarimni hech narsadan kami yoq edi. Faqatgina ota mehri yetishmasdi. Osha paytlar ikkala togammi ogillari 3 4 yosh edi. Muhammadali doim otasi yonida bolishini, otasi ishdan kelganda adajon deb yugurib chiqishni, har safar kimgadir murojaat qilayotganda ada deb bemalol ayta olishni judayam hohlardi. Uni bolalarcha orzusi shu edi. Abduaziz bola ekanda Muhammadali mani adammi ada demasin ozini adasi borku derdi. 2 bola doim shundan tortishib qolishardi. Bir kuni buvimni korgani bordik. Muhammadali kichkina togam bilan gaplashib otirib "ada" deb tubordi. Sekin yelkasini qisib Abduazizga qaradi. Abduaziz bundan jahli chiqib " nega yana mani adammi ada devossan ozingni adangni yoniga borganda etasan boshqa mani adammi ada deb chaqirma" dedi. Muhammadali hop dediyu kozidagi yoshni berkitish uchun xonasiga kirib ketdi. Birozdan keyin bir quchoq shirinliklaru oyinchoqlar bilan chiqdi. Abduazizni oldiga qoydida indamay qarab turdi. Tabiiyki Abduaziz oyinchoqlarga qiziqib tegina boshladi. Muhammadali sekin gap boshladi:
    " Abduaziz ortoq shulani hammasini sanga berishimni hohlaysanmi? Agar hohlasang sanga kerak bolsa beraman hammasini õz-õzingga, hech qachon qaytarib olmayman" .
    Abduaziz qaraab turdida:
    "nega bermoqchisan nima oyinchoging buzuqmi yo shokolading eskimi" dedi.
    Muhammadali:" yoq yoq hammasi yangi ishlatilmagan hohlasang beraman sanga faqat bir iltimosim bor. Shulani hammasini olasan evaziga man adammi, iya kechirasan amakimmi ada deb chaqiraman rozimisan " dedi.
    Abduaziz:" mayli roziman faqat har doim emas ozgina vaqt ada deysan tushundingmi"
    Muhammadali: " hop hop san nima desang shu. Rahmat sanga"
    Muhammadalini quvonchini tariflab bolmaydi har sozini orasiga "ada" sozini qoshib gapiradi. Belgilangan vaqt ichida iloji boricha koproq ada deb olishga harakat qiladi bolagina. Abduaziz shirinliklarni shosha pisha yeb oldida Muhammadaliga qarab:" boldi ada deyishni toxtat bergan shirinliklaring tugadi boshqa ada dema" dedi. Muhammadali hozir dediyu yana xonasiga yugurib ketdi. Anchadan keyin boshashibgina qaytib chiqdi:" Abduaziz shirinlikla qolmabdi yana olib kelishganda ozimmikini sanga bersam yana ada deyishga ruxsat berasanmi? Har doim emas oooozgina vaqt aytaman ada deb maylimi" dedi. Abduaziz rozi boldi. Shundan keyin Muhammadali shirinlik yemay qoydi, oyinchoq ham oynamasdi. Buvisinikidan shirinlik olib kelsa ham, togam yangi oyinchoq olib bersalar ham oziga olmay darrov Abduazizga olib borib berardi. Qanchadir muddat " ada " deb bemalol ayta olish uchun. Boshqa kuni yana buvimmikiga bordik. Muhammadali yugurib chiqdi ozida yoq xursand. Muhammadali nima boldi buncha xursandsan deb soradik.
    " Abduaziz bogchaga ketdi. Endi u kelgunicha adammi ( kichkina togammi aytyapti) bemalol ada deb chaqirishim mumkin. Zor aaa opa " deb javob berdi. Muhammadali uchun Ota bu dunyodagi yagona qahramon edi. Bir martta bolsa ham ada deb ayta olish uchun borini berishga tayyor edi. Ozini adasini 3 4 martta korgani uchun kichkina togam yani amakisini oziga ideal qilib olgandi. Ada ada deb orqalaridan qolmas, yurish turishda ham amakisiga oxshashga harakat qilardi. Ovqat vaqtida ham amakisini yonlariga otirib olib qolinimi oyoginimi amakisiga tekkizib otirishga harakat qilardi. Shu arzimas narsa uning bolalarcha begubor qalbiga cheksiz shodlik ulashardi. Hozir bularni yozyapmanu kozimda yosh. Qollarim titrayapti. Muhammadalini osha paytdagi ovozi hali ham qulogim ostida jaranglaydi. Moltiragan kozlarining javdirashi koz oldimdan ketmaydi. Togam " Abduaziz, ukangga unday qilma. San mani oglimsan Muhammadali ham mani oglim sani qanchalik yaxshi korsam uniyam shuncha yaxshi koraman. Ukang ham mani ada deb aytadi uni urishma " deb kop aytardilar. Bolalar baribir shuni ustida tortishib qolishardi. Bu voqealarga ham 10 yildan oshdi. Har safar eslaganda koz yoshlarni tutib turishni iloji yoq. Birovning oilasi arzimagan sabab bilan buzilsa birinchi bolib bolalarini oylayman. Ularni ahvoli endi nima kechadi moddiy tarafdan kamchiliksiz osar lekin otasizlik sababli paydo bolgan kemtikni qanday toldirish mumkin. Nahotki ota onalar shularni oylashmayapti? Er va xotin janjallashganda ikki taraf ham oz nafsini oylayapti kop hollarda. bolachi, uni ruhiyati haqida, ajrimlar sababli jajji yurakka yetkazilayotgan ruhiy jarohatlar haqida kim oylaydi? Ularning oksik qalbiga qanday darmon bolishadi degan savol meni qiynaydi. Koksimdagi kuchli ogriqni, bogzimga tiqilgan achchiq dardni, alamni qanday yoqotishni bilmayman. Qolimdan keladigan eng katta va yagona yordam bu DUO.

    Jiyanim hech narsadan kamsiz osdi. Yagona va eng katta dardi OTAsi edi. Boshqalar ota mehrini berishga harakat qilgani bilan, oz otasini yiliga 2 martta korgani bilan Otasini ornini birov bosolmasdi. Otasi borlarga havas bilan boqardi. Otasi bola turib otasiz osayotgan tirik yetimlarni ahvoli yolgiz Allohga malum. Bularni tasavvur qilishga urinib korish ham ogriqli. Alloh ofiyat bersin.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Nigora2013, Zahroxon, dilimda

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    4 years 9 months ago - 4 years 9 months ago #435 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • Judayam ta'sirli hayotiy hikoya.Ko'zingizga yosh olmaslikming iloji yo'q😕.ada deyman azgina vaqt bo'lsaham deganidagi xursandligini ko'zidagi quvonchini o'zimcha tasavur qilib hayolimdan o'tkazdim dunyolarga sig'may ketgandur.Oradan 10 yil o'tibdi otasi chiqib kelib oilasining yonlarida baxtli hayot kechirayotgandur.
    Last edit: 4 years 9 months ago by Nigora2013.

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    4 years 9 months ago #436 Ummu Maryam

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 1335
  • Rahmat olgan: 1003

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 22 Aug 1997
  • Yaqinda 20 yil boladi. Afsuski hali ham chiqqanlari yoq. Buvim bechora har safar yonlariga borganda balki bu safar birga qaytib kelar a deb umid bilan boradila. Duo qilib turibmiz hayrli vaqtda chiqishlarini nasib etsin.
    U bola hozir maktabni bitiray deb qoldi. Ichidan nimalar otayotgan ekan bechorani.

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    4 years 9 months ago - 4 years 9 months ago #437 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • Ummu Maryam wrote: Yaqinda 20 yil boladi. Afsuski hali ham chiqqanlari yoq. Buvim bechora har safar yonlariga borganda balki bu safar birga qaytib kelar a deb umid bilan boradila. Duo qilib turibmiz hayrli vaqtda chiqishlarini nasib etsin.
    U bola hozir maktabni bitiray deb qoldi. Ichidan nimalar otayotgan ekan bechorani.

    Mushkulini oson qilsin qolgan umrini oilasi,farzandlari yonida baxtli o'tkazsin.Oilasidagi kemtikni to'ldirib yursin.Buvingizham farzandining bag'rida baxt-u kamolini ko'rib uzoq umr ko'rsinlar.
    Last edit: 4 years 9 months ago by Nigora2013.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Ummu Maryam

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    4 years 8 months ago #438 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • [IMG
    picasion.com/
    “Novvoy bo‘lib ko‘z nurimni yo‘qotyapman”. Novvoy yigit hikoyasi.

    Mehnatda o‘tgan bolalik
    Aslida novvoychilikka hech qachon qiziqmaganman. Lekin oilaviy sharoitimiz tufayli bolalikdan ishlashimga to‘g‘ri kelgan. O‘shanda opalarimning bo‘yi yetib qolgan, ularni turmushga uzatish kerak edi. Bilasiz, vodiyda qiz chiqarish ancha mushkul ish. To‘y qilish va uyimizdagi moddiy yetishmovchiliklarda dadamga yordam berish uchun non yopib pul topganman.
    Bobom novvoy bo‘lgan, otam ham. Qonimda borligigami, bilmayman, 14 yoshimda aynan novvoy amakiga shogird tushganman.
    Boshida olovdan qo‘rqib, tandirga kirolmaganman. Bir necha marotaba qo‘limni kuydirib olganman. Lekin inson majbur bo‘lsa hammasini uddasidan chiqar ekan. Zehnim o‘tkir bo‘lgani uchun ikki oyda ustozimdan novvoychilikning sir-asrorlarini o‘zlashtirib olganman.
    Avvalgi va hozirgi novvoylar
    Avvallari oilaviy novvoyxonalar bo‘lgan. Ya’ni ayollar xamir qilgan, non yasagan. Erkaklar esa yopgan. Dadamning ham o‘z novvoyxonasi bor edi. Lekin onam farzandli bo‘lganidan keyin otamning o‘zi qiynalib uni yopishiga to‘g‘ri kelgan.
    Hozir esa vaziyat o‘zgargan. Misol uchun bizning ishxonamizda barchaning o‘z vazifasi belgilangan. Kimdir xamir qiladi, kimdir yasaydi. Men esa uni yopaman. Lekin kemaga tushganning joni bir deganlaridek, vaqti kelsa bir-birimizning ishimizni ham qilib ketaveramiz.
    Odamzod yashar ekan, har doim nonga ehtiyoji bo‘ladi
    Har kuni sahardan tahorat olib, “Bismillahir rohmanir rohiym, Xudo sharmanda qilmagin, o‘zing rozi bo‘lgin” deb duo qilib boshlayman. Xudoga shukur, kam bo‘lganim yo‘q.
    Ish kunim soat 6:00 dan boshlanib, 17:00 gacha davom etadi. Kuniga 1 500 dan ortiq non yopaman. Daromadim — bir oyda 3 million so‘m. “Zakaz”lar ko‘payib ketsa, yana qo‘shimcha haq olaman. Xullas, novvoychilik eng daromadli kasb hisoblanadi. Inson yashar ekan har doim nonga ehtiyoji bo‘ladi. Shuning uchun novvoychilik hunari o‘lmaydi.
    Har kim ham novvoy bo‘lolmaydi
    Hozirgi tengdoshlarimning asosiy maqsadi — pul. Qiyinliklariga chidab, hunar o‘rganolmaydi. Sabri, bardoshi yetmaydi. Qancha o‘rtog‘im topayotgan pulimga qiziqib, menga ham o‘rgat deb keldi. Lekin ikki-uch kun o‘tmay mashaqqatlariga chidolmay tashlab ketdi. Birinchi galda novvoy sabr-toqatli bo‘lishi kerak.
    Har kuni sahar turasiz. Kechgacha tik oyoqda non yopasiz. Shofyorlar-ku, o‘tirib ishlaydi. Qassoblar “kliyent” kelganda turib xizmatini qiladi, keyin damini olaveradi. Lekin novvoylar tik oyoqda kamida 12 soat ishlaydi. O‘tirib dam ovolishga sharoit bo‘lmaydi. Sababi, xamir turgan sari ko‘pchib, achiydi. Shuning uchun ish paytida dam olishga ruxsat yo‘q. Masalan, bolalikdan tik oyoqda turib ishlayotganim uchun menda varikoz paydo bo‘ldi. Eng yomoni, olovga kiraverib ko‘z nurimni yo‘qotyapman...
    Novvoy halol bo‘lishi kerak
    Boshqa tomondan olib qaraganda, suv bilan o‘tni birlashishi — bu ilohiy narsa. Un oq, suv oq. Pok narsalar bilan ishlagandan keyin insonning o‘zi ham pok bo‘lishi kerak. Shu bois har kim ham novvoy bo‘lolmaydi.
    Ishimizda eng muhimi — yolg‘on aralashtirmaslik. Hamma yangi ish boshlaganda yaxshi non tayyorlaydi. Toza undan foydalanadi, yog‘larini ham ko‘p soladi. Lekin vaqt o‘tib, mijozi ko‘payganidan keyin ayniydi. Nonning grammini kamaytiradi. Mahsulotlarni ayaydi. Bu juda noinsoflik. Inson qanday boshlagan bo‘lsa, oxirigacha shunday halol ketishi kerak.
    Odamlar bilan muloqot qilish qiyin
    Ishimni juda yaxshi ko‘raman. Sidqidildan bor mehrimni berib non yopaman. Nonlarim chiroyli chiqib, xaridorlar maqtab olsa, xursand bo‘laman. Lekin hammaga bir xil yoqib bo‘lmaganidek, tanqid qilganlar ham ko‘p bo‘ladi.
    Aslida bolalikdan og‘ir-bosiq yigitman. Lekin har xil odam bilan muloqot qilaverib, oxirgi paytlarda jahldor bo‘lib qoldim. Qo‘pol muomala qilganlarga men ham ovozimni ko‘tarib gapirdim. Urishdim. Jerkib berdim.
    Tabiiyki, bu ishimga ta’sir qila boshladi. O‘ylab qarasam, bu ishim xato ekan. Asablarimni yo‘qotyapman. Keyin kimningdir ko‘nglini og‘ritish musulmonchilikka ham to‘g‘ri kelmaydi. Hozir unday muomala qilganlarga kulib qarab uzr deyman, bo‘ldi. Ortiqcha gapirmayman.
    Unutilmas voqea
    Bolaligimda maktabga ketish yo‘lida novvoyxona bo‘lardi. Yangi uzilgan nonning hidi dimog‘ingizni qitiqlaydi. Qorningiz to‘q bo‘lsa ham yegingiz keladi. Adashmasam, o‘shanda birinchi yoki ikkinchi sinfda o‘qirdim. Qo‘limda 50 so‘m pul bor. Non 100 so‘m edi. Novvoy akalarning oldiga borib, “akalar, rossa issiq non yegim keldi, lekin pulim yetmaydi, beraversizlarmi?” deb so‘raganman. Shunda ular meni mazax qilib, kulcha yopmayapmiz, deb non berishmagan. Bola bo‘lganimgami, ularning ustimdan kulishlari qattiq ta’sir qilgan.
    Bilasizmi, oradan qancha yillar o‘tdi, lekin haliyam xotiramdan ketmaydi. Shu kerakmidi menga, deb hoziram o‘ylayman. Maktab bolalari kelib qolsa, birontasini qaytarmayman. Tekinga non beraman. Shunday bolalar kelsa-ku deb yo‘lga qarab, Xudodan so‘rab turaman.
    Sinovlar inson uchun minnatdorman
    To‘g‘ri, yaxshi ko‘rib, o‘zim xohlab bu sohaga kirib kelmadim. Ko‘p qiyinchilik ko‘rdim. Lekin afsuslanmayman. Hech qachon bo‘ldi, hammasini yig‘ishtiraman demaganman. Chunki novvoylikdan topayotgan pulimdan ro‘zg‘orimni tebratyapman. Oilamni boqyapman. Shu kasbda o‘z o‘rnimni topdim. Agar ozgina ishimdan norizo bo‘lsam bu noshukurlik bo‘ladi.
    General bo‘lishni orzu qilmagan askar bo‘lmaganday, men ham yaqin orada o‘z novvoyxonamni ochishni reja qilganman. Butun umr birovning qo‘liga qarab yurishni xohlamayman. Bundan tashqari, ishim sog‘lig‘imga ta’sir qilyapti. Shu sabablar meni tezroq harakat qilishga undayapti.

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    4 years 7 months ago #439 Nigora2013

    • Platinum Member
    • Platinum Member
    • Boyliklarim Bolalarim.

  • Izohlari: 4259
  • Rahmat olgan: 3284

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 02 Jun 2032
  • “Aravakashlik qilib, qizimni ToshMIda o‘qitdim”. Aravakash amaki hikoyasi.

    Kelajakda katta odam bo‘lmoqchi edim...
    Bolaligimda futbol o‘ynash jon-u dilim edi. Kelajakda mashhur futbolchi bo‘laman, deb niyat qilardim. Lekin bu menday oddiy oila farzandi uchun ushalmas orzuday gap edi. Yillar o‘tib, aytganimday orzu orzuligicha qoldi. Maqsadlarim tomon borishga sharoitimiz bo‘lmadi.Dadam maktabda boshlang‘ich sinflarga dars berar edi. Meni ham oliy ma’lumotli bo‘lib, yaxshi joylarda ishlashimni xohlagan. Maktabni bitirib, Irrigatsiya institutiga o‘qishga kirganman. Lekin ikkinchi bosqichdaligimda o‘qituvchimiz bilan tortishib qolganim uchun “otchisleniya” qilishgan. Shundan keyin taqdirga tan berib, qishloqqa qaytdim. Bir muddat do‘konlarda sotuvchilik qildim, fabrikada ishladim. Hayotim davomida pul topish, oila boqish uchun qilmagan ishim qolmadi. Oilamni yetarli darajada ta’minlay olmagach, oxiri Toshkentga kelib, aravakashlik qilishni boshladim.
    Hayotimdan nolimayman
    Mana “Ippodrom”da arava tortayotganimga ham yetti yil bo‘libdi. Oilamdan, farzandlarimdan uzoqdagimni aytmaganda hammasi yaxshi, nolimayman.
    Ish kunim sahar soat 3:00-4:00 dan boshlanib, to bozor yopilguncha davom etadi. Topish-tutishim ko‘ngildagidek. Kuniga 80-100 ming so‘m atrofida daromad qilaman.
    Bozorning yozilmagan o‘z qoidalari bor
    Bozorda menga o‘xshagan mingdan ortiq aravakashlar bor. Bu yerdan 18 yoshdan to 60 yoshgacha bo‘lgan hamkasblarimni topish mumkin. Har bir bozorlarning o‘z aravakashlari bor. Hatto aravalar ham shunga mos bo‘yalgan. Masalan, ko‘k rangli arava “Ippodrom”niki, “Abu saxiy”niki sariq, “Bek baraka”niki esa kichikroq yashil rangda. Men esa “Ippodrom”ning aravalarini haydab yuraman.
    Aravakashlarning “stavka”lari
    Tayyor yuklarni joyiga olib borib qo‘yishimiz 5 ming so‘mdan 10 ming so‘mgacha. Agar uzoqdan xaridorlar kelsa, ular bilan aravada 1-2 soatlab birga yurishga to‘g‘ri keladi. Do‘konlardan kerakli narsalarini xarid qilaverishadi. Biz esa yuklab yuraveramiz. Keyin mashinasini tagigacha yoki Buxoro “stayanka”si deydimi, “Abu saxiy”mi farqi yo‘q. Aytgan joyigacha eltib beramiz. Ko‘p vaqtimiz ketgani uchun narx ham oshadi. Masalan, 15-20 ming bo‘lishi mumkin. Arava kam bo‘lsa, “stavka”miz ham oshadi.
    Ortiqcha sarf-xarajat qilmayman
    Bozor oldidagi kvartirada ijarada turaman. Sharoiti yaxshi. Kunlik to‘lov 7 ming so‘m. Keyin aravani ijaraga olganim uchun kuniga 22 ming so‘m to‘layman, bo‘ldi. Ortiqcha ovqatlanmayman, umuman, o‘zimga kiyim-kechak olmayman. Bolalarim puldan qiynalib qolmasin, deb ishlagan pullarimni ushlab turmay har o‘n kunda uyga yuboraman.
    Ishimda muammolar bo‘lmaydi
    Tabiatan og‘ir, bosiq odamman. Balki fe’l-atvorim yoki yoshim kattaligi uchunmi, bilmayman, mijozlarim bilan qandaydir kelishmovchiliklar bo‘lmaydi. Hecham sen-menga bormaymiz. Ular yaxshi gapiradi, men ham xo‘p bo‘ladi deb xizmatini chin dildan qilaman. Ortiqcha gap-so‘zga o‘rin yo‘q.
    Ko‘chada ishlaganlarga oson emas
    Ochig‘i aytsam, qulog‘im yaxshi eshitmaydi. Lekin bundan boshqa sog‘lig‘imdan shikoyat qilmayman. Xudoga shukr, kuch-quvvatim joyida. Ishda qattiq charchasam, kechasi yaxshilab uxlab olsam bo‘ldi, yana o‘zimga kelaman.Kunimiz ko‘chada o‘tgani uchun ob-havo sog‘lig‘imizga ta’sir qiladi. Masalan, odam har qancha issiqqa chidashi mumkin, lekin qishda, qahratonda ishlash qiyin bo‘ladi. Sovqotamiz. Qo‘llarimiz muzlab qoladi. Lekin boshqa ilojimiz yo‘q, issiq kiyinib, yaxshilab ovqatlanib ishlayveramiz.
    Mening borlig‘im — oilam
    Uchta farzandim bor. Ikki qiz bir o‘g‘il. Katta qizimni ToshMIda o‘qitganman. Hozir o‘zimizda ishlaydi. Oilali. O‘rtancham o‘g‘il, do‘konda sotuvchilik qiladi. Kenja qizim esa 16 yoshda. Kelajakda professor bo‘lmoqchi. Uni opasi kabi o‘qitib, oliy ma’lumotli qilmoqchiman.
    Ayolim o‘qituvchi. Maktabda boshlang‘ich ta’limdan dars beradi. Lekin ayolning topgani hech narsa bo‘lmaydi. Oilada erkak kishi ishlab, tirikchilik qilishi kerak.Qashqadaryo bilan Toshkentning orasida yer bilan osmoncha farq bor. O‘zim oilamning oldida ishlashni xohlayman, lekin ish yo‘q. Mayli aravakashligimni shu yerda qilay, desam ham bo‘lmaydi. U yerda aravakashga ehtiyoj yo‘q. Hamma mashinasida borib, xarajatini qilib qaytadi. Shuning uchun Toshkentga kelib ishlashga majburman.

    Bolalarim, dada bo‘ldi, endi ishlamang, deyishadi lekin men ishlamasam oilani kim boqadi? Kim ularni yedirib ichiradi, kim o‘qishiga pul beradi? Har qancha qiyin bo‘lmasin, ular oyoqqa turib olgunicha, qattiq mehnat qilishga majburman.
    Eng katta niyatim...
    Bolalarim kelajakda o‘qib katta odam bo‘lishini xohlayman. Ulg‘ayganda mendek arava tortib yurishini istamayman. Shuning uchun bor kuchim bilan ishlab, ularni oliy ma’lumotli qilaman. Kattalarini-ku bir amallab o‘qitdim. Uyli-joyli qildim. Endi kichkinasini o‘zi istagan oliygohda o‘qitsam bo‘ldi.Ota-ona qachon xursand bo‘ladi?
    Qachonki bolalari baxtli bo‘lib, hech nimaga zoriqmay yashasa... Shuning uchun mayli o‘zim kiymasam, kiymayman Endi davrimiz o‘tdi. Bizga eski-tuski ham bo‘laveradi. Ammo bolalarim xohlaganini olib, yeb ichsin, kiysin, birovdan kam bo‘lib, o‘ksimasin deyman. Shuning uchun bor pulimni farzandlarimga beraman.
    Mayli, mening qiynalganim bolalarimning rohati. Ularning tani-joni sog‘ bo‘lib, baxtli yurishsa bo‘ldi. Menga bundan ortiq hech narsa kerakmas.
    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Zahroxon

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    4 years 7 months ago #440 Zahroxon

    • Platinum Member
    • Platinum Member

  • Izohlari: 2810
  • Rahmat olgan: 2938

  • Gender: Unknown
  • Birthdate: 13 Nov 2034
  • Replied by Zahroxon on topic Hayotiy voqea va hikoyalar
    Hikoya: Jannat kaliti
    Admin Mohigul Diyorxo'jayeva
    2005 yil 23 noyabr

    «Kundaligim! Necha yillardan buyon menga dildosh, hech kimga sirimni sotmaydigan qadrli sirdoshim. Dardlarimni shu kungacha faqat senga ochdim, senga ishondim. Yuraklarda zirqiragan qayg'ularim bilan yana yozyapman.

    Bugun farzandim besh yoshga to'ldi. Ko'zlarimning nuri, yagona ovunchog'im, dilbandim va… va og'riqli nuqtam. Men uni «og'riqli nuqta» deb so'nggi payt juda ko'p aytyapman. Yaratgan Egam bu so'zlarim uchun meni jazolamasa edi. Axir u qanday bo'lishidan qat'i nazar meniki, mening bir bo'lagim-ku?! Inson o'z a'zosidan uyalib, undan kechishi mumkinmi? Yo'q, yo'q, men undan kechish haqida hatto o'ylamayman ham. Aslo!..

    2006 yil 12 avgust

    Kundaligim! Bugungi voqea jismu jonimni o'rtab yubordi. Bechora bolaginamning qo'llariga qalam ushlatdim. So'ng qog'ozga nimalarnidir chizishi uchun qo'lidan tutdim. Ikki daqiqaga qolmay uning qo'llari «yiqildi». Charchab qoldi! Dadam bizni kuzatib turgan ekan.

    — Buning odam bo'lmaydi, Dilbar! — dedi.

    Bu ayanchli so'zlar menga       nashtardek sanchilishini nahotki otam bilmasa?! Axir uning o'zi ham bizni papalab katta qilgan-ku! Nahotki bu keskin gapdan naqadar qon yutishimni bilmasa?!

    — Dada! Unday demang!..

    — E-e-ey, kallasi ishlamaydigan ayol bo'lding-da! Axir bu bolang joni bor qo'g'irchoq-ku?! Na gapiradi, na yuradi, hatto qo'llarini harakatlantirolmaydi! Joningga tegmadimi unga qarayverish, mening yuragim ezilib ketdi-ku?!

    Barcha so'zlar azobli, hammasi yurakni ezadi. Lekin otamning har gapidan g'am isi kelardi. Ha, u menga achinayotgandi. Farzandining tashvishlanishini ko'rib kuyunib ketayotgandi. Ammo farzandingning hech narsa qila olmayotganini ko'rish eng ayanchlisi, ishonavering.

    Ha, mening bolam yurmaydi, gapirmaydi, qo'li tugul boshini ham tuta olmaydi. Xo'sh, nima qilibdi?.. Shu sabab men undan kechaymi?! Kecholmayman, kundaligim, qo'limdan kelmaydi!..

    2007 yil 3 sentyabr

    Ey, mening sirdoshim! Kundaligim! Qo'shni bolalarning maktabga ketayotganiga intiqib qarayapman, ko'nglim o'rtanib ketyapti. Ular shunchalar kichkina, shunchalar shirinki! Qizchalar chiroyli oq lentalarni taqib olishgan yigitchalar esa xuddi katta amaldorlarday kostyum-shimda, qo'llaridagi portfelni bir-biriga uloqtirishga shay. Har bir bolaning yuzi to'la shodlik, qiziqish…

    Faqat mening o'g'lim yonimda derazadan qarab, jimgina o'tiribdi. Uning qarashlarini senga tasvirlab beraymi, kundaligim? Ko'zlari juda ma'yus. U shunday boqadiki, bu boqishlarda juda ko'p narsani tushunadigan, aqlli inson nigohi bor. Boshi hiyla egik, yelkalari juda kichkina, oyoqlari ham o'smayapti. Faqat biror noqulaylikni sezganida ingrab qo'yadi, xolos. Men bu ojiz, nihoyatda ojiz, menga muhtoj bolamni tashlab ketishim mumkinmi? Ey, Xudo, juda siqilib ketyapman!..

    2010 yil 23 noyabr

    Kundaligim! Bugun farzandim o'n yoshga kirdi. Uning kecha aytgan so'zi men uchun eng katta      sovg'a. «Oyi!» Bolajonimning tilidan chiqqan ilk so'z. Juda yoqimli so'z. Men ishonaman, u asta-sekin bo'lsa-da, boshqa so'zlarni ham gapira boshlaydi. Shunda men ham hozir ko'rib turgan mana bu onalarga o'xshab xursand bo'laman. Sekin-asta o'g'limni maktabga olib boraman va u kelajakda katta odam bo'lib ketadi. Ana shunda odamlarning farzandim haqida aytgan gaplari unutilib, ko'zlarimdan quvonch yoshlari to'kiladi.

    — Seni yaxshi bir oiladan so'rab kelishibdi, qizim, — dedi oyim kecha. — Xotini vafot etgan, yaxshi inson ekan…

    — Oyi, meni bu farzandim bilan uncha-muncha erkak qabul qilmaydi, bilasiz-ku?!

    — Yo'q, bolam, sen turmushga chiqaver, bolangni o'zimiz olib qolamiz. Axir sen ham yoshsan, bu hayotga kelib, o'sha giyohvand eringdan boshqa nima ko'rding?..

    — Oyi-i!

    So'zimda nola, alam borligini onam ham sezdi.

    — Iltimos, bolajonim!

    — Unga mendan boshqa hech kim, eshityapsizmi, hech kim muruvvat bilan qarolmaydi. Qolaversa, sizlar ham endi yosh emassizlar. Dadamning fe'li og'ir. Ko'z oldimda bu bechoraga necha bora baqirdi-ku! Men bo'lmasam uning holi ne kechadi?!

    — Yo'q, yo'q, endi baqirmaydi…

    Eh, onajon! Bu harakatlaringiz, bu entikib ketishlaringiz zamirida mening baxt topishim yotibdi. Bilaman, mening bolam hatto sizlarga ham ortiqchalik qiladi. Axir ba'zan o'zimga ham… Ey, Xudo, meni kechir!

    2013 yil 17 aprel

    Kundaligim! Biz bugun    sayrga chiqdik. O'g'limning kulishini hozir tasvirlab beraman. Xuddi katta odamlarday asta, mayin, ma'noli kuladi. Daraxtdagi kurtaklarni yengil shabada uchirar, o'g'lim esa bundan naqadar zavqlanardi. Oh, mening eng beg'ubor insonim! Bu dunyoda sendan-da pok, sendan-da zaif, sendan-da nochor kim bor? Oh!.. Mening bu dunyoga kelib aravachayu yotoqdan boshqa narsa ko'rmagan bolam! Nahotki sen hech qachon yugurib yurolmaysan?.. Nahotki o'smir yigitlarday qizlar oldida o'zingni ko'z-ko'z qilib, yoshlik va zabardastlik hisidan g'ururlana olmaysan? Nahotki sen hech qachon ayol kishining tarovatini, farzand ne'matini tuyolmaysan? Bolam! Jonim bolam! Odamlar menga hali ham seni nogironlar uyiga berib yuborish taklifini berishyapti. Lekin sen gapiryapsan-ku…

    — Oy-yi-i, qor-r-rnim o-och-och-chdi.

    — Nima ovqat yeyishni istaysan, bolajonim?

    — X-xon-xonim, oy-yi.

    Ichimga kirgan shayton «Unga mehribonlik uyida ham yaxshi qarashadi», deydi…

    2016 yil 23 noyabr

    Kundaligim! Bugun yuragim pora-pora bo'lib tirnaldi. O'g'limning tug'ilgan kunini qo'shni bolalar qurshovida nishonladik. Men bolalarning yoniga o'g'limni ko'tarib olib chiqdim. O'g'lim tabriklar qurshovida ham juda xafa edi. Mehmonlar ketgach, nima bo'lganini so'rasam…

    — O'-o'n ol-olti yosh b-bolani ham ko'tarib yu-yuribsiz, o-o-y-i-i! — dedi.

    Bu gap meni ado qildi. Kundaligim, u g'amni his etyapti! Nochorligini, ilojsizlik, alamni, tushkunlikni his etyapti. Men jilla qursa uning hech narsadan ruhan ezilmasligini o'ylab o'zimni tinchlantirardim. Ammo mening bolam ich-ichidan qon yig'lar, chorasizlikdan siqilib ketayotgandi.

    O'g'lim! Mening ko'nglida g'ubori yo'q, bu dunyoga dard bilan kelib, dard bilan ketguvchi jon bolam. Shifokorlar sening oyoq-qo'ling ishlagani bilan ba'zi xastaliklaring tuzalmasligini aytishmoqda. Buni senga tushuntira olmayman. Qanday ovutsam ekan,a seni?!

    2018 yil 6 iyun

    Kundaligim! Bir hafta avval o'g'limni shaharga, shifoxonaga olib bordim. Yo'l azobi bizni har yili mana shunday qiynaydi. So'nggi yillar uni ko'tarib yurishga kuchim yetmayapti. Bu gal ham yo'l davomida bir necha marotaba uni ko'tarishga to'g'ri keldi. To'g'ri, mening bolam boshqa o'n sakkiz yosh yigitlar kabi  vaznga ham ega emas. Lekin, baribir…

    Shifokorlar yuragimdagi salbiy o'zgarishlar haqida gapirganidan buyon uni iloji boricha ko'tarmaslikka harakat qilayotgandim. Bechora bolam yo'l bo'yi juda qiynaldi. Uning injiqlik qilishi, asabiyligi ham mana shu dard sababidan. Shifokorlar har yili davolanib turishim lozimligini aytishgan. Ammo sharoitimiz yetarli bo'lmagani uchun tez-tez kela olmayapman. Nachora, qismat bu! O'zimni shunday ovutaman: «Biz bu dunyoga istaklarimizni qondirish yoki orzularimizga erishish uchun kelmaganmiz. Barchasi sinov!» Yo'lovchi kabi ketib boryapman, bir qo'limda nogiron farzandim. Odamlar «Sen g'amni sudrab yuribsan», deyishadi hali-hamon. Ammo men mana shu g'am bilan tirikman. Shu g'am men uchun sinov, shu g'am gunohlarimga kafforot, ehtimolki, aynan shu g'am jannatimning kalitidir! Atrofimga qarasam, mendan avvalgilar ham o'tgan, mendan keyingilar ham o'tadi. Biz, baribir, abadiy emasmiz. Balki, men, asl olamda mangu   baxtga yetishish uchun, mana shu dunyoda ko'proq azoblanayotgandirman. Har ne bo'lmasin, Yaratganning inoyatidir shu farzandim. Kundaligim! Men go'zal sabr qilaveraman, men dilbandimdan aslo kechmayman!..»

    Mohigul DIYoRXO'JAYEVA


    Sizga ushbu foydalanuvchi(lar) RAHMAT dedi: Nigora2013

    Please Kirish or Saytga A'ZO BO'LISH to join the conversation.

    Time to create page: 0.723 seconds

    Kitob do'koni